Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05




 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ЁШ ОЛИМЛАР КЕНГАШИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ БИРЛАШГАН 
КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ 
 
 
 
 
 
 
XXI АСР – ИНТЕЛЛЕКТУАЛ
ЁШЛАР АСРИ
 
мавзусидаги Республика илмий ва илмий-назарий 
анжуман 
24 апрель 2020 йил
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2020
 
 
 



 
 
 
 
 
 
72.4(5Ў) 
«
XXI аср – интеллектуал ёшлар асри
» Республика илмий ва илмий-назарий анжуман материаллари 
(2020 йил 24 апрель) = Труды республиканской научной и научно-теоретической конференции «
XXI век 
– век интеллектуальной молодёжи
»/ Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Ўзбекистон 
Республикаси фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси 
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси. –Тошкент: ЎзР ФА, 2020. 327 б. 
Тит. в. ва матн параль ўзб. ва рус тилларида.
Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республикамизда 2020 йилни «Илм-маърифат ва 
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланиши, олдимизга масъулиятли вазифаларни қўймоқдаки, 
аввало, таълим ва фан интеграцияси фаолиятини ҳаракатлантирувчи куч жамиятимизнинг, бугунги ва келажагимиз, 
фаровон ҳаётимизнинг таянчи бўлиш шарт эканлигини англамоқдамиз. Зеро, «Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва 
илм, Энг катта мерос – бу яхши тарбия, Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!» Шу сабабли, ҳаммамиз учун 
замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга 
айланиши керак. 
Президентимизнинг илм-фан ва таълим вакилларига, ёш олим ва умуман мамлакатимиз и
нтеллигенцияс
ига 
бўлган оталарча ғамхўрлиги сабабли, ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши, мамлакатимиз илм-фанини 
ривожланишини янги босқичларга кўтаради. Зеро, XXI аср инсониятга дастлабки кунларданоқ иқтисодиётдаги 
глобаллашув, дунёдаги мураккаб сиёсий жараёнлар, ижтимоий-маданий ўзгаришлар трансформацияси сифатида 
намоён бўлди. Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз 
зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча 
соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёти, авваламбор илм-фан ва олий таълимга асосланади. Илм-фан 
ва таълимга юқори технологиялар асосида янгича сифат билан ёндашмас эканмиз, бу соҳада юксак натижаларга 
эришиш даргумон. Шу боис, мавжуд имкониятларни йўқотмаслик, ўзбек академик илм-фани ва олий таълимидаги 
барча яхши жиҳатларни асраб қолиш ва ривожлантириш, кадрлар тайёрлашда сифатни кўтариш энг муҳим 
вазифамиз бўлиб қолади. Олимлар ва ўқитувчилар истеъдодли, янги ғоялар ва билимлар – олий илмий мактаб 
модернизацияси суянадиган фундаменти. Бошқача айтганда, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг сифати, кенг 
қамровлилиги, амалиётга жорий этилганлиги ва илмий жамоа томонидан тан олинганлиги жиҳати билан баҳоланади. 
Шунинг учун “ёшлар илм-фани” кенг маънода – мамлакатнинг илмий кадрлар салоҳияти ривожи билан боғлиқ 
бўлган барча жараёнларнинг “ибтидоси”дир.
Ўз олдимизга қўяётган энг муҳим вазифа – бу, таълимнинг асосий дастурларидан бироз четлашган ҳолда, 
ёшларни илм-фанга жалб этиш, уларнинг янги илмий билимларга бўлган эътибори ва қизиқишларини уйғотишдан 
иборатдир. Бу эса – яхши илмий натижаларни амалиётда қўллаш ва тажрибалар алмашуви, маъруза жараёнида юзага 
келадиган муҳокамалар ва мунозаралар орқали эришилади. Буларнинг барчаси биргаликда, ҳақиқий иқтидорли 
ёшлар етишиб чиқувчи, қайноқ муҳитни ташкил этади. Ҳеч ким бирор-бир кишини даҳо бўлишга мажбур эта 
олмайди. Аммо, иқтидорли ҳаёт кечиришига кўмаклашиш – бизнинг қўлимиздан келади. Ушбу илмий-амалий 
конференция ана шундай ёш иқтидор эгаларини кашф этишга ёрдам берувчи янги майдон бўлиб хизмат қилади.
Мазкур илмий ва илмий-техник анжуман материаллари тўпламидан тадқиқотчиларнинг кейинги йилларда 
олиб борган тадқиқот ишлари натижалари, ишланмалари, ғоялари жой олган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академиясининг ПЗ-20170929354 «Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш 
стратегиясини шакллантириш (Фанлар академияси Ёш олимлар Кенгаши мисолида)» мавзусидаги амалий лойиҳа 
доирасида тайёрланди ва ЎзР ФА ҳайъатининг қарори билан чоп этишга тавсия қилинди. 189 б.
Таҳрир ҳайъати:
ЎзР ФА Бош илмий котиби, т.ф.д., профессор Ғ.А.Бахадиров ЎзР ФА Ёш олимлар 
кенгаши раиси, Ёш олимлар ахборотномаси бош муҳаррири, ю.ф.д., профессор С.С.Гулямов; ЎзР ФА катта илмий 
ходими, Ёш олимлар ахборотномаси бош муҳаррир ўринбосари, фалс.ф.н., доцент, анжуманнинг масъул котиби 
Г.Ҳ.Тиллаева;

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish