Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР



Download 0,69 Mb.
bet14/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
magistr himoya

УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР



  1. Тарбиячилар билан амалга оширилган суҳбатлар ва ташкил этилган анкета сўровларининг натижалари шуни кўрсатдики, улар сенсор тарбия ҳақида умумий тасаввурга эга бўлсаларда унинг ўзига хос хусусиятлари, дидактик имкониятлари, мазкур тарбияни ташкил этиш методлари ҳақидаги назарий билимларга етарлича эга эмаслар.

  2. Сенсор тарбиянинг болалар нутқини ривожлантиришдаги имкониятлари, уни қўллаш усул ва методлари, сенсор машғулотларни танлаш принциплари ва амалга ошириш йўллари билан тарбиячиларни қуроллантириш мактабгача таълим жараёни самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга.

  3. Сенсор тарбия жараёнлари асосан ўйин машғулотлари, машғулотдан ташқара саёҳатлар ва дидактик топшириқлар ёрдамида ташкил этилиши лозим.

  4. Тажриба гуруҳларида ташкил этилган сенсор жараёнлар болалар нутқини ривожлантиришда сенсор тарбия катта дидактик имкониятларга эга эканлигини асослаш имконини берди. Бу эса тадқиқот фарази тўғрилигини тасдиқлади.



УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

Таълим-тарбия жараёни кенг қамровли ва давомли жараёндир. Шунга кўра, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, таълим жараёнининг муҳим вазифаларидан биридир. Узоқ асрлар давомида аждодларимиз болаларнинг зеҳни ва нутқини ривожлантириш устида узлуксиз иш олиб борганлар ва ўз тажрибаларини авлоддан-авлодга узатганлар. Бола туғилгач етти ёшгача уларга сенсор тарбия бериш қонуниятлари кўплаб мутахассислар томонидан асослаб берилган бўлиб, навбатдаги муҳим вазифалардан бири, болалар нутқини ривожлантиришда сенсор тарбия имкониятларидан фойдаланиш соҳасида муайян илмий асосларни вужудга келтиришдан иборат эди.


Биз изланишларимиз давомида худди мана шу соҳада муайян тажрибаларни қўлга киритдик ва уларни назарий-эксприментал жиҳатдан асослашга ҳаракат қилдик. Ўз илмий ёндашувларимиз асосида қуйидаги хулосаларга келдик.

  1. Мактабгача таълим амалиёти ҳамда педагогик-психологик манбаларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, педагогика фанида сенсор тарбиянинг бола шахсини ҳар томонлама ривожлантиришда кенг имкониятларга эга эканлиги педагогик-психологик жиҳатдан етарлича асослаб берилган бўлсада, таълим амалиётида ушбу имкониятдан фойдаланилмаяпти.

  2. Бола жамиятнинг аъзоси, мукаммал шахс сифатида муайян ижтимоий муҳитда камол топар экан, унинг бутун билиш жараёнлари, ўзига хос хусусиятлари ва руҳий ҳолатлари, онги ҳам ривожланади. Бунда сенсор тарбия имкониятларидан фойдаланиш кутилган самарадорликка эришишга кўмаклашади.

  3. Сенсор тарбия воситасида болаларнинг идроки, тасаввури, онги, нутқи изчил ривожланади. Бунда мактабгача таълим жараёни алоҳида қулайликка эга.

  4. Мактабгача ёшдаги болаларнинг сенсор тарбияси масалаларини ўрганиш шуни кўрсатадики, сенсор тарбиянинг мавжуд тизими болаларни фақат идрок қилинадиган хислатлар билан таништиришнигина эмас, шу билан бирга уларда бу хислатларни ажратиб кўрсатиш ва такрорлаш имкониятини берадиган ҳис этиб мўлжаллаш ҳаракатларини таркиб топтиришни ҳам назарда тутади.

  5. Назарий ёндашувлар шуни кўрсатадики, сенсор жараёнлар боланинг дунёни англашига кўмаклашадиган дастлабки босқич сифатида намоён бўлиб, унинг тасаввурларини кенгайтириш орқали нутқини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

  6. Сенсор тарбия жараёнида болалар ҳиссиётлар орқали атроф муҳит, ундаги нарсалар ва воқеа-ҳодисаларни англаш, тушунишдан фикрлаш, ундан эса интеллектуал фаолликка босқичма-босқич ўтадилар. Шу билан бир қаторда, сенсор этолонлар болалар фаолиятини амалий ривожлантириш жараёнида асосий ўрин эгаллайди.

  7. Сенсор тарбия турли хил ранг, ҳажм, шаклдаги буюмлар орасидаги ўзаро алоқадорликни таъминлаш ва уни бола тасаввурига сингдиришда муҳим аҳамиятга эга.

  8. Мактабгача таълим жараёнида сенсор тарбия ва сенсор этолонларни тақдим этиш болаларни ҳар томонлама ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам болалар нутқини ривожлантиришда сенсор тарбиядан фойдаланишга йўналтирилган педагогик тизимни ишлаб чиқиш педагогиканинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бунда асосий эътибор ҳис қилиш органлари фаолиятини турли машғулотлар орқали ривожлантиришга эмас, балки болаларнинг турли-туман фаолиятларини ташкил этиш асосида уларнинг сенсор имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

  9. Мактабгача таълим жараёнида сенсор тарбия воситасида болаларнинг нутқини ривожлантириш асосида уларнинг амалий фаолият кўрсатиш доираси кенгаяди. Бундай ривожланиш айниқса, илк болалик даврида яққол намоён бўлишини мавжуд тажрибалар ҳамда педагогик-психологик изланишлар кўрсатмоқда.

  10. Маълумки, бола нутқининг шаклланиши фикрлаш имкониятининг кенгайиши ва шахсий ривожланишнинг жадаллашувини таъминлайди. Бундай ривожланиш жараёни сенсор кўникмаларни шакллантириш ва мунтазам ривожлантириш асосида амалга оширилади.

  11. Мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни ўзининг муайян мазмунига эга бўлиб, мазкур мазмун аниқ дидактик тамойиллар ва қонуниятларга таянилган ҳолда танланиши лозим.

  12. Мактабгача ёшдаги болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш уларга жамият аъзолари томонидан яратилган ижтимоий тажрибани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

  13. Аждодларимиз томонидан яратилган ижтимоий тажрибани болалар махсус ташкил этилган дидактик жараёнлар ва шахслараро мулоқот ёрдамида ўзлаштирадилар.

  14. Сенсор ттарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни олдига муайян вазифалар қўйилади. Жумладан, нутқнинг товуш жиҳатини сингдириш, болалар луғатини бойитиш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик қурилишини идрок этишга ўргатиш, болалар адабиётига қизиқишни тарбиялаш ва уни тушуниш кўникмаларини таркиб топтириш кабиларни ўз ичига олади.

  15. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни субъект-субъект муносабатлари асосида ташкил этилади ва тарбиячилар томонидан бошқарилади.

  16. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни маҳсулдор усуллар ва методлар ёрдамида ташкил этиш натижасидагина самарадорликни таъминлаш имконияти вужудга келади.

  17. Тарбиячилар билан амалга оширилган суҳбатлар ва ташкил этилган анкета сўровларининг натижалари шуни кўрсатдики, улар сенсор тарбия ҳақида умумий тасаввурга эга бўлсаларда унинг ўзига хос хусусиятлари, дидактик имкониятлари, мазкур тарбияни ташкил этиш методлари ҳақидаги назарий билимларга етарлича эга эмаслар.

  18. Сенсор тарбиянинг болалар нутқини ривожлантиришдаги имкониятлари, уни қўллаш усул ва методлари, сенсор машғулотларни танлаш принциплари ва амалга ошириш йўллари билан тарбиячиларни қуроллантириш мактабгача таълим жараёни самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга.

  19. Сенсор тарбия жараёнлари асосан ўйин машғулотлари, машғулотдан ташқара саёҳатлар ва дидактик топшириқлар ёрдамида ташкил этилиши лозим.

  20. Тажриба гуруҳларида ташкил этилган сенсор жараёнлар болалар нутқини ривожлантиришда сенсор тарбия катта дидактик имкониятларга эга эканлигини асослаш имконини берди. Бу эса тадқиқот фарази тўғрилигини тасдиқлади.


Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish