НОЗИДЛИК ҚОНУНИ (лот. lex contradictionis) – формал мантиқнинг асосий қонунларидан биридир.
Инсон тафаккури аниқ, равшан бўлибгина қолмасдан, зиддиятсиз бўлиши ҳам зарур. Зиддиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг муҳим хислатлардан биридир. Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга ҳам эга бўлиши, ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас. Мас., бир вақтнинг ўзида, бир хил шароитда инсон ҳам ахлоқли, ҳам ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас. У ё ахлоқли, ё ахлоқсиз бўлади.
Бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусиятнинг тааллуқли бўлмаслиги тафаккурда н.қ. сифатида шаклланиб қолган. Бу қонун фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл қўймасликни талаб қилади ва тафаккурнинг зиддиятсиз ҳамда изчил бўлишини таъминлайди.
Н.қ. айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган ўзаро икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (ўзаро бир-бирини истисно қилувчи) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини, ҳеч бўлмаганда, улардан бири албатта, хато бўлишини ифодалайди. Бу қонун «А ҳам В, ҳам В эмас бўла олмайди» формуласи орқали берилади. Мулоҳазалар мантиғида бу қонун қуйидаги формула орқали ёзилади (х(р)р(х)), яъни ҳар қандай Р(х) мулоҳаза учун р(х) ва унинг илгари биргаликда чин бўлмаслиги тўғридир.
Н.қ. қарама-қарши ва зид мулоҳазаларга нисбатан қўлланилади. Бунда қарама-қарши мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи ҳам бир вақтда хато бўлиши мумкин; ўзаро зид мулоҳазалар эса бир вақтда хато бўлмайди, улардан бири хато бўлса, иккинчиси албатта чин бўлади. Қарама-қарши мулоҳазаларда эса бундай бўлмайди, яъни улардан бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги келиб чиқмайди. Мас.: «Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси» ва «Аристотель – мантиқ фанининг асосчиси эмас» – бу ўзаро зид мулоҳазалардир. Бу зид мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи бир вақтда хато бўлмайди. Улардан биринчиси чин бўлганлиги учун иккинчиси хато бўлади. Ўзаро қарама-қарши бўлган «Бу дори ширин» ва «Бу дори аччиқ» мулоҳазаларининг эса иккаласи бир вақтда, бир хил нисбатда хато бўлиши мумкин. Учинчиси – истисно қонуни тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар тушунчанинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда учинчиси истисно қонунига амал қилмайди.
Мас.:
Талаба имтиҳонда «аъло» баҳо олди.
Талаба имтиҳонда «икки» баҳо олди.
Бу мулоҳазалар муносабатида н.қ. амал қилади. Чунки бу мулоҳазаларнинг ҳар иккиси ҳам хато бўлиши ва талаба имтиҳонда «ўрта» ёки «яхши» баҳо олиши мумкин.
Агар, «Талаба имтиҳонда «аъло» баҳо олди» ва «Талаба имтиҳонда «аъло» баҳо олмади» мулоҳазаларини таҳлил қилсак, унда бу мулоҳазалардан бири чин, бошқаси хато, учинчиси ўрин йўқ эканлиги маълум бўлади. Чунки «яхши», «ўрта» ва «икки» баҳолар – «аъло» баҳо эмас.
Учинчиси истисно қонуни қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
Алоҳида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид фмкр билдирилганда. Мас.:
Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти.
Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти эмас.
Бу мулоҳазалар биргаликда чин ҳам, хато ҳам бўла олмайди. Улардан бири чин, иккинчиси хато, учинчиси мулоҳазага ўрин йўқ. Учинчиси – истисно қонун ўзаро зид умумий мулоҳазалар доирасида амал қилмайди. Чунки умумий мулоҳазаларда буюмлар синфига ваш у синфга мансуб ҳар бир буюмга нисбатан фикр билдирилади.
Мас.:
Ҳамма файласуфлар нотиқдир.
Ҳеч бир файласуф нотиқ эмас.
Бу мулоҳазалардан бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. Бундай ҳолатда «Баъзи файласуфлар нотиқдир» деган учинчи бир мулоҳаза чин ҳисобланади.
Сон ва сифатига кўра ўзаро зид мулоҳазалар баён қиинганда, буюм ва ҳодисаларнинг синфи ҳақида тасдиқлаб баён қилинган мулоҳаза билан шу синф буюм ва ҳодисаларининг бир қисми ҳақида инкор этиб баён қилинган мулоҳазалардан бири чин, иккинчиси хато, учинчисига ўрин бўлмайди.
Мас.:
Ҳамма файласуфлар табиатшуносдир.
Баъзи файласуфлар табиатшунос эмас.
Бу икки мулоҳаза бир вақтда чин ҳам, хато ҳам бўла олмайди. Улардан бири (Баъзи файласуфлар табиатшунос эмас) албатта чин, иккинчиси хато, учинчи мулоҳазага ўрин йўқ.
Демак, учинчиси – истисно қонуни:
1. Икки зид якка мулоҳазаларга нисбатан.
2. Умумий тасдиқ ва жузъий инкор мулоҳазаларга нисбатан.
3. Умумий инкор ва жузъий тасиқ мулоҳазаларга нисбатан қўлланилади.
Учинчиси – истисно қонунининг амал қилиши учун олинган зид муносабатларни ифодаловчи мулоҳазалардан бири тасдиқ, иккинчиси инкор бўлиши ёки бўлиши ёки тушунчалардан бири ижобий ва б.си салбий бўлиши шарт эмас. Олинган икки тушунча ёки мулоҳазанинг бир-бирини хажм жиҳатдан тўлиқ инкор этиши кифоя. Мас., эркак ва аёл тушунчаларининг ҳар иккиси ижобий бўлиб, инсон тушунчасининг тўлиқ мазмунини қамраб олувчи зид белгиларни ифодалаайди.
Учинчиси – истисно қонунида ҳам н.қ.даги каби вақт, муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс ҳолда бу қонун ўз кучини йўқотади, фикрнинг изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўй.ади.
Учинчиси – истисно қонуни бошқа мантиқий қонунлар сингари зиддиятли мулоҳазаларнинг чин ёки хатолигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ва ҳодисаларни, уларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади. Инсон ўз билимларига асосланган ҳолда ўзаро зид мулоҳазалардан қайси бири чин ёки хато эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди.
Учинчиси – истисно қонунини билиш муҳокама юритишда тўғри хулоса чиқариш учун муҳим бўлиб, ўзаро зид қарашларни аралаштириб юборишга йўл қўймайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |