нини берувчи асбоблардир. Унинг асосий қисмлари: корпус “ВЭС-4”
русумдаги ўзгартиргичларни ўзи объективи, окуляр, инфрақизил
фильтр иккита гальваник элементли қувват блокидан иборат. Мазкур
асбобдан фойдаланилганда объектив фотокатодда (махсус
таркибли
модда билан сирланган пластинка) кўзга кўринмас тасвирни ҳосил
қилади. Инфрақизил нурлар таъсири остида фотокатод ўзидан элек-
тронлар оқимини чиқаради. Бу электронлар люминесенцияловчи
экранда магнит “линза” орқали фокусга тўпланиб, окуляр орқали кўз-
га кўринадиган тасвирни вужудга келтиради. Инфрақизил ўзгартир-
гичлар сифатида С-70 русумидаги портатив ёки “Рельеф-1”, стацио-
нар электрон-оптик ўзгартиргичдан фойдаланиш мумкин.
Криминалистик аҳамиятга эга бўлган яширин объектларни то-
пиш учун турли хил қидириш асбоблари ва
мосламаларидан фойда-
ланилади. Улар мўлжаллаган мақсади, тузилиши ва ишлаш прин-
ципларига кўра фарқланади.
Ерга кўмилган мурдаларни қидириб топиш учун ичи ғовак мах-
сус электр асбоби «шуп»дан фойдаланилади. Мазкур асбобнинг амал
қилиши тупроқнинг электр қаршилигини ўлчашга асосланган.
Оқсил моддалари парчаланган жойларда тупроқ газсимон ва
суюқ моддалар билан тўйинади. Натижада мазкур жойда тупроқнинг
электр ўтказиш хусусияти ошади. Бу ҳолатни микроамперметр стрел-
каси кўрсатади.
Сув остида мурдалар ва мурда қисмларини турли кийим ва
бошқа нарсаларни қидириб топиш ва чиқариб олиш учун «трал»дан
фойдаланилади.
Металл буюмларни қидириб топишда металл қидирувчи ас-
боблар,
шунингдек, криминалистика мақсадлари учун махсус яра-
тилган воситалар қўлланилади.
Индукцион металл қидириш асбоблари қора ва рангли метал-
лардан ясалган буюмларни қидириб топиш имконини беради.
Магнитли қидирувчи кўтаргич ферромагнит металлардан тайёр-
ланган турли хил ашёлар ёки уларнинг қисмларини қидириб топиш ва
чиқариб олиш учун мўлжалланган. Унинг ишлаш принципи магнит-
нинг ферромагнит металларини ўзига тортиш ва ўзида ушлаб туриш
хусусиятига асосланган.
Суд экспертизасининг ривожланиши
муносабати билан айрим
тергов ҳаракатларининг амалга оширилиши вақтида олиб қўйилиши
лозим бўлган объектлар доираси кенгайиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда қаттиқ, суюқ ва сочилувчи моддалардан
ташқари, жуда кам миқдорда топиладиган газсимон моддалар ҳам
олиб қўйилмоқда.
Имкониятига қараб ҳид тарқатувчи нарсанинг ўзи (қўлқоп, бош
кийим, рўмолча ва шу кабилар) олиб қўйилиб, зич ёпиладиган тиқин-
ли мосламага жойлаштирилади. Бундай қилишнинг имкони бўлмаган
ҳолларда инсондан тарқаладиган ҳид манбаи изига 20-30 минут даво-
мида ҳидни ўзига яхши сингдирувчи махсус газлама парчаси
қўйилиб, кейинчалик у пинцет ёрдамида зич ёпиладиган идишга оли-
нади. Қайд этишнинг бундай услуби амалиётда жуда қўл келади.
Тез буғланиб кетадиган модда изларини, масалан, бензин, керо-
син, дизель ёқилғиси қолдиқларини герметик идишларга жойлаш ло-
зим бўлади.
Моддий моделларни тайёрлаш учун нусха тайёрлаш материал-
ларидан (парафин, гипсдан) кенг фойдаланилади.
Улар икки турга
бўлинади: термопластик ва суюқ материаллар. Биринчи тур матери-
аллар жумласига пластилин, мум, парафин, тез эрувчан металлар ки-
ради. Иккинчи турга гипс, АКР-100 ст, “К” ва “Д” пасталари, СКТ-
Нни киритиш мумкин.
Биринчи гуруҳга кирадиган материаллар ёрдамида қаттиқ ва
пластик қолиплар, иккинчи гуруҳга кирадиганлари ёрдамида эса, қат-
тиқ ва эластик қолиплар тайёрлаш мумкин. Бундай моделлар рельеф
изларининг шакли, катта-кичиклиги ва ўзаро қандай жойлашганлиги-
ни аниқ акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: