Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet165/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

НОЧИЗИҚЛИЛИК - янги синергетик парадигманинг асосий принципидир. Мураккаб синергетик системани чизиқли тафаккур тарзи билан яъни оддий сабаб оқибат асосида ҳал қилиб бўлмайди. Фалсафа тилида айтадиган бўлсак сабабнинг оқибати сабабдан кичик ёки катта бўлиб, сабабда йўқ имкониятлар ҳам рўёбга чиқиши мумкин. Зеро, бу жараён муҳитнинг хусусиятига боғлиқдир.
Н. бир неча бир – биридан фарқ қиладиган ечимга эга. Бу дегани эволюциянинг йўли кўп имкониятли, кўп вариантлидир. Бу ҳодисани синергетикада бифуркация деб аталади. Бунда система янги ҳолатга ўтишда бир неча имконият йўлларини вужудга келтиради. Бироқ уни қайси томонга кетишини олдиндан билиб олиш қийин. Шундай қилиб ночизиқлик қайсидир ҳодисада суперпозиция принципини бузилишидир.
Н. - математик нуқтаи назардан математик тенглама тури ҳисобланиб биттадан кўп ечимга эга, чизиқсиз тенглама тушинилади. Ночизиқли тенглама бир нечта сифатий ҳар хил ечимга эга.
Математика фанида функция тушунчасини таснифлаганда ночизиқли функциялар турлари мавжуд. Функция чизиқли бўлмаса, унда у ночизиқли функция ҳисобланади. Ночизиқли функция икки ёки ундан ортиқ, мустақил ўзгарувчи ёки ўзгарувчиларга эга бўлади. Унинг умумий кўриниши f(х) = ах2 + в, f(х) = аху + в ва ҳ. тарзида ифодаланади.
Ночизиқли функциялар олами улар орқасида турувчи ночизиқли ҳодисалар каби ўзининг чексиз хилма-хиллигига эга. Бу ерда стандартга жой йўқ. Бизнинг назаримизда, бу ерда ўзгарувчанлик ва шакллар тўполони ҳукмрон. Унинг характерли хусусиятлари шундаки, унда узатувчи ва ушловчи ночизиқли функциялар бир синфи, бошқа синф вакиллари ҳақида ҳатто энг оддий хусусиятлари ҳақида ҳеч нима демайди. Ночизиқли функциянинг геометрик тимсоли уч ёки ундан ортиқ ўлчамлар маконида - текисликда ғадир-будурли, устининг нотекислиги ёки гиперустлидир. Битта чақириққа улар турлича жавоб қайтаради.
Бундан н.нинг физик маъноси келиб чиқади. Ночизиқли тенгламанинг ечимининг кўплиги система эволюциясининг кўп вариантлилиги билан мос келади. Демак, дунёқарашлик нуқтаи назардан н. – жараёнларнинг ривожланишининг кўп вариантлилик имкониятларининг мавжудлиги билан характерланиб, қуйидаги асосларга эга: 1. Объект (нарса ва ҳодисалар) гетореген, полиморфен. 2. Универсал системанинг мавжуд бўлмаслиги, яъни бундай система нисбий ва чегараланган. 3. Гносеологик жиҳатдан тадқиқод объекти классик фан парадигмасида тадқиқ этилмайди, балки холизм руҳида ўрганилади. Тадқиқод жараёнида объектга эҳтимолий ёндашувнинг зарурияти билан характерланади.
Ночизиқли тафаккур – билиш жараёнининг компонентларидан бири ҳисобланиб, тафаккур тарзи йўналишининг ягона эмас, балки кўп вариантлилиги билан характерланиб, билишда система табиатини ягона қаътий аксиомалар системаи, қонунларда адекватли акс эттириб бўлмаслиги билан ифодаланади.
Ночизиқли тафаккур тарзида системага таъсир этувчи кичик таъсирлар ҳам эътибордан четлаштирилмайди. Сабаби, система озгина флуктуациялар ҳисобидан ҳам ҳиссиётли бўлади. Ҳатто кичик флуктуациялар таъсири бутун система структурасини радикал тарзда ўзгартириши мумкун. Демак, системанинг доимо барқарорлиги, чизиқли ҳолатига кафолат бўлмайди.
Мазкур тафаккур тарзида системадаги беқарорлик, хаотик ҳолатлар тафаккурдан ўрин олади, яъни уларни ҳам эътибордан четга чиқармайди. Системага тасодифий таъсирларнинг роли ечувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу ўз навбатида ночизиқли тафаккурнинг эҳтимолий тафаккур этиш билан боғлиқ эканлигидан далолат беради.
Юқорида баён этилган мулоҳазалар математик нуқтаи назардан чизиқли тафаккурни таҳлил этадаган бўлсак, тенгламанинг инсонга маълум, мантиқий тушинарли ҳисобланган рационал ечимлари олиниб, унга номаълум, ақлга бўйсинмайдиган, мантиқий изоҳлаб бўлмайдиган, яширин иррационал ечимлари эътибордан четлаштирилади. Рационал ечимлар системанинг барқарорлик табиатига мослиги билан изоҳланади.
Иррационал ечимлар эса ночизиқли тафаккур тарзи билан боғлиқ ҳисобланиб, системанинг беқарорлик, ассиметрик, бетартиб томонлари билан мослиги тушинилади.
Демак, ночизиқли ёндашув тадқиқот объектига ҳар томонлама яхлит системали, полипарадигмавий ёндашишни талаб этади.


НЬЮТОН Исаак (1643—1727) - инг. физиги, классик механиканинг асосчиси. Н.И. бутун олам тортилиш қонунини ифодалаб берган ва фалсафий фикрнинг ривожига катта таъсир кўрсатган мутафаккир, Н.И. нинг асосий асари «Натурал философиянинг математик асослари»да (1687) ҳаракатнинг уч қонуни (инерция қонуни, куч ва тезланишнинг пропорционаллиги қонуни, таъсир ва қарши таъсирнинг тенглиги қонуни) баён этилган. Бу қонунлар классик механика ва классик физиканинг фундаментини ташкил этади. «Асослар»да моддий жисмларга нисбатдан эмас, балки бўш фазога нисбатдан содир бўладиган абсолют ҳаракат, абсолют фазо ва абсолют вақт тушунчалари килитилади.
Н.И. жисмларнинг массасига пропорционал бўлган ва масофа квадратига тескари пропорционал бўлган жисмларнинг ўзаро тортилиши мавжудлигини бутун олам тортилиш қонунида ифодалаб берган. Бу қонун гелиоцентрик тасаввурни исботлашга ва оламнинг ягона физик манзарасини яратишга асос бўлди. “Оптика”да Н.И. ёруғликнинг корпускуляр назариясини, алоҳида зарралардан иборат ёруғлик ҳақидаги тасаввурни илгари сурди. Математикада Н.И. дифференциаллаш ва интеграллаш методларини кашф этди. Уз фалсафий қарашларига кўра, Н.И. объектив реалликни ва оламни билиш мумкинлигини эътироф қилиш позицияларида турарди.
НЬЯЯ – (санскрит тилида қоида, муҳокама, мантиқ деган маънони англатади) Қадимги Ҳиндистон фалсафий мактабларидан бири. Н.га мелоддан аввалги III асрда донишманд Готама асос солган. Ньяя таълимотига кўра, олам атомлардан ва руҳдан ташкил топган. Атомлар ва руҳ оламнинг асосини ташкил этади.
Руҳ билишнинг субъектидир. Н.чилар фикрича, онг (будҳа) ва жон (манас) руҳнинг қисмларидир. Руҳ на ибтидога ва на интиҳога эга, у абадийдир. Будҳа ва манас замон ва маконда чекланган бўлиб, заррачалардан ташкил топган. Н.чилар фикрича, субъект қанча бўлса, руҳ ҳам шунча бўлади. Н.чилар, асосан, оламни билиш масалалари билан шуғулланганлар. Табиатдаги жисмлар ва ҳодисаларни инсон, бешта сезги аъзолари орқали билиб олади. Ҳиссий қабул қилишга тегишли бўлмаган нарса ва ҳодисалар реал эмас. Шунинг учун браҳма (худо) ҳам мавжуд эмас. Ҳиссий қабул қилиш бу объектнинг сезги аъзоларимиз билан боғлиқлиги ҳисобланади. Объект – артха, сезги аъзоларимиз эса индрини, деб аталади. Ҳиссий билиш, ҳақиқий билишдир. Н.чилар фикрича, бешта сезги аъзоларимиздан ташқари, олтинчи аъзо ҳам мавжуд. Уни манас, деб аташади. Манас ҳиссий қабуллаш ва руҳ ўртасида туради.
Н.чилар Готама ҳиссий қабуллашни жараён сифатида қарайдилар.
1. Биринчи ҳиссий қабуллаш, бу – объект билан ҳиссиётнинг бирикишидан иборат.
2. Чуқурроқ ҳиссий қабуллаш, бу – жисм сифатларининг фарқларини аниқлаш.
3. Жуда чуқур ҳиссий қабуллаш, бу – жисмларнинг моҳияти фарқини аниқлаш.
Ҳиссий қабуллаш, н.чилар фикрича, уч босқичдан иборат:
1. Нирва кальпана –– бевосита қабул.
2. Савина кальпана –– аниқ ҳиссий қабуллаш қисмларга эга бўлиб, уни ўз ичига таҳлил этишни ҳам олади.
3. Анумана – хулоса чиқариш.
Мантиқий қабулни н.чилар жараён, деб билади. Сабабият ҳар қандай тараққиётнинг бошланишидир. Сабаб ва оқибат реал мавжуд. Сабаб уч хил бўлади: 1.Моддий. 2. Яратувчи. 3. Алоқадор бўлмаган сабаб.
Улар таълимотига кўра, сабаб ва оқибат муаммоси ўткинчи, вақтинчалик, доимо ўзгарувчан ҳолатдир. Н.чилар фалсафаси билиш муаммосини ечишда муҳим ўрин тутган.


ОИЛА – кишиларнинг, табиий–биологик (жинсий муносабатлар, насл қолдириш), иқтисодий (мулкий муносабатлар, уй–рўзғорни бошқариш), маънавий (эр–хотин, ота–она ва болалар ўртасидаги меҳр–муҳаббат туйғуси ва б.) муносабатларига асосланган, ижтимоий бирлиги бўлиб, инсон яшаши учун қулай шароит яратиб берувчи, унинг турли эҳтиёжларини қондирувчи макондир. Шунингдек, оила, ҳаётнинг, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф–одатларни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган, тарбия ўчоғидир.
О. – икки жинсга мансуб кишиларни эркак ва аёлнинг ўзаро тенглиги, муҳаббати, бир–бирларини англаган ҳолда, биргаликда, яшаш, авлодларни мунтазам янгилаб турадиган, энг муҳими уни иқтисодий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан, мукаммаллаштириш йўлида, ҳамкорликда, қилинадиган ҳаракат ҳосиласидир. Унинг энг муҳим ижтимоий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. О.нинг репродуктив вазифаси— унда фарзандлар­нинг туғилиши, жамиятда аҳолининг янгилаб турилиши;
2. О.нинг тарбиявий вази­фаси — ёш авлодни жисмоний соғлом, маънавий баркамол, ахлоқий пок этиб тарбиялаш орқали, ёшларни ижтимоийлаш­тириш, жамиятнинг, маданий жиҳатдан, узлуксизлигини таъминлаш;
3. О. хўжалигини юритиш вазифаси — яшаш жойига эга бўлиш, унинг шароитини яхшилаш, оила хўжалигини тебратиш;
4. О.нинг иқтисодий вази­фаси — оила аъзоларининг яшашлари учун зарур бўлган анжом ва техника билан таъминлаш, уларни кийим, озиқ–овқат, билим олиши ва ихтисосга эга бўлиш, ўз истеъдод ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун иқтисодий шарт–шароит яратиш. Шунингдек, меҳнатга яроқсиз оила аъзоларини, вояга етмаган болалар, қарияларни моддий жиҳатдан таъминлаш;
5. О.нинг ижтимоий вазифаси – оила аъзоларининг хулқ–атворини, ахлоқини назорат қилиш, шунингдек, эр–хотиннинг оила ва жамият олдидаги масъулияти, фарзандларнинг ота–оналар, ота–оналарнинг фарзандлари олдидаги вазифасини англаш;
6. О. аъзоларининг маъна­виятини юксалтириш;
7. О. аъзоларининг оилада­ги мавқеларини эгаллашлари учун имконият яратиб бериш;
8. О. аъзоларининг дам олишларини ташкил этиш;
9. О.нинг эмоционал вазифаси — оила аъзоларининг бир–бири билан меҳр–оқибат, ўзаро ҳурмат ҳис–туйғуларини тарбиялаш;
10. О.нинг жинсий тарбияга оид вазифаси – эр–хотиннинг жинсий эҳтиёжларини қондириш, ўғил ва қизларга, жинсига қараб, тарбия бериш, уларни ҳаётга тайёрлаб бориш.
Оила мана шу вазифаларни тўла бажаргандагина, у барқарор бўлади, такомиллашиб боради ва жамият тараққиётига ижобий таъсир қилади. Бу барча оила аъзоларининг оилада ва жамият­да ўз мавқеини эгаллашлари, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқаришларига имконият туғдиради.
Шариатда никоҳнинг бош шарти – иффат ва бокиралик қимматини маҳр, қалин ва тўй харажатлари эвазига, тўлаш ҳисобланган. Қадимги туркий тилда “қиз” сўзи жинсни эмас, балки иффатли, бокира, нодир ва қимматбаҳо, деган маъноларни англатган. Бундай иқтисодий тўлов, о. мустаҳкамлиги гарови вазифасини ўташ билан бирга, эркак ва аёл жинсий алоқа­ларнинг ахлоқий қоидалар асосида юзага келишини таъминлаган ҳамда бу муноса­батларни, пинҳона бир тарзда, гўзаллик пардаларига ўраган. Бу анъананинг қимматли аҳамияти – наслни соғломлаштириш, о.да соғлом турмуш тарзини вужудга келтириш бўлган.
Ўзбек халқи ҳаётида мавжуд бўлган тартиб ва қоидаларнинг халқ анъаналари, ислом дини ва шариат асосида вужудга келгани, улар қадри­нинг қандай эканлигини таҳлил этсак, қадимдан, Шарқда ҳаёт оилавий тармуш тарзига асосланганлиги, оилада аёллар эъзозланганлиги, уларни оғир ишга жалб этмаслик, уларнинг ижобий фазилатларини тўла эътироф этилиши билан ифодаланган.
О. ва оилавий тарбияга оид қимматли фикрлар Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Абу Райҳон Берунийнинг “Минералогия”, “Геодезия”, “Ҳиндистон”, Абу Али ибн Синонинг “Тадбири манзил”, Алишер Навойининг “Маҳбуб ул–қулуб” асарларида ўз аксини топган.
ХХ аср бошларидаги миллий тараққийпарварлар ҳаракати, жадидчилик вакилларидан бири, Абдурауф Фитрат яшаган давр ҳаётнинг барча соҳаларида чуқур инқирозга юз тутганлигини, натижада, хонликларнинг аянчли аҳволи, уларни умумжаҳон жараёнлардан анча орқада қолганлиги, маънавий қашшоқланиш юз берганлигини куюниб ёзади.
Мана шу турғунликдан қутулиш, жамиятни ислоҳ қилиш учун оила асосини тўғри қуриш лозимлигини, оилада, ёш авлодга, жисмоний, ақлий ва ахлоқий тарбия бериш орқали, амалга ошириш мумкин эканлигини, А.Фитрат, ўзининг “Оила” асарида, баён қилади. Бу асарда: “Миллат тақдири мана шу миллат вакиллари яшаган оиланинг холатига боғлиқдир”, –дейилади. “Қаерда оила, оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади”, деб ёзади А.Фитрат.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish