Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet220/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ФОРМАЛЛАШТИРИШ (лот. forma – тузилиш, ташқи кўриниш) – билимлар мажмуасини, мазмунини муайян шакл ёрдамида, сунъий тил белгилари орқали ифодалашдир. Турли хил ф.лар орасида мантиқий ф. методи аҳамиятлидир. Ф. тасаввур қилинган (хаёлий) мазмунни, мантиқий шакллар орқали ифодалайди. Янги замон математикасида ҳарфий ҳисобларнинг яратилиши ва мантиқий ҳисоб ғоясининг (Лейбниц) пайдо бўлиши ф. методининг ривожланишида катта босқич бўлди. XIX а. ўрталаридан бошлаб, математик мантиқда, мантиқ ҳисобларининг тузилиши, унинг воситаларини фаннинг бутун-бутун соҳаларини формаллаштиришга татбиқ этиш имкониятини берди. Лекин, етарли даражада мазмунга бой назария формалаштирилса, шу шароитда ҳам бу назарияни формал системада тўла акс эттириш мумкин эмас (Гедел назарияси). Назарияда ҳамиша аникланмаган, формаллаштирилмаган қолдиқ қолади. Мантиқий ф. ЭЎМлар учун дастурлар тузишда фойдаланилади. Бу вазиятда алгоритм тилларидан фойдаланилади.
Ф.нинг гносеологик метод сифатидаги ҳусусияти шундан иборатки, унинг ёрдамида мазмунни очиш ва қайд этиш имконияти содир бўлади. Ҳар қандай ф.да ҳамиша жонли, ривожланувчи воқеликнинг дағалланиш моменти ҳозир бўлади. Бироқ бу "дағалланиш" билиш жараёнининг зарур томони тафаккур жараёнининг дискретлик тўғрисидаги далилдир. Демак, ф. ёрдамида янги билишларга эришиш мумкин.


ФРЕЙД Зигмунд (1856 – 1939) – австриялик руҳшунос ва невролог, руҳий таҳлилнинг асосчиси. Фрейд назариясининг концептуал ядросини, онгсизлик (онгости) ғоясига асосланган психоневроз ва психик аппарат таълимоти концепцияси ташкил этади. Онгсизлик психиканинг инстиктив импульсларини (ҳоҳишлар) ва онгдан сиқиб чиқарилган ғоялар жойлашган қисмни кўрсатади. Онгдан онгсизлик онголди соҳаси билан ажратилган (инсоннинг ақлга тааллуқли бўлган "мен" тушунчаси, хотира, фикрлаш). Онголди онгсизликдаги хоҳишлар цензураси вазифасини бажаради ва ташқи дунё реаллиги билан мослашиб, уларни онгга кириш ҳаракатларига қаршилик кўрсатади. Фаоллигини сақлаб қолган, зарарсизланмаган ҳоҳишлар бошқа йўллар билан онгга кириб боради. Бундай йўллар ҳисобига туш кўришлар, юмор, шунингдек руҳий патология ҳодисалари киради.
Фрейд назариясининг бошқа муҳим нуқтаси либидо ва болалар сексуаллиги ҳақидаги таълимот ҳисобланади. Либидо ҳақидаги таълимотнинг нуқтаи назаридан инсонни руҳий ривожланиш жараёни ўзининг моҳиятида биологик детерминлашган сексуал инстиктнинг айланиш жараёнидир. Ф. таълимоти энг аввало, инсонни махсус англаши ва маданияти билан боғлиқ. Унинг замирида Ф.нинг инсондаги табиий ибтидолар антагонизми, онгсизликни сексуал ва агрессив импульслари бир томондан ва б. томондан маданияти ётади. Ички руҳий жиҳатдан бу антагонизмнинг сабаби, ўз идеаллари, меъёрлари, талабларига эга бўлган маданиятдир. Ф.нинг таълимоти бўйича маданият онгсизлик ҳоҳишларини қониқишини рад этишга асосланган ва либидонинг сублимлашган қуввати ҳисобига мавжуддир. Маданиятни бундай тушунчаси уни романтик танқид қилиш натижасидир. Фрейд шундай хулосага келадики, маданият тараққиёти инсонни бахтини камайишга ва табиий ҳоҳишларни амалга ошириш учун ўсиб бораётган чекланишлар туфайли айбдорлик ҳиссиётини кучайишига олиб боради.
Маданият институтларини пайдо бўлиши ва улар моҳиятини тушунтиришда Фрейд индивидуал ва жамоа психологик қонуниятларининг ўхшашлиги ҳақидаги эътиқодидан келиб чиққан, шунингдек руҳ нормал ва патологик ҳодисаларининг бир хиллигидан шу хулосага келган. Булар унга неврознинг эргашувчанлик симптомаллари ва диний урф-одатлар ўртасидаги ўхшашликни кўриб, динни "жамоа неврози", деб эълон қилишга имкон берди. Инсоннинг психикасига эътибор бериш типик шакллари (Эдип комплекси) ва жамоа рамзларининг мавжудлиги Фрейднинг мулоҳазаси бўйича инсоният тарихидаги ҳақиқий воқеаларни кўрсатади.
Шу позиция туриб, Фрейд етакчилик муаммосига ёндошади. У гуруҳдаги кишилар муносабати либидлик асосига эга, деб ҳисоблайди. Бу либидлик боғланиш шахснинг етакчи билан идентификациясидир. Бу ҳолат ҳар бир киши учун ички руҳий идеал бўлиб қолади. Бу идеални ўзлаштирган инсон ўзлигини кашф этади. Барча учун умумий бўлган гуруҳ идеали – доҳий орқали бошқалар идеали билан бирлашади. Фрейднинг психологик ва социологик қарашлари XX асрнинг биринчи ярмида шаклланган санъат, социология, этнография, руҳшунослиги ва психиатриясига муҳим таъсир кўрсатди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish