290
Фаолиятни бевосита ўқиш дарслари мазмунига боғлаган холда кўриб чиқамиз.
Бошланғич таълимнинг 2-синфи ўқувчиларига мўлжалланган “Ўқиш китоби”
1
да ўқув йилининг
бошида ўрганиш учун Н. Нарзуллаев қаламига мансуб “Озод ватан – обод ватан” номли шеър
тақдим этилган. Шеър матни устида ишлаш учун қуйидаги учта савол билан ўқувчига
мурожаат қилинган: “She’r qaysi diyor haqida?
She’rni o‘qiganingizda ko‘z oldingizga nimalar
keldi?
O‘zbekiston haqida yana qanday she’rlarni bilasiz?” Ўқув режада бу шеърни ўрганиш учун
бир соат ажратилган
2
. Бошланғич синфлар адабий таълими методикаси талабларига биноан бу
шеърни ўқитувчи ифодали ўқиб беради ва бунинг учун кўпи билан бир дақиқа керак бўлади. Бу
учта саволга ўқувчиларнинг жавобини олиш учун максимум 15 дақиқа кетсин, дейлик. Қолган
вақтда субъектлар нима билан шуғулланиши муаллифларнинг назаридан четда қолган. Яъни
қолган вақтни ўқитувчи такрорлаш ва йўқламалар, огоҳлантиришу насиҳатбозлик билан
ўтказади. Тарбияланувчилар билим олишларига ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш,
бадиий матннинг моҳтятига чуқурроқ кириш, ўқувчи маънавиятини тозартириш, туйғуларини
нозиклаштириш учун матн мазмуни юзасидан савол ва топшириқларни кўпайтириш, матндаги
ўқувчи руҳиятига жойлаштириш назарда тутилган ватанга муҳаббат ҳисси билан йўғрилган
фикрларни ўқувчилан англашлари, туйишлари ва ўзларига сингдириб боришлари учун уларни
савол ёки топшириққа айлантириш лозим бўлади. Шунда ортиқча насиҳатларсиз бу
ҳақиқатларни ўқувчилар саволларга жавоб излаш асносида ўзлари кашф этадилар,
ўйланадилар, туядилар, қисқа қилиб айтганда ўзларининг тарбияланиши жараёнида бевосита
иширок этадилар. Бу иш тури тарбиячининг ўгитлари ва насиҳатларидан кўра юқумлироқ,
таъсирлироқ ва фойдалироқ бўлади. Шеър матни устида ишлаш учун қуйидаги савол ва
топшириқлар билан ўқувчиларга мурожаат қилиш мумкин: “1. Шеърнинг сарлавҳасига диққат
қилинг. Ундаги “озод” ва “обод” сўзларининг ватан билан қандай боғлиқлиги бўлиши
мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг (Агар бу топширқни бажаришда ўқувчилар қийналишса, унга
ўқитувчи ўзи жавоб бермай уйда катталар билан бу ҳақда суҳбатлашиб жавоб топишни
топшириш ўринли бўлади). 2. Шеърдаги: “Bu vatanda to‘kmasman yosh” жумласига диққат
қилинг. Лирик қаҳрамон кўз ёши тўкмаслигининг сабаблари ҳақида ўйлаб кўринг. 3.
Шоирнинг: “Ajdodlarim qo‘llar meni” деганини, сизнингча, қандай тушуниш мумкин? Муаллиф
нима учун бу билан фахрланяпти деб ўйлайсиз? 4. “Bu vatanda egmasman bosh” мисрасида
илгари сурилган фикрни ўз сўзларингиз билан айтиб беринг. 5. “Бош эгмаслик”нинг табиий
ҳолати билан маънавий аҳамияти ўртасидаги фарқни қандай шарҳлайсиз? 6. Кейинги
тўртликдаги (тўртликни ўқитувчи ифодали қилиб ўқиб беради) қайси сатрларда фахр ҳисси
бор? 7. Сатрларга диққат қилинг: уларнинг қайси бирида муаллифнинг тилак-истаклари акс
этган? 8. Ўйлаб кўрингчи, фахр ҳисси нимани англатадию тилаклар нимани ифодалайди? 9.
Шеърнинг охирги икки мисрасини диққат билан қайта ўқинг: “Mening uchun aziz bo‘ston –
O‘zbekiston, O‘zbekiston!” сатрлардаги қофиядош (бир хил оҳанг билан айтиладиган) сўзларни
аниқланг. 10. Сиз ҳам ватанимиз Ўзбекистон ҳақида шеър ёзишга уриниб кўринг” ва ҳк.
Албатта, бу савол ва топшириқларнинг ҳаммасига синфдаги барча болаларнинг жавоб бера
олиши даргумон. Лекин, улар ўртага ташланганда ўқувчиларнинг ҳар бири ўйга толиши аниқ.
Ўқиш дарслари учун мана шу ҳолат матн мазмунини қайта айтишга қаратилган ҳар қандай
тадқирдан фойдалироқдир. Бу каби бадиий матнларни муаммоли ўрганиш намуналари эса
иккинчи бобнинг иккинчи параграфида тақдим этилади.
Хулоса
сифатида
шуни
таъкидлашимиз
мумкинки,
муммоли
таълимда
фойдаланиладиган тадқиқот методидан таълимнинг юқори босқичлари адабий таълими
самарадорлигини таъминлаш ва ўқувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш ва
ривожлантиришда фойдаланиш мумкин. Муаммоли таълимнинг юқорида саналган
методларидан бошланғич синфлар адабий таълимида оқилона фойдаланиш юқори синфларда
тадқиқот методидан самарали фойдаланишга замин тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: