Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet235/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЭКЗИСТЕНЦИОНАЛИЗМ (лот. existenz – яшаш; немис. еxistieren – яшамоқ) - фалсафий оқим. Онтологик экзистенциализм (Хайдеггер), диний экзистенциализм (Ясперс), Ж.П.Сартр экзистенциализми кўринишларида бўладилар. Шу билан биргаликда француз, немис, рус э. турлари борлиги ҳам тан олинади. Э. моҳиятини унинг туркумлашишини аниқлашда турлича ёндашувлар мавжуд.
Барча таълимотларда инсоннинг борлиғи ягона ҳақиқат сифатида тан олинади. Бу борлиқ, аввало, ҳар қандай фалсафий билимнинг боши ва охири ҳисобланади. Инсон энг аввало ўзининг мавжудлиги ҳақида фикр юритади, ҳис қилади, яшайди. Кейин эса, ҳаётдаги ўз ўрнини аниқлайди. Инсон ўз моҳиятини ўзи аниқлайди. Моҳият инсондан ташқарида бўлмайди. Инсон ўзлигини ўзи аниқлайди, у ўзгача эмас, шундай бўлмоқликни истайди. Инсон индивидуал мақсадга интилади. У ўзлигини яратади, ўз ҳаётини ўзи танлаб олади.
Ҳақиқий инсон ҳар қандай сароб ва индивиддан юқори турган борлиқ орасида бекинмайди. Инсон ўзининг фаолияти, хатти–ҳаракатлари ва унинг оқибатлари учун мутлақо ўзи жавобгар эканлигини тушунади.
Инсон мавжудлиги – фожеа, кулфат, бахтсизлик. Инсон онги эркин, у ўз ихтиёри билан ўз ҳаётий йўлини танлаб олади. Инсон ўз танловида мутлақ озод эмас, у жамият билан боғлиқдир. Инсон фаолияти жамоа сафларида намоён бўлади, ҳар қандай инсон бошқа инсон билан мулоқотда бўлади. Бошқа инсон билан муносабатда ўзига бўйсундиради ёки ўзи ўзганинг иродасига бўйсунади. Ушбу шароитда ҳеч қандай объектив ҳақиқат тўғрисида фикр юритиш мумкин эмас. Ҳақиқатлар кўп, инсонлар сони қанча бўлса, ҳақиқат сони ҳам шунчадир.
Ҳақиқат бу "субъективликдир". Тирик инсон учун яккаю ягона мавжудлик – уни ўзлигининг ахлоқий мавжудлигидир, ҳақиқий реаллик эса инсоннинг муайян ечим танлашдаги ички қарори ҳисобланади.
Мавжуд бўлган объектив дунё ҳар бир инсон онгида, ўзлигига хос тарзда, ўз аксини топади. Бизнинг таъсиримиз оқибатида дунёнинг сустлиги ва тартибсизлиги ўзгаради. Биз ўз мақсадларимиз, иродамиз нуқтаи назаридан дунёни англаймиз.
XX аср фалсафий тафаккурининг асосий йўналишларидан бири бўлган э.нинг илк намояндалари – даниялик файласуф С.Кьеркегор, немис файласуфи Ф.Ницше, рус ёзувчиси Ф.М.Достоевский ҳисобланади.
Э. ғоялари Россияда Л.И.Шестов ва Н.А. Бердяевнинг қатор асарларида намоён бўлади. Э., айниқса, Германияда (М. Хайдеггер ва К. Ясперс) ва Францияда (Г. Марсель, Ж.П.Сартр, А.Камю) кенг тарқалган. Бундан ташқари, ислом динида юзага келган тасаввуф билан э. ўртасида бир–бирига яқин ва туташ нуқталар ҳам мавжуд. Э. ғоялари бадиий адабиёт, театр, кино соҳаларига сезиларли руҳий таъсир ўтказиб келмоқда.
Маълумки, дунёвий ва диний табиатга эга барча фалсафий йўналишлар илмийликка даъво қилади. Э. эса, аксинча, ҳар қандай илмий дунёқарашни рад этади. Унингча, инсонни тадқиқ этишдаги барча фалсафий системаларнинг бирдан–бир камчилиги шундаки, улар уни азалдан аънана бўлиб келган илмий тушунчалар, назарий тамойиллар асосида талқин қилади, бошқа восита ва усуллардан фойдаланишни эсига ҳам келтирмайди.
Инсоннинг яшаши, унинг борлиғи фалсафанинг асосий мавзуи ҳисобланади. Инсон тўғрисида фан бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун инсон борлиғи, алоҳида олинган индивид ички кечинмаларини таҳлил этишга жазм қилган фалсафа илмийликдан, назарийликдан йироқ бўлмоғи лозим. Инсон – бу сирли олам. Фалсафа муаммолар билан эмас, аксинча сирли объект билан шуғулланади. У ҳеч қачон муайян саволларга жавоб бермайди, рационал онг жабҳасида эмас, балки эмоция, ҳис–ҳаяжонлар, кечинмалар доирасида изланишлар олиб боради. Э. бу – яққол ифодаланган иррационализм ва антиинтеллектуализм фалсафасидир.
Э. вакиллари онгга мурожаат қиладилар. Лекин, бу онг воқеликни, инсонни билиш, руҳий фаол онг бўлмасдан, балки азобланган, ғам–андуҳга ғарқ бўлган ҳиссиётга берилган, энсаси қотган онгдир. Э. кишиларнинг кайфияти, эмоция ҳис–ҳаяжонлари, қайғусидан келиб чиқиб, "барча нарсалар"ни, жумладан, фан–техника, сиёсат, Худо, табиат кабиларни уқтириб беришга уринади. Э.да инсон ўз ҳаётини белгиланган бурч, вазифасига қурбон қилинган мавжудот сифатида тушунилади. Ўз–ўзини қурбон қилишга тайёр туриш – шахснинг азалий хислати. Лекин, бундан ўзини қурбон қилса арзигулик идеал бор экан–да, деган маъно келиб чиқмайди. Инсон воқелик қаршисида кўриб яшайди. Лекин, унинг нимага бўйсуниши кераклигини эмас, балки нимага тайёргарлик кўриши зарурлигини очиб бериш керак.
Э.да инсонни табиат ва жамиятдан ажратиб олиш майли устувор. Жамият индивидга қарши қўй.ган куч, унга хос жиҳатларни йўқотишга ҳаракат қилади. Шахсни оммаллаштириш ёки ижтимоийлаштириш уни ўзидан бегоналаштиришдир, деган хулосага келинади. Э. унгача фалсафа соҳасидаги баҳс–мунозара доирасидан ўрин эгалламаган муаммоларни тадқиқот мавзуига айлантирди, уларнинг муайян ечимини излашда давом этди. Сўнгги вақтда зиёлилар орасида унга қизиқиш бошқа фалсафий йўналишларга нисбатан бирмунча сусайди, у ўзининг аввалги салоҳиятини йўқотди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish