Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

фанлар билан алоқалари 
Криминалистика жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини 
ҳал қилишга йўналтирилган ягона юридик фан эмас. Жиноят ҳуқуқи, 
криминология, жиноят процесси ҳам шу мақсадга хизмат қилади. 
Шунинг ўзи криминалистикани ушбу фанлар билан алоқаси зарурли-
гини кўрсатади. 
Криминалистика, энг аввало, жиноят ҳуқуқи билан алоқадор. 
Ганс Гросс криминалистикани «Жиноят ҳуқуқи воқелиги тўғрисидаги 
фан» деб атаган эди. Бинобарин, криминалист дастлаб жиноят ҳақида 
таълимотга эга бўлиши ва унга таяниши лозим. 
Жиноят сабабларини ўрганувчи ва унинг олдини олиш тадбир-
ларини ишлаб чиқадиган криминология билан криминалистиканинг 
алоқаси ҳам яққол кўриниб турибди. Криминалистика криминологи-
янинг назарий қоидалари ва амалий материалларини қўллайди, кри-
минология ҳам ўз навбатида аниқ жиноят содир этишга олиб келади-
ган сабаб ва шароитларни очиш бўйича криминалистик билимлардан 
кенг фойдаланади. 
Криминалистика ўғирлик, ҳужжатларни қалбакилашти-риш ва 
бошқа жиноятларнинг олдини олишга даъват этилган махсус усуллар 
ва техник воситалар ишлаб чиқишда ҳам фаол қатнашади. 
Криминалистика жиноят процесси билан узвий боғлиқ. Илгари 
баъзи бир ҳуқуқшунос олимлар уни «жиноят процессининг давоми 
ёки махсус курси» (М.С.Строгович ва бошқалар), деб атаган эдилар. 
Криминалистика ҳам жиноят процесси, ҳам жиноятга оид суд юри-
тиш ишлари вазифаларига бўйсунади, жиноят процесси принциплари 
ва нормаларига риоя қилиб, криминалистик техника воситалари, так-
тик усуллар ва методлардан фойдалана олади. Бу талабларни бузган 
ҳолда тўпланган, қайд қилинган ва тадқиқ этилган фактик маълумот-
лар суд далиллари бўлолмайди, ўз кучи ва аҳамиятини йўқотади. 


Жиноятни тергов қилишда қўлланиладиган криминалистик 
усуллар ва воситалар жиноят процессуал ва нормаларга мувофиқ 
ишлаб чиқилади, аммо кўпчилиги бевосита процессуал қонунда бел-
гилаб қўйилмаган. Вақт ўтиши билан улардан баъзилари ҳуқуқий 
тартибга солинган. Масалан, тергов экспериментлари ўтказиш ва та-
ниб олиш учун кўрсатишга оид тактик усуллар криминалистикада 
ишлаб чиқилган бўлиб, узоқ йиллар ҳуқуқий тартибга солинмай, 
фақат 60-йилларда қонундан жой олди. 
Криминалистика жиноятни очиш ва тергов ўтказиш тўғрисидаги 
фан бўлса-да, фуқаролик процессига нисбатан бегона эмас. Дастлабки 
ривожланиш босқичларида криминалистика фуқаролик процессида 
қўлланилмаган эди. Ҳозирги фуқаролик процессини амалга ошириш 
учун ҳужжатларни техник-криминалистик ва дастхат экспертизасида 
ва бошқа ашёвий далилларни аниқлашда криминалистик усуллар ва 
методлар тез-тез ишлатиб турилади. 
Бозор муносабатларига ўтиш ва хўжалик юритиш фаолиятининг 
янги шакллари, банк тизимининг ривожланиши, муомалага турли қи-
мматли қоғозлар – акциялар, векселлар чиқарилиши муносабати би-
лан фуқаролик ишларда криминалистикани қўллаш доираси анча кен-
гайди. 
Криминалистика фақат юридик фанлар билан эмас, балки бошқа 
фанлар: мантиқ, этика, психология, тезкор-қидирув фаолияти назари-
яси ва бошқалар билан алоқадор ҳисобланади. 
Мантиқий фикр юритиш исбот қилиш жараёни самарадорлиги-
нинг зарурий шартидир. Илмий билимларнинг ривожланиши, улар-
нинг интеграциялашуви натижасида билимларнинг махсус тармоғи, 
тергов мантиғи ёки исботлаш мантиғи вужудга келди, унинг қоидала-
ри тергов процессида далилларни таҳлил қилишда фойдаланилади. 
Суд этикаси жиноятни тергов қилишда қонун билан бирга 
қўлланиладиган ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқади. Терговчи у ёки бу 
техник воситалар, тактик усуллар ва криминалистик методлардан 
фойдаланиш жараёнида ахлоқ қоидалари талабларини бузишга ҳаққи 
йўқ. Ахлоқсиз усуллар ва воситалар ёрдамида тергов қилишга йўл 
қўйиб бўлмайди, чунки бу жиноят ҳисобланади. 
Суд психологияси ва унинг қонунлари ҳуқуқбузар, жабрла-
нувчи, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларининг 
хулқ-атвори, ниятини тўғри тушуниш ва тушунтириб бериш имкони-
ятини беради. Шу асосда уларнинг хулқ-атворларини ва шунга олиб 
келган сабабларни объектив баҳолаш имкониятини берувчи шарт-


шароитлар вужудга келади. Суд психологияси тергов ўтказаётган 
шахснинг ахлоқи ва хатти-ҳаракатларини тўғри баҳолашга ёрдам бе-
ради. Психологик омиллар тергов ишларини ташкил этиш ва ўтка-
зишга, натижалар самарали бўлишига ёрдам беради, бу уларни на-
фақат ҳисобга олиш, балки олдиндан кўра билиш зарурлигини кўрса-
тади. Масалан, сўроқ қилиш ва кўрсатувларга баҳо беришни суд пси-
хологиясисиз фараз қилиб бўлмайди.
Тезкор-қидирув фаолияти назарияси – криминалистик қоидалар 
асосида ишлаб чиқилган. Тезкор-қидирув фаолияти назариясининг 
криминалистика билан алоқаси чамбарчас боғлиқдир. Айниқса, исбот 
қилиш жараёнида ва алоҳида тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда 
тезкор ахборотни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш, тўплаш, 
ундан фойдаланиш катта аҳамиятга эга бўлади. 
Криминалистика суд тиббиёти билан фақат боғлиқ бўлиб қол-
май, балки доимо алоқада фаолият кўрсатади. Буни суд ишларини 
юритишда ҳақиқатни аниқлаш, ашёвий далилларни тадқиқ этиш ме-
тодлари умумийлиги билан изоҳлаш мумкин. Қотиллик ёки тан жа-
роҳати етказиш билан боғлиқ ишларнинг бирортасини суд тиббиёти 
иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди. Жасад, қотиллик қуроллари, 
кийим-кечаклар ва бошқа ашёвий далиллар криминалистика ва суд 
тиббиётининг умумий объекти ҳисобланади ва уларни тадқиқ қилиш 
кўпинча комплекс тиббий-криминалистика экспертизаси шаклида 
амалга оширилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, суд тиббиёти ва-
киллари 
Н.С.Бокариус, 
Ю.М.Кубицкий, 
С.Д.Кустанович, 
Ю.С.Сапожников ва бошқалар дактилоскопия, суд баллистикаси, 
дастхатшунос-лик ва криминалистиканинг бошқа бўлимларини ри-
вожлан-тиришда катта ҳисса қўшдилар. Криминалистика, шунингдек, 
суд психиатрия фани билан боғлиқ бўлиб, руҳий касалликка чалин-
ганлар томонидан содир этилган ижтимоий хавфли ҳаракатларни тер-
гов қилишда ҳисобга олинади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва 
жабрланганлар шахсини ўрганишда ақли расолиги ёки ақли норасо-
лиги тўғрисидаги руҳшуноснинг хулосалари ҳал қилувчи аҳамиятга 
эга. 
Яна шуни таъкидлаш керакки, криминалистикада тиббий фан-
лар (физика, кимё, биология, физиология ва бошқалар), техникага оид 
фанлар (радиоэлектроника, ҳисоблаш техникаси ва бошқалар) ва ма-
тематика фанлари қонунлари ва қоидаларидан кенг фойдаланиб ке-
линмоқда. Тегишли асбоб-анжомлар ва методлар одатда жиноятчи-
ликка қарши кураш вазифаларига мослаштирилади ёхуд криминалис-


тика вазифаларини ҳал қилишда, махсус восита ва методларни ишлаб 
чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish