ЧОРВАКА–ЛОКАЯТА – мелоддан аввалги VII асрда Ҳиндистонда юзага келган фалсафий мактаб. Ч.л. мактабининг асосчиси –– донишманд Брихаспатидир. Чорвака сўзининг луғавий маъноси тўрт унсур, "Лока" сўзининг луғавий маъноси – бу дунё, яъни моддий дунё. Бу икки таълимотнинг мазмуни бир бўлгани учун "Чорвака–локаята", деб атала бошланди. Олам асосида тўрт унсур ётади. Брихаспати таълимотига кўра, биз яшаб турган моддий дунёдан бошқа дунёлар йўқ. Инсон ўлиши билан унинг жони ҳам ўлади. Тандан ташқарида жон йўқ. Инсон ҳам ана шу тўртта унсурдан ташкил топган. Тўрт унсурни, сезгиларимиз орқали қабул қиламиз. Улар, ҳеч ким томонидан яратилмаган. Тўрт унсурнинг турлича бирикиши орқали, организм, ноорганик моддий нарсалар ва ҳодисалар ташкил топади.
Ч.л.кўрсатилишича, инсонда ҳиссий билиш муҳим аҳамият касб этади. Бу йўналиш вакиллари агар сезги аьзоларимиз бўлмаганда, олам ҳақида билимга эга бўлмаган бўлар эдик, дейишади. Улар ақлий билишни ҳам тан олганлар. Лекин, ақлий билиш ҳиссий билишдан келиб чиқади, дей.ади. Ч.л.чиларнинг ахлоқий қарашлари ҳам диққатга сазовор. Улар ердаги гўзал ҳаёт моҳияти Худо билан бирлашиш эмас, балки бу дунёда роҳатланишдир, деганлар. Улар жамият аҳлини табақаларга бўлишга қарши чиққанлар. Ч.–л.чилар таълимоти кейинги даврларда кенг ривож топган.
ШВЕЙЦЕР Альберт (1875 – 1965) – француз инсонпарвари, файласуфи, шифокори ва теологи, илғор жамоат арбоби. Кўп й.лар давомида экваториал Африкада (Ламбарена қишлоғида) шифокор бўлиб ишлади, ўз фаолиятини инсонпарвар ғоялар учун курашга бағишлади. Ш.А. ўз фалсафий қарашларини (бу қарашларини у "янги рационализм", деб атайди) олам ҳақидаги фикрига асос қилиб қўйган. У "ҳаёт олдида сажда қилиш" бутун фалсафанинг тамойили бўлиб қолмоғи лозим, деб ҳисоблаган.
Ш.А.нинг бу тамойилни цивилизациянинг салбий оқибатларига қарши ўзига хос "фильтр" деб қараб, унда инсониятнинг ахлоқий камолоти истиқболини кўрган. Бироқ, Ш.А.нинг нуқтаи назарича, инсонпарвар идеалларни амалга оширишнинг реал йўли ижтимоий ўзгартишлардан эмас, балки баъзи кишиларнинг "инсон табиати"ни яхшилашга қаратилган шахсий зўр беришларидан иборатдир. Инсоният истиқболига оптимистларча қараш Ш.А.да диний тусда бўлиб, Исо образининг ахлоқий талқини билан қўшилиб кетган эди. Умуман, Ш.А.нинг дунёқараши мунтазам тартибдан иборат бўлмай, турли фалсафий концепцияларни ўзида бирлаштирган эди. Ш. А.урушга қарши бўлиб, бир неча марта ядро қуролини тақиқлашни ёқлаб чиққан. Ш.А. Нобель мукофотининг соҳиби. Асосий асари: "Цивилизация фалсафаси" деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |