Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet168/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ОНГСИЗЛИК – инсон онгида ифодаланмаган, унинг ақл доирасидан ташқарида ётувчи, ҳеч бўлмаганда охирги дамда ҳисоботсиз ва инсон онги томонидан назоратга бўйсунмаган психик жараён, ҳолат, ҳаракатлар йиғиндиси. О. фалсафа ва психология категорияси бўлиб, ўзининг кўп қирралиги билан ажралиб туради.
О. жараёнига инстинкт, қизиқиш, интуиция, эффект ҳолати, туш кўриш, ижодий қониқиш, янги ғоядан "яшнаш" ва б. киради. О. бу – руҳий ҳаётнинг реаллиги. Физиологик нуқтаи назардан онгсиз жараёнлар ўзига хос қўриқловчи вазифани бажаради, чунки улар мияни керак бўлган жойда доимий диққат–эътибордан бўшатади. Психик ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам онг назоратида бўлавермайди. Дастлаб у онг ёрдамида юзага келиб, аммо кейинчалик узоқ вақт машқ ва кўп марта қайтариш натижасида о. табиатини эгаллайди ва онг назоратидан чиқиб қолади. О. онгга яқинлик даражаси билан фарқланувчи ўз таркибига эга. Психик ҳодисани ўз ичига олган, онг даражасидан автоматизм даражасига ўтиш билан боғлиқ бўлган, шаклланиб етмаган онг каби алоҳида о. даражаси ажратилади. Инсон хулқида о.нинг ўрни, аҳамияти ва уни англанганлик билан муносабатини ўрганишда таниқли австриялик психиатр ва психолог З.Фрейд (1856–1939) томонидан кўп ишлар қилинган. У жуда катта тажриба асосида тўпланган ашёлардан келиб чиқиб, онгсизликни (айниса, этиологияда қатор психик касалликларда) муҳим ва ҳал этувчи аҳамияти ҳам борлиги ҳақида хулосага келган.
Инсон ҳаётида ҳар хил омиллар таъсирида йиғилган у ёки бу "комплекслар" ("Эдип комплекси", "Айблар комплекси" ва б.) онгдан онгсизликка томон суриб чиқарилади ва у кейинчалик кўпгина психик касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Фрейд психикага ўз қарашини шакллантирди, онг ("мен") ва онгсизлик ("у") муносабатида айниқса, сўнгисининг аҳамиятини оширади. Бу эса фақат гносеологик аспектга тегишли бўлмасдан, балки инсон хулқини мотивациялаш масаласида психологияга ҳам тегишлидир.
Швейцариялик психолог ва психиатр Г.Юнг (1875–1961) шахс онгсизлигидан ташқари чуқурроқ қатлам – жамоавий о. борлигини қайд этди. О. таркибидаги архетиплар кишиларнинг жамоавий ҳаёти билан боғлиқ бўлиб, инсон психикасида тарихан мустаҳкамлангандир ва у наслдан–наслга узатилиб борилади, деган фикрни илгари суради.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish