Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet219/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ФИХТЕ ИОГАНН ГОТЛИБ (1762 – 1804) – немис файласуфи . Йена ва Лейден университетларида ўқиган. Йена университетига проф. сифатида таклиф қилинди, лекин тез орада атеизмда айбланиб, у ердан кетишга мажбур бўлди. 1794 й.да унинг асосий асари – "Умумий фан таълимининг асослари"ни нашрдан чиқарилди. Ундан ташқари, унинг муҳим асарлари мавжуд: "Фан таълими хусусиятларининг назарий қобилиятга муносабати ҳақида тажриба".
Ф. ўзининг бутун фалсафий фаолияти даврида, амалий фалсафани тарғиб қилди. Фихте Кант руҳидаги ўз фалсафий системаини яратишга интилган. Ф. ўзи яратмоқчи бўлган фалсафий системанинг асосий мақсадини инсон эркинлиги имконини берадиган шароитни аниқлашда кўрган. Унингча, ахлоқий ирода инсон фаолиятининг изчил илмий системаига суянгандагина, амалга ошиш имкониятига эга бўлиш мумкин. Шунингдек, фанни нима ҳақиқий фанга айлантиради? Шуни аниқлаш зарур.
Ф. таълимотича, "танқидий фалсафанинг" ибтидоси тафаккур қилувчи «мен»дир. Ундан сезги ва тафаккурнинг бутун мазмунини аниқлаш мумкин. «Мен» учун икки томонлама фаолият хос: амалий ва назарий. Бу билан Ф. амалиёт тушунчасини ўзининг назарий системаига киритади ҳамда назария ва амалиётнинг бирлиги муаммосини ишлаб чиқади. Бу нарса субъект ва объектнинг, яъни объектив борлиқнинг ўзаро алоқаси масаласига келиб тақалади. Ф. таълимотида объектив борлиқ фикрловчи «Мен»дан вужудга келган «мен эмасман» сифатида қаралади. Ф. фалсафасидаги фан таълимида "мен мени тақозо қилади", деган тасдиқ биринчи асосни ташкил қилса, "мен мен эмасни тақозо қилади", деган тасдиқ иккинчи асосни ташкил қилади. «Мен эмас» – ҳиссий қабул қилинадиган нарса.
Ф. таълимотича, ўзининг яратувчанлик фаолиятида умумий «мен" ҳиссий "мен"га ва ҳиссий "мен эмас"га ажралади. Шунинг учун фан таълимининг учинчи асоси, бу – умумий «мен»дир. Биринчи асос тезис бўлса, иккинчи асос антитезис, учинчи асос эса синтездир. Ф. фалсафасида умумий «мен» – ғайриинсоний дунёвий руҳ ҳисобланади. Ф. "идеа." иборасини ишлатмаган. Ўз фалсафий таълимотини танқидийлик (критицизм), деб атаган. Ф.нинг ахлоқий таълимоти эркинлик тушунчаси асосига қўй.ган. Инсоннинг ахлоқий бурчи – бошқаларнинг эркинлигини ҳурмат қилган ҳолда ўз фаоллиги воситасида эркин бўлишдир. Эркинлик – ахлоқий қонунларга ихтиёрий амал қилишдан иборатдир. Инсон эркинлик ҳолатида ҳам эркин бўлмаган ҳолатда ҳам, умумий табиатга эга бўлган зарурият орқали ҳаракат қилади.
Ф. таълимотича, инсоният парокандалик ва бузуқлик даврларидан ўтиб, дастлабки бегуноҳлик ҳолатидан онгли ақл ҳукмронлигига кўчади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish