Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet223/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ – XI аср бошларида Гурганчда тўпланган олимларнинг йирик гуруҳи асосида Хоразмшоҳ Абу-л-Хасан Али Маъмун ташаббуси билан ташкил топган (1004 й. атрофида)
Х асрнинг охири XI асрнинг бошларида Хоразмдаги сиёсий барқарорлик, иқтисодий ва ижтимоий юксалиш, Хоразмнинг қадимги ва ниҳоятда бой илмий-маданий анъаналари Хоразмшоҳ маъмунийлар томонидан фанлар ва илм аҳли қўллаб-қувватланиши; уларга қулай шароит яратилиши, ўша даврдаги жаҳон ва маҳаллий фанларнинг энг йирик вакилларидан бир гуруҳининг ушбу минтақада тўпланиши Хоразм Маъмун академиясининг вужудга келишини таъминлади.
Маъмун академияси ўз замонасининг деярли ҳамма фанлар бўйича, яъни астрономия, математика, табобат, кимё, география, минералогия ва б. табиий фанлари билан бирга, тарих, фалсафа, адабиёт, тил, ҳуқуқ каби ижтимоий фанлар соҳаларида катта ютуқларга эришди.
Маъмун академиясида жаҳон фанининг энг йирик вакилларидан бўлмиш қомусчи алломалар Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, ўз вақтида фанлар соҳасида кенг халқаро шуҳрат қозонган олимлар Ибн Ироқ, Абу-л-Хайр Ҳаммор, Абу Саҳл ал-Масиҳий, адиблар Аҳмад б. Муҳаммад б. Сахрий, Абдуллоҳ б. Ҳамид, Абу Саид б. Шабиб, Абу-л-Ҳасан б. Маъмун ва кўпгина бошқа Маъмун академиясининг аъзолари фаолият кўрсатган.
Маъмун академияси аъзоларининг ютуқлари фалсафа соҳасида ҳам улкандир. Маъмун академиясининг фалсафа соҳасидаги хизматлари аввало унда олиб борилган илмий-табиий ютуқларнинг чуқур фалсафий мазмунга эгалиги, бевосита йирик фалсафаий муаммолар борасида тадқиқотлар олиб борилганлиги, бошқа халқлар ижтимоий-фалсафий тафаккурининг қатор муҳим томонларини ўрганишлиги билан белгиланади. Академия намоёндалари олдин олиб борган фалсафий изланишларини давом эттирдилар ва шу билан бирга қатор янги асарлар яратдилар, уларда кўтарилган муаммолар бўйича кейинчалик ҳам муҳим тадқиқотларни амалга ошириб келдилар. Хусусан, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино ёш бўлишларига қарамай, бевосита фалсафа илмига доир ёки катта фалсафий аҳамиятга эга асарларни олдин ёзган бўлиб, уларда кўтарилган ва янги бўлган муаммолар бўйича фалсафий изланишлар олиб бордилар. Алломаларнинг ўша даврдаги фалсафа соҳасидаги ютуқларидан энг йиригини уларнинг ўзаро олдин олиб борилган ва баъзи бир тадқиқотчилар фикрига кўра, Хоразмда ҳам давом эттирилган фалсафа, натурфалсафа бўйича ёзишмалари билан боғлиқ. Ушбу ёзишма баъзи хорижий фан тарихчилари томонидан ўша даврдаги фалсафа тарихида энг муҳим ҳодисалардан бири, деб таърифланади. Ёзишманинг мазмун ва моҳияти муаллифларнинг Аристотель табиат фалафасининг ижобий томонларини очиш билан бирга, унинг баъзи бир заиф ҳолатларини танқидий кўриб чиқиш билан боғлиқ. Келажак янги давр ривожланишини баъзи бир муҳим йўналишларини башорат қилган ушбу ёзишма жаҳон фалсафий ва табиий-илмий тафаккури ривожига катта ҳисса бўлиб кирди.
Ушбу академиянинг яна бир йирик хизмати унинг доирасида турли миллатлар, диний мазҳаблар, илмий мактабларга оид олимларнинг тўплаганлиги билан белгиланади.
Умуман олганда, Хоразм Маъмун академияси илмий фаолиятининг кенг кўламлиги, унинг аъзолари эришган улкан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда уни ўша даврдаги энг йирик илмий марказларидан, дастлабки илмий академиялардан бири деб аташ мумкин. Бироқ, 1017 й.и султон Маҳмуд Ғазнавий Гурганчни забт этганидан кейин кўпчилик йирик олимларни Ғазнага олиб кетганидан сўнг Академиянинг вакиллари Хоразмнинг ўзида ёки бошқа мамлакатларда ўз тадқиқотларини давом эттирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг фармони билан Хоразм Маъмун академияси 2004 й.да тикланди ва унинг 1000 й.лиги кенг халқаро миқёсда нишонланди.


ХОССА –– нарсаларнинг бошқа нарсаларга ўхшаш ва улардан фарқ қилувчи томонлари, уларнинг жиҳатлари. Х. нарсаларнинг ўзаро таъсир ва муносабатлари жараёнида намоён бўлади. Х. нисбий табиатга эга бўлиб, у турли алоқадорликлар жараёнида намоён бўлади.


ХОТИРА – тасаввур ва тушунчаларни ҳиссиётдан сўнг сақланиб қолиши. Фикрлаш жараёнида х. бўлмаганда инсон хулоса, ҳукм чиқара олмас, эмпирик ҳаётдан бошқани билмас эди. Х. психологияда индивиднинг олам билан ўзаро таъсири натижаларини сақлаб қолиши, бу сақлаб қолиш мазкур натижаларни кейинги фаолиятда қайта ҳосил қилиш ва улардан фойдаланиш, уларни қайта ишлаб, системаларга бирлаштириш имкониятини беради; у воқеликнинг муайян индивид томонидан тузилган психик моделлари руҳий намуналарининг мажмуидир.
Х.нинг физиологик механизмлари ҳозирги вақтда жадал илмий тадқиқотлар мавзуи бўлиб қолди. Х. тафаккур ва ундан ҳосил бўлган фаолият турлари маҳсулнинг жараён билан алоқаси каби боғлиқ бўлади. Индивид билан муҳитнинг бевосита муносабатларида таркиб топадиган воқеликнинг психик моделлари ғайри нутқий оддий х.нинг мазмунини ташкил этади. Бу моделларнинг тузилиши вақт ичида объектлар таъсирларининг туташлигига ва ўзаро таъсир табиатини белгиловчи эҳтиёжнинг қайси хилда эканлигига боғлиқдир. Оддий х. устида вужудга келувчи олий, нутқий х.да нарсалар объектив муносабатларининг моделлари мустаҳкамланиб олади. Нутқ туфайли инсон моделлаштирувчи объектларнинг бевосита таъсирисиз, англаб олинган мақсад таъсири остида х.нинг мазкур шакли тузилишини қайта ҳосил қилишга қодирдир. Бу эса, пироварида, х.нинг нарсаларни объектив мантиқига бўйсунишига олиб келади, яъни мазмунни эсда қолдирадиган ва қайта ҳосил қиладиган бўлади.


ХУЛОСА – мантиқий тафаккур шакли. Бу муҳокама давомида хулосанинг асослари, деб аталадиган бир ёки бир неча ҳукмдан янги ҳукм хулоса чиқарилади. Бу ҳукм хулоса ёки натижа, деб аталади ва мантиқий равишда, асослардан келиб чиқади. Асослардан хулосага ўтиш мантиқнинг муайян қоидаси билан амалга оширилади. Хулосанинг асосларини ва натижани ажратиш ҳамда унинг таркибини аниқлаш хулоса чиқаришнинг мантиқий таҳлилини ташкил этади. Айни бир хулоса қоидалари ва мантиқ қонунлари билан амалга ошириладиган хулоса айни бир мантиқий шаклдаги хулоса ҳисобланади.
Х. тафаккур шаклидир. Бу мавҳум тафаккур босқичи шаклида ташқи оламни билиш юзага келади. Ҳар қандай тўғри хулоса шундай бир шартни қондирмоғи лозим: агар унинг асослари чин бўлса, мантиқ қонунлари ва хулоса қоидалари бузилмаган ҳолда, унинг хулосаси ҳам чин бўлмоғи керак. Мавжуд тафаккур жараёнида, кўпинча хулосанинг асосларидан баъзилари тушиб қолади ва унинг асосидаги хулоса қоидалари ва мантиқ қонунлари очиқ ифодаланмайди. Бу ҳол хулосадаги хатоларга йўл қўйиш имкониятини беради. Мантиқ тўғри хулосаларни нотўғри хулосалардан фарқ қилиш методларини белгилаб беради ва шу билан мантиқий хатоларнинг олдини олишга ва уларни тузатишга ёрдамлашади. Одатда муҳокамалар ва исботлар хулосанинг занжиридан иборат бўлади, бу занжирда хулосаларнинг ҳар хил турлари ишлатилиши мумкин. Ўз шаклига кўра хулосалар асосан, дедуктив ва индуктив,аналогия кабиларга бўлинади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish