Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
Социология ўқув қулланма В.М. Каримова Тошкент 2003. -С. 164. 
2.
www.lex.uz 
3.
https://studfile.net/2.4.4. Сфера применения
4.
www.wciom.ru/о компании  
ҚЎЛЁЗМА МАНБАЛАР КОНСЕРВАЦИЯ ВА РЕСТАВРАЦИЯСИ: СОҲАДА 
КУЗАТИЛАЁТГАН ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР 
Н.Ғ.Разикбаева
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти мутахассиси.
nodira.razikbayeva@bk.ru 
 

Юртимизнинг музей, кутубхона ва фондларида кўплаб тарихий ҳужжатлар, ноёб 
қўлёзма ёдгорликлар мавжуд бўлиб, улар маданий меросимизнинг залворли қисмини ташкил 
қилади. Айни вақтда мазкур қўлёзма манбаларни сақлашга бўлган эътиборнинг ортиши, 
консервация соҳасига таалуқли қарорларнинг тасдиқланиши, қоғоз реставрациясига бўлган 
ислоҳотлар самарасини ошириш заруратини, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб 
этмоқда.
1
Қоғоз асосидаги манбалар консервация амалиёти бир қанча таркибий қисмларни ўз 
ичига олади. Консервациянинг таркибий қисмлари Халқаро музейлар кенгаши (ICOM) 
томонидан Ҳиндистоннинг Нъю-Деҳли шаҳрида 2008 йилнинг 22-26 сентябрида бўлиб ўтган 
конференция резолюциясида қатъий белгиланган
2
. Мазкур конференция резолюциясида 
консервациянинг таркибий қисмлари “превентив консервация”, “стабиллаштирувчи 
консервация” ва “реставрация” каби таркибий қисмлардан иборат эканлиги белгиланган. 
 
Соҳада кузатилаётган ютуқ ва камчиликлар. Қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, 
архив ҳужжатларга эга бўлган ҳар қандай фонд, кутубхона ва архивлар фаолиятида реставрация 
лабораториялари ва унда олиб бориладиган юқорида таъкидлаб ўтилган амалиётлар ғоят катта 
аҳамиятга эга. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар 
фонди дунёдаги энг ноёб фондлардан бири сифатида ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон маданий 
мероси” рўйхатига киритилган. Ушбу фондда 26 000 га яқин ноёб қўлёзма, 40 000 га яқин 
тошбосма китоблар, 10 000 га яқин тарихий ҳужжатлар, миниатюра асарлари сақланади. 
Мазкур институт ташкил қилингандан буён реставрация лабораторияси алоҳида мавқега эга 
бўлиб келмоқда.
Маълумки фонднинг асосини ташкил этувчи манбалар аввало вақт, қолаверса, табиий 
ва жисмоний ҳатти-ҳаракатларнинг салбий таъсири натижасида ўзининг асл ҳолатини аста-
секинлик билан йўқотиб боради. Ана шу салбий таъсир оқибатларини бартараф этиш ва мазкур 
жараённи секинлаштириш реставрация лабораторияси фаолиятининг асосини ташкил қилади. 
Зеро ушбу лабораторияда амалга ошириладиган консервация ва реставрация амалиётларидан 
кўзланган мақсад ягона, у ҳам бўлса, ноёб ашёларни зарарланишдан сақлаш, зарарланиш 
жараёнларини тўхтатиш ва зарар келтирувчи омилларни бартараф этишдан иборат. Мавжуд 
омилларни бартараф этишда бирламчи масалалардан бири раставрация лабораториясининг 
моддий-техник базасидир. Шарқшунослик институти раставрация лабораториясининг жиҳоз ва 
ускуналари моддий ва маданий жиҳатдан янгиланган. Реставрация лабораториясининг асосини 
ташкил этувчи кимёвий лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар эса деярли мавжуд 
эмас. Ҳолбуки, зарур ҳолда кимёвий ишлов берилмасдан таъмирланган қўлёзмаларда 
емирилиш жараёнлари давом этиб боради. Бундай қўлёзмаларни тўлақонли таъмирланган ва 
ҳимояланган деб айта олмаймиз. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли Қарори. 
2
Пўлатов Ш., Исломов Ш. Тарихий ҳужжатларнинг консервация ва реставрацияси: назария ва амаилёт. -Тошкент: 
“Наврўз нашриёти” 2017, 6-7-б. 


289 
Институт имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳеч бўлмаганда, кимёвий-биологик 
лаборатория, китоб саҳифаларини тиклаш билан шуғулланувчи ва саҳҳофлик-муқовачилик 
бўлимларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда лабораториядаги ҳар бир 
бўлим ишнинг ўзигагина тааллуқли бўлган қисмини сифатли бажарилишига жавоб беради. 
Ҳозирги шароитда, юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, Шарқшунослик институтининг 
реставрация лабораториясида кимёвий-биологик лаборатория, керакли бўлган ускуна ва 
жиҳозлар ва унинг амалий фаолиятини олиб борувчи мутахассис кадрлар танқислиги мавжуд. 
Шу боисдан ҳам, реставрация жараёнларининг барчаси оз сонли ходимлар томонидан амалга 
оширилмоқда. Муайян йўналишдаги малакали мутахассисларни реставрация лабораториясига 
жалб қилиш ана шу масаланинг ечимларидан биридир. Жумладан, кимё лабораториясида ҳеч 
бўлмаганда битта олий маълумотли химик-биолог бўлиши, қолганлари эса, бу соҳада умумий 
бошланғич билим ва малакага эга бўлишлари шарт. Китоб саҳифаларини таъмирловчилар, 
муқовасоз, абру билан шуғилланувчи, саҳҳоф кабилар эса, маълум ихтисослик малакасига эга 
бўлиши, уларнинг касбий маҳоратларини мунтазам равишда ошириб бориш тизимини яратиш 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунинг учун хорижлик етакчи мутахассислар иштирокида 
мунтазам тренинглар, стажировка курслари ташкил қилиш, реставрация йўналишида илмий 
изланишлар олиб бориш лозим. Бу курс ва семинарларга мамлакатимиздаги шу соҳада фаолият 
олиб борувчи муассасаларнинг манфаатдор шаҳсларини ҳам таклиф этиб бориш лозим. Бу 
ҳолат Ўзбекистонда реставрация ишининг ривожланишига хизмат қилибгина қолмай, 
институтнинг мавқеига ҳам ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish