Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet174/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ПАРСОНС Толкотт (1902–1979) – америкалик назариётчи социолог. Социологияда ҳаракат назарияси ва структуравий-функционал мактаб асосчиси. П. инсоний борлиқнинг, уни бутун ҳолича қамраб олувчи таҳлилий–назарий системасини атрофлича ишлаб чиқишга уринган. Бу мақсадда дастлаб у М. Вебер, Дюркгейм, Маршалл, А. Парето асарларига, шунингдек, замонавий кибернетик ва рамзий–семиотик тасаввурларга таянган. Инсоннинг жамиятдаги борлиғини позивистик изоҳлаш ўрнига янгича назария яратишга уринган.
Жисмоний ва биологик ҳаракат системасидан фарқли ўлароқ бу системанинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилар билан белгиланади: биринчидан, унинг рамзийлиги, яъни тартибга солишда тил, қадриятлар каби рамзий механизмларнинг мавжудлиги; иккинчидан, меъёрда, яъни индивидуал ҳаракатнинг умумий қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга боғлиқлиги; учинчидан, унинг иррационаллигида ва муҳит шароитларда мустақиллиги ва айни вақтда, вазиятни субъектив аниқлашга боғлиқлиги. Бу ғоялар Шилз, Олпорт, Шелдон ва б. билан биргаликда ёзилган, "Ҳаракатнинг умумий назариясини яратишга доир" номли китобда батафсил асослаб берилди. Бу монографияда "фаол ҳаракат қилувчи", "вазият" ва "фаолнинг вазиятга йўналганлиги" тушунчалари асосий ҳисобланади.
Ижтимоий субъектлар бир–бири билан, "ўзаро кутиш" системаси орқали, боғланган, яъни уларнинг ҳаракати маслакдошнинг кутишига йўналтирилган. Бунинг натижасида фаолнинг мотивация тузилмасини ташкил қилувчи когнитив, катектик ва баҳоловчи йўналишларига қадрий йўналганлик ҳам қўшилади. Қадрий йўналиш бу – ҳар бир фаолга боғлиқ бўлмаган битта маданий майдонга мансуб ҳамма фаолларнинг ҳаракат тарзини тартибга солувчи, "ташқи рамзлар" соҳасидир. П. эҳтиёжлар ва қадриятларни, уларнинг ўзаро таъсирини инкор этмаган ҳолда, аниқ таҳлилий тарзда, фарқлаб кўрсатади. Бу эса ҳаракатнинг, шахс ва маданият каби нисбатан алоҳида (автоном) системачаларини ажратиш ва чегаралаш ҳам бутунлай мустақил стихияли шахс, ҳам қатъий маданий, жиловлаб қўй.ган индивидлар тўғрисидаги тасаввурларнинг ноўрин эканлигини кўрсатади. Шу билан бирга П. бир томондан шахснинг тўлақонли психологик тузилма сифатидаги, иккинчи томондан ижтимоий фаолнинг ушбу тўлақонли тузилмада, таҳлилий ажратиб олинган, роллар мавҳум йиғиндиси сифатидаги тушунчаларни ажратиб кўрсатган.
Социолог шу асосда ўзининг ижтимоий система тўғрисидаги тасаввурини шакллантирган. Бу ҳаракат системасининг расмийлаштирилган модели намунаси эди. Бу модель ўзаро айирбошлаш муносабатидаги маданий, ижтимоий (социал), шахсли ва органистик системачаларни ўз ичига олади. Масалани бундай изоҳлаш П.нинг энг муҳим назарий ютуқларидан бири эди. Ҳаракат назариясининг бошқа муҳим қисми қадрий конфигурациялар намуналарининг ўзгарувчанликлари ҳисобланади. Улар ёрдамида умумий кўринишда, исталган ижтимоий ҳаракат йўналишини тўлиқ тасвирласа бўлади.
П.нинг фикрича, фаолнинг ("актёрнинг) вазиятни баҳолаши фақатгина унинг индивидуал эҳтиёжларига асосланмасдан, мавжуд маданиятнинг умумий наъмуналарига ҳам мос келади. Бу даврда, яъни 50–йилларда, П. назарияси биологиядан (Л. Гендерсон, У. Кеннон) ўзлаштирилган системали тасаввурлар билан бойиган. Бу тасаввурлар доирасида П., Р.Бейлз ва Шилз билан биргаликда функционал муаммолар тўпламини шакллантирган. Булар: системанинг ташқи объектларга мослашиш, мақсадга эришиш (ташқи объектлардан инструментал жараёнлар ёрдамида қониқиш олиш), интеграция (система элементлари орасида "гармоник" зиддиятсиз муносабатни қўллаб–қувватлаш) ва тузилмани қайтадан тиклаш ҳамда кескинликни юмшатиш муаммоларидир (институционаллашган меъёрий кўрсатмаларни сақлаш ва уларга риоя этишни таъминлаш). Бу йўналишлар орқасида алоқа мавжуддир. Иккинчи томондан, исталган даражанинг ҳаракати системаини функционал системачалар атамалари ёрдамида таҳлил илиш мумкин, чунки бу системачалар кўрсатилган муаммолардан бирини ҳал этишга ихтисослашган. Мас., инсон ҳаракатининг умумий системаи даражасида шахс мақсадга эришиш вазифасини бажаришга ихтисослашади, ижтимоий система индивидлар ўзаро ҳаракатда қўллайдиган энг кўп умумий намуналар, мақсадлар, қадриятлар, эътиқодлар, билимлар, қоидалар хуллас, шу каби "маъноларни" таъминловчи рамзий воситаларни ўзида мужассамлаштиради. Буларнинг барчаси ҳаракатга тартибли хусусият бахш этади, уни ички зиддиятлардан халос илади.
Жамият функционал дифференциация ва ижтимоий ташкил этишнинг мураккаблашуви натижасида "умумлашган адаптив (мослашувчанлик) қобилиятнинг" ошиб бориши томон ривожланади. Примитив даражада дифференциация бўлмайди. Ривожланиш эволюциявий умумлашмаларнинг (универсалларнинг) мунтазам кенгайиб бориш йўли билан амалга ошади. "Оралиқ" даврга ўтиш ёзувнинг, ижтимоий стратификациянинг ва маданий легитимизациянинг вужудга келиши билан белгиланади. "Замонавий " хилга ўтиш ҳуқуқий системанинг диний системадан ажралиб чиқиши, маъмурий бюрократия, бозор иқтисоди ва демократик сайлов системаининг шаклланиши билан юз беради.
Иқтисодий ва сиёсий системалар дифференциациясини билдирувчи "саноат инқилобидан" сўнг "демократик инқилоб" келади. Бу инқилоб "ижтимоий ҳамжамиятни" сиёсий системадан ажратиб олади. Сўнгра "маърифий инқилоб" (Парсонснинг фикрича, у ҳозир АҚШда бошланган) келади ва у ижтимоий ҳамжамиятдан тузилманинг қайта тикловчи системачасини ажратиб олмоғи керак.
Умуман П. кўп жиҳатдан социологияда назарий тафаккурни қайта тиклади. У ўз назарияларини яратиш чоғида социология намояндалари классик меросига таянди ва гўёки Конт, Спенсер, Дюркгейм, Вебер, Парето ва б.ни янгидан кашф этди. П.нинг назарий ва услубий қоидалари Америка, Европа социологларининг янги авлоди асарларида қайта ишланмоқда ҳамда танқид остига олинмоқда. Кескин фикрловчи ғарб социологлари П. назариясининг консерватив ва мураккаб томонларини танқид қилмоқдалар.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish