Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Пўлатов Ш., Исломов Ш. Тарихий ҳужжатларнинг консервация ва реставрацияси: назария 
ва амалиёт. -Тошкент: Наврўз нашриёти, 2017.
2.
Мирабиле А. Қоғоз ҳужжатларни сақлаш// Шарқ қўлёзмалари хазинаси, ЎзР ФА Абу 
Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. -Тошкент: Мега Басим, Туркия 
нашриёти, 2012. 
3.
Салимов М. Замонавий реставрация соҳасидаги асосий тенденциялар. INFOLIB//J. Ахборот 
кутубхона хабарномаси. -Тошкент: 2015. 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРНИНГ ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШДАН 
ФОЙДАЛАНИШ ТАЪЛИМ МАЗМУНИНИ ОШИРУВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА 
И.Р.Рахимова
Хоразм вилоят Урганч туман 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори. 
intizor_78@inbox.uz 
 
Шаклланиб келаётган шахсни мустақил, мантиқий, илмий, ижодий фикрлашга ўргатиш, 
бу йўлда учраган тўсиқларни мустақил равишда, унга ижодий ёндашган ҳолда бартараф этиш 
кўникмаларини таркиб топтиришда муаммоли таълим муҳим аҳамият касб этади. У ўқув 
материали ўзлаштирилганлигининг исботини таъминлайди, уни мустаҳкам қилади, билимларни 
қатъийлаштиради. Ўқувчида ўқишга ижобий ҳиссий муносабат уйғотади, билим олишга ички 
эҳтиёжни шакллантиради. Бундай таълимда бугунги тарбияшуносликнинг асосий вазифаси – 
ўқувчида шахслик сифатлар шаклланиши, ривожланиши муваффақиятли амалга ошади. 
Муаммоли таълимнинг педагогик хусусиятларидан бири ўқувчи олдига қўйиладиган 
масалаларнинг қизиқарли бўлишидир. Бу муаммоли таълимнинг билим олишга қўйиладиган 
асосий талабларидан бири. Бу, айниқса, қийин ўзлаштирадиган ўқувчилар учун катта аҳамият 
касб этади. Қизиқишнинг мавжудлиги шахс психологик фаолиятига ижобий таъсир этади, уни 
юқори поғонага кўтаради. Тафаккур, хотира, диққат, тасаввур фаоллашганда инсонда кўпроқ ва 
чуқурроқ билим олиш имконияти пайдо бўлади. Бундай вазиятларда ўқитувчи томонидан 
қўйиладиган савол-топшириқлар ўқувчининг мустақил ва мантиқий фикрлашини талаб 
қиладиган, уни қизиқтирадиган, туйғуларини мувозанатдан чиқарадиган, руҳиятини 
қўзғотадиган бўлиши талаб қилинади.
Бундан ташқари, муаммоли йўл билан ўзлаштириладиган маълумотлар янгилиги, 
бугунги илм-фан, ҳаёт ва бола шахси учун долзарблиги билан ҳам ажралиб туриши, дарсда 
фикрлар тортишувига, у ёки бу ҳодисанинг ҳаётий ҳамда назарий жиҳатларини таққослашга, 
атрофдагиларнинг қарашларини қиёслашга қаратилган бўлиши, болани ҳайратга солувчи, 
унинг ақлига сиғмайдиган жиҳатларга эга бўлиши керак. 


290 
Фаолиятни бевосита ўқиш дарслари мазмунига боғлаган холда кўриб чиқамиз. 
Бошланғич таълимнинг 2-синфи ўқувчиларига мўлжалланган “Ўқиш китоби”
1
да ўқув йилининг 
бошида ўрганиш учун Н. Нарзуллаев қаламига мансуб “Озод ватан – обод ватан” номли шеър 
тақдим этилган. Шеър матни устида ишлаш учун қуйидаги учта савол билан ўқувчига 
мурожаат қилинган: “She’r qaysi diyor haqida?
She’rni o‘qiganingizda ko‘z oldingizga nimalar 
keldi?
O‘zbekiston haqida yana qanday she’rlarni bilasiz?” Ўқув режада бу шеърни ўрганиш учун 
бир соат ажратилган
2
. Бошланғич синфлар адабий таълими методикаси талабларига биноан бу 
шеърни ўқитувчи ифодали ўқиб беради ва бунинг учун кўпи билан бир дақиқа керак бўлади. Бу 
учта саволга ўқувчиларнинг жавобини олиш учун максимум 15 дақиқа кетсин, дейлик. Қолган 
вақтда субъектлар нима билан шуғулланиши муаллифларнинг назаридан четда қолган. Яъни 
қолган вақтни ўқитувчи такрорлаш ва йўқламалар, огоҳлантиришу насиҳатбозлик билан 
ўтказади. Тарбияланувчилар билим олишларига ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш, 
бадиий матннинг моҳтятига чуқурроқ кириш, ўқувчи маънавиятини тозартириш, туйғуларини 
нозиклаштириш учун матн мазмуни юзасидан савол ва топшириқларни кўпайтириш, матндаги 
ўқувчи руҳиятига жойлаштириш назарда тутилган ватанга муҳаббат ҳисси билан йўғрилган 
фикрларни ўқувчилан англашлари, туйишлари ва ўзларига сингдириб боришлари учун уларни 
савол ёки топшириққа айлантириш лозим бўлади. Шунда ортиқча насиҳатларсиз бу 
ҳақиқатларни ўқувчилар саволларга жавоб излаш асносида ўзлари кашф этадилар, 
ўйланадилар, туядилар, қисқа қилиб айтганда ўзларининг тарбияланиши жараёнида бевосита 
иширок этадилар. Бу иш тури тарбиячининг ўгитлари ва насиҳатларидан кўра юқумлироқ, 
таъсирлироқ ва фойдалироқ бўлади. Шеър матни устида ишлаш учун қуйидаги савол ва 
топшириқлар билан ўқувчиларга мурожаат қилиш мумкин: “1. Шеърнинг сарлавҳасига диққат 
қилинг. Ундаги “озод” ва “обод” сўзларининг ватан билан қандай боғлиқлиги бўлиши 
мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг (Агар бу топширқни бажаришда ўқувчилар қийналишса, унга 
ўқитувчи ўзи жавоб бермай уйда катталар билан бу ҳақда суҳбатлашиб жавоб топишни 
топшириш ўринли бўлади). 2. Шеърдаги: “Bu vatanda to‘kmasman yosh” жумласига диққат 
қилинг. Лирик қаҳрамон кўз ёши тўкмаслигининг сабаблари ҳақида ўйлаб кўринг. 3. 
Шоирнинг: “Ajdodlarim qo‘llar meni” деганини, сизнингча, қандай тушуниш мумкин? Муаллиф 
нима учун бу билан фахрланяпти деб ўйлайсиз? 4. “Bu vatanda egmasman bosh” мисрасида 
илгари сурилган фикрни ўз сўзларингиз билан айтиб беринг. 5. “Бош эгмаслик”нинг табиий 
ҳолати билан маънавий аҳамияти ўртасидаги фарқни қандай шарҳлайсиз? 6. Кейинги 
тўртликдаги (тўртликни ўқитувчи ифодали қилиб ўқиб беради) қайси сатрларда фахр ҳисси 
бор? 7. Сатрларга диққат қилинг: уларнинг қайси бирида муаллифнинг тилак-истаклари акс 
этган? 8. Ўйлаб кўрингчи, фахр ҳисси нимани англатадию тилаклар нимани ифодалайди? 9. 
Шеърнинг охирги икки мисрасини диққат билан қайта ўқинг: “Mening uchun aziz bo‘ston – 
O‘zbekiston, O‘zbekiston!” сатрлардаги қофиядош (бир хил оҳанг билан айтиладиган) сўзларни 
аниқланг. 10. Сиз ҳам ватанимиз Ўзбекистон ҳақида шеър ёзишга уриниб кўринг” ва ҳк. 
Албатта, бу савол ва топшириқларнинг ҳаммасига синфдаги барча болаларнинг жавоб бера 
олиши даргумон. Лекин, улар ўртага ташланганда ўқувчиларнинг ҳар бири ўйга толиши аниқ. 
Ўқиш дарслари учун мана шу ҳолат матн мазмунини қайта айтишга қаратилган ҳар қандай 
тадқирдан фойдалироқдир. Бу каби бадиий матнларни муаммоли ўрганиш намуналари эса 
иккинчи бобнинг иккинчи параграфида тақдим этилади. 
Хулоса 
сифатида 
шуни 
таъкидлашимиз 
мумкинки, 
муммоли 
таълимда 
фойдаланиладиган тадқиқот методидан таълимнинг юқори босқичлари адабий таълими 
самарадорлигини таъминлаш ва ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш ва 
ривожлантиришда фойдаланиш мумкин. Муаммоли таълимнинг юқорида саналган 
методларидан бошланғич синфлар адабий таълимида оқилона фойдаланиш юқори синфларда 
тадқиқот методидан самарали фойдаланишга замин тайёрлайди. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish