Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet237/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЭКОЛОГИК ИНҚИРОЗ - бу тирик организмларни бир бутун ижтимоий-табиий системаларни яшаш табиий шарт-шароитини ноқулай томонга ўзгариши, шунингдек динамик барқарорлигининг издан чиқариши ва умуман шаклланиб келган ҳаёт шаклини мавжуд бўлишини ноаниқ қилиб қўювчи экологик жараёндир. Э.и. ўз моҳиятига кўра экологик вазиятнинг бир кўриниши сифатида «табиат-жамият» системаидаги экологик зиддиятни кучайишини, улар ўртасидаги динамик барқарорликни бузилишини ифодалайди.
Э.и. - бу воқеликка айланиши потенциал характерга эга бўлган имкониятдаги экологик хавфлиликдир. Бу – табиий муҳитни маълум бир системали параметрларини, унинг физик-химик, биологик константаларини сифатий ўзгаришидир. Экологик инқирозни икки тури ажратиб кўрсатилади. Биринчи ҳолатга кўра «табиат-жамият» системаидаги динамик барқарорликни бузилиш чегараси бошланғич чегарадан чиқиб системани ички алоқадорлигини сифатий ўзгаришига ва охир-оқибат барқарорликни йўқолишига олиб келади. Инқирознинг бундай кўриниши «табиат-жамият» системаини кейинги ривожланиш тамойилларини бутунлай ўзгартириб юборувчи асосий омил бўлиши ёки туб асосларини тамомила емирилишига олиб келиши мумкин.
Э.и.ни иккинчи кўриниши «табиат-жамият» бир бутун системаини шундай ривожланиш ҳолатики, унда қайтарилмас жараён белгиловчи мезон сифатида роль ўйнаб, табиатга нисбатан салбий антропоген босим чегарадан чиқиб табиий муҳитнинг бузилиши қайтарилмас жараёнга айланади, натижада «табиат-жамият» бир бутун системаини парчаланишига, барқарорликни кескин йўқолиши юз беради. Инқирозни бундай кўриниши ҳалокат деб номланиб, бу ерда инқирозни кўлами ва уни ижтимоий-табиий ривожланиш жараёнларга таъсирини олдиндан айтиб бўлмайди.


ЭКОЛОГИЯ – (юнон. oikos – жой, уй, макон ва logos – таълимот, тушунча) – организмларнинг бир–бири билан яшаш шароити, уларнинг муносабатини ўрганувчи фан. Э. атамаси биринчи бўлиб, фанга 1866 й.и немис биологи Э. Геккель томонидан киритилган. Ҳар қандай организмнинг тури эволюция давомида ўзининг яшаш шароитига мослашишда ноорганик табиат ва ҳаётнинг бошқа шакллари шу шароитда яшовчи бошқа турдаги жонзотлар билан ҳамма боғланишларда, ўзига керакли устунликка эга бўлишга интилади.
Тарихдан маълумки, э. қарашлар икки йўналишга бўлинган: 1) табиатни инсон таъсирисиз ўрганиш; бунда инсонни ўсимлик ва табиат олами каби органик мавжудот, деб қараш; 2) инсон фаолиятини табиий жараёнлар ҳаракатининг асоси, деб қараш.
Э. соҳасидаги интенсив тадқиқотлар унинг табиий фан сифатидаги мавқеини ўзгартирди. Бунда тирик табиат билан муҳит ўртасидаги муносабатларни инсонсиз ўрганиш етарли бўлмай олди. Биосфера ўзгаришида энг муҳим омилларидан бири, бу – антропоген таъсир эканлиги маълум бўлди.
Технологиянинг ривожланиши натижасида табиий жараёнларга таъсир кучайди, инсон манфаатларига мос равишда табиий муҳит унсурлари суньий муҳит билан алмаштирилди. Бундай техникавий ёндашув табиатни инсон ўз иродасига бўйсундиради, деган антропоцентрик қарашга асосланган. XX а. охирига келиб, инсон томонидан яратилган сунъий техносфера Ер биосфераси билан тенглашди. Бунда сунъий техномасса табиий биомассадан ошиб кетди. Ҳ. замон оламшумул муаммолари ва янги ижтимоий–маданий детерминациялар анъанавий э. воқеликни акс эттирувчи парадигмаларни тубдан ўзгартириб юборди.
XXI аср бўсағасида экологик хавфсизлик муаммоси янада кескинлашди ва уни ҳал қилишнинг янги парадигмаларни яратишга мажбур қилди. Бу парадигмалар замонавий цивилизация асосларини ифодалаб, инсонпарварлик руҳи билан суғорилган. Булар "оламшумуллик" ҳисси (А. Печчеи), "витал қадрият" (Ортега–и–Гассет), «барқарор ривожланиш" концепцияси ва б.дир.
Минг йиллар давомида эволюция натижасида жонли табиатда динамик мувозанатдаги система–биосфера юзага келди. Инсоннинг амалий саноат ва ижтимоий фаолиятининг ривожланиши билан унинг табиий муҳитда содир бўлган боғланишларга фаол таъсир этиш миқёси кенгайиши оқибатида, биосферага путур етказилди, табиий жараёнлар мувозанати бузилди (сув ва ҳаво муҳитининг, ер қатламининг заҳарланиши, ўрмонларнинг камайиши, чўлларнинг пайдо бўлиши ва б.). Буларнинг ҳаммаси экология олдига табиатга оқилона таъсир этиш чегараларини аниқлаш вазифасини қўяди, чунки унинг мувозанатли система сифатида яшаши инсониятнинг яшаш шароитининг табиий негизини ташкил қилади.
Фан сифатида э. ташқи муҳитга таъсирнинг шундай услубларини қидириши ва тавсия этиши керакки, улар фақат ҳалокатли оқибатларнинг олдини олибгина қолмасдан, балки Ер юзида инсон ҳаётини ва ижтимоий ривожланиш шароитини жиддий яхшилаш имкониятини яратиб бериши ҳам назарда тутсинлар.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish