Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet213/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ФАЛСАФА (философия) – инсоннинг дунёда тутган ўрни ва дунёқарашининг яхлит системаини ифодаловчи маънавий фаолиятининг бир шакли. Мил. 2-3 асрларда ўтган юнон файласуфи Диоген Лаэртскийнинг шоҳидлик беришича, юнон мутафаккири Пифагор биринчи бўлиб, ўзини «философ» деб атаган. Бу сўз Гераклитнинг фалсафий таълимотида нарсаларнинг табиатини тадқиқ этишга нисбатан қўлланилган, тадқиқотчининг ўзи эса «философ» деб аталган. Кейинчалик «философ» сўзи ҳар тарафлама, кенг, тушунарли ва ҳаққоний фикр юритишга интилувчи кишига нисбатан қўлланилган. Тарихий маълумотлар юнон. philosophia сўзи арабчага «фалсафа» бўлиб ўтганлиги, араблар бу фанни «ҳикма» деб аташи, русчага «философия» тарзида ўтганлигини тасдиқлайди, демак фалсафа билан филос. сўзлари бир хил маънога эга.
Ф.га ҳақиқатга элтувчи таълимот сифатида ёндашган сократчилар мактаби вакиллари нуқтаи назаридан қарасак, «ҳақиқат муҳаббат», «ҳақиқатни севиш» деган маъно келиб чиқади. Ф. ҳақида фан тарихида турлича, ҳатто бир-бирига қарама-қарши қарашлар мавжуд. Ф.га ҳамма фанларнинг бошланиши, оламнинг асл моҳиятини ва универсал қонунларини очувчи фан деб ёндашишдан тортиб, уни ўз тадқиқот объекти ва предметига эга бўлмаган мавҳум ва ўта умумлашган, инсон учун фойдасиз билимлар мажмуи деб ҳисобловчилар ҳам учрайди. Инсоният фойдаланаётган барча билимлар ф.дан бошланиб, фалсафий хулоса билан якунланади. Ф.ни фан даражасига олиб чиққан Платон уни «мавжудликни, мангуликни ва доимийликни билиш», Аристотель «нарсаларнинг сабаблари ва асосий тамойилларини тадқиқ этувчи фан» деб билган, стоиклар уни назарий ва амалий тафсилотларга интилиш деб, эпикурчилар унга «ақл воситасида бахтга эришиш йўли» деб қараган. Форобий ф.ни «ҳикматни қадрлаш» ёки фикрлаш санъати деб билган. Ўрта асрлар христиан ф.сида у «табиий ақл нури воситасида эришиладиган дунёвий донолик» (теология эса илоҳийлик нури воситасида эришиладиган илоҳий донолик) деб таърифланган.


ФАН – дунё ҳақидаги объектив билимлар системаси: ижтимоий онг шаклларидан бири. Ф. табиат, жамият ва тафаккур ҳақидаги янги билимлар ҳосил қилишдан то уларни тадбиқ қилишгача бўлган фаолиятни ўз ичига олади. Киши организми, атроф-муҳит, бепоён олам сирлари ва ривожланиш механизмларини ўрганиб, улардан кишилик жамиятининг равнақи учун фойдаланиш илм-фаннинг бевосита мақсадидир.
Кенг маънода ф.нинг вазифаси воқеликни назарий акс эттиришдир. Тарихий тараққиёт жараёнида ф. жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучига айланиб боради.
Ф. билан санъат, дин ва ахлоқ ўртасида муайян муносабат мавжуд. Ҳозирги ф. улкан ютуқларга эришган шароитда дин ф. натижаларидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Аксинча, ф. ҳам диний дунёқарашлардан фойдаланмай иложи йўқ. Санъат ва ахлоқ ҳам ф.га ижобий таъсир кўрсатади. Ф. билан фалсафа ўртасидаги ўзаро боғланиш мураккаб муносабатга эга. Фалсафа озми-кўпми ф. методологияси вазифасини бажаради, фалсафа ва ф. ютуқлари биргаликда илмий дунёқарашни ифодалайди.
Ф. нинг илк куртаклари кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда майдонга келди. Дастлабки билимлар бевосита амалий тусга эга бўлган. Тафаккур системасининг куртаклари мифология сифатида қадимги Шарқ ва Юнонистонда пайдо бўла бошлади. Мифология, ф.га ўтиш бўсағасида маълум босқич аҳамиятига эга бўлган. Ривожланиш давом этиши билан мифология ўрнини натурфилос. эгаллади. Зенон, Демокрит, Аристотель ва б. қадимги замон мутафаккирлари табиат, жамият ва тафаккурни гоҳ биргаликда, гоҳ айрим-айрим равишда баён этишга урина бошладилар. Дунёни бир бутун, деб ифодаловчи тушунчалар, исботлаш усули пайдо бўлди. Эллинизм даврида Евклид, Архимед, Птолемей томонидан геометрия, механика, астрономия соҳасида дастлабки назарий системалар яратилди. Ўрта а.ларда ф. ривожига қараб, Шарқ ва Ўрта Осиё олимлари улкан ҳисса қўшдилар. Улар қадимги ф. ютуқларини, илмий асарларни сақлаш, таржима қилиш ва уларни тарқатиш масаласига катта эътибор бердилар. Шунингдек, улар ф.нинг янги ютуқлар билан бойитдилар, кашфиётлар қилдилар.
Ўрта Осиёнинг машҳур олимлари илм-фаннинг янги тармоқларини кашф этдилар. Муҳаммад ал-Хоразмий тенглама ҳақидаги фан сифатида алгебра ва илк алгоритмларни кашф этди. Аҳмад Фарғоний астрономияга система тарзини берди. Аҳмад Марвазий /IX аср/ тригонометрияни бойитди. Абу Наср Форобий фалсафий фикрни юксалтирди, музиканинг математик назариясини яратди. Ҳамид Хўжандий /X аср/ куб тенгламалар назариясини чуқурлаштирди. Маҳмуд Кошғарий ўз даврининг энциклопедияси –«Девону луғотит турк»ни яратди.
Абу Райхон Беруний геодезия, минерология, фармакогнозияни яратувчилардан бири бўлди. Абу Али Ибн Сино медицинанинг илмий заминини яратди. Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи /XV аср/ сонлар назариясига муҳим ҳисса қўшдилар ва кузатиш астрономиясини юқори поғонага кўтардилар. Улуғбекнинг илмий ғоялари бошқа мамлакатлар (мас., Туркия, Ҳиндистон)да қисман давом эттирилди. Европада Уйғониш даври илм-фанига ижобий таъсир кўрсатди. ХII асрнинг бошларидан Хоразмий, Ибн Рушд ва б.нинг асарлари лотин тилига таржима қилина бошланди. Леонардо Давинчи, Р.Бэкон, Т.Гоббс, Н.Коперник, Р.Декарт каби олимлар табиий фанларни янада ривожлантирдилар. Астрология ўрнини астрономия, алкимё ўрнини химя эгаллади.
Янги даврда ф.нинг ижтимоий аҳамияти янада ошди. У маданиятнинг муҳим таркибий қисмига айланди. XVI–XVII асрларда классик физиканинг назарий пойдевори қурилди. Ф.нинг назария даражасига кўтарилганлиги фикрнинг индуктив ва дедуктив ривожланишига йўл очиб берди. Мавжуд илмий далиллар И.Ньютон томонидан динамиканинг асосий қонунлари сифатида таърифланди. Бу умумлаштирилган қонунлардан XVII–XIX асрларда хусусий қонуниятлар кашф этилди. Лагранж, Эйлер ва б. ижоди механиканинг моддий нуқталар системаси тарзида шаклланишига олиб келди. Янги илмий далиллар оламга илмий қарашни вужудга келтириб, оламни илмий манзарасини вужудга келишига олиб келди. Кант, Лаплас ва б. табиат тўғрисида кенгроқ ғояларни баён қилдилар.
XIX асрда табиат қонунларидан бири – энергиянинг сақланиши ва айланиши ҳақидаги қонуннинг кашф этилиши (Р.Майер,. Ж.Жоуль, Г.Гельмгольц) физика ва химянинг барча соҳаларини умумий асосга келтиришга сабаб бўлди. Ҳужайралар назариясининг кашф этилиши (Т.Шванн, М.Шлейден) барча жонли организмларнинг тузилиши бир хил асосга эга эканлигини кўрсатди. Ч.Дарвиннинг эволюциявий таълимоти биологияга ривожланиш ғоясини олиб кирди. Геометрия соҳасида янги таълимот яратилди. Асрлар давомида ҳукм суриб келаётган Евклид геометриясининг ягона эмаслиги, балки ноевклид геометриялар ҳам борлиги Н.Лобачевский томонидан баён этилди. Д.Менделеевнинг даврий системаси ҳар хил кимёвий унсурлар орасидаги ички узвий боғланишни ифодалади.
XX аср бошларида Эйнштейннинг хусусий, сўнгра умумий нисбийлик назарияси таъсирида квант механикаси, –микро, –макро, –мега, дунёлар физикаси, молекуляр генетика, атом-ядро энергетикаси, космонавтика, алгоритмлар назарияси, синтетик материалшунослик, кибернетика, синергетика фанлари кашф этилди.
Ўзбекистонда фаннинг ривожланиш вазифаси жаҳон илми ютуқларини ўзлаштириш ва янада ривожлантиришга қаратилган албатта. Шу билан бирга, илм ва билимларимизнинг замини ўтмишдаги буюк мутафаккирларимиз илмий ғояларига бориб тақалади. Бу эса, нафақат табиатнинг, техниканинг сирларини билиб олмоқ балки, ўзимизни, ўзлигимизни англамоқ фанимизнинг асосий вазифаларидандир. Бунинг учун мустақиллик шароити барча зарур имкониятларни яратди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish