Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


II БОБ. Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида



Download 0,69 Mb.
bet9/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

II БОБ. Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш МЕТОДИКАСИ



    1. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёнининг мазмуни

Нутқ – кишиларнинг бир-бирини англаш, ахборотларни қабул қилиш ва узатиш учун тилдан фойдаланиш имкониятидир. Нутқ ўстириш методикасининг асосий вазифаси нутқ ўстиришнинг энг самарали воситаси ва йўлларини илмий педагогик асосда ишлаб чиқишдан иборат. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари биринчи навбатда болаларда зарур нутқ кўникмаларини ҳосил қилишга масъулдирлар. Бунда болаларни теварак-атроф билан таништириш орқали уларда мулоқотга киришиш кўникмаларини таркиб топтириш назарда тутилади.


Нутқ ўстириш методикаси қуйидаги саволларга жавоб бериши керак. Тарбиячи:

  1. Ўз олдига болага нимани, қандай ўргатиш, уларда қандай нутқий кўникмаларни ҳосил қилиш?

  2. Бола нутқини шакллантиришда қайси усул ва йўллардан қандай шароитда фойдаланиш?

  3. Нима учун айнан шундай ўқитиш керак? Таклиф қилинаётган нутқ ўстириш шакллари назария ва амалиётда қандай хулосалар билан асосланади?, деган саволларга жавоб бера олиши лозим.

  • Нутқ ўстириш методикасида болаларга она тилини изчил ўргатишнинг дидактик имкониятлари баён этилган. Мактабгача таълим жараёнида нутқ ўстириш методикасида бу соҳадаги дидактик ёндашувлар тўлиқ умумлаштирилган. Мазкур методикада мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини ривожлантиришнинг қатъий меъёрлари акс эттирилган. Масалан: ҳикоя қилишда қандай усулларни қўллаш лозимлиги муайян кетма-кетликда тақдим этилган. Фикрнинг пайдо бўлиши ва қабул қилиш жараёнини вужудга келтирувчи сабабларга кўра тарбиячилар шахслараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, боланинг фикр баён қилишига асос бўлувчи сабаблар, майллар, болаларга қаратилган нутқнинг ўзига хос хусусиятлари, шартлари, бола нутқини тушуниш имкониятларини эгаллаган бўлишлари, саволларга жавоб бериш ва савол билан мурожаат қила олиш йўлларини болаларга ўргатишлари, муомила одобига амал қилишлари шарт. Болалар эса буюм ва ҳодисаларни тавсифловчи, нарсаларнинг ўлчами ва сифатини кўрсатиб бера оладиган сўзларни билиш, буюмларнинг муайян шахсга тегишлилигини айтиб бера олиш, ўзлари ва бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларини тавсифлаб бера олиш, ўзлари ҳақларида ҳикоя қилиш, оила аъзолари ва ўз исм-шарифи, ёши, ота-оналарининг қаерда ва қандай касбда ишлашларини айтиб бера олишлари, мактабгача таълим муасссасасида қандай фаолият билан шуғулланишлари, тарбиячилари ҳақида сўзлаб бериш, расмдаги манзаралар ёки атроф-муҳитдаги ўзгаришларни айтиб бера олиш, 2 ёки 3 гапдан иборат матн туза олиш, атрофдагилар, ўртоқлари билан мулоқотга кириша олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим.

Боланинг катталар билан бўладиган мулоқоти унинг ҳар томонлама камол топишида муҳим аҳамиятга эга. Катталар билим ва кўникмалар, бутун инсоният томонидан тўпланган тажрибалар ва маданиятни ёш авлодга етказувчилар ҳисобланадилар. Бунда улар нутқдан фойдаланадилар. Нутқ шахслараро мулоқот воситаси ҳисобланади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга таълим-тарбия беришнинг кўплаб вазифалари билан бир қаторда, уларнинг нутқини ўстириш, мулоқот кўникмаларини ҳосил қилиш каби муҳим талаб ҳам қўйилган. Бу нутқнинг товуш хусусиятларини ўзлаштириш, сўз заҳирасини бойитиш, нутқий кўникмаларни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик жиҳатдан тўғрилигига риоя қилиш, болалар учун ёзилган асарлар тилини тушунишга ўргатишдан иборат.
Мактабгача таълим жараёнида болалар она тилининг имкониятларини ўрганар эканлар, асосан оғзаки нутқ кўникмаларини эгаллайдилар. Бунинг натижасида уларда мулоқот кўникмалари тадрижий тарзда ривожланади.
Боланинг катталар билан мулоқотида унинг ҳиссиётлари етакчи ўрин эгаллайди. Бу бола ҳаётининг дастлабки йили – нутқни шакллантиришга тайёрлаш жараёнида катталар билан ўзаро муносабатининг негизи сифатида таркиб топади. Катталарнинг табассум билан қарашига бола ҳам жилмайиш билан жавоб қайтаради, уларга жавобан ўзига хос товушлар чиқаради. Бола катталарнинг ҳиссий ҳолати, табассуми, кулгуси, товушидаги ёқимли оҳангдан куч-қувват олади. Бу бола томонидан амалга ошириладиган нутқий эмас, балки ҳиссий мулоқот жараёнидир. Бу орқали бўлажак нутқий мулоқотга замин ҳозирланади.
Катталар билан бўладиган ҳиссий мулоқотда бола товуш хусусиятлари, сўзларнинг талаффуз этилиш оҳангига муносабат билдиради. Ушбу мулоқотда нутқ, катталар фаолиятига қўшимча тарзда, фақат ўзининг товуш жиҳати билан иштирок этади. Бироқ, нутқ ёки сўз доимо тамоман аниқ хатти-ҳаракат (тур, ўтир), муайян буюм (пиёла, копток), унга оид аниқ хусусиятларни ифодалайди. Катталар боланинг ҳатти-ҳаракатларини рағбатлантирар ёки тақиқлар эканлар, буюмлар, уларнинг хусусиятлари, турли ҳаракатларни аниқ кўрсатмасдан туриб, уларни бошқара олмайдилар.
Ҳиссий мулоқот жараёнида катталар ва болалар бир-бирларига нисбатан умумий муносабатлар: мамнунлик ёки норозиликларини ифодалайдилар. 6 ойликдан кейин боланинг ҳиссий олами кенгайиб катталар билан муносабатлари кўлами бойийди. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари мураккаблашиб, билиш имкониятлари ривожланади ва мулоқот доираси кенгаяди. Бу даврда болага уларни ўраб турган кўплаб қизиқ нарсалар ҳақида сўзлаб бериш зарурияти пайдо бўлади. Буни ҳиссиётлар ёрдамида амалга ошириш имконсиздир. Катталар билан нутқий мулоқотга киришиш эҳтиёжининг пайдо бўлиши натижасида болалар сўзларни ўргана бошлайдилар.
Бола ҳиссий мулоқот жараёнида катталарнинг ўзларигагина қизиққан бўлса, нутқий мулоқот эҳтиёжи уларнинг атроф-муҳит, буюмларга бўлган қизиқишларини таркиб топтиради. Бироқ, катталар бола эътиборини бирор буюмга жалб қилганда, у ўз қизиқишининг бир қисмини ўша буюм, ҳаракат ёки шахсга қаратади. Мулоқот ҳиссий хусусиятини йўқотмайди, бироқ бу нутқ фаолияти орқали амалга ошириладиган мулоқотдир. Бунда катталар томонидан талаффуз этиладиган ва бола томонидан тингланадиган сўз ўзида ҳиссиётларни ифодалаган ҳолда ҳиссий мулоқот доирасидан чиқади, у энди бола учун тобора буюмлар, хатти-ҳаракатлар, воқеаларни англатувчи сўзга айланади. Шу асосда болаларда ўз ҳаётларининг иккинчи йилидан бошлаб, сўзлар маънолари, катталарнинг фикрларини англаш имконияти кенгая бошлайди. Тўлиқ бўлмаса-да, уларда дастлабки мулоқот кўникмалари пайдо бўлади. Чунки катталар гапирадилар, болалар эса юз ифодалари, имо-ишоралар, ҳатти-ҳаракатлар билан жавоб берадилар. Бундай фикрларни ўзаро тушуниш даражаси боланинг ўзига яхши таниш бўлган кундалик, ҳаётдаги рағбатлантиришлар, танбеҳлар ва талабларга онгли тарзда муносабат билдириши учун етарлидир. Шу билан бир қаторда, болаларнинг ўз ташаббуслари билан катталарга мурожаат қилиш кўникмалари ҳам ривожланиб боради. Бола катталарнинг диққатини ўзи ёки бирор буюмга жалб қилади. Бола ўзининг юз ифодаси, ҳатти-ҳаракатлари, товуши ёрдамида катталарга саволлар беради ва ўз фикрини баён қилади.
Бола ўз ташаббуси билан катталарга мурожаат қилганда товушларни талаффуз этиши нутқий мулоқотнинг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Бу ўринда товушли муносабатнинг мақсадлилиги ва унинг муайян шахсга йўналтирилганлиги намоён бўлади. Боланинг катталар томонидан талаффуз этиладиган сўз ва сўз бирикмаларига тақлид қилиши ҳам жуда муҳимдир. Бу уларда нутқни тинглаш, талаффуз кўникмаларининг шаклланишига кўмаклашади. Бунинг натижасида болалар катталар томонидан айтиладиган бутун сўзларни ўзлаштира бошлайдилар. Онгли тарзда талаффуз қилинадиган дастлабки сўзлар болалар нутқида улар ҳаётининг биринчи йили охирларида пайдо бўлади. Лекин, улар унча кўп эмас, ўнтагача бўлиши мумкин. Масалан: ойи,дада,буви,бува, нанна, ҳам-ҳам ва ҳ.з. Бола мазкур сўзларни ўз ташаббуси билан камдан-кам ҳолларда қўллайди. Тахминан, ҳаётининг иккинчи йили ўрталарига келиб, бола нутқида сезиларли равишда олдинга силжиш вужудга келади. Улар бу даврга келиб, сўз заҳирасида тўпланган луғат бойлигидан катталарга мурожаат қилиш мақсадида фаол фойдалана бошлайдилар. Мазкур сўзлар ёрдамида дастлабки жумлалар ҳосил бўла бошлайди. Ушбу жумлаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар таркибига кирган сўзлар ўзгартирилмасдан талаффуз қилинади. Масалан, нана лалақ (яна сут ичаман), лалақ папа (сут иссиқ), ата тетти (ака кетди), дадда ани (дада қани?)4. Улар нутқида учрайдиган дастлабки гаплар икки сўздан таркиб топади. Бола икки ёшга тўлгач уч ва тўрт сўздан иборат жумлалар вужудга кела бошлайди.
Ҳатто шаклан ва грамматик тузилишига кўра мукаммал бўлмаган юқоридаги каби нутқ ҳам катталар ва болаларнинг нутқ мулоқоти имкониятларини сезиларли тарзда кенгайтиради. Бола ўзига қаратилган фикрни тушуниши, ўзи ҳам катталарга мурожаат қилиши, у ўй-хаёли, истаклари, илтимосларини ифода этиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ундаг луғат бойлигининг сезиларли тарзда кенгайишига олиб келади. Бола катталарнинг нутқи, айтган сўзларига тақлид қилиш кўникмасига эга бўлади. Улар ўзларига қаратилган фикрларни яхши тушунадилар ва жумла тузишда янги ўзлаштирган сўзларини илгари ўрганган сўзлари билан бирлаштира оладилар.
Бир ярим ёшли бола ўз нутқида тахминан 100 га яқин сўздан фойдаланади, икки ёшга келиб эса унинг луғат бойлиги 300 ва ундан ортиқ сўз ҳисобига кенгаяди. Нутқнинг ривожланишида болалардаги турли-туман ўзига хосликлар, фарқлар алоҳида аҳамият касб этади. Аммо бу даврда нутқ ривожланишидаги асосий ҳодиса луғат бойлигининг миқдор жиҳатидан ўсишида эмас, балки болаларнинг ўз нутқларида қўллайдиган сўзларнинг мувофиқ тарзда грамматик шакл касб эта бошлашида акс этади. Масалан: қизча ўтирди, қизча ўтирибди, бува пилалани (пиёлани) олди.
Мана шу пайтдан бошлаб, она тилини ўзлаштиришнинг энг муҳим босқичларидан бири – тилнинг грамматик тузилишини ўзлаштириш даври бошланади. Грамматикани ўзлаштириш жуда шиддатли равишда кечади ва уч-уч ярим ёшга келиб, бола асосий грамматик қонуниятларни ўзлаштиради. Масалан, улар бу пайтда ўз нутқларида барча келишик, феъл шакллари, боғловчили мураккаб гапларни қўллай бошлайдилар.
Уч ёшга келиб, боланинг луғат бойлиги 1000 дан ортиқ сўзни ўз ичига олади. Боланинг сўз бойлиги таркибига барча сўз туркумларига мансуб сўзлар, ёрдамчи сўзлар, ундов сўзлар киради.
Кўпинча, бола ҳаётининг тўртинчи йили бошида она тилига хос барча товушлар, жумладан, р, л, ш, ч, ж, қ, ў товушларини ҳам ўзлаштирган бўлади. Шу билан бир қаторда, бу даврга келиб, бола она тилининг ўзига хос хусусиятларини ҳам ўзлаштиришга киришади. Чунончи, катталарнинг оғзаки нутқида сифатдош ва равишдошлар амалда қўлланилмайди. Бундай сўзлар бола нутқида кўплаб учрайди.
Она тили бойликларини эгаллаш асосида бола гаплар туза бошлайди. Муҳим вазифалардан бири, болани воқеа-ҳодисалар, ўқилган ёки айтиб берилган эртакларни сўзлаб беришга ўргатишдан иборат. Воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр билдирганда болалар бир неча жумлалардан иборат ҳикоялар тузишлари керак. Болалар ўзлари таърифлаётган нарсалар, воқеа-ҳодисаларнинг муҳим жиҳатларини тавсифлаш жараёнида ўз фикрларини тўғри баён қила олишлари, мантиқан боғланган жумлалар тузишлари лозим.
Болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш орқали уларнинг ақлий тараққиётларини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун болаларда тафаккур, кузатувчанлик ҳамда ҳиссий идрокни ривожлантириш лозим. Бола бирор бир нарса ёки воқеа-ҳодиса ҳақида ҳикоя қилиши учун ўша воқеликни аниқ тасаввур қилиши, буюмларнинг асосий хусусиятларини ажрата олиши, нарсалар орасидаги алоқадорликни англаши зарур.
Боғланишли нутқ боланинг фикрлаш жараёнини ифодалайди. У шунчаки овоз чиқариб гапиришдангина иборат эмас. Шунинг учун ҳам болада фикр баён қилиш кўникмаларини шакллантириш учун уларни сўзлардан тўғри фойдалана олишга ўргатиш лозим. Фикр баён қилиш оҳанги ва сўз урғуларига риоя қилишга болаларни ўргатиш керак. Бола ўз фикрини аниқ ифодалаши учун сўзларни тўғри танлаши ва улар ёрдамида гап туза олиши, жумлаларни боғлаш ва бир гапдан иккинчисига ўтиш учун турли тил воситаларидан фойдалана билишни ўрганиши муҳим аҳамиятга эга.
Боғланишли нутқ – шунчаки сўз ва жумлаларни кетма-кет баён қилишдан иборат эмас, тўғри қурилган жумлалардаги аниқ сўзлар орқали ифодаланган бир-бири билан боғлиқ фикрлар изчиллигини таъминлашдан иборат нутқий жараёндир. Бола сўзлаш жараёнида фикрлашга ўрганади, худди шундай, унинг фикри қанча бой бўлса, нутқи ҳам шу қадар ривожланган бўлади.
Боғланишли нутқ боланинг она тили, унинг товуш томони, луғавий тузилиши, грамматик қурилишини ўзлаштириш имкониятларини ўз ичига олади. Аммо бола уни тилнинг товуш, лексик ва грамматик томонларини ўрганганидагина ўзлаштириши мумкин. Болаларнинг боғланишли нутқини ўстиришни бир қадар эрта бошлаш лозим. Улар барча товушларни аниқ талаффуз қила олмаган, луғат бойлиги унча ривожланмаган, грамматик бирликларни ўзлаштирмаган даврда боғланишли нутқни ўстиришга киришиш мумкин эмас.
Оғзаки матн тузишга оид оддий топшириқлар, кичик ҳикояларни сўзлаб бериш кабилар бола нутқи олдига иккита муҳим талаб қўйишга асос бўлади:
1) боғланишли нутқ эркин тарзда таркиб топиши, бунда бола нутқидаги жумлалар кенгроқ бўлиши керак;
2) боланинг боғланишли нутқи режалаштирилиши, ҳикояни ривожлантириб борувчи ҳолатлар кўрсатилиши ва унга батафсил тушунтирилиши лозим. Боғланишли нутқнинг содда шаклларини тузишда ушбу муҳим кўникмаларни шакллантириш унинг нисбатан мураккаб шаклларига ўтиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Монологик нутқнинг боғлиқлиги нутқий мулоқотнинг асосий шакли сифатида диалоглар негизида шакллана бошлайди. Диалогдаги изчиллик икки шахснинг лаёқат ва кўникмаларига боғлиқ. Ушбу алоқадорликни таъминлаш масъулияти дастлаб тарбиячилар зиммасида бўлса, аста-секин бу масъулият болаларга юкланади. Диалог жараёнида суҳбатдошларнинг ҳар бири иккинчисининг саволига жавоб беради; монологик нутқда сўзловчи ўз фикрларини изчил баён қилар экан, саволларга ўзи жавоб беради. Катталар билан мулоқотга киришган бола ўз-ўзига савол беришни ўрганади. Диалог – боланинг боғланишли нутқи ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Ёзма нутқ – боғланишли нутқнинг энг олий кўринишидир. У оғзаки нутққа қараганда эркин, онгли, режалаштирилган бўлади. Болаларда оғзаки нутқни ривожлантириш уларнинг мактабда ёзма нутқ кўникмаларини осон эгаллашларига асос яратади. Шунинг учун ҳам болаларда ўртоқлари, ота-оналарига оғзаки хат йўллаш кўникмасини таркиб топтириш лозим. Е.И.Тихеева ҳам хат йўллашнинг мактабгача ёшдагилар нутқини ривожлантиришда қимматли усул эканлигини таъкидлаган эди. Мактабгача таълим муассасаларида болаларда ёзувга нисбатан қизиқишни шакллантириш зарур. Е.И.Тихеева ҳатто «уч-тўрт ёшли болалар билан ҳам»5 хат ёзиш машғулотларини ўтказиш мумкинлигини назарда тутади.
Хат ёзиш, одатда, жамоа бўлиб амалга оширилади, аммо бу билан нутқнинг монологик хусусиятлари йўқолиб, матн тузишда эркинлик, онглиликка қўйиладиган талаблар пасайиб қолмайди: чунки матн тузишда ҳар бир бола индивидуал тарзда иштирок этади. Бундан ташқари, хатни жамоа бўлиб ёзиш тарбиячи учун болаларда гап (жумла)нинг энг яхши, энг мос келадиган вариантини ёки матннинг хат мазмунини баён этиш давомида нисбатан йирик қисмини танлаб олишдек муҳим лаёқатни шакллантиришни енгиллаштиради. Бу лаёқат, аслида, мулоҳаза юритишдаги эркинлик, онглиликни таъминлайди. Бундан ташқари, мактабгача таълим жараёнида гуруҳли иш туридан фойдаланиш индивидуал тарзда хат йўллаш усулидан воз кечишни билдирмайди. Боланинг нутқини самарали ривожлантириш учун ҳар иккала усулдан бирдай фойдаланиш тавсия этилади.
А.А.Леонтьевнинг таъбирича, оғзаки ва ёзма нутқнинг ўзаро алоқадорлиги, шунингдек, ёзма нутқнинг кенглиги, эркинлиги, изчиллигини таъкидлаб, режали, дастурлаштирилган нутққа ўргатишни ёзма нутққа ўргатишдан бошлаш осонроқ6.
Мактабгача ёшдаги болаларга бундай таълим бериш айнан хат йўллашга ўргатиш орқали амалга оширилади. Хат йўллаш усулидан фойдаланиш орқали бола оғзаки нутқидаги изчилликни таъмишлаш, нисбатан мураккаб синтактик конструкциялар билан бойитиш имконини беради. Чунки нутқ ташқи кўринишидан оғзакилик хусусиятини йўқотмаган ҳолда, айни пайтда, ёзма нутқ учун хос бўлган кенглик, эркинлик даражасида тузилади. Бунинг натижасида ўзининг тузилиши, алоқадорлигига кўра ёзма нутққа яқинлашади.
Бола нутқидаги эркинлик, сўзларни танлаш, ўз ўрнида қўллаш лаёқатини шакллантириш унинг мантиқий изчиллигини таъминлайди. Масалан, мактабгача ёшдаги бола бормоқ – кетмоқ – қадам ташламоқ – оёғини судрамоқ маънодош сўзлар қаторидаги дастлабки икки сўздан фаол фойдалана олади, лекин ушбу сўзларнинг барчасини тушуна олади. Агар болада фикр ифодалаш эҳтиёжига боғлиқ тарзда сўзларни танлаш ва қўллаш лаёқати шаклланмаган бўлса, уларни тахминан қўллайди. Агар болада сўзларни танлаб қўллаш лаёқати шаклланган бўлса, фикр ифодалаш эҳтиёжига мос тарзда уларни танлаб қўллайди. Бунинг учун болада сўзларни ўз ўрнида қўллаш кўникмасини шакллантириш керак. Бола фикр ифодалаётганда ўз луғатида мавжуд бўлган сўзлардан фақат биттасинигина қўллайди. Бироқ, бола ўз сўз захирасида бўлган барча сўзлардан бирдай фаол фойдаланиш имкониятига эга эмас. Бола фикр ифодалаш эҳтиёжи билан боғлиқ тарзда ўз захирасида мавжуд бўлган сўзлардан фойдаланади. Масалан, бормоқ сўзини эмас, оёғини судрамоқ сўз бирикмасини қўллаши мумкин. Мураккаб грамматик (синтактик) конструкцияларни фаоллаштириш устида ишлашда ҳам худди шундай усулдан фойдаланиш мумкин.
Шу тариқа боғланишли нутқ тилнинг барча имкониятларидан унумли фойдаланишни тақозо қилади. Шунинг учун ҳам болаларга тилнинг товуш хусусиятлари, сўз бойлиги, грамматик имкониятларини изчил тарзда ўргатиш талаб этилади.
Мактабгача таълим муассасаларида нутқ устида иш олиб боришнинг умумий тизимида луғат заҳирасини бойитиш, уни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш катта ўрин тутади. Боланинг луғат заҳирасини кенгайтирмай туриб, нутқ мулоқотини такомиллаштириб бўлмайди. Шу билан бирга, бола янги ўзлаштираётган тушунчаларини ифодаловчи, олаётган билим ва тасаввурларини мустаҳкамловчи янги сўзларни ўзлаштирмай туриб, унинг билимлари, тушунчага оид тафаккурини ривожлантириш мумкин эмас. Шунга кўра, мактабгача таълим муассасаларида луғат устида иш олиб бориш болаларнинг билишга оид тушунчаларини ривожлантириш билан узвий боғлиқдир.
Ушбу алоқадорлик доирасида луғат устида ишлашнинг аҳамиятини таъкидлаб, сўзлар ва уларнинг кўп маънолилигини ўргатиш устида иш олиб боришнинг муҳимлигини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Масалан, болаларни атрофдаги нарсаларнинг номи, хусусиятлари, сифатлари билан таништириш шароитида янги сўзлар киритилади: кўк (рангни ифодалаш учун), янги («ҳозиргина тайёрланган» маъносида) ва ҳ. Бу ўринда янги сўзлар нарсаларнинг номлари ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўргатилиши лозим. Бу боланинг нутқини ўстириш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Бу жараёнда болалар турли тушунчаларни ифодаловчи сўзларнинг мазмун-моҳиятини англайдилар ҳамда ўзбек тилининг сўз бойлигини изчил ўзлаштирадилар. Ҳар бир сўзнинг тил нуқтаи назаридан тавсифи, кўп маънолилигини ҳисобга олган ҳолда дастлаб уларнинг асосий маънолари болалар онгига етказилади.
Мактабгача таълим жараёнида болаларнинг нутқини ривожлантириш устида ишлаш давомида товуш томонига алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Нутқнинг товуш томонини ўзлаштириш – она тилига хос товушларни ўзлаштириб олишдангина иборат эмас, шунинг учун нутқнинг товуш томонини ўзлаштириш тушунчасига нафақат уларни тўғри талаффуз қилиш, балки товушнинг баланд-пастлиги, ифодаланиш суръати кабилар ҳам киради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, нутқнинг товуш томони унинг мазмунини ифодалайди. У нутқнинг энг кичик бирлиги бўлган товушнинг физик ва лингвистик тавсифини ўз ичига олади. Бу жараёнда нутқий мулоқотга бўлган фаол ва нофаол муносабатни ажратиб кўрсатиш мумкин. Шунинг учун ҳам талаффуз кўникмалари икки гуруҳга бўлинади: нутқ товушларини тўғри талаффуз қилиш кўникмаси ва ўзгалар нутқини эшитиш кўникмаси.
Талаффуз кўникмалари таркибига кирувчи турли бирликлар мулоқот жараёнининг самарадорлигини таъминлайди. Масалан, бола талаффузидаги айрим хатолар фикрнинг тушунарлилигини умумий тарзда пасайтира олмаса ҳам, мулоқот жараёнига жиддий таъсир кўрсатади. Худди шунингдек, оҳангдорлик ифодалиликнинг паст даражаси сўзларни идрок қилишни қийинлаштиради. Бунда нутқнинг ифодалилик даражасигина пасайиб қолмасдан, маъно урғулари ўзаро қоришади. Бу эса идрок этилаётган нутқ мазмунини тушунишга салбий таъсир кўрсатади.
«Мактабгача таълим муассасалари дастури»нинг мактабга тайёрлаш бўлимида нутқ ўстириш олдига янги вазифалар қўйилган. Ушбу вазифаларни ечиш болаларни савод ўргатишга тайёрлашни таъминлайди. Тайёрлов гуруҳларида болаларнинг нутқини ўстириш алоҳида аҳамият касб этади. Тарбиячи уларда оғзаки нутққа лисоний воқелик сифатида муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиради; бу уларда сўзларни товуш жиҳатидан таҳлил қилиш кўникмасини таркиб топтиради. Болаларни 2–4 сўздан иборат гап тузиш, ихчам гаплар таркибидаги сўзларни ажратиш, сўзларни бўғинларга бўлиш ва бўғинлар ёрдамида сўз тузишга ўргатиш кўзда тутилади.
«Психологик нуқтаи назардан қараганда, – деб ёзган эди О.И.Соловьева, – савод ўргатишнинг бошланғич даврида – бу нутққа бўлган янгича муносабатни шакллантириш демакдир. Илгари болаларнинг билиш кўникмалари нутқ орқали ифодаланадиган нарсаларга қаратилган бўлса, энди нутқнинг ўзи, унинг ташқи товуш томони билиш предметига айланади»7. Шу тариқа, О.И. Соловьева сўзнинг товуш томони билан бир қаторда нутқнинг сўз жиҳатдан таркибини ҳам англаш предметига айланишини кўрсатиб ўтади. Болалар товуш, бўғин, сўз, гап билан амалий жиҳатдан танишадилар. Нутқни идрок этиш ва тушунишда, авваломбор, у орқали ифодаланадиган мазмун англанади. Фикр нутқ орқали ифодаланганда, уни суҳбатдошига маълум қилинганда унда ифодаланган мазмун намоён бўлади.
Болаларни мактабга тайёрлашдаги энг муҳим вазифа, сенсор тарбия воситасида уларнинг нутқини ўстиришдан иборат. Масалан, нутқнинг товуш томонини эшитиш, товушларни ўзаро фарқлашга эътибор қаратиши, уни тинглаш, тўғри талаффуз қилиш кўникмаларини шакллантириш ниҳоятда зарур. Бунинг учун машғулотлар ва дидактик ўйинлар ташкил этиш лозим. Бу жараёнда товушлар ва сўзларнинг жарангдорлигига эътибор қаратишни болаларга ўргатиш керак. Бир неча сўзда такрорланиб келган товушларни топиш, сўз таркибидаги биринчи ва охирги товушни аниқлаш, тарбиячи талаффуз қилган товуш иштирок этган сўзларни эслаш каби топшириқлар алоҳида қимматга эга.
Шунингдек, болаларнинг сўз бойликларини ошириш ва фаоллаштириш устида изчил ишлаш лозим. Бундай ишлар жараёнида болалар қарама-қарши маъноли сўзлар (баланд – паст, кучли – кучсиз ва ҳ.з.)ни топишга ўргатиладилар. Катта гуруҳ тарбияланувчилари эътибори шеър ёки ҳикояда ифодаланган қорнинг тавсифига жалб қилинар экан, тарбиячи қорнинг ранги ва хусусиятини ифодаловчи сўзларни сўраши керак. Бундай топшириқларни бажариш жараёнида болалар товушлар, сўзларнинг маъносини ўзлаштира бошлайдилар. Бироқ, тарбиячи ўз олдига болаларда товуш ва сўзларнинг хусусияти, мазмунини англаш кўникмасини шакллантириш вазифасини қўйгандагина уларнинг нутқини самарали ривожлантириши мумкин8.
Мантиқ илмида «остенсив таъриф» атамаси борки, у вербал, лисоний таърифга қарама-қарши қуйилади. «Остенсив» сўзи лотинча «ostensio» – кўрсатмоқ, «ostendo» – кўрсатяпман, намойиш этяпман, намуна тарзида келтиряпман маъноларини билдиради. Мактабгача таълим муассасаларида қўлланиладиган топшириқларни шакллантиришда кўргазмаликдан унумли фойдаланиш лозим. Болаларни савод ўргатишга тайёрлаш бўйича ишлаш жараёнида ҳам худди шундай йўл тутилади.
«Мактабгача таълим муассасалари дастури»да кўрсатилишича, тарбияланувчиларнинг гап, сўз тўғрисидаги тасаввурлари амалий машғулотлар давомида мустаҳкамланиши керак. Амалий машғулотлар давомида остенсив таърифдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Болаларга товушлар ва сўзларнинг остенсив таъриф асосида ўргатилиши уларга сўз ва товушлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Кейинчалик, гапларни сўзларга ажратиш, сўзларни товуш жиҳатидан таҳлил қилиш кабиларга ўргатиш давомида ушбу тасаввурлар чуқурлаштирилади. Чунки бола сўзларни айнан нутқ бирлиги сифатида қисмларга ажратади. Ундаги товушларни умумий бир бутунлик (гап, сўз) ичида алоҳида «эшитиш» имконига эга бўлади.
Тарбиячи болаларни сўзлар ва унинг таркибидаги товушлар билан таништирар экан, улар кўз ўнгида инсон нутқининг жараён сифатидаги хусусияти – дискретлилиги, уни ташкил этувчи бирликларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида эканлиги, мунтазамлилиги ва изчиллиги гавдаланади.
Бола томонидан нутқнинг идрок этилиши ва ўзлаштирилиши ҳақида фикр юритар эканмиз, нутқнинг савод ўргатишга тайёрлаш ва нутқ тўғрисидаги элементар билим ва тасаввурларни бевосита шакллантириш моҳиятигагина эга эмаслигини таъкидлаш зарур. Улар болаларнинг мактабда она тилини чуқур ўзлаштиришларига замин бўлади. Болани мактабга тайёрлаш жараёнида содир бўладиган нутқни англаш ҳодисаси унинг нутқи ривожланишида ҳам катта аҳамиятга эга, чунки англаш асосида нутқнинг ихтиёрийлиги, эркинлиги, софлиги, мазмундорлиги таъминланади.
Табиат қонунларини ўрганар экан инсон ташқи оламнинг муайян ҳодисаларини бошқариш имкониятини қўлга киритади. Инсон фаолияти қонуниятларни ўрганар экан, уни бошқариш, такомиллаштириш лаёқатига эга бўлади. Шунинг учун ҳам, болаларни мактабга тайёрлаш жараёнида шакллантириладиган нутқни англаш кўникмаси – шунчаки ўқиш ва ёзишни ўрганишнинг шарти, нутқ тўғрисидаги билим ва тасаввурларнинг кенгайишигина эмас. Бу нутқни кейинчалик ҳам ривожлантириб, такомиллаштиришнинг муҳим воситасидир.
Инсон нутқ бойлигининг муҳим белгиси, фикрни аниқ ифодалашдан иборатдир. Болалар нутқини ривожлантиришда тарбиячилар ва ота-оналар муҳим ўрин эгаллайдилар. Бола нутқ бойлиги катталар билан қиладиган мулоқоти натижасида ҳосил бўлади. Болалар нутқнинг товуш хусусиятларини катталар билан мулоқот жараёнида ўзлаштирадилар.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни сўзлар таркибидаги товушларни аниқ талаффуз қилиш, ҳар бир сўзни тўғри айтишга ўргатиш, уларда ифодали фикр баён қилиш кўникмасини шакллантириш зарур. Баъзида тарбиячиларнинг болалар нутқини тўғри шакллантириш, улар нутқидаги нуқсонларни бартараф этиш соҳасидаги ишлари логопедлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим. Бироқ, болалар нутқнинг товуш хусусиятини тўғри ўзлаштиришлари учун изчил тарзда ташкил этиладиган машғулотлар алоҳида аҳамиятга эга. Болаларга талаффуз меъёрларини сингдириш барча машғулотлар таркибида амалга оширилиши керак. Тарбиячи болаларнинг талаффуз жараёнида тўғри нафас олишлари, она тилидаги барча товушларни аниқ айта олишлари, овоздан тўғри фойдалана билиш кўникмаларини таркиб топтиришга кўмаклашиши лозим.
Шу билан бир қаторда, нутқнинг товуш хусусиятларини болаларга ўргатиш соҳасида олиб бориладиган дидактик ишларда логопед билан ҳамкорлик қилиш асосида нутқдаги нуқсонларни бартараф этишга қаратилган пропедевтик ишлар билан шуғулланишлари ҳамда логопедик усуллардан фойдаланишлари лозим.
Болаларда нутқ товушларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилиш унинг бошқа жиҳатлари: сўз бойлиги, боғланишли нутқ, грамматик воситаларни ўзлаштириш имконини беради.
Мактабгача ёшда болалар томонидан ўзлаштирилган тил бойлиги уларга мулоқотга киришиш, келажакда мактабда муваффақиятли таълим олиш, ўз фикрларини баён қилиш, баён қилинган фикрларни тушуниш имконини бериши лозим. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим педагогикасида болаларнинг сўз бойлигини ошириш орқали уларнинг нутқини ривожлантириш алоҳида ўрин эгаллайди.
Болаларнинг сўз бойлигини ошириш деганда ўзбек халқининг бутун тажрибаси давомида тўплаган сўз заҳирасини узлуксиз ўзлаштириш жараёни тушунилади. Бунда авваламбор боланинг сўз бойлиги миқдор жиҳатдан кўпайиб боради. Масалан, 1 ёшли бола 10-12 сўздан фаол фойдаланади, 6 ёшга келиб эса унинг фаол қўллайдиган сўз захираси 3 – 3,5 мингга етади.
Бола сўз бойлигининг сифати ҳақида фикр юритилганда, билиш натижасини акс эттирувчи сўзнинг ижтимоий жиҳатдан барқарор мазмунининг болалар томонидан аста-секинлик билан ўзлаштирилиб борилишини назарда тутиш керак. Билишнинг бундай натижаси сўз воситасида мустаҳакамланади ва бола томонидан англанади. Худди шу мазмун мулоқот жараёнида боланинг ўз фикрини бошқаларга етказишини таъминлайди.
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида таъкидланганидек, “тушунча – нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятлари, алоқалари ва муносабатларини акс эттирувчи тафаккур шакли. Тушунча билиш маҳсулидир, бу билиш оддийдан мураккабга кўтарила бориб, эски тушунчаларни мукаммаллаштиради, аниқлаштиради ва янгиларини шакллантиради9”. У нутқда сўз шаклида ифодаланади.
Психологик нуқтаи назардан қаралганда ҳам ҳар бир сўз муайян тушунчани ифодалайди. Л.С.Виготский, Э.Ғозиевлар сўзнинг муайян тушунчани ифодаловчи бирлик эканлигини таъкидлаган эдилар. Болалардаги сўз бойлигининг мазмуни турли тушунчаларни ифодалайди.
Тафаккурининг кўргазмали-амалий ва кўргазмали-тасвирий хусусиятлари туфайли бола, энг аввало, кўргазмали тарзда намойиш этилган ёки ўз фаолиятида қўллайдиган буюмлар, ҳодисалар, сифатлар, хусусиятлар, муносабатларнинг номларини ўзлаштиради, булар болаларнинг сўз бойлигида катта ўрин эгаллайди.
Сўзнинг мазмун-моҳиятини изчил тарзда ўзлаштириш инсон тафаккурининг муҳим хусусиятидир. Дастлаб, бола сўзни фақат муайян буюм ёки ҳодиса билан боғлиқ тарзда англайди ва ўзлаштиради. Бундай сўзлар улар онгида умумлаштирувчи характер касб этмайди, у болага фақат муайян нарса, ҳодиса тўғрисида хабар беради ёки бола онгида уларнинг тимсолларини акс эттиради.
Атрофдаги воқеа-ҳодисалар, буюмларнинг хусусиятларини ўзлаштириш даражасига қўра, бола муайян белгиларга таянган ҳолда умумий хулосалар чиқара бошлайди. Кўп ҳолларда бу хулосалар жузъий, иккинчи даражали бўлади, бироқ, улар бола учун ҳиссий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Масалан, кўп ҳолларда болалар «момиқ» деганда нафақат мушукни тушунадилар, балки парли, мўйнадан тайёрланган барча буюмларни улар шу ном билан атайдилар.
Худди шу хусусият катта ёшли болаларда ҳам учрайди. Масалан, улар сабзавотлар қаторига фақатгина сабзи, пиёз, лавлагини киритиб, карам, бодринг ва помидор сингари сабзавотларни қўшмайдилар. Ёки ушбу сўз мазмунини ўта кенгайтириб юбориш ҳоллари учрайди, жумладан «сабзавотлар» тушунчасига баъзи болалар мевалар, қўзиқоринларнинг айрим турларини ҳам киритадилар. Бунинг сабаби эса: «Буларнинг ҳаммаси ўсади» ёки «Буларнинг барчаси ейилади», – деган тушунчага эгаликларидадир. Бола тафаккурининг тажрижий равишда ривожланиш даражасига қараб, сўзнинг ҳақиқий маъноларини англайди. Шу тариқа сўзларнинг маъноларини мактабгача ёшдаги болалар билиш имкониятлари доирасида ўзлаштирадилар.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқининг муҳим хусусиятларидан бири, уларда луғат заҳирасидаги сўзларнинг камлигидадир. Чунки, уларнинг атроф-муҳит, буюмлар ҳақида тўплаган маълумотлари бир қадар оздир.
Болалар луғат бойлиги ортишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уни ривожлантиришда қуйидаги вазифаларни белгилаб олиш лозим:

  1. кундалик мулоқот учун зарур сўзлар захирасини ҳосил қилиш;

  2. болалар сўзларнинг асл маъноларини ўзлаштиришларига эришиш. Ушбу вазифаларни самарали ечиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим:

  • атроф-муҳитдаги нарса-буюмлар ва ҳодисаларнинг номларини ифодаловчи сўзларни болалар нутқига сингдириш, бунда сенсор тарбия имкониятларидан кенг фойдаланиш;

  • болалар нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белгиларини англаган ҳолда улар ифодалаган сўзларни ўзлаштиришларини таъминлаш;

  • сўзларда ифодаланган образлиликни болаларга ҳис эттириш орқали уларга сўз маъноларини етказиш;

  • болаларнинг сўз захираларини фаоллаштириш, яъни ўзлаштирган сўзларидан ўз фикрларини баён қилишда унумли фойдалана олишларига шароит яратиб бериш кабилар.

Болалар нутқининг хусусиятлари ва уларнинг сўз бойлиги устида ишлаш вазифалари мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида улар нутқини ривожлантириш тамойилларини аниқлаш заруриятини тақозо қилади. Бундай тамойиллар сирасига, энг аввало, болалар луғат бойлигини уларнинг атрофдаги воқеликни фаол ва амалий жиҳатдан англашларига таянган ҳолда шакллантириш тамойилини киритиш мумкин. Мактабгача таълим муассасалари Дастурлари таркибида луғат устида ишлаш машғулотлари бола фаолиятининг турли кўринишлари (ўйинлар, машғулотлар) тарзида ифодаланган. Юқорида кўрсатилган тамойилга амал қилган ҳолда болаларнинг сўз бойлигини изчил ривожлантириш мумкин.
Кейинги тамойил – луғат устида иш олиб бориш мазмуни билан бола томонидан атрофдаги оламни англашнинг мунтазам ривожланиб борувчи имкониятлари орасида алоқадорликнинг мавжудлиги тамойилидир. Бу тамойилга кўра, луғат устида ишлаш мазмуни бир ёшдан иккинчисига ўтган сари мураккаблашади.
Луғат устида ишлаш мазмунининг мураккаблашиб боришини қуйидаги уч йўналиш бўйича кузатиш мумкин:

  1. болаларнинг сўз заҳираларини нарса ва ҳодисалар билан танишиш доирасининг мунтазам кенгайиб бориши асосида ошириш;

  2. боланинг атроф-олам ҳодисалари ва нарсалар тўғрисидаги тасаввурларини чуқурлаштириш асосида буюмларнинг сифатлари, хусусиятлари, муносабатларини ифодаловчи сўзларни улар нутқига сингдириш;

  3. болалар сўз бойлиги таркибига нарса ва буюмларни муҳим белгиларига қараб фарқлаш ва умумлаштириш асосида содда тушунчаларни англатувчи сўзларни сингдириш.

Болалар луғат устида ишлашнинг юқоридаги йўналишлари барча ёш гуруҳларида турли шаклда: атроф-муҳитдаги турли буюмлар ва ҳодисалар, моддий маданий нарсалар, ижтимоий воқелик кабилар билан таништириш орқали амалга оширилади.
Биз қуйида болалар сўз бойлиги устида ишлаш жараёнини тавсифлашга ҳаракат қиламиз. Бу фаолият мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг теварак-атрофдаги буюмлар билан танишиши жараёнида амалга оширилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, турли ёш гуруҳларида бундай дидактик жараёнлар ўзига хос хусусиятларга эга.
Болалар ўз ҳаётларининг 2–3-йилларида мактабгача таълим муассасаси ва уйда тез-тез дуч келадиган ҳамда ўзларида қизиқиш уйғотадиган кийимлар, жиҳозлар, идиш-товоқлар, ўйинчоқлар номларини ўзлаштирадилар.
Ушбу босқичда уларнинг сўз бойлиги устида ишлаш мазмуни буюмларнинг қисмлари, жониворлар ва инсонларнинг тана аъзолари, масалан, кўйлакнинг енги, чўнтаги, чойнакнинг қопқоғи, айиқчанинг оғзи, оёғи, акамнинг қўллари, кўзи, бурни, эшикнинг тутқичи кабилар, баъзи ранглар(оқ-қора), шакллар, баъзи нарсаларнинг таъми(аччиқ-ширин), ҳароратни ифодаловчи сўзларни ўргатиш назарда тутилади.
Бу даврда болаларга бир турдаги буюмлар, уларнинг ўлчамлари, ранги, фазовий ҳолатини ифодаловчи таянч сўзлар, шунингдек, бир гуруҳга мансуб буюмларни бошқа шунга ўхшаш буюмлардан фарқловчи сўзлар ўргатилади. Гарчи болалар сўзларни қўллашда тез-тез хатоларга йўл қўйсаларда, ўзларига таниш бўлган буюмлар ёки воқеаларни ифодалашда аниқ сўзлардан фойдаланадилар.
Болалар ўз ҳаётларининг 4-йилига келиб уларнинг сўз бойлиги ижтимоий воқелик ва машғулотлар таъсирида ортиб боради. Болалар кундалик ҳаётда ўзлари дуч келадиган кўплаб буюмлар, ҳодисаларнинг номларини айтишга бир қадар қийналадилар. Бу уларнинг идроклари ва тасаввурлари етарлича шаклланмаганлиги, улар турли буюмлар ва воқеаларни ўзаро фарқлай олмасликлари натижасида вужудга келади. Шунга кўра мазкур ёш босқичида болаларни буюмларнинг хусусиятлари билан яқиндан таништириш ва улар тўғрисидаги тасаввурларини чуқурлаштириш мақсадга мувофиқдир. Болаларни турли буюмларнинг номлари, уларнинг вазифаси, тузилиш хусусиятлари билан яқиндан таништириш лозим. Турли буюмларнинг сифат ва хусусиятларини ажратиш, нарсаларнинг табиатини изоҳлашга болаларни ўргатиш ҳам уларнинг нутқини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Болалар муайян буюмнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганар эканлар, уларнинг ўлчамлари, рангларини ифодаловчи сўзларни ўзлаштирадилар.
Луғат устида ишлаш болаларни ўхшаш буюмларни муҳим белгиларига қараб фарқлаш ва уларни сўз воситасида аниқ таърифлашга ўргатиш вазифаларини ҳам ўз ичига олади.
Болалар ҳаётларининг бешинчи йилига келиб, уларнинг сўз захираларига фаол сўзлар: мева ва сабзавотлар; озиқ-овқат маҳсулотлари; уй-рўзғор буюмлари; турли матолар; газлама; қоғоз; шиша кабилар, шунингдек, болага ўзининг шахсий тажрибаси ва сенсор тажрибалари орқали таниш бўлган буюм ва материалларнинг хусусиятини англатувчи сўзлар номини ўргатиш кўзда тутилади.
Тарбиячи раҳбарлигида болалар буюмлар ва ҳодисаларнинг асосий жиҳатлари – вазифасига кўра гуруҳлашга ўрганадилар. Ҳаётларининг 5-йили охирига келиб, улар оддий сўз ва тушунчалар, уларнинг маъноларини ўзлаштирадилар. Нарса-буюмларни муҳим белгилари мажмуига кўра гуруҳлаш болалар учун бир қадар мураккаблик қилади.
Катта мактабгача ёшда болаларнинг сўз бойлигини ривожлантириш устида ишлаш давом эттирилади. Бунда асосий эътибор болаларга буюмларнинг сифат ва хусусиятлари ифодаланиш даражасига қараб қиёсий маъно билдирувчи сўзлар (оч қизил, нордонроқ, аччиқ-шўр, мустаҳкамроқ, оғирроқ, қалин ва ҳ.з.)ни фаол ўргатишга қаратилади.
Болалар ўз сўз захираларини турли материалларнинг номларини ифодаловчи (металл, пластмасса, шиша, чинни ва б.) сўзлар билан бойитадилар. Уларнинг сўз бойлиги таркибига содда тушунчалар (асбоб-ускуналар, идиш-товоқлар, сабзавотлар, мевалар, транспорт, ёввойи ва хонаки жониворлар, қишловчи ҳамда кўчманчи қушлар ва ҳ.з.лар)нинг номларини киритиш изчил тизим асосида давом эттирилиши керак.
Мактабгача катта ёшдаги болаларда турли тушунчаларни ифодаловчи сўзларни белги ва хусусиятларига кўра гуруҳлаш кўникмаси ҳам ҳосил қилинади. Шу тариқа болаларнинг сўз бойлигини ошириш устида амалга ошириладиган дидактик ишларнинг мазмуни уларнинг моддий борлиқ ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга асос бўлади.
Натижада болаларнинг сўз бойлиги ортади, мулоқотга киришиш кўникмалари такомиллашади. Болаларнинг сўз бойлиги ўзининг мазмунига кўра рангба-ранглиги билан бир-биридан фарқланади. Улар томонидан ўзлаштирилган сўзлар ўзининг табиатига кўра барча сўз туркумларига мансуб бўлади.
Болаларнинг сўз бойлигини ривожлантириш устида ишлаш махсус ташкил этилган машғулотларда амалга оширилади. Улар 3 турдаги машғулотларни ўз ичига олади: 1) болаларни ўраб турган воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг мунтазам тарзда кенгайиб борувчи доираси билан таништириш жараёнида амалга ошириладиган машғулотлар давомида уларнинг сўз бойлигини ривожлантириш устида ишлашга йўналтирилган машғулотлар; 2) болаларнинг теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурларини чуқурлаштириш мақсадида ташкил этиладиган машғулотлар; 3) болаларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш асосида уларнинг сўз бойлигини оширишга қаратилган машғулотлар.
Ушбу машғулотларнинг барчасида ҳам болаларнинг сўз бойликларини ошириш уларнинг билиш фаолиятини такомиллаштириш орқали амалга оширилади. Бундай машғулотлар олдига бир қатор талаблар қўйилади:

  1. Болаларнинг сўз бойлигини ошириш билан билиш жараёнининг яхлитлигини таъминлаш;

  2. Машғулотлар жараёнида болаларнинг нутқий ва билиш фаоллигини мақсадга йўналтирилган тарзда ташкил этиш;

  3. Болаларнинг билиш ва нутқ ўстириш жараёнини кўргазмалилик асосида ташкил этишга эришиш;

  4. Болаларнинг сўз бойлигини ривожлантириш устида ишлашга оид барча вазифаларни ҳар бир машғулот мобайнида яхлит тарзда амалга ошириш.

Болаларнинг сўз бойликларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар буюмлар, ҳодисалар, уларнинг номлари билан дастлабки таништиришга бағишланган машғулотлардан бошланади. Ушбу вазифани болаларга буюмлар, уларнинг тасвири, нарсалардан қандай фойдаланиш кераклигини намойиш этиш, шунингдек, «Қўғирчоқни сайрга олиб чиқиш учун кийинтирамиз», «Айиқ полвонни асал билан сийлаймиз» каби ўйин-машғулотлари орқали амалга ошириш мумкин.
Бундай машғулотлардан кўзда тутиладиган асосий мақсад – болалар нутқига нарсалар номи ва улар устида бажариладиган айрим ҳатти-ҳаракатлар, хусусиятларини сингдиришдан иборат. Бу вазифани болаларда идрок ва тасаввурни тўғри шакллантиргандагина муваффақиятли ҳал этиш мумкин. Бунда боланинг диққатини буюмлар, ҳаракатлар, уларнинг тасодифан пайдо бўлиши ва йўқолиб қолиши, ўзаро муносабатлари, ундан қандай фойдаланишни ўргатишни тақдим этадиган усулларни қўллашда самарадорликка эришиш имконини беради. Буюм ёки ҳаракатнинг номи боланинг диққати тўлалигича унга қаратилгандан сўнггина айтилади. Бунда буюмнинг номи тарбиячи томонидан кўп маротаба такрорланади. Машғулотлар давомида сўз сигнал, мазкур буюмнинг белгиси сифатида қўлланилиши керак. Шу мақсадда, одатда, изланиш вазияти юзага келтирилиб, савол берилади: идиш қаерда?, қўғирчоқ ёки коптокчи? каби. Йўқолган буюмнинг бола томонидан фаол изланаётганлигини ҳис этаётган тарбиячи уни яна бир марта кўрсатади. Айнан шу орқали сўз буюмнинг ўзи ва унинг тимсоли билан боғланади, танишиш жараёни вужудга келади. Шундан кейингина тарбиячи болаларнинг тақлид қилиш кўникмаларини фаоллаштиришга – болаларнинг буюм пайдо бўлганда ёки йўқолиб қолганда номини такрорлашларига ҳаракат қилади.
Сўзларнинг бола онгида мустаҳкам муҳрланиб қолиши буюмлар ва ҳодисалар билан олиб бориладиган машғулотлар жараёнида амалга оширилади. Бундай машғулотларда болалар бошқа буюмлар орасидан бир нарсани танлаб, олиб келадилар, таниш буюмларни кўрсатадилар, улар билан турли-туман ҳатти-ҳаракатларни амалга оширадилар.
Боланинг диққатини буюм устида амаллар бажаришга жалб қилар экан, тарбиячи уларнинг номини такрорлашларини мунтазам талаб қилади, саволга жавоб беришга ундаб, сўзлаётганларни рағбатлантириб туради, уларни жўр бўлиб ёки алоҳида-алоҳида гапиришга ундайди.
Бу турдаги машғулотларда ўйинлар: буюмлар пайдо бўлганда кутилмаган совғалар берилиши, болаларнинг бу буюмлар билан ўйин ҳаракатларини бажаришлари, шунингдек, ўйинга керакли аксессуарлар: «сеҳрли қопча», совғалар, ўйинчоқлар истиқомат қиладиган уйча, ҳаракатлар ижро этиладиган телевизор кабилардан унумли фойдаланилади.
Бундай машғулотларда луғат билан ишлаш мазмуни болаларнинг сўз бойлигини ижтимоий воқелик ёрдамида ривожлантириб бориш билан узвий боғланган бўлиши лозим. Машғулотлар жараёнида болалар ўзлаштирган сўзлар ўйин, кундалик фаолият, катталар билан мулоқот жараёнида мустаҳкамланади ва фаоллашади. Кундалик турмушда ўзлаштирилган сўзлар эса мушғулотлар жараёнида мустаҳкамланади.
Ўрта ва катта мактабгача таълим ёшидаги болалар ўзлари учун янги бўлган буюмлар номини улар билан амаллар бажариш жараёнида осон ўзлаштирадилар. Сўз бойлигининг кейинги ривожланиши болаларда воқеа-ҳодисалар, буюмлар тўғрисидаги тасаввурларнинг чуқурлаштирилиши, уларнинг сифатлари, хусусиятлари билан таништириш даражасига кўра амалга оширилади. Болаларнинг буюмлар тўғрисидаги тасаввурларини чуқурлаштиришга қаратилган машғулотларда уларнинг нарсалар тўғрисидаги яхлит, тўлиқ тасаввурларини шакллантириш вазифаси ҳал этилади. Бунда буюмнинг вазифаси билан унинг тузилиши ва у тайёрланган материал ўртасидаги боғлиқлик ўз аксини топади. Фақат шундай шароитдагина бола буюмни ташкил қилувчи қисмларнинг аҳамияти ва ўзаро боғлиқлигини англайди.
Болалар тилнинг грамматик қурилишини жуда эрта ўзлаштира бошлайдилар. Уч ёшли боланинг нутқида, одатда, сўзлашув тилига хос бўлган барча сўзлар ва грамматик қўшимчалар ўз ифодасини топади. Бу ёшдаги болалар ўзларига яқин катталар ва тенгдошлари билан қисқа жумлалар орқали сўзларни сон ва келишикларга мослаб айтадилар. Мазкур ёшдаги болаларда нутқ асосий мулоқот воситасига айланади. Бироқ, у ҳали такомиллашмаган бўлади. Чунки бола она тили бойликлари, гап тузиш усулларини ўзлаштирмаган бўлади. Шунинг учун ҳам сенсор тарбия воситасида болаларга тил воситаларини изчил ўргатиш жараёнида муайян дидактик мазмунга таяниш кутилган самарадорликка эришиш имконини беради.




    1. Download 0,69 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish