286
9.
Медведева Ю.П. Оркестровые жанры в западноевропейской опере XX века: Дисс. … канд.
иск. – Нижний Новгород, 2002, 209 с. Инф. ресурс: http://www.dslib.net/muz-
iskusstvo/orkestrovye-zhanry-v-zapadnoevropejskoj-opere-xx-veka.html
«ИЖТИМОИЙ ФИКР» РЕСПУБЛИКА ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИ ЎРГАНИШ
МАРКАЗИДА ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СЎРОВ ЎТКАЗИШ МЕТОДИ ВА МЕТОДИКАСИ
Ҳ.Раджаматова, Н.Абдурахмонова
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази илмий
ходимлари.
Жамоатчилик фикрини ўрганишда турли социологик тадқиқот методларидан
фойдаланилади. Бу эса жамоатчиликнинг реал ҳолатдаги фикрини билишга, уни тадқиқ
қилишга имкон яратади. Сўнгги йилларда давлат ва жамият ривожининг барча соҳасини
қамраб олган ҳолда инновацион технологияларни жорий қилиш орқали, инсон салоҳиятини
ривожлантириш учун зарур бўлган шарт – шароитларни яратиш ҳамда жамиятнинг фаровон
ҳаёт тарзини мукаммаллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмоқда. Шу билан
бирга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, илғор
хорижий тажрибаларга
таяниб, муайян соҳалардаги вазиятни ўрганиб, назарий методологик ҳамда амалий услубий
воситалардан фойдаланиш асосида социологик сўровлар ўтказишнинг инновацион тадқиқот
дастурини шакллантириш борасида 2019йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
”
ги ПФ-5667- сон Фармони эълон
қилинди
1
.
Ушбу фармонда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига
республика мақоми берилганлиги ҳамда «Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини
ўрганиш марказининг асосий вазифалари келтирилиб ўтилган.
«Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳақида қисқача
қилиб айтганда мамлакат ривожланишининг барча соҳаларида жамоатчилик фикрининг асосий
тенденцияларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда комплекс ёндашиш ва илмий тадқиқотларга
асосланган ҳолда аҳолига жамоатчилик фикри тўғрисида ишончли ахборотни тақдим этиш
билан шуғулланади. Фармонда «Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш
марказида телефон ва интернет тармоғи орқали мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-ижтимоий,
ижтимоий-иқтисодий ва бошқа йўналишларига доир долзарб масалалар юзасидан аҳоли
ўртасида блиц-сўровлар ўтказиш учун call-марказининг ташкил этилиши тўғрисидаги банднинг
киритилиши марказ фаолиятининг самарадорлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Эндиликда салл-марказ (Express-Modus) томонидан бир қатор мавзуларда сўровлар
ўтказилмоқда ва уларнинг натижалари керакли мутасадди ташкилотларга юборилмоқда.
Телефон сўрови билвосита сўров шаклларидан бири бўлиб, айниқса, 2000
йилларда
телефония даражаси юқори бўлган йирик шаҳарларда кенг тарқалган. Телефон орқали сўров
ўтказиш тадқиқотлари социологик маълумотлар тўплашнинг инновацион ҳамда миқдорий
тадқиқот усули ҳисобланади.
2
Шунингдек, бу тадқиқот усулидан қисқа вақт ичида
истеъмолчилар ҳақида миқдорий маълумотларни олиш ёки жамоатчилик фикрини тезкор
тарзда ўрганиш зарурати бўлганда фойдаланилади. Масалан: Умумроссия жамоатчилик
фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) ижтимоий-ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ва маркетинг
тадқиқотлари соҳасидаги энг қадимги рус тадқиқот институти бўлиб, 1987 йилдан буён
фаолият кўрсатиб келмоқда.
3
Ҳозирги кунда «Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик
фикрини ўрганиш маркази Express-Modus бўлимида ҳам телефон ва интернет тармоғи орқали
ижтимоий-ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мазкур тадқиқот сўровларининг
асосий афзалликлари шундаки, унинг оперативлиги,
саволлар миқдорининг камлиги ва кам харажатлилиги ҳамда маълумотларни таҳлил
қилишнинг нисбатан осонлигидадир. Шу билан бирга телефон орқали сўров ўтказиш
методининг камчилик томонлари ҳам мавжуд. Уларга репрезентативликни таъминлашнинг
1
www.lex.uz.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5667-сон Фармони.
2
https://studfile.net/2.4.4. Сфера применения.
3
www.wciom.ru/о компании
287
нисбатан мураккаблилиги, қўллашнинг
чегараланганлиги, телефон алоқаларининг носозлиги
шунингдек респондентдаги субъектив ҳолатларни аниқлашнинг имкони йўқлигини киритиш
мумкин.
Телефон орқали блиц-сўров ўтказишни ташкил этиш самарали восита ҳисобланади.
Унга кўра телефон орқали сўров ўтказиш ҳам бир неча босқичдан иборат. Илмий асосланган
режа ва дастурни тайёрлаш бунга мисол бўла олади. Дала тадқиқотлари каби телефон орқали
блиц-сўров ўтказишда ҳам социологик тадқиқот дастури илмий-назарий жиҳатдан пухта
ишланган бўлиши керак. Зеро, барча илмий тадқиқотчиларга
маълумки, социологик тадқиқот
натижалари қандай бўлиши мазкур омилларга бевосита боғлиқдир. Илмий асосланган режа ва
дастурни тайёрлаш икки бўлим, яъни назарий-методологик ва амалий-услубий бўлимлардан
иборат.
Назарий-методологик бўлим мавзуни аниқлаштириш, социологик тадқиқот объектини
характерлаш, мақсад ва вазифалар, илмий фараз ҳамда предметни аниқлаш каби қисмларни ўз
ичига олса, амалий-услубий бўлим телефон орқали блиц-сўров ўтказиш билан бирга бир
вақтнинг ўзида маълумотларни тўплаш ва йиғилган материалларни қайта ишлаш, шунингдек,
таҳлил қилиш ва тақдим этиш каби амалий фаолиятларни мужассамлаштиради.
Телефон орқали блиц-сўров ўтказишда ҳам сўровни интервьюерлар ўтказишади. Бунда
интервьюер зиммасига бир қанча вазифалар юклатилади. Интервьюер сўров ўтказиш
техникасидан ташқари тадқиқотнинг мавзуси билан танишиб чиқиши, ўрганилаётган объект
ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши зарур. Саволларни диққат билан танишиб чиқиши ва
респондентга тушунарли тарзда баён қила олиши ва интервьюернинг ўзи
хам мавзуни яхши
тушуниб, гап нима хақида кетаётганини англаши зарур. Бу эса муваффақиятнинг зарур
шартидир. Айрим ҳолатларда респондентлар интервью жараёнида мавзуга оид ва оид бўлмаган
саволлар билан мурожат қилиши мумкин. Бундай вазият юзага келганда интервьюернинг
тадқиқот мавзусини қанчалик даражада яхши тушунгани ёрдам беради. Бунинг учун тадқиқот
лойиҳаси социологи ва супервайзери интервьюерларни саволнома мавзусини шунингдек, уни
тўлдириш қоидалари билан таништиради. Айрим ҳолларда респондент ёпиқ саволларга ўзгача
жавоб бериши мумкин. Бундай вазиятда интервьюерлар томонидан берилган жавобларни
мавжуд тегишли вариантлар орасидан аниқлаб, респондент томонидан тасдиқлаб олиши керак
бўлади. Шунингдек, интервью жараёнида респондентдан олинган маълумотлар махсус
дастурли электрон анкетага киритилади. Бу жараёнда бир вақтнинг ўзида олинган маълумотлар
тўпланади ва қайта ишланади.
Суҳбат жараёнида саволнинг ҳақиқий мазмунини респондентга етказа олиш ҳам муҳим
ҳисобланади. Бунда интервью олиш техникасини билиш мухим роль ўйнайди. Интервью олиш
техникаси деганда, интервьюернинг интервью жараёнига халал бермаган ҳолда респондентни
ишончли жавоблар беришига йўналтирилган усуллар мажмуаси тушунилади. Бу усулларни
скриптлар деб аташ мақсадга мувофиқдир. Мазкур скриптлар рўйхати дастлабки пилотаж
тадқиқот усули натижасида юзага келади.
Социологик тадқиқот марказларида ахоли ўртасида
ишлашни бошлашдан олдин
дастлабки ахборотни тўплаш бўйича танланган усул, яъни пилотаж сўров усули синовдан
ўтказилади. Пилотаж тадқиқот усулида респондентларнинг сони катта 25-30 кишидан иборат
унча катта бўлмаган гуруҳда сўровўтказилади
1
. Телефон орқали сўров ўтказишда ҳам дастлаб
худди шу каби пилотаж тадқиқот усулидан фойдаланилади. Бу жараёнда юзага келган
скриптлар қайд қилиб борилади. Юзага келган скриптларни қуйидаги гуруҳларга
ажратиш
мумкин:
Суҳбатни аниқ оқимга йўналтирувчи ва респондентнинг берилаётган саволга диққатини
жамловчи хусусиятига кўра;
Респондентнинг ҳимоя реаксияцини бартараф этиш, шунингдек, очиқ жавоб беришга
ундовчи малакасига кўра;
Суҳбат жараёнида юзага келган ноқулай вазият, кутилмаган суҳбатнинг ўзгаришини
самарали йўналтиришга кўра;
Кутилмаганда узилиб қолган суҳбатни тиклай олишига кўра.
Пилотаж тадқиқот якунида ҳар томонлама юзага келиши мумкин бўлган муаммоли,
ноқулай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида мазкур скриптларни ўрганиб, тадқиқ этиш ва
1
Социология.ўқув қулланма В.М.Каримова, -Тошкент: 2003.