Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш самарадорлиги



Download 0,69 Mb.
bet13/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

3.2. Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш самарадорлиги

Биз тажриба-синов ишлари жараёнида ўзимиз ишлаб чиққан машғулотлар ёрдамида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш имкониятларини аниқлашга ҳаракат қилдик. Шу мақсадда 12 та машғулот тавсия қилиб уларни тарбиячилар билан ҳамкорликда ўтказишга муваффақ бўлдик.


3 ойлик болани шакли бошқача бўлган нарсаларни фарқлашга ўргатиш методикаси ишлаб чиқилаётганда ҳатто ёрқин бўлмаган янги буюмга нисбатан унда қизиқишнинг мавжудлиги, мазкур ёш даврига хос хусусият эканлиги олимлар томонидан исботланган. Янги буюм ёки ҳодисага муносабат бола нарсанинг айнан қайси хусусиятларини фарқлашга интилишини аниқлашга хизмат қилади. Айнан бир буюм бир неча кун мобайнида боланинг диққат марказида турса, мазкур нарса унинг диққатини жалб этмай қолгунга қадар олиб қўйилмаслиги керак. Шундан кейингина мазкур буюм олдига ўзининг номи, хусусияти ва шакли билан фарқ қиладиган бошқа ўйинчоқ қўйилиши мумкин. Диққатга сазовор томони шундаки, бола мазкур буюмнинг олдингисидан фарқ қиладиган шаклини тезда пайқайди.
3 ойлик гўдак тўртбурчак, тўғрибурчак, призма, куб, шар, цилиндр, квадрат, айлана, учбурчак сингари турли шаклларни ажратади ва ўзаро фарқлайди. Болада нарсаларнинг рангини фарқлай олиш хусусиятини аниқлаш учун улар билан кузатишлар ўтказилди. Бунда машғулотлар силжиётган нарсани кузатиш кўникмасига эга бўлган 20 кунлик чақалоқлар билан ташкил этилди. Чалқанча ётқизилган боланинг диққатини жалб этиш учун унинг устида қизил рангли шиқилдоқ ҳаракатлантирилиб ўйнатилди. Боланинг шақилдоғни томоша қилиш вақти қайд этилди. Мазкур ўйинчоқ бола кўз онгида 3 кун давомида сақланди. Сўнгра у ёрқинроқ рангдагиси билан алмаштирилди. Боланинг янги шақилдоқни кузатиш вақти ҳам қайд этилди. Қизил рангдаги ўйинчоқни илк марта кўрган бола уни 5 дақиқақага томоша қилиши маълум бўлди. Бола борган сари ўйинчоққа камроқ эътибор қарата бошлади. Учинчи куни эса уни ҳаттоки сезмаслиги аниқланди. Фақатгина ўйинчоқни катталар қимирлатганда эътибори ўша томонга қаратилди. Қизил рангли ўйинчоқ бошқа рангдагиси билан алмаштирилганда, бола уни яна узоқ вақт 5-7 дақиқа мобайнида томоша қилиб турди. Бу эса 20 кунлик чақалоқларда рангларни фарқлай олиш кўникмаси борлигини англатади. Боланинг турли рангдаги нарсаларни фарқлаши бир қадар қийинлиги ҳам кузатишларимиз давомида аниқланди. 7 кунлик чақалоқни кузатиш учун турли рангдаги: қизил, сариқ, яшил, кўк, пушти ҳалқалар ҳаракатлантирилди. Ҳалқалар ўнгга, чапга, пастга қараб силкитилди, яқинлаштирилди ва узоқлаштирилди. Агар бола аралаш ҳолдаги буюмларни кузатишни ўрганган бўлса, бундай шароитда ранглар ҳеч қандай аҳамият касб этмаслиги аниқланди. У ҳар қандай рангдаги ҳалқаларни бир хилда кузата бошлади. Бунда боланинг эътибори муайян рангдаги буюмга эмас, балки уни ўраб турган ранглар умумлашмасига қаратилди.
Қуёшли ёруғ кунларда болалар астойдил кўк ва яшил рангдаги буюмлар аралашмасини кузатишади. Булутли кунларда эса, сариқ ва қизғич рангли нарсаларни кузатишни ёқтиришади. 7-16 кунлик чақалоқлар эса 5-7 см оралиқда ҳаракатлантирилган ҳалқаларни диққат билан кузатадилар, 70-80 см узоқликдаги 3-10 см.ли ҳалқалар эса уларнинг назаридан четда қолиб кетаверади. 1-2 ойлик чақалоқлар турли ранг, ҳажм ва шаклдаги буюмларни жуда теран фарқлай оладилар. Лекин мавжуд педагогик тажрибаларда болаларнинг буюмлар белгиларини фарқлаш даври анча кеч кўрсатилган.
Сўнгги кузатишлар бу соҳадаги қарашларга ўзлаштиришлар киритишни тақозо қилмоқда. 3,5 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда рангларнинг номи ва фарқларини англаш жараёни бир қадар секин кечади. Кичик ёшдаги болаларда нарсаларнинг асл номларини ўзгартириб ўзларича аташ ҳоллари учрайди. Буюмларнинг номларини бу тарзда ўзлаштириш улар учун қулай бўлиб, бунда рангни ҳис қилиш жараёни тезлашади. Масалан: болалар учун тўртқиррали ғишт ёки кубнинг номи осон ва тушунарли ҳисобланади, том – учбурчак призма, овал шаклидаги нарсаларнинг номлари бодринг ёки тухум билан қиёслаган ҳолда ўзлаштирилади.
3 ёшли болаларда нарсаларнинг рангларини улар билан боғлаган ҳолда аташ ҳолати кузатилмайди. 2 ёшли бола қизил рангни айтиб туриб, яшил ёки бошқа рангдаги нарсаларни кўрсатиши мумкин. Чунки бу ёшдаги болаларда нарсаларнинг ранги ва номи орасидаги алоқадорликни тасаввур қилиш кўникмаси етарлича шаклланмаган бўлади.
Ранг номини ифодаловчи сўзларнинг болалар нутқида тасодифан бошқа маънода қўлланиши ҳам учрайди. Масалан: катталар боласидан “Сумкани нега олдинг?” деб сўраганида боладан “ҳар эҳтимолга қарши” деган жавобни оладилар. Катталарнинг “Қанақа эҳтимолга қарши?” деган саволига эса, бола ўзича ойдинлик киритмоқчи бўлади ва “ҳаво ранг эҳтимоли” деб жавоб беради. Кўриниб турибдики бола “қанақа” деган сўроқни фақатгина рангга нисбатан ишлатиш мумкин, деб қабул қилган. Фақат 5 ёшга етгандагина болаларда рангларни ифодаловчи сўзларни аниқ ўз ўрнида қўллаш кўникмаси шакллана бошлайди.
Нарсаларнинг ҳажмини ифодаловчи сўзларни болалар қандай ўзлаштиришини таҳлил қиламиз. Маълумки, ҳажмни ифодаловчи сўзлар катта ҳамда кичик тарзида ишлатилади. Мазкур сўзларни бола ўз нутқида тез-тез ишлатади, шу боис аниқ қайд этиш, тушунча бериб ўтиш талаб этилмайди. Жумладан, 1 ёшли бола унга айтилган сўзларни қуйидигича англайди, ўз оёқларингда юришинг лозим, чунки сен катта бўлиб қолдинг, худди шу пайтда болага танбеҳ бериб: “сен ҳали жуда кичкинасан, ухлашинг керак”, дейиш мумкин эмас.
Катталарнинг ҳажм ҳақидаги тушунчаларини болалар ўз тажрибаларига асосланган ҳолда қабул қиладилар. Масалан, 3 та турли ҳажмдаги коптоклар ҳақида биринчиси катта, иккинчиси жуда катта, учинчиси эса улардан кичикроқ деб тушунтириш лозим. Мазкур ҳолатда болалар ўз ёшидаги катта-кичиклик билан буюмлар ҳажмини ифодаловчи катта-кичикликдаги фарқларни бир хил мазмунда қабул қиладилар.
Нима учун шундай? Мазкур саволга жавоб топиш учун 1 ёшу - 6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларга турли хилдаги топшириқлар берилди. Улар намунага қараб тегишлиларини топиб бирлаштириш ва буюмларнинг ранглари, хусусиятларини фарқлашга ўргатадилар. Буларнинг барчаси мактабгача таълим муассасаларидаги машғулотлар жараёнида болаларга топшириқлар сифатида тақдим этилди. Кичик мактабгича ёшдаги болалар учун топшириқларнинг қай бири осонроқ эканлигини аниқлаш мақсадида мураккаблик даражаси билан ўзаро фарқ қиладиган бир нечта вариантдаги вазифалар берилди. Шу билан бир қаторда, намунага қараб танлаш машқи давомида қуйидагилар инобатга олинди: ранглар ўртасидаги кам сезиладиган фарқлар, намуна ва танлаш учун берилган буюмлар орасида муайян масофанинг бўлиши, турли сўзлар ва буюмларнинг номларини ифодаловчи тушунчалар сингдирилиши лозим.
Топшириқларда қизил, пушти, сариқ, яшил рангли буюмлардан фойдаланилди. Дастлабки 2 машғулотда болалар қизил ва яшил рангдаги буюмларни гуруҳларга ажратдилар. 1-машғулотда болаларга 2 та 4х18 см ўлчамдаги яшил ва қизил рангдаги силлиқ картон бўлаги ҳамда 6 та айланалар (3 та қизил ва 3 та яшил) берилди. Айланаларни картондан ясалган “йўлакча”га шундай жойлаштириш лозимки, улар бир-бирларининг ортларига беркинишлари керак. Топшириқ бир хил рангдаги буюмларни ажратиш ва гуруҳлашдан иборат бўлганлиги учун ҳам улар бир хил рангдаги айланаларни ажратиб олдилар ва гуруҳладилар. Бунда айланалар йўлак ва айлана рангига номутаносиб эканлиги кузатилди.
2 - машғулотда болаларга 5 та ёғоч тўсиндан иборат минора (бир-бирининг устига қўйилган) кўрсатилди, уларнинг барчаси бир хил рангда: қизил ёки яшил бўлишига эътибор қаратилди. Болаларга 5 та яшил, 5 та қизил ёғоч тўсин аралаштирилган ҳолда берилди ва уларга худди намунадагидек бир хил рангдаги “минора” ясаш вазифаси топширилди. Агар бола бир хил рангдаги буюмларни ажратиб ололмаса ва уларни тегишли тартибда жойлаштиролмаса, катталар уларга ёрдам беришлари керак. Агар бола буюмларни 1марта бўлса-да тартибсиз равишда, лекин рангларни мос тушириб гуруҳлаштирган бўлса, машқ тўғри бажарилган ҳисобланади.
Иккинчи машқ олдингиси каби турлича бажарилиши мумкин, лекин топшириқни бажаришда рангларни тўғри танлашга қатъий риоя қилиш талаби уларга қийинчилик туғдиради. Кейинги машғулот талабига биноан 2 хил рангдаги ёғоч тўсиндан биттадан танлаб олиш лозим эди. Бунда юқоридаги талабларни тўғри бажариш муҳим аҳамиятга эгалиги яққол намоён бўлди.
3-топшириқни бажартириш учун болага қизил ва яшил рангдаги ёғоч тўсиндан биттадан берилди. У ёғоч тўсинларни кўздан кечириб бўлгач, қизил ёки яшил ёғоч тўсин кўрсатилди ва ўзида мавжуд бўлган худди шундай ёғочни топиш вазифаси берилди. 4-машғулотда ҳам худди шундай топшириқ бажартирилди. 5-машғулотда эса 2 та бир-бирига ўхшаш ранг- тус жиҳатдан яқин бўлган қизил тўсинларни топиш вазифаси берилди. Топшириқ 3-машқдаги каби болалар томонидан бажарилди.
6-машғулотда 3-машғулотдаги сингари болаларга қизил ва яшил рангдаги буюмлар берилди. Буюмлар намунаси ва танладиган ранглар болаларга ораси 15 дақиқа билан кўрсатилди. Болага ёғоч тўсин бериб яхшироқ қараб олиш яъни хотирасида рангларни сақлаб қолиш зарурлиги уқтирилди. Кейин эса мазкур ўйинчоқ яшириб қўйилди ва боладан уни топиш талаб қилинди. Стол устида эса олдиндан яшил ва қизил рангдаги ёғоч тўсинлар қоғоз билан беркитилган ҳолда тайёрлаб қўйилди. 15 дақиқадан сўнг қоғозлар столда ётган буюмлар устидан олинди ва боладан: “Қани сенинг ўйинчиғинг? Қайси бири сендан бекинди?” деб сўралди. Болаларнинг қизиқишлари сўнмаслиги учун тарбиячилар ёғоч яшириб қўйилганидан сўнг, қуйидагиларни таъкидладилар: “Ўйинчоқ қочиб кетди ва беркиниб олди. Энди эса яширинган жойидан чиқади. Ана у!”.
7-8-машғулотларда болаларга қизил ва яшил тўсин берилди. Дастлаб бола намунадагига ўхшаш шаклдагисини топиши лозим (3-машғулотдаги каби). Бунда ранглар номини ифодаловчи сўзлар киритилди. Яъни, қизил рангли ёғочни кўрсатиб “бу қизил рангли ёғоч”; яшил рангдаги ёғочни кўрсатиб “бу яшил рангли ёғоч” деб болаларга тушунча берилди. Шундан кейингина болалар номи айтилган ва кўрсатилган буюм намунасини топиб уни тарбиячига бердилар.
8-машғулотда болага яна қизил ва яшил рангли ёғоч кўрсатилди ва ранг-тусни ифодаловчи сўзларнинг талаффузига урғу берилди. Кейин эса буюм кўрсатилмай, фақатгина унинг рангини ифодаловчи сўз айтилди, болалар яшил ёхуд қизил рангли буюмни топиб тарбиячига бердилар.
Кейинги 2 машғулотда буюмнинг ранги ўзгартирилиб, унга қиёслаган ҳолда сўзлар айтилди. Масалан, 9-машғулотда болага сариқ ёғоч тўсин кўрсатилиб, уни тулкича деб тушунтирилди. Сабзирангни кўрсатиб, уни олмахон деб тушунтирилди. Сўнгра тарбиячи болаларга сабзиранг ва сариқ ёғочни кўрсатди ва болалардан ўзларида бор буюмлар орасидан худди шундай “тулкича” ва “олмахон”ни топиб кўрсатишни талаб қилди.
10-машғулотда буюм кўрсатилмай туриб, унинг қиёсланма номи айтилди. Болаларга буюмлар тарқатилди. Сариқ – тулкича, сабзиранг – олмахон эканлиги яна бир бора такрорланди. Кейин болаларга тулкичани тарбиячига топиб бериш вазифаси юклатилди.
Ҳар бир машғулотда буюмларни намунага қараб танлашга оид топшириқлар 4 маротаба берилди. Болаларнинг эътибори буюм турган жойга қаратилиб, уларнинг эслаб қолиш ва идрок этиш даражалари тарбиячи томонидан зимдан кузатилди. Машғулотлар давомида такрорийликка йўл қўйилмади. Агар 1-машғулотда болага яшил рангдаги буюм кўрсатилса, 2-машғулотда қизил, 3-сида эса кўк рангдаги нарсалар кўрсатилиши лозим). Бундай машғулотлар болаларнинг идрок этиш имкониятларини кенгайтириб, уларни фаоллаштиради, кўрсатилган буюм намунаси билан ўзидаги нарсаларнинг ранг-туси, ҳажми, шаклини солиштиришга ўргатади.
Болалар машғулотларда берилган ҳар тўртала топшириқни тўғри ечсалар, вазифалар тўлиқ бажарилган ҳисобланади. Агар бола 3 та топшириқни тўғри бажариб, битта хатога йўл қўйса, унга 4-топшириқни бажариш учун имконият берилади. Агар такрор жавобда ҳам бола хатоликка йўл қўйса, у эришган натижа салбий баҳоланади.
Қуйидаги машғулотлар элементар конструктив характерга эга.
11-машғулотда болаларга 2 та кубик намунаси кўрсатилди: улар қизил ва сариқ тўсинларни ишлатган ҳолда миноралар ясадилар. Топшириқ ҳар гал янгича намунада 4 марттадан берилди.
12-машғулотда рангларига қараб буюмлар галма-гал алмашинади. Тарбиячи 2 та яшил ва 2 та қизил ёғоч бўлакчани галма-гал алмаштирди: қизил, яшил ва яшил, қизил. Боланинг диққати рангларга қаратилди. Тарбиячи боланинг бармоғини буюмга теккизган ҳолда: “Биттаси бошқача, биттаси бошқача” деб рангларнинг фарқига урғу бериб ўтди. Кейин болага 2 та қизил ва 2 та яшил ёғоч тўсин берилиб, худди шундай йўлак ясаш топширилди. Машқ 4 мартта такрорланади ва агар бола 1марта бўлса ҳам нарсаларни тўғри аралаштира олсагина топшириқ тўғри бажарилган ҳисобланади. Ташкил этилган машғулотлар 2 ёшдан – 3 ёшгача бўлган болалар нарсаларнинг ранг-хусусиятларини тўғри фарқлай олишлари ва англашлари нечоғлик қай даражада эканлигини тавсифлаш имконини берди. Турли топшириқларни бажариш жараёнида болалар буюмларнинг ранг хусусиятлари турли ьуманлигини англаб етдилар. Болалар учун бир хил рангдаги нарсалар билан боғлиқ топшириқларни бажариш осон кечди. Намунада кўрсатилган рангдаги буюмга ўхшашини топиш топшириғини болалар бир қадар қийинчилик билан ўзлаштирдилар. Энг оддий машқларни бажаришда нарса хусусиятини ҳис қилмай туриб ҳам уларни ўзлаштирдилар. Буюмларни гуруҳлашга оид топшириқлар болаларнинг танланган рангларга муносабатларини аниқлаш имконини берди. Намунада кўрсатилган буюмга ўхшашини топиш машқини доимий равишда бажарадиган болалар бу соҳада муваффақиятга эришдилар. Буюмларни ўзаро таққослаш болалар учун бир қадар қийинчилик туғдирди. Маълум бир рангни танлаб олиб, намунада қандай рангдаги нарса кўрсатилганидан қатъий назар ҳар гал ўша буюмга мурожаат қилдилар, бир гуруҳ болалар буюм турган жойга эътибор қаратдилар.
Конструктив кўринишдаги машқларни бажариш жараёнида болалар бирваракайига буюмнинг 2 та белгиси: жойлашиши ва рангига эътибор бериши бир қадар қийин эканлиги аён бўлди. Кўрсатилган намунага эътибор бермаган ҳолда болалар уни англай бошладилар. Аксарият ҳолларда болалар намунага эътибор бермасдан, муайян буюмларни ўрганишга киришдилар.
Бола ўзи ўрганаётган буюмнинг рангини ўзлаштириши, унинг номини билиши учун тўсиқ бўлолмайди, аксинча кўмаклашади. Бу эса 2-3 ёшли болаларда рангни фарқлаш кўникмасининг шаклланганлигидан далолат берди.
Буюмларни кўргазмали ўзлаштиришга ундаш ва унинг болалар томонидан англаниши, яъни, намунадаги рангни эслаб қолиш мажбуриятининг қўйилиши уларнинг намунага қараб машқни бажаришдаги муваффақиятларини кескин пасайтиради. Буюмларнинг ранглари ва хусусиятларини англашда айниқса, болалар томонидан номланиши самаралидир.
Рангларни англаш даражаси боланинг ёши билан бевосита боғлиқ. Бундай кўникмалар буюмларнинг рангини англашни талаб этадиган топшириқлар ёрдамида таркиб топади. Айниқса, бола буюмнинг рангини ифодаловчи сўзни айтмасдан туриб уни кўрсатганда яққол намоён бўлади. 2 ёшгача бўлган болалар бундай топшириқларни деярли бажара олмайдилар, болаларнинг 1/4 қисми 2 ёшдан – 2 ёшу 6 ойгача бўлганлари ва 1\2 қисми, 2 ёшу 6 ойдан юқори даврда бундай топшириқларни бажара олишлари кузатилди. Ёши улғайган сари нафақат бола томонидан бажарилган топшириқлар сони кўпаяди, балки уларни ечиш имкониятлари ҳам кенгайиб боради. Муайян рангни танлаш ва ҳар доим уни кўрсатиш кичик мактабгача ёшдаги болаларга хос бўлса, катта гуруҳдаги болалар топшириқларни мақсадга мувофиқ тарзда бажарадилар. Улар ўз қўлларидаги буюм билан намунадагини диққат билан солиштириб кўрадилар. Бу эса болалар берилган топшириқларни муваффақиятли бажарилишига имкон беради.
Буюмнинг бошқа хусусиятлари – шакли намунадаги нарсадагига ўхшатишини бироз қийналиб бўлсада топиш, турли буюмлар ёрдамида топшириқларни бажаришдан кўра болалар учун қийинроқ эканлиги кузатилди. Жумладан, турли шаклдаги буюмларни кўрсатилган тешикка отиш, бунда болалардан кўзлари билан чамалаб шарни квадрат шаклдаги тешикка отиш талаб қилинди. Агар ҳаракат нотўғри амалга оширилса, бола шарни қўли билан итариб тешикка киритиши лозим. Кичик ёшдаги болалар буюмнинг шаклини аниқ тасаввур қила олишлари учун тарбиячи уларнинг қўлларини мазкур буюмнинг шакли бўйича юргизишга кўмаклашиши керак. Шундан сўнг боланинг хотирасини синаш учун ундан ушбу машқни мустақил равишда бажариш талаб этилади.
Тажриба-синов ишлари якунида сенсор тарбия воситасида болалар нутқининг ривожланганлик даражасини қуйидаги мезонлар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлдик:

  • болалар онгининг таассуротларга бойлиги;

  • болаларда кучли ҳиссий идрокнинг мавжудлиги;

  • ҳаракатланувчи, ёрқин ўйинчоқларни кузатиш кўникмаларининг шаклланганлиги;

  • турли шакл ва ҳажмдаги нарсаларни фарқлаш кўникмасининг таркиб топганлиги;

  • буюмларнинг ранги, шакли ва ҳажмини фарқлай олишлари;

  • нарсаларнинг сифат ва белгиларини ажрата олишлари;

  • буюмларнинг ранг ва шаклларини ифодаловчи сўзларни билишлари;

  • икки хил ҳажмдаги нарсалар орасидаги муносабатларни тасаввур қила олишлари;

  • сенсор этолонлар ҳақидаги тасаввурларга эга бўлишлари;

  • грамматик қўшимчаларни тўғри қўллай олишлари;

  • ихчам гаплар тузишлари;

  • ўз фикрларини баён қила олишлари;

  • эртаклар ва шеърлар мазмунини тушина олишлари;

  • тарбиячи ўқиб берган эртаклар мазмунини сўзлаб беришлари;

  • фазовий муносабатларни идрок эта олишлари;

  • ўзлари кўрган ҳодисаларни ҳикоя қилиб бера олишлари.

Биз тажриба-синов ишлари жараёнида ўз кузатишларимизни тажриба ҳамда назорат гуруҳларида амалга оширдик. Тажриба гуруҳларида сенсор жараёнлар биз таклиф этган ишланмалар асосида амалга оширилди. Олинган натижалар қуйидагича статистик таҳлил қилинди. Уларда жами 1200 та тарбияланувчилар респондентлар сифатида иштирок этдилар.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish