Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
ТАҚРИЗЧИЛАР
Шарафутдинов А.О. – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов бош 
бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист 
Никишин 
Г.Ф. 
– 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ИИВ 
эксперт 
криминалистика бўлими бошлиғи 
Ҳақбердиева Р.Т. – Ўзбекистон Миллий университети юридик 
факультети “Жиноят процесси ва криминалистика” кафедраси мудири, юридик 
фанлар номзоди, доцент  
 
 
 
© Ташкент Давлат юридик институти, 2003 й. 


l-бўлим. КРИМИНАЛИСТИКА ФАНИГА КИРИШ 
 
 
l-боб КРИМИНАЛИСТИКА ФАНИ, УНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, 
ТИЗИМИ, ЮРИДИК ВА БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН 
АЛОҚАЛАРИ 
 
1-§ Криминалистика фани ва унинг вазифалари 
Криминалистика жиноятчиликни очиш ва тергов қилишнинг 
тактик-методологик усуллари ва шу мақсадда қўлланиладиган илмий-
техник воситалар ва уларни жорий қилиш тўғрисидаги фан. Унинг 
асосий вазифаси тергов қилишда ва жиноятчиликни очишда ҳуқуқни 
ҳимоя қилувчи органларни илмий асосланган усуллар, воситалар ва 
методлар билан қуроллантиришдан иборатдир. 
Ҳозирги криминалистика таркибига кирган ғоялар, мулоҳаза ва 
тавсиялар жуда қадимдан бошлаб турли мамлакатларда жиноятчи-
ликка қарши кураш тажрибасида шаклланиб келган. Бу ҳақда 
И.Ф.Криловнинг бир қатор асарларида батафсил баён қилинган. 
Шунингдек, немис олими Людвиг фон Ягеманн жиноятларни тергов 
қилиш назариясини 1838 йилда «Суд тергови бўйича қўлланма» ки-
тобида атрофлича ёритиб берди.. ХlХ асрнинг охирларида суд ти-
ббиёти, жиноятчиларни рўйхатга олиш, ашёвий далилларни текши-
риш ва тергов фаолиятининг ташкилий асосларига эътибор кучайди. 
«Криминалистика» атамаси лотинча criminal - жиноят сўзидан 
олинган. Биринчи марта XlX аср охирида австриялик олим Ганс 
Гросс жиноятнинг тергов қилиш техникаси, тактикаси ва методика-
сини ўрганадиган фанга нисбатан шу атамани қўллаган эди. У жиноят 
ҳуқуқига нисбатан криминалистикани ёрдамчи фан ҳисоблаб, крими-
налистика жиноят ҳуқуқини амалга оширишга қаратилган таълимот, 
деб атади (Гросс Г. Руководство для следователей как система кри-
миналистики. 3-изд. СПб. 1908). «Агар терговчи гувоҳнинг кўрсату-
вларини тушуна олмаса, нотўғри баҳоласа, жиноятчи қўллаган усу-
лларни билмаса ёки криминалистик қоидалар билан умуман таниш 
бўлмаса, барча уринишлари бесамар бўлиб қолади” –деб ёзади 
Г.Гросс. 
Криминалистикани турли мамлакатларда турлича ном билан 
аташган: «илмий полиция», «техник полиция», «жиноий техника» ва 
ҳ.к. Бизнинг давримизда ҳам бу атама бир хилда қўлланилмайди. Бир 


қатор мамлакатларда у криминалистик техника маъносида ишлатила-
ди. 
Криминалистика тарихи жиноятни очиш, тергов қилиш ва олди-
ни олиш мақсадида тергов амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, 
техник ва табиий билимлардан фаол фойдаланиш асосида шаклланди. 
Кейинги юз йиллик давомида бошқа фанлар эришган қатор 
ютуқлар криминалистикада жиноятни тергов қилиш ва очиш мақса-
дида кенг фойдаланилди. Криминалистика мақсадлари учун мўлжал-
ланган ёки махсус тайёрланган техник воситалар, усуллар ва метод-
лар тизимини яратиш ишлари анча фаоллашди.
Фотография кашф этилгандан кейин унинг умумилмий ва ама-
лий қоидаларидан иборат криминалистик техниканинг таркибий 
қисми ҳисобланган суд фотографияси вужудга келди. Кимё ва физика 
фанлари эришган ютуқлар ҳужжатларни криминалистик техника во-
ситалари ва методлари ёрдамида тадқиқ этиш; физиология қонунлари 
дастхатни ўрганиш, психология қонунлари сўроқ қилиш тактикасини 
ташкил қилиш учун асос яратиб берди. 
Айни вақтда тергов, суд тажрибасини ва эксперт амалиётини ўр-
ганиш ва ўзлаштириш криминалистикани алоҳида фан сифатида тар-
киб топишига сабаб бўлди. Аммо бу фаннинг табиати ҳақида умумий 
тушунча шаклланиши кўп машаққатли бўлган. Масалан ХХ-аср бош-
ларида бу фанга жиноятчиликка қарши курашда фақат амалий аҳами-
ятга эга деган қарашлар олдинга сурилган. 
Натижада 30-йилларнинг охиригача криминалистика амалий 
техника фани, деган хато таъриф амал қилди, бу эса унинг назарияси 
ривожланишига тўсиқ бўлди ва амалда фойдаланишга халақит бера 
бошлади. Таниқли олим Б.М.Шавер 1938 йилда криминалистикада 
техник ва тактик таълимотлар мужассамлангани ҳақида ёзди ва уни 
ҳар томонлама асослашга ҳаракат қилди. 1950 йили А.И.Винберг 
криминалистикага таъриф бериб, уни жиноятни очиш ва айбдорларни 
топиш, жиноятнинг олдини олиш усуллари қўлланиладиган; излаш, 
йиғишнинг техник ва тактик усуллари, суд далилларини қайд этиш ва 
тадқиқ этиш тўғрисидаги фан, деб атаган эди. 
Мазкур таъриф баъзи бир тўлдиришлар ва ўзгартиришлар билан 
бир неча ўн йиллар давомида эътироф этиб келинди. 50-йиллар бо-
шида криминалистика фани юзасидан кенг равишда баҳс-
мунозаралар натижасида техник воситалар, техник усуллар ва метод-
лар жиноий-процессуал қонунлар томонидан кўзда тутилган ҳаракат-
ларни бажариш учун мўлжалланган деган хулосага келинди. Шу 


асосда С.П.Митричев: «Криминалистика жиноятни очиш ва олдини 
олиш мақсадида далилларни излаш, йиғиш, қайд этиш ва тадқиқ этиш 
бўйича жиноят-процессуал қонунида назарда тутилган ҳаракатларни 
бажариш учун қўлланиладиган техник воситалар, тактик усуллар ва 
методлар тўғрисидаги фан» (Криминалистика. С.П.Митричев ва 
М.Б.Шаламов таҳрири остида. М., 1963. 7-б.) деган таърифни илгари 
сурди. 
Ҳозирги вақтда кўпчилик олимлар ва амалиётчилар 1967 йилда 
Р.С.Белкин ва Ю.Н.Краснобаев томонидан таклиф этилган қуйидаги 
таърифни маъқуллайдилар: «Криминалистика — жиноят содир этиш 
механизми қонуниятлари, жиноят ва унинг иштирокчилари тўғриси-
даги ахборотнинг пайдо бўлиши, далилларни йиғиш, тадқиқ этиш, 
баҳолаш ва фойдаланиш қонунияти, суд тадқиқоти ва жиноятнинг 
олдини олишнинг махсус воситалари ва методлари қонуниятларини 
билишга 
асосланган 
фандир» 
(Криминалистика 
Р.С.Белкин, 
В.П.Лавров, И.М.Лузгин умумий таҳрири асосида. М., 1987. 10-б.) 
Криминалистиканинг умумий вазифаси – жиноят суд ишларини 
юритиш вазифаларидан келиб чиқади ва жиноятни тез ва тўла очишга 
таъсир кўрсатишдан, айбдорни фош қилиш ва қонунни тўғри жорий 
этишни таъминлашдан, шахс, унинг ҳуқуқи ва эркинликлари, мол-
мулкини, шунингдек, корхона, муассаса ва ташкилотлар манфаатини 
жиноий тажовузлардан ҳимоясини таъминлашдан иборат. Бошқача 
айтганда, криминалистиканинг умумий вазифаси – жиноят ҳуқуқи ва 
жиноят процесси билан ҳал этиладиган вазифаларга мос келади. 
Криминалистикада фойдаланадиган техник воситалар, тактик 
усуллар ва методлар уларнинг барча қирраларига қарамай битта уму-
мий белгига эга: улар процессуал қонун асосида жорий қилиниши ва 
унинг талаблари ва нормаларига мувофиқ келиши керак. 
Юқорида келтирилган умумий вазифалар билан бирга кримина-
листиканинг ўзига хос вазифалари ҳам мавжуд. Улар қуйидагилардан 
иборат: 
тергов ва эксперт амалиётида самарали фойдаланишга йўналти-
рилган техник воситалар, тактик усуллар ва методик тавсияларнинг 
янгиларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш;
ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш воситалари ва методларини 
вужудга келтириш ва уларни такомиллаштириш;
криминалистикада ҳозирги табиий, техник ва ижтимоий фанлар: 
математика, информатика, биология, фалсафа, мантиқ, психология ва 
бошқа фанларни самарали жорий этиш йўлларини излаб топиш. 


Жиноятларни тез ва тўла очишга эришиш – бу тайёрланаётган 
ёки содир этилган жиноятнинг ҳақиқий манзарасини очиш ва иш 
юзасидан ҳақиқатни тиклаш демакдир. Жиноятни тўла очиш – қону-
ний кучга кирган суд ҳукми билан амалга оширилади. Суд муҳокама-
сига қадар жиноятни очишда тезкор-қидирув ва тергов органлари 
иштирок этади. Улардан ҳар бири ўз процессуал ваколати доирасида 
ҳаракат қилади, бунда улар ўзларига хос восита, усул ва методларни 
қўллаб, жиноятни тўла очишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда 
ҳиссаларини қўшадилар. 
Тезкор-қидирув органлари криминалистикада ишлаб чиқилган 
илмий-техник воситалар, тактик усуллар ва операциялардан фойда-
ланадилар, аммо улар фаолиятларининг натижалари – жиноий-
ҳуқуқий оқибатлари – фақат тергов жараёнида, яъни процессуал 
қонунда белгиланган йўллар билан амалга оширилади. Янглиш фикр, 
тарафкашлик, нохолислик, айниқса зўравонлик ва таҳдид қонун би-
лан тақиқлаб қўйилган. 
Жиноятни тергов қилиш – қонунда кўзда тутилган тартибда су-
риштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини ташкил этади, 
бунда ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар мавжудлиги ёки мавжуд 
эмаслиги, уни содир этган шахс айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги ва 
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳисобланган бошқа ҳолатлар 
белгилаб олинади. Буларни исбот қилиш учун криминалистика воси-
талари, усуллари ва методлари ёрдамида процессуал қонунда кўрса-
тилган манбалар қўлга киритилади. 
Жиноий ишларни тергов қилишнинг ўзига хос томонлари мав-
жуд. Шулардан бири, жиноятни аниқлаш билвосита тарзда амалга 
оширилади. Терговчининг ўзи жиноят ҳодисасини кўрмайди, балки 
унинг одамлар хотирасидаги ифодасини ўрганади (гувоҳлар, жабрла-
нганлар ва ҳ.к.) ва жиноят қолдирган ўзгаришлар: «қолдиқ ҳодиса» 
ёки кенг маънодаги жиноят изларини ўрганади. 
Тергов ишларини амалга оширишда унинг асосий амалиётлари – 
объектларни излаш, йиғиш, қайд этиш, тадқиқ этиш – қонунда белги-
ланган тартибга кўра суд далиллари ҳисобланади. Фақат шу йўллар 
билан ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлар мавжудлиги ёки мавжуд 
эмаслиги, уни содир этган шахсни топишда аҳамиятли бўлган бошқа 
ҳолатларни белгилаш мумкин. 
Процессуал қонунга мувофиқ далилларни гумон қилинувчи, 
айбланувчи, ҳимоячи, айбловчи, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий 
даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, хуллас ҳар бир 


фуқаро, муассаса, корхона ва ташкилот тақдим қилиши мумкин. 
Аммо далилларни излаш, уларни сақлаш, қайд этиш ва тадқиқ 
қилишда тергов органлари асосий рол ўйнайди. 
Далилларни топиш, яъни уларни излаш – тергов органлари фао-
лиятида муҳим ва айни вақтда мураккаб вазифа ҳисобланади: бу 
шунинг учун ҳам қийинки, жиноятчи кўп ҳолларда жиноят содир 
этган изни йўқотиш ёхуд яширишга ҳаракат қилади ва шунингдек, 
ўзининг жисмоний табиатига кўра излар кўпинча яққол кўринмайди. 
Бармоқ излари жиноятчига дахлдор кўплаб предметларда қола-
ди, криминалистик мақсадларда уни аниқлаш ва ундан фойдаланиш 
XlX аср охири, XX аср бошларида маълум бўлди. 
Далиллар жойни кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, намуна 
олиш, гувоҳларни сўроқ қилиш ва бошқа тергов ҳаракатлари восита-
сида олинади. Уларни излашда криминалистик техника воситаларини 
моҳирона қўллаш, тергов тактикаси усуллари ва методик тавсиялари-
га риоя қилиш талаб этилади. Далилларни топиш учун уларнинг ке-
либ чиқиш сабабларини яхши билиш зарур. Уларни излашда тасо-
дифларга ишонмаслик лозим; қаерда, қачон ва қандай объектив қону-
ниятлар асосида уларнинг келиб чиқиш сабабларини билиш керак. 
Тергов органлари ва суд дуч келаётган ҳодисалар қанчалик хил-
ма-хил бўлмасин, характери турлича бўлган маълум қонуниятларга 
асосланади. Бир ҳодиса табиий-илмий қонуниятларга, бошқаси кри-
минал характердаги қонуниятга асосланади. 
Гувоҳлар ёнғин содир бўлган жойда тутунни кузатган бўлсалар, 
бирор предмет куйганлиги тўғрисида тахмин қилиш мумкин, тутун 
кўкимтир бўлса - қонуниятга кўра соч, тери, резинка ва бошқа бую-
млар куйганлигини англатади. Аланга кўкимтирроқ нурсиз бўлса, 
шакар, глицерин, ёғоч спирти ёки таркибида 25фоиздан кўпроқ кис-
лород бўлган бошқа буюмлар ёнаётганлигини кўрсатади. Бу амалий 
кузатувлар натижасидир.
Санчадиган-кесадиган ёки чопадиган қурол билан тан жароҳати 
етказилганда яраланган жойдан кўп қон кетади, жабрланувчи то-
пилган жойда қон излари бўлмаса жароҳат бошқа жойда етказилган-
лигини кўрсатади. Криминалист бундай ҳолатларга қараб қанчалик 
тез йўналиш олса, у ҳодисанинг ҳақиқий характери тўғрисида шунча-
лик асосланган тарзда хулоса чиқариши мумкин. 
Криминалистика ўзининг амалий қонуниятларига ҳам эга бўли-
ши керак. Улар жиноятчи шахснинг жисмоний ва руҳий ҳолатлари ва 
содир этган жиноят усуллари ўртасидаги алоқаларида намоён бўлади. 


Машғулот ёки касб-корига қараб жиноят қуроли ва ҳар хил махфий 
қуроллар танланади. 
Жиноятни содир этиш ва яшириш усуллари билан рўй берган 
ҳодиса излари қонуний жиҳатдан бир-бирига боғлиқ. Аммо шуни 
таъкидлаш керакки, криминалистика воситалари, усуллари ва метод-
лари ёрдамида очилган излар ва бошқа далилларга асосланган 
маълумотлар процессуал қонун йўли билан аниқланса, улар далиллар 
сифатида муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда улар далил бўла ол-
майди. 
Қўлга киритилган излар ва бошқа ашёвий далилларни асл ҳола-
тда сақлаш керак. Сақлаш чоғида кўриниши, шакли ўзгарган предме-
тлар далиллик кучини йўқотиши мумкин. Масалан, воқеа содир 
бўлган жойдан топилган ўқ у ёки бу сабаблар билан (нотўғри ўралган, 
бошқа метал предметлар тегиб турган) микрорельеф (майда ғадир-
будирликлар)ини йўқотади, натижада у отилган ўша қуролга мос ке-
лмай қолиши мумкин. 
Ашёвий далилларни дастлабки кўринишда сақлаш иложи бўл-
маса, унинг бир нусхаси, ясама варианти, қолипи, макети ва бо-
шқалари тайёрланиб олиб қўйилади. Исботлашга навбат келганда 
улар ясама ашёвий далиллар ролини бажаради. 
Далилларни қайд этиш деганда, уларни у ёки бу усул билан мус-
таҳкамлаб қўйиш тушунилади. Бунда далилларнинг моҳиятини фақат 
терговчилар идрок этиб қолмай, жиноят ишини ўрганишда ва суд 
муҳокамаси чоғида у билан танишаётганлар учун ҳам тушуниб олиш 
осон бўлади. Қайд қилиш ҳамма ҳолларда ҳам илмий асосланган, 
амалий тушуниш, шу асосда воқеликни тўғри аниқлаш учун имкон 
бериши керак. 
Илмий билимлар ривожланиши натижасида қайд этиш усуллари 
ва воситалари ҳам ривожланиб, ўзгариб боради. Қайд этишнинг эски 
усуллари – сўроқ натижаларини ёзма тарзда ифодалаш ҳисобланади. 
Баённомалар эса шу бугунгача ҳар қандай тергов ҳаракатларини ама-
лга оширишда кўрсатувларни қайд этишнинг мажбурий усули ҳисоб-
ланади.
Кейинчалик қайд этиш усуллари кўпайди. Баённома билан бирга 
ҳозирги амалиётда фото суратини олиш, чизиш, план, схема ва чизма 
олиш, нусха кўчириш, шаклини ясаш, макет тайёрлаш, овозини ёзиш, 
кинога, видеога тушириш кенг қўлланилади. Қайд этишнинг у ёки бу 
усулини танлаш тергов ўтказадиган шахсга ҳам боғлиқ, шунинг учун 
ҳам уларни қўллаш ихтиёрий дейиш мумкин. Аммо шароитга қараб, 


қайд этишнинг у ёки бу усулини қўллаш зарур бўлса, терговчи бу за-
руратни қийин ва мураккаб, деб эътиборсиз қолдира олмайди. Қайд 
этишнинг қайси усули қўлланилганлиги тўғрисида тергов баённома-
сида ёзиб қўйиш керак. Бу талаб бажарилмаса қайд этиш ҳолати да-
лиллик аҳамиятини йўқотади. 
Далилларга уларнинг йиғилиши ва тадқиқот қилинишига қараб 
баҳо берилади. У ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва 
объектив тергов қилиш асосида ва шунга таянган ҳолда қонун ва тер-
говчи заковати билан амалга оширилади. 
Криминалистик техника – бу фақат техника воситаларининг 
йиғиндиси бўлиб қолмай, балки криминалистиканинг умумий наза-
рияси ва табиий ҳамда техника фанлари асосида ишлаб чиқилган 
илмий қоидалар, усуллар ва методлар мажмуидир. Бунда далилий 
объектларни топиш, сақлаш, қайд этиш, тадқиқ этиш ва жиноятнинг 
олдини олиш учун процессуал қонунга мувофиқ улардан фойдаланиш 
мақсад қилиб қўйилган. Криминалистик техника воситаларидан ҳам 
терговчи, ҳам эксперт муассасалари фойдаланади, техник асбоб-
анжомлар эса энг мураккаб ва хилма-хил эксперт тадқиқоти ўтказиш 
имкониятини беради. 
Криминалистиканинг бу қисмига асосий криминалистика 
техникалари, суд фотографияси, излар тўғрисидаги таълимот (трасо-
логия), суд баллистикаси, ҳужжатларнинг техник-криминалистик 
тадқиқоти, хат ва дастхатнинг криминалистик тадқиқоти, одамнинг 
ташқи қиёфаси бўйича тасвирлаш ва криминалистик рўйхат киради. 
Криминалистик техника мавзусининг хилма-хиллигига қарамай, 
уларнинг ривожланиши ва табиий-техник асослари умумий бўлиб 
қолаверади. 
Тергов тактикаси – бу кам куч, восита ва вақт сарфлаб юқори 
самарага эришиш мақсадида жиноятни тергов қилиш, очиш ва олди-
ни олишда қўлланиладиган криминалистиканинг умумназарий қои-
далари, мантиқ, психология, суд этикаси ва бошқа илмий билимлар-
дан фойдаланишга асосланган дастлабки терговнинг тактик усуллари 
ва методларининг терговни режалаштиришнинг мажмуидир. 
Тергов тактикаси фақат далилларни очиш ва тадқиқ қилишга 
йўналтирилган айрим тергов ҳаракатлари ўтказиш усулларини ишлаб 
чиқибгина қолмай, айни вақтда вужудга келган тергов вазиятларидан 
келиб чиқиб, аниқ бир ишни тергов қилишнинг умумий йўналишини 
танлашга ҳам ёрдам беради. 


Жиноятнинг алоҳида турларини тергов қилиш – бу жиноятнинг 
ҳар бир турига тегишли ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиб тергов 
қилиш, уларни очиш ва олдини олишда қўлланиладиган илмий қои-
далар, техник воситалар, тактик усуллар ва методик қоидалар (тавси-
ялар) мажмуидир. 
Қўлланиладиган воситалар, усуллар ва тавсиялар бир жиноятни 
тергов қилишда самарали бўлиши мумкин. Масалан қотиллик жиноя-
тига нисбатан қўлланилган усул бошқа жиноятларни, айтайлик 
лоқайдликни тергов қилишда самара бермаслиги мумкин. Тавсия 
қилинган методика ҳар бир жиноятни тергов қилиш, очиш ва олдини 
олиш процессида энг қулай натижаларга эришиш учун мақсадга 
мувофиқ восита, усул ва методик қоидаларни танлаш имкониятини 
беради.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish