Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet238/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЭКСПЕРИМЕНТ (лот. experimentum сўзидан олинган) – тажриба, синов деган маънони билдиради. Э. тажрибада синаб кўриш орқали фанда, ҳодисаларни билиш фаолиятида тадқиқ қилиш, ўрганиш методи ҳисобланади. Э. кузатишга қараганда юқорироқ даражада билиш методидир. Э. объектни тегишли тажриба мосламаларини татбиқ қилиш ёрдамида объектга таъсир кўрсатади. Изланувчи э. методини қўллаш орқали ўзини қизиқтирган объектнинг томонларини ўрганиши учун унга фаол таъсир кўрсатади. Бунинг учун сунъий шароитлар яратади, бунда тажрибалар олиб бориб, маълумотлар тўплайди. Э. методи нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белгилари ва ҳусусиятларини, уларнинг бошқа нарса ва ҳодисалар билан муносабати, алоқа ва боғланишларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради. Бу метод изланувчига табиий шароитда кузатиш орқали ҳосил қилиши мумкин бўлмаган билимларни олиш имкониятини беради. Э. кузатиш билан узвий боғланган. Илмий тадқиқотнинг соҳаларига қараб, предметларни ўрганувчи э. турлича бўлиши мумкин. Мас., у механик, физик, химик, биологик, ижтимоий, фикрий бўлади.
Э. методи У.Гильберг, Г. Галилейлар томонидан қўлланилган. Фалсафий мазмунини биринчи бўлиб Ф.Бэкон очиб берган, унинг классификациялаган. Э. бирон–бир назарияни тўғри–нотўғрилигини аниқлаш учун ҳам қўй.иши мумкин. Бундай э. ҳал қилувчи э., деб аталади. Э. эмпирик билишда қўлланиладиган мураккаб ва самарали методдир. Билишда назарий э. деган тушунча бўлиб, у Милль номи билан боғлиқ.
Э.да: 1) нарса ва ҳодисаларни "соф" ҳолатда ўрганилиб, уларга таъсир қилувчи четдаги омиллардан ажратиб олинади; 2) нарса ва ҳодисаларнинг табиий ҳолатларда кўринмайдиган хоссаларини сунъий, яъни яратилган шароитларда ўрганилади; 3) кўзланган натижани олиш учун шароитлар ўзгартирилади; 4)ўрганилаётган жараёнларни қайта–қайта кўришга имконият яратилади.
Сўнгги йилларда ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда э. методининг зарурлиги ва унинг кўп қўлланилаётганлиги таъкидланмоқда. Ижтимоий ҳодисаларда э., асосан, жамиятни бошқаришда муҳим ўрин тутади. Ижтимоий э. амалдаги ҳуқуқий, ахлоқий, сиёсий меъёр ва мезонларни ҳисобга олиши керак.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish