Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet166/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ОККАМ УИЛЬЯМ (1285–1349) – ўрта аср христиан схоластикасида номинализм оқимининг энг йирик вакилларидан биридир. О.У. Лондон яқинидаги Оккам шаҳарчасида туғилган. Оксфорд университетида таълим олган, кейин ўқитувчилик қилган. У Францискианлар орденига киради ва унинг ўта сўл қанотларидан бири – спиритуализм қанотига мансуб бўлган. 1324 йилда шаккокликда айбланиб, Авиньона турмасига ташланади. Тўрт йилдан кейин генерал билан турмадан қочиб, император Людовик хузурига боради. Ривоят қилинишича, Оккам императорга "мени қиличинг билан ҳимоя қил, мен сени қалам билан ҳимоя қиламан", – деб мурожаат қилган.
Фалсафа ва илоҳиёт муносабатлари масаласида О.У. улар ўртасидаги боғлиқликни бутунлай инкор қилади. Фалсафа диний эътиқод ақидаларини исбот қилишга қодир эмас, дейди. Албатта, у илоҳиётни инкор қилмаган, лекин, фалсафа эътиқоднинг асосларини исботлаб беролмайди, дейди. Мас., фалсафа худонинг мавжудлиги ҳақидаги ақидани исбот қилолмайди. Худо илоҳиёт тушунтириб бера олмайдиган моҳиятдир. Демак, унинг мавжудлигини ақлий далиллар билан исбот қилиб берила олмайди. Илоҳиётнинг тушунтириб берила олмаслиги (иррационал) Муқаддас китоб ҳақиқатлигидан келиб чиқади. Шу нуқтаи–назардан, илоҳиёт ақлнинг ҳақиқатлигидан келиб чиқувчи, фалсафага қарама–қаршидир. Демак, О.У. икки ҳақиқат таълимотига эргашган. О.У. ўта номинализм нуқтаи – назарида туриб, реализмга қарши асосли далилларни келтиради.
О.У.нинг номиналистик таълимоти бўйича, фақат якка нарсалар ҳақиқий мавжуддир, умумий тушунчалар эса, якка нарсалар асосида тушунтирилади. Инсон билимидан ташқарида ҳеч қандай умумий нарса йўқ. Универсалийлар, бу– якка нарсаларнинг белгисидир. Субстанция (жавҳар) мустақил мавжуд бўла олмайди. О.У. учун асосий мақсад – якка, хусусий нарсаларни билишдир. Қандай қилиб якка нарсалардан умумийга ўтилади? Унингча, фикрнинг билиш предметига қаратилганлигидан. О.У.нинг универсалийлар ҳақидаги таълимотини "терминизм", деб ҳам атайдилар. "Термин" (ибора) сўзидан келиб чиқиб, бу таълимот бўйича, ибора нарсанинг яккалик ҳолатини англатиб инсон онгида умумий тушунчага айланади. Шундай қилиб, универсалийлар, беглилар сифатида намоён бўладилар. Улар айрим якка нарсаларга таалуқли бўлган тажрибадан келиб чиққан тушунчаларни ҳам кўп нарсаларга тегишли бўлган шартли тушунчаларни ҳам англатадилар.
О.У. номинализмига ички зиддият хосдир. Бир томондан, у якка нарсанинг объективлигини таъкидлаб, уни схоластик реализмга қарши қаратади. Иккинчи томондан, унинг таълимоти қатор гносеологик (билиш) масалаларни ҳал қилишда, субъектив ёндашиш анъаналари билан қоришиб, мас., билишнинг предмети сўз деб, нарсалар муносабатларининг объективлигини инкор этади. О.У. ўз даврининг бутун схоластик реализмига қарши чиқади, янги фалсафанинг ривожига йўл очади. Унинг машҳур "ҳеч қандай заруриятсиз моҳиятларни кўпайтиришга ҳожат йўқ "иборасини "О. тиғи", деб атаганлар. Унинг бу фикри умумлашмаларни, ҳаддан ташқари, кўпайтиришга бўлган интилишларга, схоластик бачканабозликка қарши қаратилган эди. "Оккам тиғи" янги тажрибавий табиатшунослик ривожига йўл очиб беради. Лекин, шу билан бирга О.У. таълимотидаги илғор фикрлар схоластик қобиғига ўралган эди.


ОЛАМ – борлиқнинг одам назарда тутган унсурлардан ташкил топган қисми. Олам тўғрисида турлича ҳатто, бир–бирига қарама–қарши қарашлар мавжуддир. Биз бундай қарашлар ва ёндашишларни тўғри англай билишимиз лозим. Бундай қарашлар одамларнинг оламга ўз ўлчовлари билан қарашлари оқибатида пайдо бўлади.
О. тушунчаси кенг қамровли ва кенг йўналишли тушунча бўлиб, маълум маънода, воқеликка тизимли ёндашишни эслатади. Масалан, оддий зарралар олами. Бу тушунча, ўзига, одамга маълум бўлган ва ҳали маълум бўлмаган барча оддий заррачаларни қамраб олади. Агар биз яшаётган бутун Коинотни оддий зарралардан ташкил топган, деб ҳисобласак, бу тушунча бутун Коинотни ҳам акс эттириши мумкин. Ёки ўсимликлар олами тушунчасини олайлик. Бу тушунча фақатгина ўсимликларга тегишли бўлиб, ҳайвонлар ва одамлар бу оламдан четда қолади. Шу нуқтаи назардан о. тушунчаси нисбий моҳиятга эга. Баъзи кишилар о. деганда, барча нарсаларни, жисмларни, ходисаларни қамраб олувчи, универсал системаини тушунади. Бу маънода, о. космологик Коинот тушунчасига мос келади. Айримлар уни чексиз ва чегарасиз деб талқин этса, бошқалар эса коинот маъносидаги о.ни чекланган объект сифатида талқин этади. Чексизлик ва чегарасизлик тушунчалари нисбий маънога эга. Бир системада чексиз ҳисобланган объект бошқа системада чекли бўлиши мумкин ва аксинча.
Диний–космологик қарашларда о. илоҳий қудрат кучи билан яратилган деб талқин этилади. Бу о.нинг вақтда бошланиши борлигига, яъни унинг чекли эканлигига ишорадир. Ислом динидаги космологик қарашларда ўн саккиз минг олам ҳақида гапирилади ва мазкур қараш бўйича биз яшаётган моддий оламдан ташқари ундан мустақил бўлган кўплаб бошқа оламлар ҳам мавжуддир, дейилади. Ҳозирги замон космологиясида ҳам фанга асосланган бир қанча концепцияларда о. ўткинчи, табиий равишда пайдо бўлган деган ғоя илгари сурилади. Бу нуқтаи назарларда о.нинг пайдо бўлишидан олдинги ҳолати «ҳеч нима» ва «йўқлик» тушунчалари билан изоҳланади. Англиялик олим Стивен Хокинг «олам вужудга келмасдан илгари нима бўлган?» деган саволнинг мантиқсизлигини, вақтнинг фақатгина келажакка йўналган оқимини ифодаловчи модели воситасида асослаб берган. Унинг фикрича, бу савол шимолий қутб нуқтасидан туриб қараганда, ҳамма нуқталар фақат жанубга олиб борадиган ҳолатни эслатади. Бундай ҳолат оламнинг бошланич ҳолатидир. Бу ҳолатда ўтмиш йўқ фақатгина келажаккина мавжуд, деган хулосага келиш мумкин.
Диний тасаввурлар о. ҳақидаги мураккаб масалаларни, унинг келажаги, яратилиши ёки ўтмишига оид масалаларни асосан илоҳий қудратнинг ҳосиласи сифатида талқин этади. Динда о.ни иккига, яъни «бу дунё» –ўткинчи о. ва «нариги дунё» – абадий о.га ажратиб тушунтирилади. Бу дунёдаги машаққатлари эвазига одам нариги дунёда роҳат–фароғатга муяссар бўлар эмиш. Фанда эса о.га оид мураккаб масалаларни амалий тажрибалардан келиб чиқувчи мантиқий далиллар асосида исботлашга уринилади. Мавжуд илмий мантиқ доирасидан четга чиқувчи ходисалар эса изоҳланмайди. Айрим паранормал ходисаларнинг фаннинг тадқиқот объектига киритилмаганлигининг сабаби шунда. Фалсафа эса о.ни изоҳлашда ҳам фаннинг, ҳам диннинг, санъат ва адабиётнинг, хуллас фандан ташқаридаги бошқа хилма–хил билимларга ҳам таяниб, умумлашган хулосалар чиқаради.
Демак фалсафадаги о. тушунчаси космологиядаги, диндаги ва бошқа билим соҳаларидаги о. тушунчаларига нисбатан ҳам бойроқ, сермазмунроқ ва кенгроқдир.
О. тушунчасининг намоён бўлиш шакллари хилма хилдир. Фақат моддий жисмларнигина ўзига қамраб олувчи о.ни моддий о. дейишади. Айрим кишилар уни жисмоний, яъни физик о. ҳам деб аташади. Одамнинг маънавий, руҳий дунёсини қамраб олувчи о.ни маънавий о. дейишади. Одамнинг мазмуни унинг маънавий о.и қай даражада ривожланганлигига боғлиқдир.
Айнан шу пайтда биз билан биргаликда мавжуд бўлган о. актуал о. дейилади. Келажакда мавжуд бўлиши имконияти бор ва бўлиши мумкин бўлган о. потенциал о. дейилади. Масалан, сизнинг бугунги кундаги талабингиз актуал о.га мансуб бўлса, келажакда мутахассис бўлиб етишишингиз эса потенциал оламга мансубдир.
О.нинг мавжудлиги шубҳасиз бўлган ва барча эътироф этадиган қисми реал олам дейилади. Келажакда мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган олам виртуал олам деб аталади. (Виртуал сўзи лотинча virtualis – эҳтимолдаги деган маънони беради). Таркибидаги элементлари аниқ, маълум бўлган о. конкрет о. дейилади. Ҳаёлдаги, тасаввурдаги, идеалдаги о. образи абстракт мавҳум о. дейилади. Одамнинг кундалик ҳаётидаги ҳаммага маълум бўлган ва тан олинган ҳаёти реал о.га мансуб бўлса, унинг ҳаёлий режалари виртуал о.га, унинг ўзи ва атрофидагилар конкрет о.га, келажакка йўналган орзу умидлари эса абстракт о.га мансубдир. Одам ўз режаларини реал оламга асосланиб тузса, унинг потенциал олами шу қадар конкрет реалликка айланиш эҳтимоллиги бор.
Ислом динига оид айрим адабиётларда руҳлар олами ҳақида у яратилган, яъни вақтда бошланиши бор, аммо доимо мавжуд бўладиган, абадий яшайдиган олам деб таърифланади. Одам жисми эса чекли вақт яшайди, яъни у пайдо бўлади, яшайди ва ўлади. Ягона оллоҳ, яъни яратувчигина азалий ва абадий мавжуддир, деган маълумотлар бор.
Одам яккаю ягона бўлиб яшай олмайди, у жамоа бўлиб яшайди. Одамлар жамоаси жамиятни ташкил этади. Одамлар жамиятдаги ўзаро муносабатлари, фаолиятлари, ўй–ҳаёллари, идеаллари, мақсад – маслаклари билан биргаликда ижтимоий оламни ташкил этишади. Одамнинг жамиятдаги бошқалар билан биргаликдаги ижтимоий фаолияти, уларнинг ҳар бирига хос бўлган такрорланмас индивидуал оламларига боғлиқдир. Индивидуал олам айни пайтда ташқи оламни ҳам, ижтимоий оламни ҳам акс эттиради, ўзида ифодалайди. Булар бир–бирлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Хуллас, олам ҳақидаги хилма–хил тасаввурлар мавжудликнинг энг умумий фалсафий тушунчасининг шаклланишига асос бўлиб келди. Бундай тушунча борлиқ ҳақидаги тушунчадир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish