Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш педагогик муаммо сифатида



Download 0,69 Mb.
bet6/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

1.1. Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш педагогик муаммо сифатида

Сенсор тарбия лотинча сўз бўлиб, ҳиссиётларни тарбиялаш, болаларнинг ҳиссий жараёнларини муайян мақсадга йўналтирилган ҳолда тўлақонли ривожлантиришни назарда тутади. Бу жараёнда болаларнинг ҳиссиётлари, тасаввурлари, идроклари тарбияланади. Сенсор жараёнлар ўзида билишнинг дастлабки босқичини мужассамлаштиради. Болаларнинг ҳиссий билиш соҳасини шакллантиради. Шунинг учун ҳам сенсор тарбия ақлий тарбия жараёни сифатида намоён бўлади. Шунга кўра сенсор тарбия болаларнинг ақлий ривожланишлари ва эстетик тарбиялари учун асос яратади. Бу жараёнда ҳиссиётлардан унумли билишга ўтилади. Идрок қилишдан тафаккурга томон ривожланиш вужудга келади. Болаларда изчил интеллектуал фаолият таркиб топа бошлайди. Шунинг учун ҳам сенсор тарбия жараёни боланинг амалий фаолияти ривожланишида алоҳида ўрин эгаллайди.


Сенсор тарбия жараёни ўзида буюмларнинг шакллари, ҳажми, улар орасидаги муносабатлар кўламини идрок этиш, мусиқа тинглаш қобилияти, нутқни товуш жиҳатдан таҳлил қилиш кўникмасининг такомиллашишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам сенсор тарбия мактабгача таълим жараёнида алоҳида аҳамиятга эга. Чунки айнан шу даврда боладаги ҳиссий жараёнлар жадал ривожланади. Бу даврда ҳиссий аъзоларнинг машқ асосида ривожланишига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Чуқур ўйланган педагогик-психологик асосларга таянган ҳолда ташкил этилган фаолият жараёни болада турли-туман ҳиссий лаёқатларнинг шаклланишига имкон беради.
Ўтган XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, болаларнинг сенсор тарбиясига алоҳида эътибор қаратила бошланди, унинг илмий асосларини чуқурлаштиришга киришилди. Чунки мактабгача таълим жараёни боланинг келажакдаги тараққиётини таъминловчи муҳим босқич ҳисобланади. Педагогларнинг диққат-эътибори худди мана шу босқични илмий-методик жиҳатдан таъминлашга қаратилди. Мазкур босқичда амалга ошириладиган таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш боланинг имкониятларини максимум даражада рўёбга чиқариш учун қулай педагогик шароит яратади. Чунки боланинг ҳар бир ёш даври ўзига хос педагогик-психологик хусусиятларга эга. Масалан, кичик мактабгача таълим даври боладаги идрок қилиш жараёнининг жадал ривожланиши билан характерланади.
Шунинг учун ҳам сенсор тарбия ва бола идрокининг вужудга келиши масаласи кўпгина мутахассислар эътиборини ўзига қаратиб келмоқда. Чунки сенсор тарбия боланинг атроф-муҳитни тўлиқ идрок этишини таъминлашга йўналтирилгандир. Атроф-муҳитдаги нарса-буюмларни тўлиқ идрок этган тақдирдагина бола уни ўз нутқида ифодалай олади. Оламни идрок этиш, билиш асоси сифатида боланинг ҳиссий тажрибаси муҳим аҳамиятга эга. Ақлий, эстетик, ахлоқий тарбиянинг муваффақияти боланинг ҳиссий ривожланишига бевосита боғлиқдир. Бола атрофдагиларни қанчалик аниқ кўра олса, товушларни тингласа, уларни фарқласа, ўзига хос жиҳатларини сезса, нутқи ривожланиши учун муҳим асос вужудга келади.
Бугунги кунда шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга педагоглар эътиборини қаратиш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Бу жараёнда боланинг мустақиллиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Муайян вазиятларда боланинг фаол ҳатти-ҳаракати, хулқ-атвори, фаолияти, бошқалар билан мулоқоти унга ҳодисалар ва нарсаларнинг моҳиятини аниқлаш имконини беради. Буларнинг барчаси боланинг ҳиссий лаёқатини ривожлантиради ва сўз бойлигини оширади.
Айни вақтда таълим амалиётида қатъий талаблар ва давлат буюртмаси асосида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнига нисбатан эҳтиёж кучаймоқда. Чунки Ўзбекистон давлати ва жамияти шахснинг эркин ривожланиши учун қулай педагогик имкониятларни яратишга алоҳида ғамхўрлик қилмоқда. Мактабгача таълим босқичида ҳар бир бола давлат талабларида назарда тутилган сўз бойлиги, мазкур сўзлардан нутқда фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши лозим.
Бугунги кунда мактабгача таълим жараёнининг мазмуни тубдан янгиланмоқда. Мазкур жараёнда М.Монтессори усулидаги янги педагогик технологиялар тадбиқ этилмоқда. Шу тариқа мактабгача таълим жараёнига қимматли ғоялар, тажрибалар тадбиқ этилмоқда. Боланинг ҳар томонлама ривожланиши ва муҳим нутқий кўникмаларга эга бўлишида сенсор тарбия алоҳида ўрин эгаллайди. Бунинг учун мактабгача таълим жараёнига сенсор тарбияни кенг тадбиқ этиш тақозо қилинмоқда.
Масалага шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, мактабгача таълим муассасаларида педагогик жараённи сенсор тарбия асосида болаларнинг нутқини ўстириш мақсадини кўзлаган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Г.Л. Розенгарт-Пупко[ ] боланинг нутқни тушуниш (идрок қилиш) жараёнини таҳлил қилиб, кўрув идроки ва буюмларга кўз югуртириб, уларнинг номларини тушуниш ривожланишига ёрдам беради, - деган хулосага келади. З.И. Барабанова[ ] эса, боланинг нутқни идрок қилиш жараёнини текшириб, ундаги турли анализаторларнинг аҳамиятига баҳо беради. Унинг таъкидлашича, қўзғатувчи 10 марта намоён бўлишида кўриш анализаторларининг йўналиши болада 86 % гача сақланади, эшитиш анализаторларининг 60% эса йўқола бошлаган.
Д.Б. Эльконин [ ]нинг таъкидлашича эса, нутқни тушуниш вужудга келишининг асосой шартлари қуйидагилардан иборат:

  1. Умумий ҳолатдан асосий фикрни ажрата олиш;

  2. Нарсаларга диққатини қаратиш;

  3. Фавқулодда ҳолатга қараб англанадиган ҳис-туйғунинг мавжудлиги ва бошқалар.

Илк ва мактабгача кичик ёшдаги болаларни буюмларнинг шакли, ҳажми ва ранги билан таништириш, уларнинг номларини ўргатиш ҳамда хусусиятлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилишда сенсор тарбия жараёнидан унумли фойдаланиш зарурлигини кузатишларимиз яққол кўрсатмоқда. Сенсор тарбия мақсадга мувофиқ тарзда йўлга қўйилса, болаларнинг нафақат нутқи, балки ахлоқий-эстетик тасаввурлари бойитилади, жисмоний ривожланишлари таъминланади.
Сенсор ҳаракатлар болаларнинг нутқини ривожлантириш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Болаларда буюмларнинг шакли ва рангини фарқлаш кўникмаси шаклланган бўлса, улар атрофдаги нарсаларнинг хусусиятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўладилар. Бу эса уларнинг тасвирлаш, расм чизиш, лой, пластилин, қоғоз ва матодан турли хил нарсалар ясаш ҳамда қуриш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.
Теварак-атрофдаги буюмларнинг шакли, ҳажми, тузилиши, рангларини ажрата олиш кўникмаларининг шаклланганлиги бола билиш фаолиятини таркиб топтиришнинг муҳим шартидир. Сенсор тарбия жараёнида болалар турли буюмлар, табиат ҳодисалари, ҳайвонот ва ўсимликлар олами билан таништирилишлари натижасида уларнинг ўзига хос жиҳатларини билиб оладилар. Бу ўз навбатида улар нутқининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Буюмларнинг турли-туман ранглари, шакллари, ҳажми ва фазовий ҳолатларини болалар ўз кўзлари билан кўргандагина улар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўладилар ва ҳар бирининг номларини ёдда сақлайдилар. Баъзи буюмлар, қушларнинг товушларини мусиқага қиёслаган ҳолда идрок этадилар. Буюмларнинг қаттиқ-юмшоқ, енгил-оғир, совуқ ёки иссиқлигини қўллари билан ушлаб сезадилар ва нутқларида ифодалайдилар.
Сенсор тарбия боланинг сезгилари ва идрокини муайян мақсадга йўналтирган, айниқса уларнинг нутқини ривожлантиришга қаратилган ҳолда ташкил этиш керак. Ҳар қандай нутқни ривожлантириш жараёни боланинг борлиқни сезиши ва идрок этиши билан бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Чунки боланинг нутқи унинг фикр ифодалаш жараёнида амал қиладиган ҳодисадир. Мактабгача таълим жараёнида боланинг оғзаки нутқи, яъни сўзлаш фаолияти ривожлантирилади. Боланинг сўз бойлиги ортиб, нутқи ривожланган сари унинг фикрлаш жараёни тезлашади. Бу жараёнда уларнинг сезгилари, идроклари, ҳиссиётлари, хотиралари, ўй-хаёллари таркиб топиб, намоён бўла бошлайди.
Болалар кўриш, сезиш, уларнинг номларини ўрганиш ёрдамида теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисида тасаввурга эга бўладилар. Агар боланинг сезгилари ва идроки сенсор тарбия жараёнида такомиллаштирилса, унинг теварак-атроф, олам ҳақидаги тасаввурлари шунчалик кенгаяди. Болаларнинг сенсор тарбияси, уларда сезги ва идрокнинг ривожланиш даражаси билиш фаолиятининг кенгайиши учун муҳимдир.
Педагогикада сенсор тарбия деганда болаларда таъсирчанлик қобилияти, сезиш ҳамда идрокни такомиллаштиришга қаратилган педагогик таъсир турлари тушунилади.
Педагогикада сенсор тарбиянинг мазмуни ва усулларини аниқ белгилаш, психологияда идрок ва сезиш муаммоларининг қандай тушунилишига боғлиқ. Бунда:

  1. Идрок қилиш жараёнида бола ўз ҳаётий тажрибаси давомида нимани эгалланган?

  2. Боланинг нутқ фаолиятини ривожлантириш қандай амалга оширилади? деган саволларга жавоб излаш алоҳида аҳамиятга эга.

Мактабгача таълим назариясида сенсор тарбияга нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. Бундай ёндашувлар Ф.Фребель[ ], М.Монтессори[ ], О.Декроли[ ], Е.И.Тихеева[ ] ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбек педагогларидан Ш.А.Абдуллаева[ ], М.Расулова[ ], Охунова[ ], Л.Назирова[ ]лар мазкур муаммо билан шуғулланганлар. Ушбу тизимнинг вужудга келиши ва шаклланиши психологиядаги идрок этиш назарияси билан бевосита боғлиқдир.
Мактабгача ёшдаги болалар тараққиётининг ҳар бир босқичи уларнинг руҳий ривожланишига кўра ўзаро фарқланади. Болалар билан методик машқларни бажаришда уларнинг ёши, индивидуал хусусиятларига таянган ҳолда машғулотларни ташкил этиш, улар нутқининг муваффақиятли ривожланишини таъминлаш имконини беради. Рус олимлари Н.Поддъяков[ ] ва В.Аванесов[ ]лар таъкидлаганларидек, болаларни мактабгача таълим муассасаларида ривожлантириш уларнинг ақлий тараққиёти ва кўникмалари доирасини кенгайтиради.2
Болаларнинг мактабда билимларни муваффақиятли ўзлаштиришлари учун таълим-тарбиявий ишларни мактабгача таълим муассасаларида кучайтириш ва уларни ўраб турган нарса-буюмларга нисбатан синчков, қизиқувчан бўлишга ўргатиш зарур. Бунинг натижасида болаларнинг дунёқарашлари ва нутқлари ривожланади.
Болаларнинг сезгиларини ривожлантириш орқали уларнинг нутқини ўстириш назарияси ва амалиётини О.Розиқов[ ], Р.Сафарова[ ], Ш.Абдуллаева[ ], Э.Ғозиев[ ], А.Усова[ ], Н.Сакулина[ ], Л.Венгер[ ], В.Мухина[ ] сингари педагог ва психологлар илмий жиҳатдан асослаб берганлар. Сезги орқали болаларнинг нутқини ўстириш уларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Сенсор жараёнлар сезги аъзолари фаолияти билан боғлиқлигини Н.Поддъяков[ ] ва В.Аванесов[ ]лар кўп бора таъкидлаганлар.
Мактабгача ёш даврда болаларда нарсаларнинг номлари, шакллари, рангларини идрок этиш ва эслаб қолиш жараёни жадал кечади. Бунда нарса-буюмлар ҳақидаги барча тасаввурлар бевосита кўриб, номини эшитиш ва улар ёрдамида турли ҳаракатларни бажариш жараёнида шаклланиб боради. Болалардаги ҳис қилиш ва идрок этиш жараёни уларнинг сўзларни ўзлаштириш ва улар ёрдамида фикрлаш кўникмаларини жадал ривожлантиради. Шунга кўра мактабгача ёшдаги болаларга муайян сўзларни ўргатаётганда аниқлик тамойилига таяниш лозим. Бу асрлар давомида синалган дидактик тамойиллардан биридир. Унинг замирида бир қатор дидактик қонуниятлар ўз ифодасини топган. Болаларнинг ҳиссий аъзолари ташқи таъсирларни турлича қабул қилиши, аксарият болаларда воқеа-ҳодисалардан таъсирланишнинг кучли бўлиши кабилар.
Сенсор тарбия орқали болалар нутқини ўстиришда нафақат кўрганларини идрок этиш, балки тинглаш лаёқатининг мавжуд даражасини ҳам ҳисобга олиш лозим. Сенсор тарбия орқали болалар нутқини ўстиришда турли буюмларнинг номлари, уларнинг хусусиятларини болаларга аниқ, тўлиқ етказиш, нарсаларнинг ранглари, шакллари, ҳажми ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш зарур.
Педагогик-психологик кузатишлар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг нутқини ўстиришда сенсор тарбия жараёнидан фойдаланиш уларнинг умумий, ақлий ривожланишларини таъминлаш имконини беради.
Сенсор тарбиянинг биринчи босқичи ҳиссий тажрибага асосланган тушунчалар: бизни ўраб турган борлиқ, ҳаётни англаш, эркин фикрлаш кабиларни мактабгача ёшдаги болаларда шакллантиришда пойдевор сифатида хизмат қилдиришга қаратилган.
Ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбиядаги муваффақиятлар мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ўстиришга қай даражада эътибор берилаётганлиги, яъни, уларнинг сўзларни кўрган, эшитганлари билан боғлаган ҳолда идрок этишлари, атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларни англаб, улар ҳақида фикр баён қила олишлари, ўзлари қўллаган сўзларнинг маъноларини тасаввур қила олишлари лозим.
Бола улғайган сари унинг атрофдаги нарсаларга кўрсатадиган таъсири, буюмлар ҳақидаги тушунчалари, тасаввурлари, бошқаларнинг фикрларини қабул қилиш кўникмалари такомиллашиб боради. Шу муносабат билан улғайиш босқичи кейинги психологик ривожланиш ва умумий англашда самарали натижа беради. Бола қанча кичик ёшда бўлса, ҳис қилиш даражаси ҳам унинг ҳаётида шу қадар катта аҳамият эгаллайди.
Нарсаларнинг хусусиятларини ўзлаштириш жараёнида улар ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиш учун бола буюмларнинг ўзаро фарқланувчи хусусиятларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланишни ўрганиши лозим.
Сенсор тарбия жараёнида болаларга турли буюмларни ўзаро бир-биридан фарқлашда уларнинг номи, шакллари, ҳажми, ранги ҳақида тушунча бериш керак. Кўпгина педагоглар ва психологлар, жумладан Л.Венгер[ ], В.Мухина[ ]ларнинг фикрларига кўра, сенсор тарбия бола учун ўзини ўраб турган оламни ҳиссиётлар ёрдамида англаш ҳамда унинг нутқи ва фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнидир. Буларнинг барчаси мактабгача таълим муассасасида машғулотлар давомида сенсор тарбиянинг муҳим шартларидан бўлиб ҳисобланади.
Сенсор тарбиянинг бола нутқини ривожлантиришдаги аҳамиятини баҳолаш педагогиканинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Чунки бу даврда болаларнинг фазовий жисмлар, теварак-атрофдаги буюмлар, уларнинг номлари ҳақидаги тушунчалари ва сўз захиралари етарлича шаклланмаган бўлади. Ривожланишнинг мазкур босқичида болаларнинг хотиралари, сезгилари ва идроклари жадал ривожлана бошлайди. Уларнинг теварак-атрофдаги буюмларнинг номлари ва хусусиятларни билишга бўлган қизиқишлари мунтазам ортиб боради.
Илк мактабгача ёшдаги болалар буюмларнинг номлари, улар орасидаги тафовутлар, нарсаларнинг ранги, шакли, ҳажми, юмшоқ-қаттиқлиги, ҳиди ва мазасини ажрата биладилар.
Сенсор тарбия асосчиларидан бири Мария Монтессори мактабгача тарбия педагогикасининг кўзга кўринган намояндаларидан биридир. М.Монтессори тизими нарсаларнинг номи, ҳажми, ранги, шаклини фарқлашга оид машқлар (кўриш, сезиш машқлари), нарса ва буюмларнинг сатҳлари, хусусиятларини фарқлашга доир машқлар, ҳарорат, оғирлик ҳамда товушларнинг баланд-пастлиги, ҳид ва таъмни фарқлашга хос машқларни ўз ичига олади.
Болани сенсор тарбиялашда Мария Монтессори ҳаракатларнинг таъсирларини фарқлайдиган машқларга таққослаш ва ажратишга алоҳида аҳамият берган. Машқларни бажариш жараёнида боланинг эркин ва мустақил бўлиши талаб қилинади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш масаласи кўплаб мутахассисларнинг диққат марказида бўлган. Жумладан, Н.М.Шчелаванов[ ], Н.М.Аксарина[ ], А.В.Запорожец[ ], Л.А.Венгер[ ], Е.И.Радина[ ], Г.М.Лямина[ ], Н.Ф.Ладигина[ ]лар илк ёшдаги болаларнинг сенсор ривожланишига доир хусусиятларни ўрганишга кўпроқ эътибор бериш зарур, деган фикрни илгари сурганлар.
Таниқли мутахассислар Ф.Фребель, М.Монтессори, О.Декроли, Е.И.Тихеева, А.В.Запорожец, А.П.Усова, Н.П.Сакулиналар тўлақонли сенсор ривожланишни таъминлашга йўналтирилган сенсор тарбияни ҳақли равишда мактабгача тарбиянинг асосий томонларидан бири, деб ҳисоблайдилар. Улар мактаб ёшидаги болалар онгини ривожлантиришнинг асоси ҳиссиёт орқали тарбиялашдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлаганлар.
Сенсор ривожланиш бола умумий ақлий ривожланишининг пойдеворини ташкил қилади, зеро, тўлақонли идрок этиш болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида муваффақиятли тарбияланишларида муҳим аҳамиятга эга.
Профессор Н.Шчелованов ҳис қилиш орқали тарбиялашда гўдакликни “олтин давр” деб ҳисоблайди. Мактабгача таълим педагогикасида мазкур муаммо марказий ўрин эгаллайди.
Мактабгача таълим педагогикасининг таниқли вакиллари (Я.Каменский, Ф.Фребель, М.Монтессори, О.Декроли, Е.Тихеева ва бошқалар) томонидан болаларни буюмларнинг белги ва хусусиятлари билан таништирадиган турли дидактик ўйинлар ҳамда машқлар ишлаб чиқилган. Уларнинг сенсор тарбия принциплари ва нуқтаи назарларига асосланган таҳлиллари болалар нутқини ривожлантиришда сенсор тарбиядан фойдаланишнинг янги шакллари ва методларини ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.
А.Запорожец[ ], А.Усова[ ], Н.Сакулина[ ], А.Венгер[ ], Поддъяков[ ]лар томонидан замонавий дидактик принциплар асосида ишлаб чиқилган сенсор тарбияни ташкил этишга оид ёндашувлар негизида мазкур жараённи ривожлантириш зарурияти мавжуд.
Сенсор тарбия назариясида 4 та қатъий тан олинган тамойил мавжуд. Улар қуйидагилар:
1) болаларга атроф-муҳит, унда мавжуд бўлган нарсалар ҳақида етарлича маълумотлар бериш, тушунча ва тасаввурлар ҳосил қилиш;
2) нарса ва буюмларнинг турли-туман хусусиятлари билан болаларни таништириш ва улардан мазкур хусусиятларнинг барчасини ўзлаштиришни талаб қилиш имконсиз эканлигини англаб етиш;
3) боланинг атроф-муҳитни билиш асосида тўғри мўлжал олиши, нарса ва буюмларнинг номи, ранги, шаклини билиш даражасини аниқлаш мақсадида ўзига хос текширишлар ўтказиш;
4) болада муайян нарсалар ҳақида тушунча ва тасаввурларни ҳосил қилишни назарда тутиш, бунда бола ўзида мавжуд бўлган тушунча ва тасаввурларни янгилари билан таққослай олиши лозим.
Бола ўзи эгаллаган тушунчалар, билимлар ва ахборотлар заминида янги нарсалар ва ҳодисаларни танийди ва идрок эта бошлайди.
Инсоният ўзининг кўп асрлик тарихи давомида нарсаларнинг ранглари, шакллари ва ҳажмларининг муайян андозасини ярата олган. Бундай тасаввурга эга бўлган болалар ўзлаштирган билимларини ўрганган янги маълумотлари билан таққослаш ва улардан тегишли хулоса чиқариш кўникмасига эга бўладилар. Атроф-муҳитдаги ранг-барангликни ўзлаштириш болага мавжуд воқеликни имкон қадар аниқ идрок этиш учун қулайлик яратади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган тамойилларни гўдаклик ва мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш жараёнига тадбиқ этиш лозим. Бунинг учун:

  1. Болалар нарса ва буюмларнинг номи ва хусусиятларини қандай изчилликда фарқлай бошлаши;

  2. Нарса ва буюмларнинг номи, хусусияти, ҳажми, рангини ифодаловчи сўзларнинг қандай талаффуз қилиниши, болаларнинг мазкур нарсалар билан қай тарзда алоқага киришишига боғлиқ.

Бу масалани сенсор тарбия нуқтаи-назаридан ёндашган ҳолда таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.
Амалга оширилган тадқиқотлар болаларда улар ҳаётининг дастлабки давридан бошлаб турли шакл, ҳажм ва рангдаги нарсаларга алоҳида қизиқиш пайдо бўлишини илмий жиҳатдан асослаб берган.
Болани буюмларнинг шаклини танишга илк ёшдан бошлаб ўргатиш лозим. Кичик ёшдаги болаларни ҳис қилиш орқали буюмларнинг хусусиятларини англашга ўргатишда рус олимларининг назарий қарашлари ва тажрибаларига таяниш мақсадга мувофиқдир. Атроф-муҳит билан болаларни таништириш жараёнида нарсаларнинг номи, хусусиятлари, ранг-туси, ҳажми ва шаклини қандай тартибда ўргатиш лозимлиги рус педагоглари томонидан асослаб берилган.
Жумладан, Н.Сакулина[ ] болаларни ранг билан таништириш масаласини ўрганиш асосида шуни алоҳида таъкидлайдики, уларни атроф-муҳитни кузатишга ўргатиш жараёнида муайян тасаввур ҳосил қилгандан кейингина рангларни фарқлашга ўргатиш лозим. Олиманинг фикрича, болаларда бундай тажрибани ҳосил қилиш учун улар билан 3-4 ёшдан бошлаб изчил тарзда машғулотлар ўтказиш лозим. Бу ёшдаги болаларда 5-6 та рангни фарқлаш, танишга нисбатан эҳтиёж, қизиқиш пайдо бўлади. Шу тариқа болаларни нарса ва буюмларнинг ранги, шакли, ҳажми билан таништириш уларнинг нутқини бойитишда самарадорликка эришиш имконини беради.
Мактабгача таълим жараёнидаги муҳим вазифалардан бири, болаларнинг нутқини ўстириш ва уни изчил такомиллаштиришдан иборат.
“Учинчи мингйилликнинг боласи” таянч дастури[ ]да болаларнинг “Нутқ ва тафаккурнинг ривожланганлик даражаси”га оид асосий бўлимлар кўрсатиб берилган. Бунда болаларнинг нутқий тафаккурини ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш, уларнинг мантиқий тафаккури ва ҳисоблаш малакасини ўстириш ҳамда болаларда нафосат ва орасталикни шакллантириш каби жиҳатларига кенг эътибор қаратилиши назарда титилган. Шунингдек, табиат, ҳар хил касбдаги кишилар меҳнати, баъзи бир ижтимоий воқеалар, нарса ва ҳодисалар, уларнинг сифат ва хусусиятлари билан таништиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish