Бош саҳифа/ Керакли дуолар/ Овқатдан кейин ўқиладиган дуолар
ОВҚАТДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Керакли дуолар 13336
Савол: Таомга бошлаётганда бисмиллоҳ айтиш фарзми?
Жавоб: Фарз эмас. Таомга бошлаётганда бисмилло айтиш, яъни “Бисмиллоҳиррахмониррахим” дейиш ва еб бўлгандан кейин “Алҳамдулиллоҳ” дейиш суннатдир. (Ҳиндия)
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Овқатланиб бўлгандан кейин “Алҳамдулиллоҳиллази атамана ҳазаттаома ва разақана мин ғайри ҳавлин минна ва ла қувваҳ” дуосини ўқиган кимсанинг гуноҳлари авф бўлади.” (Абу Довуд)
“Бир кимса еб-ичгандан кейин “Алҳамдулиллоҳиллази атамани ва ашбаони ва сакани ва арвани” дуосини ўқиса, онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз бўлади.” (Ибн Сунний)
Пайғамбар жанобимиз овқатдан кейин “Алҳамдулиллоҳиллази атамани ва сакана ва жаолана муслимин” дуосини ўқирди. (Термизий)
Овқатдан кейин юқоридаги дуоларни ҳам ўз ичига олган қуйидаги дуони ўқиш яхшироқ бўлади:
“Алҳамдулиллоҳиллази ашбаона ва арвани мин ғайри ҳавлин минна ва ла қувваҳ. Аллоҳумма атимҳум кама атамуна. Аллоҳуммарзуқна қалбан тақиййан минашширки бориййан ла кофиран ва шақиййан вАлҳамдулиллоҳи раббилоламин.”
Маъноси:
Бизнинг кучимиз ва қувватимиз бўлмасдан, бизни неъматлари билан тўйдирган ва чанқоғимизни кетгизган Аллоҳу таолога ҳамдбўлсин. Ё Рабби, бизга бу таомни ҳозирлашда меҳнати сингган ва бизга бу неъматларни икром этганга сен ҳам икром эт. Ё Рабби, бизнинг қалбимизни ширк, куфр ва ёмонликлардан сақла. Бизларга динимизнинг амрларига бўйсунган бир қалб насиб эт!
Шукр дуоси
Ҳар тонгда бир марта “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин нематин ав би ахадин мин халқика фа минка вахдака ла шарика лака фа лакал ҳамду ва лакашшукр” дейиш керак ва ҳар шомда “ма асбаҳа” ўрнига “ма амса” деб барини айнан ўқиш лозим. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Бу дуони кундуз ўқиган кимса бу куннинг шукрини қилган бўлади. Кечқурун ўқиса, шу кечанинг шукрини бажарган бўлади” деб марҳамат қилдилар. Таҳоратли ўқиш шарт эмас. Ҳар кун ва ҳар кеча ўқиш керак. бу шукр дуоси юқоридаги таом дуосига қўшиб ўқилса, яхши бўлади.
Шукр дуосининг маъноси:
Ё Рабби, менга ва бошқа яратганларингга берган моддий ҳамда маънавий неъматларнинг тонгга (шомга) қадар бизнинг ёнимизда қолиши ёлғиз Сендандир. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамдва шукр этамиз.
Овқатланишдан асосий мақсад, ҳаракат учун енергия олиш. Дуо қилишдан мақсад еса берилган нематлар учун ҳамд айтиш. Бундан бошқаси бўлиши мумкин емас. Бошқа якҳши дуолар бошқа пайтда айтилади. Бундан ташқари ярим қатор дуони ёд олиш еса кўп ҳам вақтни олмайди.
СҲунинг учун сизга ўтириб олиб озгина вақтлар ичида ёдлаб олишингиз ва бунинг евазига умрингиз окҳиригача ушбу дуодан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз. Ва яна ризқингизга барака. Ушбу дуони пайгамбаримиз с.а.в айтганлар.
Дуо қуйидагича: Алҳамдулиллаҳиллазий атомана ва сақона важаалана минал муслимийн!
Маноси: Аллоҳим, бизларни едирганинг ва сероблантирганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!
Ўзбекча лафзларни тушунган ҳолатда айтса ҳам бўлади. СҲу ўринда дастуркҳон қоидаларини ҳам еслатиб ўтмоқчимиз:
1. Овқатланишдан олдин қўлларни ювиш керак. Емакни бошлашдан аввал “бисмиллаҳ” тўлиқ айтилади.
2. Мабодо, “бисмиллаҳ” есдан чиқиб қолса, кеч бўлсада “Бисмиллаҳи аввалаҳи ва акҳираҳи”ни айтиш керак.
3. Овқатланаётганда дастуркҳон атрофида чап оёқни қоринга тираб, ўнг оёқни чап оёқ бармоқлар устига қўйиб отириш керак. Бу суннати шарифада тавсия етилган.
4. Ошқозоннинг сигими 2.5 литрни ташкил етади. Уни 3 га бўлиб, бирини таомга, бирини сувга ва яна бирини ҳавога тақсимлашни ташкил етиш керак. Бу ҳам суннатда такидланган.
5. Тўйгандан ортиқча истемол қилинган таом ҳаромлигини тушуниш. Бу ҳам суннатда айтилган.
6. Киши тўйганлигини ярим соат атрофларида билишини ҳисобга олиб, тез ва пала-партиш овқатланишдан тийилиш керак.
7. Таомланаётган пайтда бир оз гаплашиб давом етавериш овқатланишнинг якҳши кўрилган одобларидан.
8. Дастуркҳон дуосини (такидланган дуоларни) албатта айтиш керак. Дастуркҳон егасини ёки кҳизматчиларни ҳам дуо қилиб қўйса якҳши бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |