ФАЙЗУЛЛАЕВ ОМОНУЛЛА ФАЙЗУЛЛАЕВИЧ (1921-2008) - фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Омонулла Файзуллаевич Файзуллаев кўп қиррали олим.
О.Файзуллаев 1921 йил 5 апрелда Тошкентда туғилди. 1937 йил сентябрдан 1942 й. февралигача Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозир Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети) физика-математика факультети талабаси, сўнг армияга хизматга сафарбар қилинган. 1942 йил февралидан то 1945 йил сентябригача Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган ва ушбу уруш ногиронидир. Уруш сабабли вақтинча тўхтатилган ўқишини 1949 йилда тугатди.
Омонулла Файзуллаевнинг бутун илмий, педагогик ва публицистик фаолияти фаншуносликнинг ва инсон маънавий равнақининг назарий масалаларини чамбарчас боғлиқ ҳолда тадқиқ қилишга бағишланган.
У киши домла сифатида ёшларда, айниқса мактаб ёшидан илмий дунёқарашни шакллантиришга алохида эътибор қаратадилар. У 1939-1941 йиллари Тошкентнинг Кўкча маҳалласида фан асослари бўйича тўгарак ташкил қилган. Бу тўгаракнинг бир қатор иштирокчилари кейин таниқли олим ва ёзувчилар бўлиб етишди (мисол учун, профессорлар - В.Мажидов, Ж.Файзуллаев, Н.Аҳмедов, ёзувчилар -Нажибулла Ҳабибуллаев, Рустам Комилов, Малик Иброҳимов ва бошқалар). Худди шундай тўгаракни у 1960-1970 йиллари ҳам астрономия соҳасида тузган: физика-математика фанлари доктори М.Зокиров, физика-математика фанлари номзоди А.Умаров ва бошқалар ушбу фанга бўлган биринчи қизиқишини шу маҳалла илмий тўгарагида шакллантирганлар.
Узбекистон "Билим" жамиятининг биринчи бош муҳаррири бўла туриб, О.Ф.Файзуллаев ушбу жамиятнинг маъруза матнлари, илмий-оммабоп ва маърифий рисолалар нашр қилиш фаолиятининг бошланғич босқичларида турган. Илмий-техникавий информация институтининг биринчи директори пайтида, қуйидаги тўрт журнални ташкил қилди: "Механизация хлопководства", "Хлопковая промышленность", "Шёлк", "Янги техника". Институт қошида Республика илмий-техникавий кутубхона яратилди.
Узоқ йиллардан буён О.Ф.Файзуллаев илмий ва илмий ташкилий ишларни педагогик фаолият билан бирга олиб борган.
1963 й. О.Ф.Файзулаев академик И.М.Мўминов илмий раҳбарлигида «Материянинг ўз-ўзидан ҳаракатидаги энг оддий кўринишлари ҳақида"("О простейших проявлениях самодвижения материи") мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, 1973 йили эса докторлик диссертациясини "Ўрта Осиё фани тарихида диалектик зиддият муаммосига доир" ("К проблеме диалектического противоречия в истории науки Средней Азии") мавзуида ҳимоя қилди. У 1964 й. доцент, 1977 йил профессор илмий унвонларига сазовор бўлди.
Атоқли олим О.Ф.Файзуллаевнинг илмий йўналишлар доираси жуда кенг қамровлидир. У 500 дан ортиқ асар муаллифи, "Проблемы противоречия в трудах классиков естествознания и философии Средней Азии" (1974), "Человек и природа" (1979), "Научное творчество Мухаммада ал-Хорезми"(1983), "Естествознание и философия" (1986), "Нафс, жон ва руҳ (Қуръон, тасаввуф ва фандаги талқинлари)" (2005), "Фалсафа ва фанлар методологияси" (2006) китоблари шулар жумласига киради. О.Ф.Файзуллаев ташаббуси ҳамда унинг бевосита раҳбарлиги ва фаол иштирокида табиатшунослик фалсафасига доир 35 дан ортиқ илмий монография тайёрланган ва нашр қилинган. 2000 йили П.Қ. Ҳабибуллаев ва О.Ф.Файзуллаев таҳририда «Классическая наука Средней Азии и современная мировая цивилизация» мавзусида йирик илмий монография нашр қилинган. 2006 йили О.Ф Файзуллаев "Ал-Хорезми, алгоритм и алгоритмизация" мавзуидаги фундаментал монографиясини В.Қ.Қобулов ва Ш. А.Назировлар билан ҳаммуаллифликда нашр қилдилар.
О.Ф.Файзуллаев ёш илмий кадрлар тайёрлаш ва тарбиялашга катта зътибор қаратади. Унинг раҳбарлигида 11 докторлик ва 12 номзодлик диссертацияси химоя қилинган. У Ўрта Осиё фани тарихи материаллари асосида ҳозирги замон табиатшунослигининг тараққиёт муаммоларини тадқиқ қилаётган табиатшунослик фалсафаси илмий мактабини яратган.
Фан дарғаси О.Ф.Файзуллаевнинг фанга қўшган хиссасига қуйидагилар киради: а) физикавий "инерция" тушунчаси фалсафий категория даражасига кўтарилган; б) тадқиқ қилиш, билиш ва фаолиятнинг алгоритмик методининг генезисига оид ҳамда эволюцион тараққиёти ўрганилган; в) Ўрта Осиё табиатшунослигида диалектик зиддиятнинг комплекс тадқиқоти амалга оширилган; г) ҳозирги замон фани нуқтаи назаридан бир қатор Ўрта Осиё олимларининг жаҳон табиатшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси белгиланган; д) мутафаккир олимларнинг юбилейларини ўтказишда, жумладан, Мирзо Улуғбекнинг 545, 575 ва 600-йиллик юбилейларини ўтказишда фаол катнашган; е) файласуф-мутасаввифлар Шайх Умар Сухравардий - Шайх Зайниддин Боболарнинг генеалогиясини яратган; ж) Ўзбекистон Республикасида фундаментал ва амалий фанлар нисбатини, илмий тадқиқотлар методларининг хозирги замон ҳолатини ўрганган; з) синергетикада ўз-ўзини ташкил қилувчи икки қисмга бўлинувчи динамик тизим ҳақидаги ғоясини илгари сурган; и) Қуръоннинг араб, ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги 10 та нашрларида нафс, жон ва руҳ тушунчаларини мантиқий лингвистика жиҳатидан тадқиқ қилган.
Фанимиз жонкуяри кўплаб республика, минтака ва халқаро илмий анжуманларида фаол қатнашган. Шу жумладан, Фан тарихи бўйича Халқаро конгрессларда (Москва - 1971; Токио - 1974), Халқаро математика конгрессида (Покистон - 1975), VIII Фаннинг мантиқи, методологияси ва фалсафаси бўйича Халқаро конгрессда (Москва - 1987); ал-Хоразмий, Форобий, ал-Бухорий, ал-Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Улуғбек, Навоий юбилейларини ўтказиш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йилликларига бағишланган ва Москва, Тошкент, Алмати, Бухоро, Урганч, Фаргона ва бошқа шаҳарларда ўтказилган халқаро симпозиумларда фаол иштирок этди. 2007 йили Самарқанднинг 2750 йиллигига бағишланган халқаро илмий симпозиуимида илмий маъруза қилди. О.Ф.Файзуллаевнинг бевосита иштироки билан фан тарихи, диалектика назарияси ва табиатшунослик фалсафаси бўйича бир қатор халқаро конференциялар ташкил қилинган (Душанбе, 1967; Самарқанд,1970; Андижон, 1981; Тошкент, 1989) ва ҳоказо.
Профессор О.Ф.Файзуллаев - жамоат арбоби ҳамдир. У республикада ва айниқса Фанлар академияси тизимидаги кўплаб жамоат ишларининг фаол иштирокчиси. У Ўзбекистон Фанлар академиясининг И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти қошидаги докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослашган кенгаш раиси ҳамда Беруний номидаги Шарқшунослик институти кошидаги докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослашган кенгаш аъзоси; Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми ҳузурида бир қатор муаммовий Кенгашлар тузишда фаол қатнашган. Жумладан: Фан ва техника тарихи ва фалсафаси, ҳозирги замон табиатшунослигининг фалсафий муаммолари, фалсафий-методологик семинарлар, илмий кадрлар тайёрлаш бўйича кенгашларнинг раиси ва раис ўринбосари вазифаларида ишлаган.
Уруш ва меҳнат ветерани О.Ф.Файзуллаев кўп орден ва медаллар билан такдирланган. 1981 йили у "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" унвони соҳиби бўлди. Айнан шу йили у Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати бўлди. О.Ф.Файзуллаев "Жасорат" медали (1995), «Дўстлик» ордени (2003) ва "Ғалабанинг 60 йиллиги" медали (2005) билан тақдирланган.
Унинг фан ривожидаги улкан илмий ҳиссаси чет элларда ҳам эътироф этилган. 2001 йили О.Ф.Файзуллаев Америка Биографик Институти томонидан «2001 йил Инсони» деб тан олинди ва ушбу институтнинг консультантлар кенгаши аъзоси этиб сайланди.
Аллома О.Ф.Файзуллаев бутун умрини илм ва билимнинг хилма-хил йўналишларини ўрганиш ва тадқиқ қилишга бағишлаган. Фан ва халқ хўжалигининг турли соҳалари бўйича кўпдан-кўп иқтидорли кадрларни тарбиялади. Улар фан оламида таникли олимлар бўлиб етишди.
ФАОЛИЯТ – инсон мавжудлигининг шакли бўлиб ташқи дунёни, ўзининг мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартиришга қаратилган оқилона ҳатти – ҳаракатлар системаидир. Ф. онгли хусусиятга эга бўлиб, у ўзида мақсад, воситалар, натижа ва жараённи қамраб олади. Фалсафада ф. тамойили антик давр мутафаккирлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у ўзига хос шаклда намоен бўлган. Инсон ф.нинг асоси сифатида Платонда, Коинот ва моддий буюмлар дунёсини яратган – худо демиург ҳисобланади. Уйғониш даври файласуфлари ф. ва унинг амал қилиш жараёнида қўлга китириладиган эркинликни инсоннинг моҳиятини билиш билан боғлайдилар. Ф. тамойилининг илк шакллардан бири немис классик фалсафасида кўрсатиб ўтилган. Бу ерда ф. унинг амалга оширувчиси жиҳатидан, ижтимоий, гуруҳ ва шахсий кўринишларда намоён бўлишига эътибор берилган. Ўзгаришларнинг амалга оширилиши хусусиятига кўра, фаолиятнинг репродуктив (қайта ишлаб чиқарувчи) ва продуктив (янгини яратувчи) турлари ажралиб туради. Ф.нинг манбаи унинг ўзидан келиб чиқади. Бу ўз–ўзидан амалга ошувчи жараёндир. Лекин, у ўзига етарли даражада таъсир кўрсатувчи, муайян табиий ва ижтимоий шарт-шароитлар системаида амалга ошади.
Одамларнинг эҳтиёжларига боғлиқ равишда, фаолият, анъанавий тарзда, қуйидагиларга бўлинади:
моддий ф. (ташқи табиатни ўзгартириш орқали одамнинг бирламчи эҳтиёжлари – озиқ-овқат, кийим, меҳнат қуролларига бўлган эҳтиёжини қондириш);
2) ижтимоий-сиёсий ф. (ижтимоий муносабатларга таъсир этишнинг турли шакллари, ижтимоий ҳаётни ташкил этиш);
3) маънавий ф. (фан, санъат, дин ва ҳакозолар соҳасидаги фаолият).
Инсон фаолиятининг барча шакллари тарихий хусусиятга эга. Улар одамлар истеъмол жараёнининг юқорилаб бориши хусусияти уларнинг турли-туманлиги ва меҳнат тақсимотининг таъсирига боғлиқ. Буларнинг оқибати сифатида жамият ҳаётида ф. муайян система тарзида намоён бўлиб, бу системанинг унсурлари – одамлар, уларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари, ф. предмети, ф. мотивлари, мақсадлари, унинг амалга ошишининг воситалари ҳамда шакллари муҳим ўрин тутади. Жамият ҳаётида ф. тартибга ижтимоий муносабатларни солувчи субъектлар бўлиб ҳисобланувчи, сиёсий, ҳуқуқий ва б. ижтимоий институтлар системаида муҳим аҳамият касб этади. Маънавий ф. эса нафақат ижтимоий ҳаётнинг жамоавий жиҳатларига бўлган муносабатларни ишлаб чиқади, балки шу билан бирга, ҳаёт ва ўлимнинг, диннинг ва хакозоларнинг мангу муаммолари масаласини ечишда, шахсий сўровларга бўлган талабни қондиришда муҳим ўрин тутади.
Ҳар қандай ф. махсус тайёргарлик (маълумотлилик), тажриба, мутахассисликни талаб қилади. Цивилизациялашган жараёнларнинг юқори динамикаси фаолият дастуридаги анъанавийлик ва янгиланишлар муносабати муаммоси билан бевосита боғлиқдир. Ф. фанларда шу билан бирга фалсафада рефлексия объекти бўлиб ҳисобланади. Унинг тадқиқотлари янги – XXI аср бўсағасида, унинг функцияларининг мураккаблашишининг одамга таъсирининг ошиши (психология ва экология соҳаларида) натижасида долзарб масалага айланди. Турли фанлар томонидан ф.ни категориал ўзлаштиришнинг фалсафий анъаналаридан фойдаланиш билан бирга, унинг намоён бўлишининг янги жиҳатларини топишга интилиш кучайди. Бу соҳада психология, социология, политология, экология, иқтисодий назария, этика фанлари соҳалари кўзга ташланади ва уларда ф.ли ёндашув, ижтимоий ва индивидуал онгнинг намоён бўлиш ҳолатларига нисбатан, татбиқ қилинади. Фалсафа, жумладан ф.ни таърифлашнинг категориал системаини такомиллаштиришга ва тушунтиришга ҳаракат қилади. Унинг мунозаралар майдонининг ўртасида "фаоллик", "ўзини тутиш", "амалиёт", "репродукция ва ижодиёт" сингари категориялари ҳам бор. Ғарбий Европа фалсафасида, ф.ни талқин қилишда, муайян мафкуравий ёндашувнинг мавжудлиги инсоннинг ундан ўзининг потенциал имкониятларини излаётганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |