Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet212/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ФАЗО ВА ВАҚТ – борлиқ мавжудлилигининг умумий шакллари. Ф. ва в. тушунчаси дунёнинг ажралмас қисми бўлганлиги учун ҳам фалсафанинг категориялари ҳисобланади. Табиатшунослик, авваламбор, физиканинг ривожланиши билан ф. ва в. ҳақидаги таълимотни ривожлантиришда астрономия, айниқса, космогония ва космология муҳим аҳамият касб этди. Ф. ва в. ҳақидаги илмий тасаввурлар, материя, руҳ, ҳаракат, ўзаро таъсир тушунчалари билан боғлиқ ҳолда ривожланади.
Ф. ва в. ҳақидаги таълимотга асосланган ҳолда, уларнинг ҳар бирига хос хусусиятларни таъкидлаш мумкин.
Фазо /макон/ бир вақтда мавжуд бўлган объектларнинг жойлашиш тартибини, яъни уларнинг «боғланган» саноқ ўқларига нисбатан ҳолатини координаталар орқали ифодалайди. Агар объект моддий нуқта бўлмай жисм бўлса, бурчак координаталари ҳам эътиборга олинади (муайян ҳолда, фазо битта орқали ёки битта бурчак билан ифодаланади). Ф. уч ўлчамга (бўйи, эни, баландлигига) эга.
Вақт (замон) икки маънода ишлатилади: он (момент, пайт, мас., соат 12) ва интервал (12 соат давомида). Умуман, в. ҳодисалар мавжудлигининг изчиллигини ифодалайди. У бир ўлчамли, яъни орқага қайтмайди, ўтмишдан келажакка қараб ривожланади.
Ф. ва в.нинг бу хоссалари миқдорий ўлчамга эга. Булардан ташқари, уларнинг топологик тавсифлари ҳам бор. Улар: объектларнинг тегиб туришлари, йўналишлари сонидир.
Қадимги замон натурфайласуфлари (Демокрит, Эпикур ва б.)нинг атомистик қарашларига /атомизм/ мувофиқ табиатшунослар, то ХХ а.га қадар, фазони бўшлиқ сифатида қараб, уни мутлақ ҳамиша ва ҳамма жойда бирдай турувчи ва ҳаракатсиз, деб ҳисобладилар. Вақтни эса, бир маромда ўтиб борадиган нарса, деб қарардилар. Форобийнинг вакуум, Ибн Синонинг фазонинг хусусиятлари, Берунийнинг вақтни фаолиятга боғланганлиги ҳақидаги қарашлари қизиқарлидир. XVII–XIX а.ларда, Ф. ва в. хусусида, асосан, Ньютон қарашлари ҳукмронлик қилди. Ньютон ўз механикасида ф. ва в.нинг объективлигини илгари сурган бўлсада, уларни бир-биридан ажралган, материя ва ҳаракатга боғлиқ бўлмаган мустақил объектлар сифатида қарарди. Ньютон таълимотига хос энг муҳим зиддият мутлақ ф. ва в.ни тажриба йўли билан билиб бўлмайди, деб қарашдадир. Бундай қарашлар ўз даври фанига мувофиқ келган, жумладан Евклид геометрияси, классик механика ва классик тортилиш назариясига хизмат қилган. Ньютон механика қонунларининг фақат инерциал саноқ системалари учунгина тўғри эканлиги кейинчалик маълум бўлди.
Классик механикадаги Галилей нисбийлиги принципига биноан, барча инерциал саноқ системалари тенг ҳуқуқли бўлганликлари учун система мутлақ фазога нисбатан ҳаракат қиляптими ёки йўқми, буни аниқлаб бўлмасди. Бу эса ҳар хил қарашларнинг ривожланишига олиб келди. Мас., баъзи файласуфлар ф. ва в.нинг объектив табиатини инкор этиб, уларни индивидуал онгнинг мазмунига қарам қилиб қўядилар /Беркли, Юм, Мах/, уларга ҳиссий мушоҳаданинг априор шакллари (Кант) ёки мутлақ руҳнинг категориялари (Гегель), деб қарадилар.
XIX аср охири – ХХ аср бошларида, ф. ва в.атамаларни тушуниш ва тушунтиришда кескин ўзгаришлар бўлди: материя ҳақидаги янги тасаввурлар вужудга келди: ҳаракат мезонларидан энергиянинг янги шакллари кашф этилди, жисм қисмлари оддий зарралар орасидаги боғланишнинг моддий воситаси сифатида физик майдонлар борлиги аниқланди. Майдон бўшлиқдан моддийлиги ҳамда заррадан заррага таъсир ўтказишда восита бўлишлиги билан фарқ қилади. Кейинроқ, Х.Лоренц ва б.нинг тадқиқоти шуни кўрсатдики, жисмнинг тезлиги катта бўлса /ёруғлик тезлигига яқинлашган сари/, у майдоннинг ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида, ф. ва в. хоссаларини ўзгартиради. Бунинг натижасида, жисм узунлиги ҳаракат йўналишида қисқаради, вақт интервали эса секин оқади, фазонинг ҳам, вақтнинг ҳам ўзгариш қонуниятлари умумийдир.
А.Эйнштейнинг нисбийлик назарияси ф. ва в. таълимотида янги физикавий ҳодисаларнинг бир хилда рўй бериши (нисбийлик) ва доимийлиги /доимийлик тамойили/га асосланиб, ф. ва в.нинг бир-бири билан универсал алоқадорликда бўлишларини кўрсатиб берди. Бу фазони бўш жой деб, вақтни бутун бениҳоя Коинот учун ягона деб қаровчи, эски тасаввурларни йўққа чиқарди. Кейинчалик фан вақтнинг ўтиши ва жисмларнинг кўлами мазкур жисмларнинг ҳаракат тезлигига боғлиқлигини, тўрт ўлчовли ва л ва п – ўлчовли континумнинг тузилиши ва геометрик хоссалари /фазо-вақт/ модда массаларининг тўпланишига ва улар вужудга келтирадиган тортилиш майдонига қараб ўзгариб туришлиги ва ш.к.ни аниқлади. Ҳозирги замон физикасида ф. ва в.ни квантлаш назарияси асосий тамойиллардан биридир.
Ф. ва в. муносабатлари билан сақланиш қонунлари узвий боғлиқ. Импульснинг сақланиш қонуни фазонинг изотроплилигига, ҳаракат миқдори моментнинг сақланиш қонунига, вақтнинг бир жинслилигига энергиянинг сақланиш қонуни мосдир.
Ҳозирги замон фанларидан бири – синергетика, термодинамика ва тирик жониворларнинг эволюцияси соҳаларида вақтнинг кўп мазмунли эканлигидан далолат бермоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish