Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



Download 0,69 Mb.
bet2/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Сенсор тарбия муаммоларига дастлаб рус олимлари XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида эътибор қаратганлар. Бола тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга бўлган сенсор тарбия дастлаб таниқли рус олимлари Н.Виноградов[], Е.А.Гребенщика[], Л.М.Казарян[], Л.А.Калмыкова[], Л.И.Красногорский[], П.А.Лебедев[], Л.Н.Перелыгина[], М.И.Петрова[], А.В.Плеханов[], В.В.Реутова[], Н.Т.Спиренкова[], Е.К.Сухенко[], М.Г.Ярошевскийларнинг ишларида ҳар томонлама тадқиқ этилган.
Ўтган асрнинг охирларида мактабгача таълимда сенсор тарбия муаммолари билан Ш.А. Абдуллаева, Э.А. Александрян, М.Ю. Кистяковская, Н.С. Карпинская, С.Л. Новоселова, Э.Г. Пилюгина, Е.А. Радина, А.М. Фонарёв, С.В. Фонарёва, Э.Л. Фрухт ва бошқалар шуғулланганлар. Мазкур ишларнинг аксарияти болаларнинг ақлий ривожланиши ва амалий кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган.
Буюмларнинг хусусиятига қараб мактабгача ёшдаги болалар ҳаракатидаги ўзгаришларни М.Ю Кистяковская[ ], Д.Б. Эльконин[ ], Е.А. Аркин[ ], В.С. Мухина[ ], А.В. Ярмоленко[ ], Н.А.Менчинская[ ] ва бошқалар, рецептор фаолият механизмларини И.П.Павлов[ ], Ф.Р.Дунаевский[ ]лар ўрганганлар.
Болаларни сенсор тарбиялаш асосида уларнинг нутқи ва тасаввурларини ўстириш, уларда нарсаларнинг сифати ҳақида энг оддий ҳамда мураккаб умумлашма тушунчаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари Ш.А. Абдуллаева, З.М.Богуславская, З.М. Истомина, Г.А. Кислюк, З.Н. Максимова, С.Л.Носелова, Л.А. Пеньковская, Э.Г. Пилюгина, Л.И. Сысуева кабилар томонидан тадқиқ этилган.
Болаларда сенсор қобилиятларни дидактик ўйинлар орқали ривожлантириш омиллари В.Н. Аванесова, А.И. Ануфриева, О.И. Бобылева, А.К.Бондаренко, Т.Г. Васильева, Т.А. Губенко, Р.И. Жуковская, О.М. Митюкова, И.Б. Теплицкая, Е.И. Удальцова ва бошқаларнинг ишларида ўз ифодасини топган.
Болаларни буюмлар билан таништириш ва маҳсулдор усуллар ёрдамида тарбиялаш жараёнида уларнинг сенсор қобилиятларини ривожлантириш (тасвирий фаолияти мисолида Т.Г. Казакова, Е.И. Корзакова, Н.А. Курочкина, Н.П. Сакулина ва бошқалар); сенсор тарбия воситасида конструкциялаш кўникмаларини шакллантириш масаласи Ф.В. Изотова, А.Р. Лаурия, В.Г. Нечаева, Э.Л. Фрухт; мусиқа воситасида тарбиялаш масалалари (Н.А. Ветлугина); болалар нутқини ривожлантириш жараёнлари Р.Ғ.Сафарова, М.Расулова, Л.Е. Журова, Г.М. Лямина, Н.С. Карпинская, Е.И. Радина, Д.Б. Эльконин ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган.
Мактабгача таълим назариясида сенсор тарбияга нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. Бундай ёндашувлар Ф.Фребель, М.Монтессори, О.Декроли, Е.И.Тихеева ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбек педагогларидан Ш.А.Абдуллаева, М.Расулова, Охунова, Л.Назировалар мазкур муаммо билан шуғулланганлар.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ўстириш билан боғлиқ муаммоларни аниқ белгилаб олиш, ушбу муаммонинг турли жиҳатлари Н.А. Агонесова, Э.А. Александрян, Л.А. Венгер, Е.А.Гребенщикова, Е.Б. Давидович, А.В.Запорожец, М.Ю. Кистяковская, Н.П. Усова, А.М. Фонарёв, С.В.Фонарёвалар томонидан ўрганилган.
Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи болаларнинг нутқини ривожлантириш муаммолари бўйича Ф.Р.Қодирова, М.Ш. Расулова, Д. Бобоева, Ф.Ў.Ўринова, С.Д.Абиджанова, Е.К.Янакиева, А.Р.Лурия, Г.Х.Жумашева, В.А.Пеньевская, Е.И.Родина, З.Абдураҳмонова, С.Ғозиева, М.Даминова, Е.А.Смирнова, Ш.А.Абдуллаева кабилар томонидан тадқиқ этилган.
Мавжуд назарий-амалий ёндашувларни таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатдики, мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш бугунги кунда қадар махсус диссертацион тадқиқот объекти бўлмаган. Мазкур муаммонинг ечими мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантиришда муайян самарадорликка эришиш имконини беради.
Тадқиқот мавзусининг давлат илмий тадқиқот дастури билан боғлиқлиги: тадқиқот ЎзР ХТВнинг фундаментал тадқиқотлар дастурига киритилган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида ЎзРда узлуксиз таълим мазмунини ривожлантириш стратегияси» лойиҳаси доирасида бажарилади.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish