Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХАЙРУЛЛАЕВ МУЗАФФАР МУҲИТДИНОВИЧ (



Download 2,81 Mb.
bet222/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ХАЙРУЛЛАЕВ МУЗАФФАР МУҲИТДИНОВИЧ (1931-2004).
1947 й.да Андижон ўқитувчилар институтини «тарих-филология» ихтисослиги бўйича, 1951 й.да эса Ўрта Осиё давлат университетини «мантиқ ва психология» ихтисослиги бўйича тамомлаган. Файласуф-шарқшунос, 1955 й.и «Диалектик материализм мантиқ қонунларининг объектив характерга эга эканлиги ҳақида» мавзуида номзодлик, 1966 й.и «Форобийнинг дунёқараши ва унинг фалсафа тарихидаги аҳамияти» мавзуида д-р.лик диссертацияларини Тошкентда ёқлаган. Фалсафа фанлари д-р.и, ЎзР ФА академиги, проф., Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний мукофоти лауреати, икки марта «Ҳурмат белгиси», «Халқлар дўстлиги» орденлари, қатор медаллар ҳамда Фахрий ёрлиқ ва нишонлар билан тақдирланган.
1955 й.дан эътиборан, узлуксиз равишда илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади. Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат университети фалсафа кафедрасининг ўқитувчиси, 1956-1958 й.ларда ЎзР ФА Тарих институтининг катта илмий ходими, 1958 й.и ЎзР ФА Фалсафа ва хуқуқ институти директор ўринбосари, 1961 й.дан эса мазкур институт директори, 1968 й.и ЎзР ФАнинг мухбир аъзоси, 1970-1975 й.ларда Ўзбекистон Компартияси МК фан-ўқув ишлари бўйича ҳамда маданият бўлими бошлиғи, Олий совет депутати, 1975-1987 й.ларда ЎзР ФА И.М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, сўнг ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг директори, 1987-1993 й.ларда ЎзР ФА Президиумининг аъзоси ва фалсафа, иқтисод ва ҳуқуқ фанлари бўлимининг раиси, ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти бўлим мудири вазифаларида ишлаб келди. 1989 й.дан эътиборан ЎзР ФА академиги. 1993 й.дан ЎзР ФА Шарқшунослик институти директори лавозимида ишлади.
М.М.Хайруллаев тарихий-фалсафий жараёнларни кенг ва яхлит бир бутун ҳолатда кўра оладиган, уларни теран мулоҳаза қила оладиган мутахассис, юксак маданиятли, содиқ дўст, шогирдларига нисбатан талабчан ва меҳрибон устоз сифатида кўз олдимизга намоён бўлади.
Фалсафа ва фан тарихи, мантиқ, этика,эстетика, маънавият ва маданият назарияси каби соҳаларга оид 600 дан зиёд чоп этилган ишлар муаллифи.
Олим Тошкент, Олмаота, Самарқанд, Фарғона, Москва шаҳарларида ҳамда Австрия, Англия, Германия Венгрия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Япония каби мамлакатларда ўтказилган Халқаро илмий анжуманларнинг фаол иштрокчиси. 60 дан ортиқ д-р.лик, номзодлик диссертация ишларига илмий маслаҳатчилик ва раҳбарлик қилган.
«Ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг» (Т., 1962), «Форобий ва унинг фалсафий рисолалари» (Т., 1963), «Билим ва билиш» (Т., 1967) «Форобий дунёқараши ва унинг фалсафа тарихидаги аҳамияти» (Т., 1967), «Ижтимоий онг ва унинг шакллари» (Т., 1969), «Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири» (Т., 1971), «Маданият ва мерос» (Т.,1975), «Абу Наср ал-Форобий» (М., 1982 рус тилида), «Ал-Хоразмий ва унинг илмий мероси» (Т., 1983), «Логика» (Ўқув қўлланма, Т., 1984), «Маданий мерос ва фалсафий тафаккур тарихи» (Т., 1985 рус тилида) каби монографияларнинг муаллифи. «Ўзбекистонда прогрессив ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихига оид материаллар» (Т., 1959), «Этика асослари» (Т., 1967), «Философия асослари» (Т., 1968), «Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари фалсафий меросидан» (Т., 1972), «Ўрта Осиё мутафаккирларининг мантиқ-гносеологияга оид ғоялари» (Т., 1981, рус тилида), «Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар очерклари» (Т., 1977), «Ўрта Осиёда ижтимоий-утопик фикрлар тарихидан» (Т., 1980), «Ўрта Осиё халқлари ҳурфикрлиги тарихидан» (Т., 1990) ва б. жамоавий асарларнинг ҳаммуаллифи ва тузувчиларидандир.
Мустақиллик й.ларида халқимиз маънавий меросини ўрганишга эьтибор ва имкониятларнинг кучайиши муносабати билан М.Хайруллаевнинг «Мантиқ» (Т., 1993), «Ўрта Осиёда илк Уйғониш даври маданияти» (Т., 1994) китоблари, унинг раҳбарлиги ва ҳаммуаллифлигида «Сўфизм тарихидан» (Т., 1991), «Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан» (Т., 1995), «Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар» (Т., 1996), «Буюк сиймолар ва алломалар» (Т., I к. 1996, II к. 1997, III к. 1998), «Маънавият юлдузлари» (Т., 1999) каби асарлар нашр этилди.


ХАОС - (гр. haos) нарсаларнинг тартибсиз, очиқ, шаклсиз, ноаниқ ҳолати. Қадимги грек мифологиясга кўра, хаос - ( haos) ниҳояcиз, туманли, шаклсиз, жарлик, бошланғич асос бўлиб, кейинчалик ундан барча мавжудот, жумладан батартиб Космос ҳам пайдо бўлган, ыисқаси, х. бутун воқелик асосида ётган илк моҳиятдир.Физика фанига хаос тушунчасини Гиббс ва Больцман олиб кирганлар.


ХАРИЗМА – инсоннинг ўта қобилиятли ва ўзига хослиги. Социология фанига Э.Трельч томонидан киритилган бўлиб, у М.Вебер томонидан унинг хукмронликнинг идеал типлари концепциясида таҳлил қилинган.


ХОЛИЗМ – (юнон. holos – бутун, ҳаммаси) – XX а. системали услубият ва системали парадигмани шаклланиши асосида билишда вужудга келган тушунча.
Х. бутун ва қисмнинг ўзаро нисбати муаммоси асосида вужудга келди. Холистик ёндашув бутунликни муайян системадаги унсурларнинг ўзаро таъсири асосида янги хусусиятларга эга бўлиши нуқтаи назарига урғу беради.
Холистик ёндашув билиш жараёнида муҳим аҳамият касб этади, чунки ҳар кандай системада, ҳамма аддитивларда ҳам унсурлар ўртасида ўзаро таъсир мавжуд ва ушбу ўзаро таъсир бутунликни янгича билишни таъминлайди.
Х. оламнинг бутунлигини ҳам сифат томонидан, ҳам ташкилий томондан мукаммал ва ҳар томонлама бутунлик, деб тушунади. Ушбу бутунлик нафақат психологик, биологик томонлар, балки ташқи физикавий воқеликни ҳам умумлаштиради. Бу соҳалар мукаммал бутунликни соддалаштириш ва асослаш ҳисобланади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish