Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари



Download 0,69 Mb.
bet7/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

1.2. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари
Мустақил республикамиз учун ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фаровонлиги фуқароларнинг ақлий ва аҳлоқий салоҳияти ҳамда уларнинг маънавиятлилик даражага боғлиқ.
Маълумки, фикрни баён этиш ва тафаккур қилиш нутқ орқали амалга ошади. Болада тафаккур қанчалик ривожлантирилса, унинг фикр баён қилиш кўникмаси шунча мукаммал бўлади. Ҳар бир шахс олдида фикрлаш ва фикр маҳсулини тўғри ифодалаш масъулияти мавжуд экан, ёшларда мазкур кўникмаларни шакллантириш мактабгача таълим муассасаларидаёқ бошланиши лозим. Бунда сенсор тарбия имкониятларидан фойдаланиш педагогик жиҳатдан қулайлик туғдиради.
Кўплаб руҳшунослар томонидан руҳий жараёнларни таҳлил этиш натижалари шуни кўрсатадики, бола нутқининг ривожланиши ўзига хос жараён ҳисобланади. Л.С. Виготский[ ], А.Н. Леонтьев[ ], С.Л. Рубинштейн[ ], П.П. Блонский[ ], А. Валлон[ ], Ж. Пиаже[ ] ва бошқаларнинг асослашларига кўра, руҳий жараёнлар, айниқса идрокнинг шаклланиши ва ривожланиши уларнинг ижтимоий тажриба, яъни олдинги авлодлар томонидан тўпланган ва қабул қилинган сенсор эталонлар тизими (А.В.Запорожец) тарзида ифодаланган тажрибани фаол ўзлаштириш натижасида вужудга келади. Бу тарздаги эталонлар таркибига мусиқа ва нутқ товушлари, геометрик шакллар, спектр нурлари кабиларни киритиш мумкин. Ҳар бир бола мазкур этолонларни таълим-тарбия жараёнида ўзлаштиради, сўнгра улардан теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларни ўзлаштириш, таҳлил қилиш, уларнинг моҳиятини англаш ҳамда сенсор тажрибаларини такомиллаштириш учун сезги меъёрлари сифатида фойдаланади.
Психологияда перцептив ҳаракатлар (ҳиссий идрок этишга оид ҳаракатлар), образларнинг тузилиши, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг объектив хусусиятларини акс эттириш механизми сифатида талқин этилади. Бу хусусиятларга “ўхшатиш”, улардан нусха кўчириш туфайли объектнинг образи тасаввур этилади (А.Н.Леонтьев) [ ].
Шахс идрокини тадқиқ қилишга бағишланган бир қатор асарлар (А.Н. Леонтьев, А.В. Запорожец, Б.Г. Ананьев, В.П. Зинченко, Л.А. Венгер) шундан гувоҳлик берадики, сенсор жараёнлар ўзига хос йўналтирувчи ҳаракатлардан иборат бўлиб, улар боланинг амалий билиш фаолиятига хизмат қилади.
Ўз вақтида И.М.Сеченов[ ] мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш жараёнини таърифлаб, миянинг рефлекторлик фаолияти ғоясини илгари сурган эди. Бунда у психиканинг объектив оламни акс эттириш имкониятига таянади. Олим буюмлар ҳақидаги тасаввурлар ташқи сигналлар таъсири остида вужудга келишини асослаб беради. Бунда муайян буюмнинг тасвири кўзнинг тўр пардасида кўп маротаба акс этиб, мускулларни таранглаштиради ва ҳаракатлантиради. Кўриш омили билан мускуллар сезгисининг уйғунлашуви таъсирида турли шаклларга баҳо беришга асосланган ҳаракатларнинг тажрибаси мужассамлашади. Турли буюмларнинг шаклларини ўзаро мос тарзда аниқлаш кўникмаси худди мана шу баҳолаш имкониятига боғлиқдир. Илк ёшдаги болаларда бундай тажриба кам бўлади. Буюмларнинг шакллари фақат кўриш орқалигина эмас, балки ушлаб сезиш воситасида ҳам билиб олинади.
И.М.Сеченов қўлнинг сезиш органи сифатидаги аҳамиятини битафсил тавсифлаган эди. Уни яқин масофадан туриб буюмларни таҳлил қилишда кўзнинг биринчи ёрдамчиси сифатидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратган. Бола ўзининг кўз ҳаракатларини қанчалик бошқара олса, қўл ҳаракатларини ҳам шунчалик бошқара олади. Бола ҳар бир нарсани ушлаб кўради, айлантира ва тўнкаради. Бунинг натижасида у буюмларни бир қадар аниқ ва тўлиқ идрок қила бошлайди. “Шунинг учун ҳам, - таъкидлайди И.М.Сеченов[ ], - буюмларни идрок қилишда қўл билан сезишни машқ қилиш муҳим аҳамиятга эга”.
Б.Г. Ананьев[ ], Р.Я. Абромович-Лехтман[ ], А.А. Прессман[ ], Е.Ф. Рибалко[ ]лар ўз тадқиқотларида боланинг идрок қилиш қобилиятида амалий фаолиятнинг етакчи аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб берганлар. Н.Л. Фигурин[ ], М.П. Денисова[ ] каби физиологлар ва психологлар болалар жуда кичик ёшларидан нарсаларнинг шаклига қараб фарқлашнинг энг оддий турларини билишлари тўғрисидаги маълумотларни келтирадилар. Улар 5-6 ойлик вақтидан бошлаб ҳажмли ва ясси жисмларни (кублар, шарлар, коптоклар, овалсимон, квадрат, тўртбурчак, учбурчак шаклидаги нарсалар) ўзаро бир-биридан фарқлай бошлашларини таъкидлаганлар. Л.А. Венгер[ ] эса, ўз тажрибалари асосида ҳатто 3-4 ойлик гўдаклар ҳам нарсаларнинг шаклига кўра уларни фарқлай оладилар, деган илмий хулосани илгари сурган эди. Лекин, у боланинг бу ҳаракати диққатни бир объектдан иккинчисига ўтказиш натижасидагина содир бўлишини таъкидлайди. Бундай ҳаракатлар образли идрокни ҳосил қилиш имконини бермайди. Л.А. Венгер[ ] ўз тажрибаларига таянган ҳолда, агар 2-3 ойлик гўдакларга илгари ўзлари кўрган турли шакллардаги жисмларни бошқача шакл ёки ҳолатда намойиш қилинганда, уларни янгича қизиқиш билан кузатишларини асослаб беради. Лекин бола улғайган сари мазкур нарсаларга ўзгача қизиқиш билан ёндаша бошлайди. Мактабгача ёшдаги болалар атрофдаги нарсаларни жуда тез ўзлаштирадилар. Шунинг учун ҳам уларнинг турли шакллари, ҳажми, улар орасидаги масофани тез ва аниқ илғайдилар. Буларнинг барчаси боладаги кўриш, назорат қилиш, илғаш кўникмалари ёрдамида амалга оширилади. Кўриш бармоқларнинг ҳаракатини мослаштириш имконини беради. Бу ўринда турли объектларнинг хусусиятларини ҳаракат ёрдамида чамалаш жараёни вужудга келади. Бу эса болада идрокнинг сенсор имкониятлари мавжудлигидан далолат беради.
Идрокнинг бундан кейинги тараққиёти унинг иккинчи кўриниши бўлган таққослаш имкониятини вужудга келтиради. Мактабгача ёшдаги барча болалар нарса ёки буюмларнинг қаттиқ ёки юмшоқлик ҳолати, ҳажми, вазнини ўзаро фарқлаган ҳолда ўзлаштириб оладилар. Боланинг таққослай олиш имконияти буюмларнинг ҳаракатини илғаганда, нарсаларни бир-бирининг устига тахлаганда, қутичаларни ёпиб-очганда, пирамидалар ёки ҳалқачаларни ўзаро мос тарзда жойлаштирганда, қўғирчоқлар ёки қоғозларни йиғиб муайян тартибда жойлаштирганда, тахтачаларнинг тешикларини ясси жисмлар билан беркитганларида содир бўлади. Бундай вазиятда бола кўрган ва тасаввур қилган нарсаларини ўзаро қиёслаб уларни чамалаш кўникмасига эга бўлади. Илк ва кичик мактаб ёшидаги болалар кублар ёки қўғирчоқларни тахлаш жараёнида баъзан хатоларга йўл қўядилар. Бу табиий ҳол, албатта. Лекин, мактабгача ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларидаги болалар эса бундай ишларни осонгина бажарадилар. Чунки бундай ҳаракатларни илк ёшларидан бошлаб бажарган болаларда муайян кўникмалар ҳосил бўлади.
Л.А.Венгер[ ] илк ва мактабгача ёшдаги болаларда идрокнинг ривожланишини муайян дидактик воситалар ёрдамида амалга оширган эди. Бунинг учун бола жисмларни излаш, топиш, фарқлаш, тенглаштириш, буюмларнинг ўзига хос табиатини илғаш, яъни нарсаларга ташқи тавсиф бериш кўникмасига эга бўлиши лозим.
Боланинг моддий борлиқни англаш жараёни, ҳис этиш орқали қабул қилиш йўли билан амалга ошади. Ҳиссиётлар ва улар билан боғлиқ рефлекслар йиғиндиси психологик нуқтаи назардан биринчи сигнал тизимини ташкил қилади. Моддий борлиқдаги нарса-ҳодисаларни кузата олиш кўникмаси болада чақалоқлик давридаёқ вужудга келади. Бола буюмларни қўли билан ушлайди, силкитади ва биринчи навбатда оғзига солади. Буларнинг барчаси болалар буюмларнинг хусусиятларини билишга интилишларидан далолат беради. Бундай ҳаракатлар стихияли тарзда амалга ошади. Мазкур ҳаракатлар бола томонидан тасодифий тарзда бажарилади. Шунинг учун ҳам катталар болалар олдига чекловлар қўядилар. Бундай чекловлар биринчи навбатда гигиеник хавфсизликни таъминлашни назарда тутади.
Шу билан бир қаторда, аждодларимиз болаларга имкон қадар камроқ чеклов қўйиш зарурлигини уқтирганлар. Агар болада муайян буюмнинг барча хусусиятларини ўрганиш учун етарлича шароит мавжуд бўлмаса, унда мазкур буюмлар ҳақида дастлабки тасаввурларни ҳосил қилиш лозим. Бунинг учун сенсор тарбия вазифаларини аниқ бегилаш керак. Буни қуйидаги 3 йўналишда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

  1. болаларда кузатувчанлик кўникмаларини шакллантириш;

  2. болаларда сенсор эталонларни таркиб топтириш;

  3. муайян кўникма ва эталонларни боланинг кундалик фаолиятига сингдиришга эришиш.

Аён бўладики, юқорида кўрсатилган ҳар учала йўналиш ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Идрок этиш кўникмалари, қўшимча тушунча ва эталонларларнинг умум қабул қилинган кўринишида хотирада муҳрланади.
Моддий оламдаги объектларни сенсор тавсифлаш жараёнида болаларнинг кўникмалари таълим-тарбия омили таъсирида ўзгаради. Буюмларнинг сенсор тавсифи ҳар доим ҳам бир-бирига мос келавермайди. Буюмлар ва уларнинг сенсор тавсифлари боланинг умумлаштира олиш имкониятлари билан бевосита боғлиқдир. Буюмлар ва уларнинг сенсор тавсифи ҳақидаги тасаввурлар боланинг бевосита қабул қилиш ва умумлаштира олиш тажрибасига таянган ҳолда шакллантирилади.
Дастлабки кузатишлар, идрок этиш воқеликни тушунишга ёрдам беради. Сенсор тасаввурларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараёнлар бу йўналишдаги топшириқларни болаларга бажартиришда алоҳида имкониятларга эга бўлиши лозим.
Илк ёшдаги бола билан мактабгача кичик ёшдаги болаларнинг идроки ўртасидаги фарқлар нарсалар билан боғлиқ бўлган оддий ҳаракатлардан улар идрокига янада юқорироқ талаблар қўядиган ва унинг яхши ривожланиши учун ҳам қулайроқ шарт-шароитлар яратадиган самарали фаолиятнинг анча мураккаб турларига ўтиш билан боғлиқдир. Масалан, расм чизиш, бирор бир нарса қуриш-ясаш, буюмларни устма-уст тахлаш, ўйинчоқнинг тешигини топиш ёки беркитиш кабилар шулар жумласидандир.
Мактабгача таълим педагогикасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган сенсор тарбия масаласи педагоглар томонидан бир қадар чуқур ўрганилганлигини юқорида таъкидлаб ўтган эдик. Бундай тадқиқотлар натижасида бола идроки ва кўриш қобилиятининг ривожланиш қонуниятлари, мактабгача таълим жараёнида уни такомиллаштириш йўллари белгилаб берилган. Шунингдек, дидактик ўйинлар, расм чизиш ва қуриш-ясаш каби самарали фаолият турларида сенсор тарбиядан фойдаланиш методлари ишлаб чиқилган. Лекин, мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини ривожлантиришда сенсор тарбиядан фойдаланиш йўллари етарлича ўрганилмаган. 2-6 ёшли болаларнинг идрок қилиш усуллари педагогик-психологик жиҳатдан етарлича тадқиқ қилинмаган.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар интеллектуал тараққиётининг 9/10 қисмини сезиш орқали идрок этилган таассуротлар ташкил этади. Боланинг сезгилари ва идроки қанчалик бой бўлса, уларнинг атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурлари шунчалик шаклланган бўлади.
Болаларнинг сенсор кўникмалари, уларда сезги ва идрокнинг самарали ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Болаларга ақлий, эстетик, жисмоний ва меҳнат тарбияси беришда сенсор тарбия муҳим ўрин эгаллайди. Айниқса, мактабгача ёш даври сенсор жараёнларни ривожлантириш даври саналади. Сенсор тарбия болаларда ҳиссий билиш қобилиятларини шакллантириш, сезги идрокни такомиллаштиришга қаратилган педагогик жараёндир.
Сенсор тарбиянинг мазмуни ва методлари психологияда идрок ва сезгисини ривожлантириш муаммоси қандай талқин қилиниши билан белгиланади. Фанда бу муаммога нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. Педагоглар томонидан эса, сенсор тарбиянинг турли имкониятлари очиб берилган.
Таниқли педагоглар Фрибел[ ], М. Монтессори[ ], О. Декроли[ ]лар томонидан яратилган ёндашувлар, болаларнинг қўл мускулларини ривожлантириш, болаларни турли ранглар, шакллар, ҳажмларни ифодаловчи сўзларни идрок этишга ўргатиш кабилар шулар жумласидандир.
Монтессори[ ]нинг дидактик қарашлари ўз-ўзини назорат қилиш принципига мувофиқ яратилган бўлиб, болаларга педагогнинг иштирокисиз, мустақил шуғулланиш имконини беради. Бироқ, у уларда сезги аъзолари ва нутқнинг ривожланиши, самарали амалий фаолият билан боғланмаганлигини алоҳида таъкидлаган эди. Улар томонидан илгари сурилган қарашлар, айниқса, бугунги кунда мактабгача таълим жараёнига кенг тадбиқ этилмоқда. Бу эса болаларнинг ақлий ҳамда жисмоний ривожланиши, туйғуларини шаклланишига самарали таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларида ушбу методларни кенг қўллашга аҳамият берилмоқда. Барча тарбиячилар мазкур методлардан кенг фойдаланиш мақсадида ҳар бир гуруҳда алоҳида-алоҳида бурчаклар ташкил этганлар.
Шунинг учун ҳам педагоглар ва психологлар фаолиятнинг турли турларини амалга ошириш жараёнида сенсор тарбия имкониятларидан кенг фойдаланиш йўлларини тадқиқ қилмоқдалар.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга сенсор тарбия воситасида уларнинг нутқини ривожлантиришда тарбиячилар муҳим ўрин эгаллайдилар. Чунки улар болаларнинг ҳис-туйғуларини муайян педагогик тизим воситасида аниқ мақсадга йўналтирадилар. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришдан кўзланадиган асосий мақсад, уларнинг идрокларини жадал шакллантириш, қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган. Сенсор тарбия болалар нарсалар, воқеа-ҳодисаларни чуқурроқ идрок этишлари, уларни ҳис этишлари учун муҳимдир. Тарбиячи болалар олдига муайян топшириқлар қўйганда, масалан, буюмларни бир жойдан иккинчи жойга олиб қўйишда уларнинг вазнини ҳис қила олишлари, уларни ушлаб шакли, ҳарорати, сифатини сезишларига алоҳида эътибор қаратиши керак.
Болаларда ижтимоий ҳамда ҳиссий тажрибанинг ортиши баробарида, идрок жараёнига қўйиладиган талаблар мураккаблашади. Мактабгача таълим ёшидаги болалар сенсор вазифаларни қанчалик кўп бажарсалар, уларнинг онги, кўзи, қўли, хотираси, тафаккури шунчалик тез тараққий этади.
Сенсор тарбия мазмуни ўз ичига теварак-атрофдаги барча ҳиссий ҳолатларни қамраб олади. Булар болаларнинг кундалик фаолияти жараёнида амалга оширилади.
Мазкур ёшдаги болаларга рангларни фарқлаш, уларнинг номини айтиш ўргатилади, ранглар, бўёқлар ҳақидаги дастлабки тасаввурлар шакллантирилади. Сезги ва идрок муайян мақсадга қаратилган мазмунли фаолият жараёнида муваффақиятли ривожланади.
Самарали сенсор фаолият (расм чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар, аппликациялар ясаш), сезги ҳамда идрокнинг ривожланиши учун қулай шароит яратиши билан бир қаторда, нарсаларнинг шакли, ранги, жойини болалар билиб олишлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мактабгача таълим муассасаларида болалар бутун йил давомида табиат билан таништириладилар, уларга ўсимликлар, қушлар, ҳайвонларни парвариш қилишга оид вазифалар топширилади. Бу ўз навбатида ернинг хусусиятлари, қуёшнинг ҳароратини болалар сезги орқали англашлари учун қулайлик яратади. “Олдинга-орқага”, “тепада-пастда”, “узоқда-яқинда”, “чапга-ўнгга” каби фазовий тасаввурларни ўзлаштириб оладилар.
Болалар кўпроқ табиат билан мулоқотга киришишлари туфайли уларнинг тасаввурлари кенгайиб, тинглаш имкониятлари ортади. Болаларга қушларнинг сайраши, баргларнинг шитирлаши, шамолнинг гувиллаши, ёмғирнинг шатур-шутури, момақалдироқнинг гумбирлаши, дўлнинг шовқин билан, қорнинг эса овоз чиқармасдан ёғиши, чақмоқнинг баъзан овоз чиқариши-баъзан овоз чиқармаслигини сезиш, ҳис қилишга ўргатиш зарур.
Психологларнинг гувоҳлик беришларича, болалардаги анализаторлар улар туғилган пайтдан бошлаб ҳаракатланади. Сенсор жараёнлар муайян вақт ўтгач аниқ тасаввурларга айланади.
Амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гўдак дунёга келгандан сўнг дастлабки ойларда сенсор тизимларнинг шаклланиши жадал кечади. Чунки сенсор тизим муайян ёшда маълум даражага етиши лозим.
Б.Г.Ананьев[ ]нинг фикрича, инсон туғилганидан кейин дунёни илб бор англаши, нарсаларни қисмларга ажратган ҳолда тасаввур қилиш шаклидир. Бу эса фазовий вазн ва унинг ҳаракатини ифодаловчи чегара сифатида намоён бўлади. Болага таъсир этувчи нарсалар ва ҳодисалар атроф-муҳитнинг муайян шакли сифатида акс этади. Бир ёшгача бўлган даврда боладаги идрок икки шаклда: 1) нарсаларнинг вазни; 2) буюмларни моддий борлиқдаги бирликлар сифатида идрок қилиш жараёни амалга ошади. Бундай табақалашган идрокнинг шаклланишида турли ўйинлар, ишоравий ҳаракатлар ва катталар билан мулоқот муҳим ўрин эгаллайди. Бунинг натижасида бола атроф-муҳитдаги нарсаларнинг хусусиятлари, воқеа-ҳодисаларни кўпроқ англай бошлайди. Бола 2-3 ёшга етганда нарсалар билан алоқага киришиш кўникмаларини эгаллайди. Уларнинг номлари, турлари, ўзига хусусиятларини идрок қилади.
Н.А.Фигурин[ ], М.П.Денисова[ ]ларнинг эътироф этишларича, бола туғилиши билан ёруғлик ва ўз атрофидаги нарсаларни кўриш имкониятига эга бўлади. Бироқ, унинг кўрганлари билан идроки орасида боғлиқлик мавжуд эмас. Чақалоқларда кўз ҳаракатининг ривожланиши дастлабки 3 ойда жадал кечади. Б.Г.Ананьев[ ]нинг таъкидлашича, боланинг илғаш имкониятлари анча кенгайиб барқарорлик касб эта бошлайди. К.Н.Корнилов [ ]эса болада 10-17 ҳафталик чоғиданоқ товушдан ҳам фаол таъсирланиш вужудга келишини асослаб берган эди. Товуш ва уни эшитиш атроф-муҳитни идрок этишнинг дастлабки ҳиссий ифодаси ҳисобланади. Демак, товуш нарсаларни тасаввур этишга ёрдам берадиган, боланинг ақлий қобилиятини ўстирувчи воситадир. Бундай ёндашув Р.Я.Лехтман-Абрамович[ ]нинг тадқиқотларида ҳам асослаб берилган.
Бола туғилиши билан унинг эътибори аввало ҳаракатдаги буюмларга қаратилади. Чунки, буюмларнинг ҳаракати, мазкур ҳаракатнинг ўзгариб туриши болада атроф-муҳитни идрок қилиш қобилиятини таркиб топтиради. Боланинг буюмлар ҳаракатини кузатиши унда сенсор ривожланиш ва сенсор вазифаларни амалга ошириш кўникмасини таркиб топтиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Бола томонидан рангларни идрок этиш, ҳис қилиш, ранг кўришнинг анатомик асослари борасида олимлар ўртасида турлича фикрлар мавжуд. Прейер[ ], Р.Марсден[ ], А.Мех[ ], У.Уайз[ ]ларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, бола дастлабки ёш давридан бошлаб рангларни фарқлайди. Н.А.Фигурин[ ], Н.И.Косаткин[ ], М.П.Денисова[ ], Н.И.Карасногорский[ ], Р.Степлес[ ], Ф.Мальриэ[ ], С.Валентай[ ]лар эса, болада рангларни ажратиш жараёни 3-5 ойликда намоён бўла бошлайди, деб ҳисоблайдилар. Г.В.Розенград-Пупко[ ], Н.Х.Швечкина[ ], А.И.Сулина[ ], А.Барбин[ ], А.Декар[ ]ларнинг фикрича, болаларда бир ёшдан уч ёшгача бўлган давр мобайнида рангларни фарқлаш кўникмаси таркиб топади. Е.А.Аркин[ ], А.Бине[ ], Е.И.Игнатьев[ ], Н.Пронин[ ], Д.Синольд[ ], Б.И.Хачапуридзе[ ]лар боланинг рангларни фарқлаши ва сўз орқали ифодалаши икки ёшдан уч ёшгача бўлган даврни ўз ичига олади, деб ҳисоблайдилар. Бу борада олимлар орасида фикрларнинг хилма-хиллиги мавжуд. Масалан, Л.А.Венгер[ ]нинг таъкидлашича, болаларда рангларни идрок этиш ёки идрок эта олмаслик мезонлари сифатида уларга берилган топшириқларнинг турличалигини, яъни нур ёки рангдан таъсирланишини идрок этишнинг кўриниши ва ранг ажратиш даражаси сифатида баҳолаш мумкин.
Н.А.Фигурин[ ] ҳамда М.П.Денисова[ ]ларнинг таъкидлашларича, турли кўриниш ва катталикдаги нарсаларни табақалаштирган ҳолда фарқлашни болалар ўз ҳаётларининг дастлабки ойлардаёқ муваффақиятли тарзда амалга оширадилар. Тажрибалар шуни кўрсатадики, шар, куб, копток, тўртбурчак, учбурчак кабиларни болалар 5-6 ойлик даврлариданоқ фарқлай бошлайдилар.
Болаларда буюмларнинг ранги ва шаклига кўра фарқлашга имкон берадиган сенсор жараёнлар уларнинг 6 ойлик давридан бошлаб намоён бўлади. Буюмларни сенсор идрок қилиш жараёни сенсомотор меъёрлар асосида амалга ошади. Р.Я.Лехтман-Абрамович[ ] ва Ф.И.Фрадкина[ ]лар қуйидаги босқичларни алоҳида ажратиб кўрсатадилар:

  1. Болаларда муайян объектга тегишли бўлмаган эшитиш ва кўриш қобилиятларининг намоён бўлиши;

  2. Болаларда ташқи таъсирларга нисбатан ижобий ҳиссиётларнинг пайдо бўлишини белгилайдиган сенсор ҳаракатчанликнинг вужудга келиши (1 ойликдан - 2,5 ойликгача бўлган даврда);

  3. Болада ҳаракатларнинг ўзгариши, уларнинг мақсадли аҳамият касб этиши, идрокдаги сенсор ва мотор жиҳатларининг уйғунлашуви (2,5 ойликдан – 4,5 ойликгача бўлган даврда);

  4. Дастлаб муайян объект, кейинчалик эса натижага йўналтирилган ҳаракатларнинг пайдо бўлиши (4,5 ойликдан – 7 ойликгача бўлган даврда);

  5. Болаларда босқичма-босқич айнан бир вақтнинг ўзида икки объект билан муносабатнинг вужудга келиши, нарсаларнинг жойини ўзгартириш, уларда мақсадга йўналтирилган ҳаракатларнинг ҳосил бўлиши (7 ойликдан – 10 ойликгача бўлган даврда);

  6. Болаларда буюмларнинг оддий хусусиятларини англаш кўникмаси шаклланиши (10 ойликдан бошлаб).

Сенсор тарбиянинг асосий усулларидан бири – текширишдир.
Текшириш – махсус ташкил этилган буюмларни идрок қилиш жараёни бўлиб, унинг натижаларидан зарур ҳолатларда фойдаланилади. Буюмларнинг номи, хусусиятлари, шаклларини аниқлашда уларни ўзаро таққослаш имконини берадиган дидактик топшириқлар ва ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Бундай топшириқлар ва дидактик ўйинлардан махсус ташкил этилган машғулотларда кенг фойдаланиш талаб этилади.
Тарбиячи таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситалардан унумли фойдалана олиш маҳоратига эга бўлиши керак. Тарбиячи юксак даражадаги педагогик маҳорат, чунончи коммуникативлик, касбий лаёқатлилик кўникмаларига эга бўлиши, педагогик техника, нутқ, юз-қўл ва оёқ, гавда ҳаракатларини чуқур ўзлаштирган бўлиши лозим. Тарбиячи болаларни кузата оладиган, уларнинг хулқи, ҳатти-ҳаракатлари сабабларини тўғри таҳлил қилиб, унга таъсир этувчи воситаларни қўллай оладиган бўлиши керак. Ёш авлодни керакли билим, кўникма, малакалардан хабардор қилиш учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқида қуйидаги хусусиятлар акс этиши лозим:

  • нутқнинг аниқлиги ва софлиги;

  • нутқнинг иродавийлиги ва равонлиги;

  • нутқнинг бойлиги ва таъсирчанлиги.

Болаларнинг ривожланишида ҳаракат алоҳида ўрин эгаллайди. Илк ёшдаги болалар ҳам турли ҳаракатларни бажарадилар. Улар кейинчалик шартли рефлексларга айланади.
“Илк ёшдаги болада нутқнинг ҳосил бўлиши ҳамда бола томонидан ташкил этилаётган ҳаракатлар онгли равишда содир бўла бошлаши ва ижтимоий муносабатлар жараёнида иштирок этиши унинг шахс сифатида ривожланишидаги дастлабки босқич ҳисобланади”.3
Боланинг нутқини ривожлантириш шу ёш даврига хос бўлган вазифалардан биридир. Уч ёшга тўлган болалар она тилида мулоқот учун зарур бўлган асосий сўзларни ўзлаштирадилар.
3 ёшгача бўлган болаларда теварак-атрофдаги нарсалар, уларнинг номи, хусусиятлари, ҳамда уларни ишлатиш тўғрисида дастлабки тушунчалар мавжуд бўлади. Болаларни уй жиҳозлари ва буюмлари билан таништириш улар нутқининг ривожланишида катта аҳамиятга эга. Бу уларнинг нутқини бойитади, тартиблилик, гўзаллик ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиради. Шунингдек, турли рангли расмлар билан таништириш, эртаклар ўқиб бериш орқали уларнинг китобга бўлган қизиқишлари таркиб топтирилади. Айниқса, машғулотлар жараёнида болаларда мустақиллик шакллантирилади. Тайёрлов гуруҳларида машғулотлар орқали болаларда ташаббускорлик, мустақиллик, қизиқувчанлик, кузатувчанлик, жавобгарлик, фаоллик, таққослаш, умумлаштириш, хулосалар чиқариш каби кўникмалар таркиб топтирилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни теварак-атрофдаги ҳаёт, табиат билан таништириш, улар нутқи, сўз бойлигининг ортиши, математик тасаввурларининг ҳосил бўлиши, мусиқа, расм чизиш, қуриш-ясаш, жисмоний машқларга бўлган қизиқишлари таркиб топтирилади. Болалар теварак-атрофдаги оламнинг бойлиги, товушлар ва ранглар, ҳидлар ва ҳарорат, миқдор ва кўплаб бошқа нарсалар ҳақида билишга интиладилар. Инсон мияси сезги аъзолари ёрдамида, тасаввурлар шаклида, ташқи ва ички муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг-баранг ахборотларни қабул қилади. Мактабгача ёшдаги болаларни кузатиш жараёнида уларнинг фикрлаш кўникмалари ҳақида маълумотга эга бўлиш, улар фикрининг муайян объектга йўналтирилганлиги, ташқи қўзғатувчиларга муносабатлари, уларнинг қувонч ва изтироблари, синчковликлари каби ҳолатларни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish