Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


ИЛОВАЛАР. Нутқ ўстириш бўйича мужассам машғулот. (катта ва тайёрлов гуруҳлари учун) I Мақсад



Download 0,69 Mb.
bet17/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
magistr himoya

ИЛОВАЛАР.
Нутқ ўстириш бўйича мужассам машғулот.
(катта ва тайёрлов гуруҳлари учун)
I
Мақсад: транспорт турларининг фарқини англаб олиш, уларнинг атроф-муҳитга бўлган таъсири ҳақида суҳбатлашиш.
Тарбиячи: - Трамвай, троллейбус, автобус – транспорт турлари. Улар нима билан юради?
Болалар: Токда юради.
Тарбиячи: Тўғри. Трамвай, троллейбус – электр токида юради. Автобус ва бошқа автомобиллар бензин ёрдамида юради. Самолёт ҳам бензин ёрдамида учади. Метро – элект токи ёрдамида юради.
Салим: Менинг дадам автобус ҳайдайдилар.
Раззоқ: Биз дадам, ойим, укам билан Мустақиллик байрамида метрога тушиб, бувимни кўргани бордик. Ўшанда унинг токда юришини билдим.
Гулчеҳра: Менинг дадам самолётда Самарқандга бориб келдилар. Лекин мен унинг бензинда юришини билмас эдим.
Ҳамид: Менга дадам айтдилар, баъзи машиналар газда ҳам юрар экан.
Тарбиячи: Тўғри айтдинг Ҳамид, ҳозир баъзи машиналар фан ва техника ривожлангани сабабли, газли баллонда ҳам юради. Лекин газ ёрдамида юрган машиналар атроф-муҳитга катта зарар етказадилар. Агар газ меъёри кўрсатилган нормадан ошиб кетса, экологияга жуда катта зарар етади. Яъни, атрофимиздаги яқин-узоқ одамларга, яшил дарахт ва гулларга, боғларга заҳарли модда тарқалади. Мана шу заҳарли модда ҳаво орқали бошқа шаҳар ва республикаларга ҳам етиб боради. Натижада шу ҳаводан нафас олган болалар ҳамда катталар турли хил касалликлар билан бетобланадилар.
Наргиза: Гуллар ҳам касал бўладими?
Тарбиячи: Албатта гуллар, дарахтлар ҳам касал бўладилар. Дарахтлар ўз вақтида меваларини, яъни, ҳосилларини бермайдилар. Гуллар эса тезда сўлиб қолиб узоқ вақт гулларини ушлаб турмайди, гуллари тезда тўкилиб нобуд бўлади.
Мадина: Тарбиячи опа телевизорда хазонларни ёқманг деб кўрсатишяпти.
Дилмурод: Агар баргларни ёқса одам касал бўлар экан.
Тарбиячи: Сизлар тўғри тушунибсизлар. Агар ҳамма буни тўғри тушунса, хазонни ёқмайди. Чунки хазондан инсон организмига ва саломатлигига катта зарар етказадиган ҳид бутун атрофимизга тарқалади. Мана шу тарқалган ҳаводан ҳаммамиз нафас оламиз ва натижада ўпка, юрак, қон-томир, жигар касалликлари кучаяди.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish