Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Криминалистик техника текширув



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Криминалистик техника текширув 
воситалари ва услублари 
Криминалистик техника воситалари турли-туман бўлади. Улар 
орасида биринчи навбатда объектларни ёритадиган асбоблар зарур-
дир. Энг кўп тарқалган сунъий ёруғлик манбаларига турли хил қиз-
дириш лампаларини мисол қилиб келтириш мумкин. Бундан ташқари, 
маиший турмуш ва санъат соҳасида фойдаланадиган ёритиш восита-
лари, кучли ёритгичлар, электроёритгичлар ва галоген лампаларидан 
ҳам фойдаланилади. 
Криминалистика мақсадларида фойдаланиладиган ёритгич ап-
паратурасини уч тури мавжуд: 
-умумий ёруғлик берувчи; 
-муайян йўналишни тутам нурларда ёритувчи; 
-ёруғликнинг махсус манбаларидан иборат турлари. 
Ёруғликнинг махсус манбалари жумласига турли нусхадаги уль-
трабинафша ёритгичлар: ”УХ-1”, “ультраёритгич”, мўъжаз ультраби-
нафша ёритгич, люминоскоплар, кўк рангдаги нурларга мўлжаллан-
ган асбоблар, электрон-оптика ўзгартириш мосламаси ва бошқалар 
киради. Мазкур асбоблар кўриш қийин бўлган ёки кўринмайдиган 
биологик (қон, сперма, сўлак, сийдик, тер, сут ва шу кабилар) излар-
ни; махсус кимёвий моддаларнинг ёнилғи-мойлаш материаллари, 
елимларни; отилган ўқнинг излари ва шу кабиларни топиш имкония-
тини беради. 


Ультрабинафша ва кўк нурларнинг самараси шундан иборатки, 
уларнинг таъсири остида юқорида санаб ўтилган объектларнинг ўзи 
люминисценциялана бошлайди. Люминисценция ҳодисасини янада 
яхшироқ қабул қилиш учун асбоблардан фойдаланиш мўлжал қили-
наётган бинони қоронғилаштириш лозим. 
Оптика асбоблари ашёвий далиллар ёки изларнинг айрим детал-
лари ўз ҳажмига кўра жуда кичик бўлса ва уларни оддий кўз билан 
кўриб бўлмаса, уларнинг кўринишини катталаштириб топиш ва 
кўздан кечириш учун талаб қилинади. Лупа - тасвирни бевосита кат-
талаштириб берувчи оптик асбоб ҳисобланади. Катталаштириш унча-
лик кўп бўлмаган (2-3 марта) лупалар икки ёклама қабариқ мусбат 
линзадан иборат бўлиб, фокус оралиғи 10ммдан 100 мм гачани таш-
кил этади. Неча марта йириклаштирилишига қараб, лупанинг катта-
лаштириш даражаси белгиланади. Ашёвий далиллар билан ишлашда 
одатда етти баробаргача катталаштирилиб берадиган линзалардан 
фойдаланилади. 
Ҳозирги вақтда криминалистика амалиётида излар ва бошқа 
майда объектларни топиш учун ўрнатиладиган лупалар, ўлчов лупа-
лари, бинокуляр, дактилоскопик лупалар, ёритувчи лупалар, зарра 
лупалари қўлланилади.
Микрообъектларни қидириш ва топиш учун ёритиладиган ўрна-
тиладиган лупа жуда қулайдир. Бундай лупа гардишига ўрнатилган 
асосий линза (3-6 марта катталаштирадиган диаметри 130 мм) ва 
қўшимча линзадан иборат оптика тизимини ташкил этади. Қўшимча 
линза 4 марта катталаштиришни таъминлаш учун қўлланилади. У 
олиб қўйиладиган таянч ёрдамида асосий линзанинг гардишига му-
стаҳкамланади.
Лупанинг асосий линзаси ўрнатилган гардиш айланаси бўйлаб 
жойлаштирилган ёритгич лампалар объект кўриш майдонининг бир 
текис ёритилишини таъминлайди. Улар қувватни ўзгарувчан ток тар-
моғидан пасайтирувчи трансформатор орқали олади. 
Папилляр нақшларни тадқиқ этиш учун дактилоскопик лупадан 
фойдаланилади. Унинг гардиши суриладиган тарзда ҳалқа асосига 
мустаҳкамлаб қўйилган металл штативига ўрнатилган. Штатив асоси-
га айлана шаклидаги ойна шиша ўрнатилган бўлиб, унинг диаметри 
бўйлаб папилляр нақшнинг муайян участкасида (масалан, папилляр 
нақшнинг маркази ва делтаси ўртасидан) папилляр чизиқларни са-
нашни енгиллаштирувчи ингичка чизиқ ўтказилган. 


Тўқимачилик газламаларини тадқиқ қилиш учун 4 ва 7 баробар 
катталаштириб берадиган махсус лупадан фойдаланилади. Бундай 
лупа ўрнатгичга эга бўлиб, унинг асоси 1х1 ёки 2х2 сантиметрли туй-
нукчалардан иборат. Таққосланаётган газлама намуналарининг тола-
иплари миқдорини ҳисоблаб чиқишда чеклагич вазифасини бажара-
ди. Таққослама тадқиқ этилганида 1 ёки 2 сантиметрли ипларнинг 
миқдори ҳисоблаб чиқилади. 
Ҳужжатлар, излар ва бошқа ашёвий далилларни кўздан кечири-
шда кўзойнаксифат бинокуляр лупалардан фойдаланилади. Бундай 
лупа икки линзадан ёки линзаларнинг икки системасидан ташкил то-
пади. Уларнинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида иккала кўз билан куза-
тув олиб бориш мумкин. Лупалар ёрдамида катталаштирилган 
ҳажмлар етарли даражада бўлмаса, ашёвий далилларни тадқиқ этиш 
учун микроскоп қўлланилади. 
Ҳужжатлар, турли хил ашёвий далиллар, ўқотар қуроллар, соч 
толалари, чанг, кукун микроскопда тадқиқ этиладиган объектлар 
ҳисобланади.
Микроскоп ашё белгиларини бир неча юз марта катталаштириб 
кузатиш имконини беради. 
Микроскопнинг асосий қисмлари: тубус, ўрнатгич, ашё столча-
си, окуляр объектив, конденсор ва ойнадан иборатдир. 
Микроскоп объективлари муайян фокус масофаси қанчалик кам 
бўлса, катталашиш шунчалик кўп бўлади. Объектив гардишида унинг 
ёруғлик кучи кўрсатилган бўлади. 
Микроскопда тадқиқот ўтказилганда объектнинг кучли ва бир 
текис ёритилиши талаб қилинади. Микроскоп учун ёритгич (масалан, 
ОН-5, ОН-7, ОН-9) одатда ёритиш манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Криминалистика фаолиятида, хусусан тадқиқотлар ўтказиш 
вақтида кўпинча қиёслама микроскоплар қўлланилади. Бундай мик-
роскопларнинг тузилиши тенг икки қисмга бўлинган бир кўриш май-
донида бир вақтнинг ўзида ўзаро қиёсланадиган иккита объектни ку-
затиш мумкин. Кузатилаётган манзара иккита объектив, иккита акс 
эттирувчи призма, ажратувчи призма ва окуляр ҳисобига ҳосил бўла-
ди. 
Қиёслама микроскоп ёрдамида кўпинча ўқ ва гильзалардаги, 
бошқа трасология объектларидаги излар тадқиқ этилади. 
Бир қатор экспертиза муассасаларида бошқа турдаги микроско-
плар (МИС-6, МИМ-70) ишлатилади. Бундай микроскоп вертикал 
йўналишда ёритиш учун мўлжалланган бўлиб, металл ва қоришмала-


рдан тайёрланган буюмларнинг кристаллик структурасини ўрганиш, 
қалам ва нусха кўчириш қоғози штрихларини дифференциялаш, ке-
сишган штрихлар қандай кетма-кетликда тушганлигини аниқлаш им-
конини беради. 
Экспертиза муассасаларида электрон микроскоплар мавжуд 
бўлиб, бундай микроскоплар штрихлар, толалар, биологик объектлар 
(соч толалари) каби криминалистик тадқиқот объектларининг юксак 
даражадаги ечимини билиш имкониятини беради.
Электрон микроскопиянинг дифракцион услуби моддаларнинг 
кристаллик структурасининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш 
қалам, сиёҳ, бўёқ, пластмасса моддаларини ўрганиш имкониятини 
беради. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish