Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Умумилмий криминалистик методлар



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Умумилмий криминалистик методлар 
 
Умумилмий методлар ичида, энг аввало, диалектик метод муҳим 
ўрин эгаллайди. Унга биноан ҳар бир буюм бошқалари билан ўзаро 
алоқаларда, ҳаракатда, муайян шароитларда келиб чиқиши ва йўқо-
лиши мумкин. Жиноятни очиш ва тергов қилишда келиб чиқадиган 
ҳар қандай масалани ҳал этишда диалектика тадқиқ этилаётган ҳоди-
сага объектив ёндашувнинг муносабатлари ва алоқаларини, шунинг-
дек, унга хос барча хусусиятларни эътиборга олишни талаб этади. 
Диалектика қонунлари барча нарсалар ва воқеликларнинг моҳиятини 
тадқиқ қилиш, билиш, шундай экан жиноятни очиш ва уни содир эт-
ган шахсни аниқлаш имконияти бор, деган билиш назариясига асо-
сланади. 
Диалектик метод турли муносабат ва алоқалар эътиборсиз қолиб 
кетишидан, бир томонлама тергов қилишдан, фақат бир хил ҳолат 
билан қизиқишдан сақлайди. 
Умумилмий методларнинг муайян турларига кузатув, қиёслаш, 
ўлчаш, тасвирлаш, эксперимент ўтказиш, моделлаштириш ва бошқа-
лар киради.
Кузатув. Предметлар ва ҳодисаларни фаол бир мақсадга қара-
тилган режа асосида ва бевосита қабул қилиш кузатув орқали амалга 
оширилади. Кузатув амалий фаолиятда тинтув ва бошқа тергов ҳара-
катларини амалга ошириш чоғида алоҳида аҳамиятга эга. Кузатув ва-
зифалари предмет ёки ҳодиса характерига қараб белгиланади. Бир 
ҳолатда – қидирилаётган нарсани топиш, иккинчи ҳолатда унинг аниқ 
хоссалари ва белгиларини аниқлаш, учинчи ҳолатда – тинтув ва 
бошқа тергов хатти-ҳаракатлари ўтказишда гумон қилинувчи ёки 
айбланувчи хулқ-атворини таҳлил қилиш зарур. Шу муносабат билан 
кузатув жараёнида аниқланган ва процессуал мустаҳкамланган баъзи 
фактлар далиллик аҳамиятига эга бўлиши, бошқалари версияларни 
тузиш учун материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Қўшимча техник 
воситалар ва турли асбобларни қўллаш шароитида кузатув доираси ва 
самарадорлиги ошади.
Қиёслаш - ташқи дунёни идрок қилишнинг асосий усулларидан 
бири. Қиёслашсиз табиатда ва жамиятда содир бўлаётган фақат му-


раккаб ҳодисаларни эмас, балки жуда оддий ҳодисаларни ҳам билиш 
мушкул. 
Билиш жараёнида, шу жумладан, жиноятни тергов қилиш ва 
экспертиза жараёнида мазкур методни кенг қўллаш зарурати юқорида 
таъкидланган ҳолат билан изоҳланади. Қиёслаш криминалистикада, 
умуман идентификациялаш мақсадида ўтказилаётган тадқиқотда 
алоҳида аҳамиятга эга. 
Қиёслаш методини қўллаш мантиқнинг икки қоидасига жавоб 
бериши керак: 1) объектив воқеликнинг бир хилда предметлари ва 
ҳодисаларини, бир турдаги тушунчаларни қиёслашга йўл қўйилади; 
2) қиёслашда муҳим аҳамиятга молик белгилардан фойдаланилади. 
Криминалистик мақсадларда амалга ошириладиган қиёслашда 
тез-тез учрайдиган белгилар муҳим ўрин тутади. Қиёслаш методи 
криминалистик амалиётда мантиқий билишнинг бошқа методлари, 
яъни таҳлил қилиш, ҳодисаларни бир бутун ҳолда текшириш усули 
билан қўшиб олиб борилади. 
Ўлчаш. Бу метод ёрдамида ўлчанадиган буюм ва ўлчов бирли-
ги, миқёси ёки эталони (метр, килограмм, минут, литр, ҳарорат, ранг 
кабилар) ўртасидаги нисбат орқали белгиланади. Аниқ ўлчовга эга 
бўлиш учун махсус асбоб ва анжомлардан фойдаланилади. Ўлчов ил-
мий ва амалий фаолиятда мунтазам қўлланилади. У криминалистика-
да ҳодиса юз берган жойни ва ашёвий далилларни ўрганишда, экс-
пертиза ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказишда фойдаланилади.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish