Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЖАДИД ДРАМАТУРГИЯСИДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ТАЛҚИНИ



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

ЖАДИД ДРАМАТУРГИЯСИДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ТАЛҚИНИ 
К.А.Раҳмонова 
ЎзР ФА Санъатшунослик институти таянч докторанти (PhD). kamolaxon91@mail.ru
 
 
 
ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида миллий уйғониш ҳаракати юзага 
келишининг асосий сабаби Россия босқини ва унинг мустамлакачилик сиёсати эди. “Ўша 
вақтда ҳукмрон ижтимоий мафкура доирасида қолоқликдан қутулишнинг ягона йўли – маданий 
йўналиш орқали тараққий этиш эканлигини тушунган миллий зиёлилар, аввало, маданий ва 
маиший ҳаётдаги қолоқликни тугатиш, миллий онгни ислоҳ этиш, тил, тарих, матбуот, 
анъанавий маданиятни дунё маданияти тизимида қайта кўриб чиқиш заруриятини кўтариб 
чиқдилар
1
”. 
Маърифатпарварлар ниятларини рўёбга чиқаришдаги муҳим восита сифатида жаҳон 
талабларидаги янгича типдаги театрни оммага тақдим этишни мақсад қилдилар. Театр 
репертуарида ёшлар билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 
Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Ҳамза асарларида илмсизлик, миллий урф-
одатлардаги қусурлар, аёлларнинг эрк масаласини ёш қаҳрамонлар билан бевосита боғлаган 
ҳолда олға сурилди.
Жадид 
драматургиясида 
ёшлар 
муаммоларини 
акслантирган 
дебют 
асар 
М.Беҳбудийнинг “Падаркуш”и бўлиб, унда ўқимаган боланинг аҳволи, унинг жамиятни 
ҳалокатга етакловчи cабаблари қаламга олинади. Тошмурод образи орқали ёшларнинг 
илмсизлиги оқибатлари кўрсатилади. Маълумки, Беҳбудий ҳам диний, ҳам дунёвий 
илмларнинг энг яхши билимдонларидан эди. У муфтий сифатида адолатли, ҳурфикрли 
қарорлари билан ҳурмат қозонган бўлса, замонавий зиёлилар орасида дунё кўрган 
маърифатпарвар тараққиётчи сифатида ўз ўрни бор эди. Мана шу дунёвий ва диний 
қарашларини у асардаги икки образ - тараққийпарвар зиёли ва эски мадраса домласи орқали 
беради. Зиёли персонажи орқали халққа миллатнинг юзи бу – илм ва ҳунардир, илмсиз инсон 
жаҳолатга юз тутиб, ўз падарига қасд қилишдан ҳам тоймайди, деган ғояни сингдиришга 
ҳаракат қилади. Асар Самарқанд ва Тошкентда муваффақиятли саҳналаштирилди.
“Падаркуш”да ёшлар билан боғлиқ ўсмирнинг (17 ёшли Тошмурод) тарбиясидаги 
хатоликлар (катталарга бўлган беҳурматлик, енгил ҳаёт, зарарли одатлар билан машғул 
бўлишига йўл қўйиш); Тошмуроднинг билимсизлиги, мадраса, эски мактаб, ҳатто уйда ҳам 
дарс олмагани; ёшларнинг бўш вақтини пивахона, ичиш, чекиш каби номақбул ишлар билан 
ўтказиши каби зарарли иллатлар кўтарилди. Асар мувафаққиятли саҳналаштирилди, барча 
жойларда шов-шув бўлди. Спектакль халқнинг театрга бўлган қизиқишини кучайтириб 
ижодкорлар учун янги даражадаги спектакллар яратишга туртки бўлди. Бу ҳақда нашрларда 
шундай дейилади: “Мен ҳам борган эдим. Ўйунлар кўп яхши чиқди. Ҳеч театру ўйнамаган 
кишилар қандай бўлур экан? Бошқа миллатлар қошида кулки бўлиб қолмасалар эди? Деб 
ҳаватирда эдик. Жуда хурсанд бўлдик. Бошқалар қашида мусулманларнин обруларини алиб 
бердилар
2
”.
Абдулла Авлонийнинг “Адвокатлик осонми?” пьесаси “Падаркуш” ғоясининг давоми 
сифатида илмсизлик оқибатларини кўрсатувчи асар бўлди. Бироқ, Авлоний асарининг 
драматургик маҳорат жиҳатидан фарқи шунда эдики, муаллиф ўз фикрини персонаж тилидан 
сўзлатиб, ортиқча дидактикадан қочади. Асарда халқнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги, 
адолат учун курашишга ақли етмаслиги ёш адвокатни ўйлантириб қўяди. Ёш адвокат халқнинг 
нодонлиги ва мақсадсизлигига дуч келиб, ноиложликда қолади. Маслаҳат ва ёрдам сўраб 
келган боши берк кўчадаги одамларга кўмак берар экан, “мана кўрасанки, бу дунёдан хабарсиз, 
илму маорифдан маҳрум, маданиятдан узоқ яшаган бизнинг халқимиз ҳали қандай қизғонч, 
қандай қўрқинч, қандай таҳликали эканлиги офтобдан ҳам равшан кўринуб турадур”, деган 
1
Ўнгбоева Б. Ўзбекистонда 1920-1956 йилларда кино ва театр санъати тарихи. –Тошкент: 2018. Тарих фанлари 
бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. 37-б. 
2
Салиҳов М.Б. Ўзбек театри тарихи учун материаллар. Ўз ССР нашриёти. -Тошкент: 1935 , 78-б.


294 
фикрга келади. Ёш қаҳрамон аҳволни ўнглаш мушкуллигини кўриб, маданият тараққий 
қилмагунча халқнинг кўзини очиб, ҳуқуқини ҳимоя қилишни “ердан туриб юлдузларга қўл 
узатиш”га қиёслайди.
Абдулла Қодирий ҳам маърифатсизликни ёшлар ҳаёти билан боғлаган ҳолда 
этнографик муаммоларни “Бахтсиз куёв” фожиасида ифодалайди. Абдулла Қодирийнинг ёшлар 
психологиясини жуда яхши ҳис этиши унинг романларида намоён. Драматургиядаги ижодида 
ҳам ушбу мавзу ўзгача ечимда ўз долзарблигини кўрсатган. Асарда бахт остонасидаги ёш 
келин-куёвнинг ортиқча урф-одат ва тўйдаги дабдабабозлик сабаб ҳикоялари фожеий якун 
топиши тасвир этилади. Икки ёш катталарнинг ўйламай кўзбўямачилик учун қилган 
тадбирлари сабаб ҳалок бўлишади. Муаллиф халқимизда қаттиқ ўрнашиб олган бундай 
иллатлар охир-оқибат катта фалокатларга сабаб бўлишини очиб беради. 
“Бой ила хизматчи” драмаси ҳам Ҳамза аксарият асарларида бош мавзу бўлган – ёш 
аёлнинг ҳуқуқсизлик ва эрксизлик учун курашини 16 яшар Жамила мисолида тасвирлайди. 
“Очликдан силлам қуриб, илигим пучайган чоғимда ҳам сизларга ялинмайман! Ахир, бу 
кўзлардан оққан жигар қонлари, бева-бечора, етим-есирларнинг оҳу зорлари кўнглингизни 
юмшатмайдими? қачонгача кимхоб чопонлар, ёғлик паловлар учун бойларга зулм пичоғини 
қайраб берасиз! Ахир, бу дуолар, ривоятлар ниқобига яширинган зулмдан, жафолардан биз 
шўринг қурғурлар кимга дод деймиз? Кимга? Бу ғурбатхонада нотавон йиғлаганларнинг, 
афсус-надомат чекканларнинг, доду фарёдини ким тинглайди, ким?! Гапиринг шариат 
пешволари!!!”, деган сўзларда эса Жамиланинг турмуш ўртоғи, ёш қаҳрамон Ғофирнин 
адолатсизлик учун шариат пешволарига билан тенгма-тенг олишганини кўрамиз. Ғофур бойга, 
у орқали эса ҳукуматнинг адолатсиз тартибларига қарши чиқувчи ёш қаҳрамон сифатида 
гавдаланади. Буни Имом ўз сўзлари билан тасдиқлайди: “Тақсир, шариатгагина эмас, бу 
гапнинг таги пошшоликка ҳам бориб етади! Кулли шайъин яржиу илла аслиҳий”. 
Жадидлар томонидан илгари сурилган ғоялар - ёш аёл қаҳрамонларнинг озодлик ва 
ҳуқуқлари учун курашга чорлаш мавзуси кейинги йилларда ҳам ўз долзарблини йўқотмади ва 
саҳналардан ўрин олиб келди.
Демак, тараққиёт учун кураш бошланган 1910 йиллардан то октябр инқилоби юз 
бергунга қадар, яъни тузум ўзгармагунга (руслаштириш сиёсати кенг авж олмагунга)ча асосан 
илм-маърифат учун курашга ундовчи асарлар ёзилиб, саҳналаштирилган бўлса, кейинчалик 
тараққийчиликнинг кейинги даврида аёлларнинг эрки учун курашга чорловчи асарлар саҳнага 
олиб чиқилди. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish