Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet211/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

УЧИНЧИСИ ИСТИСНО ҚОНУНИ (лот. Lex exclusi +ertii sive medii inter duo contradictoria) – формал мантиқнинг асосий қонунларидан биридир. Бу қонунга кўра, бир хил вақт ва муносабат доирасида айтилган ўзаро зид мулоҳазалардан бири албатта чин бўлади.
У.и.қ. зиддият қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. Бу қонун «А –Вдир ёки В эмасдир» формуласи орқали берилади. Мулоҳазалар мантиқида, бу қуйидаги формула орқали ифодаланади: РVР. Бу формула Р ёки Р эмас» –деб ўқилади.
У.и.қ. тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар тушунчанинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгилардан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда у.и.қ. амал қилмайди.
У.и.қ. қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
1) Алоҳида олинган якка буюмга нисбатан, бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда, мас., Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти. Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти эмас.
Бу мулоҳазалар биргаликда чин ҳам хато ҳам бўла олмайди. Улардан бири чин, иккинчиси хато, учинчи мулоҳазага ўрин йўқ. Лекин, у.и.қ. ўзаро зид умумий мулоҳазалар доирасида амал қилмайди. Чунки, умумий мулоҳазаларда, буюмлар синфига ва шу синфга мансуб ҳар бир буюмга нисбатан фикр билдирилади. Мас.:
– ҳамма файласуфлар нотиқдир.
– ҳеч бир файласуф нотиқ эмас.
Бу мулоҳазалардан бирининг хатолигидан ( мас., ҳеч бир файласуф нотиқ эмас) иккинчисининг чинлиги ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. Бундай ҳолатда, «Баъзи файласуфлар нотиқдир», деган учинчи бир мулоҳаза чин ҳисобланади.
2) Сон ва сифатига кўра, ўзаро зид мулоҳазалар баён қилинганда, яъни буюм ва ҳодисаларнинг синфи ҳақида тасдиқлаб баён қилинган мулоҳаза билан шу синф буюм ва ҳодисаларининг бир қисми ҳақида, инкор этиб баён қилинган мулоҳазалардан бири чин, иккинчиси хато, учинчисига ўрин бўлмайди.
Мас.: ҳамма файласуфлар табиатшуносдир. Баъзи файласуфлар табиатшунос эмас. Бу икки мулоҳаза бир вақтда чин ҳам, хато ҳам бўла олмайди. Улардан бири (баъзи файласуфлар табиатшунос эмас), албатта чин, иккинчиси хато, учинчи мулоҳазага ўрин йўқ.
Демак, у.и.қ.: 1) икки зид якка мулоҳазаларга нисбатан; 2) умумий тасдиқ ва жузъий инкор мулоҳазаларга нисбатан; 3) умумий инкор ва жузъий тасдиқ мулоҳазаларга нисбатан қўлланилади.
У.и.қ.нинг амал қилиши учун олинган зид муносабатларни ифодаловчи тушунчалардан бири тасдиқ иккинчиси инкор бўлиши ёки бири мусбат ва б.си манфий бўлиши шарт эмас. Олинган икки тушунча ёки мулоҳаза бир-бирини ҳажм жиҳатдан тўлиқ инкор этиши кифоя. Мас., эркак ва аёл тушунчаларининг ҳар иккиси мусбат бўлиб, улар инсон тушунчасининг тўлиқ мазмунини қамраб олувчи зид белгиларни ифодалайди.
У.и.қ.да ҳам нозидлик қонунидаги каби вақт, муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс ҳолда, бу қонун ўз кучини йўқотади, фикрнинг изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўй.ади. У.и.қ. бошқа мантиқий қонунлар сингари, зиддиятли мулоҳазаларнинг чин ёки хатолигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ва ҳодисаларни, уларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади. Инсон, ўз билимларига асосланган ҳолда ўзаро зид мулоҳазалардан қайси бири чин ёки хато эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди.
У.и.қ. билиш муҳокама юритишда тўғри хулоса чиқариш учун муҳим бўлиб, ўзаро зид қарашларни аралаштириб юборишга йўл қўймайди.


ФАЗО – борлиқнинг асосий мавжудлик шаклларидан бири бўлиб, у объектларнинг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами, ҳажми, ўлчамлари, объектни ташкил этувчи нуқталарнинг ўзаро жойлашиш вазияти каби хусусиятларини ифода этади. Ф. тушунчаси форс тили таъсирида ёзилган адабиётларда "макон", деб ҳам юритилади. Ф. тушунчасини икки ҳил нуқтаи назардан талқин этувчи концепциялар мавжуддир. Бу концепциялар субстанциявий ва реляциявий концепциялар деб аталади. Субстанционал концепция бўйича ф. нарсалар жойлашадиган жой мутлоқ ўзгармас мустақил субстанциядир. Бу И.Ньютоннинг таълимотига мос келади. Реляциявий концепция бўйича ф. объектларнинг ташкил этувчи нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартибини ифода этиб, у борлиқнинг нисбий барқарор хусусиятлари мажмуасидир.
Ф. бу нуқтаи назардан релятивистик физика тамойиллариги мос келади. Ф.нинг хусусиятлари ўзининг моҳияти жиҳатидан иккига, яъни борлиқнинг сифатий фазовий-хусусиятларани ифодаловчи топологик хусусиятларга ва борлиқнинг миқдорий фазовий хусусиятларини ифодаловчи метрик хусусиятларга бўлинади. Ф.нинг метрик хусусиятларига: кўлам, биржинслилик, изотроплик, эгриланганлик киради. Ф.нинг топологик хусусиятларига ўлчамлилик, узлуксизлик, боғланганлик, йўналганлик, компактлик киради. Борлиқнинг ҳаракат шаклларига мос равишда фазо-вақт шакллари ҳам турлича бўлади. Физикавий, химявий, биологик, психологик ва ижтимоий ф. шакллари бир-биридан фарқ қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish