5-§ Криминалистик диагностика
Бирор объект қидирилаётган нарса, ҳужжат ёхуд шахснинг ай-
нан ўзи эканлиги аниқланмаса, текширилаётган объектлар жиноятга
алоқадор бўлиши мумкинлиги, қидирилаётган объектга ўхшашлиги
тўғрисида хулосага келинади. Бу ҳолда гуруҳ ўхшашлиги аниқланади
ва шу гуруҳга кирадиган объектлар орасидан жиноятга алоқадорини
аниқлаш вазифаси келиб чиқади. Гуруҳга мансуб объектлар ўз хусу-
сиятлари билан бири жиноятга жуда алоқадор, иккинчисининг бун-
дай алоқаси асло йўқ эканлиги объектни қидиришга катта ёрдам бе-
ради. Масалан, иш бўйича барча “Тико” машиналари эмас, балки
фақат оқ рангли, бамферининг чап томони шикастланган, чироғи син-
гани қидирилиши кераклиги вазифани анча енгиллаштиради. Ана шу
шикастланган автомашинани бошқа шу гуруҳдагиларидан фарқлаш
криминалистик диагностика таълимотига оиддир.
«Диагностика» сўзи грекча бўлиб, «фарқлаш», «аниқлаш» деган
маънони англатади. Медицинада касалланишнинг одатий, унга ўх-
шаш симптомларга эга бўлган бошқа формаларидан ажратилганда
диагностика тушунчаси ишлатилади. Криминалистикада бу текшири-
лаётган ҳолатни одатий ҳолат билан ўхшашлигини аниқлашдан
ташқари фарқлаш, яъни шу ҳолатни унга ўхшаш ҳолатлардан ажра-
тиш, дифференциялаштириш тушунилади.
Криминалистик диагностиканинг умумий вазифаси объектив
ҳақиқатни объектнинг хусусиятлари ва ҳолатларини ўрганиш орқали
аниқлашдир. Бинобарин, диагностика замирида умумий воқеалар ва
уларнинг натижалари бўйича таниб олиш жараёни ётади.
Диагностика мураккаб суд–исботлов тизимининг усулларидан
бири сифатида ҳақиқатни аниқлаш умумий қонун-қоидаларига тўла-
лигича мос келади.
Криминалистик диагностиканинг асосий вазифалари қуйидаги-
лардан иборат:
1) жиноят содир этилган вазиятни ўрганиш (жиноят қаерда,
қандай вазиятда содир этилган, мавжуд изларнинг қайси бири жино-
ятга алоқадор);
2) ҳодисанинг турли босқичига оид механизмни ўрганиш
(тўсиқни бузиб ўтишнинг хусусияти ва йўналиши, транспорт восита-
ларининг тўқнашувдан олдин ва ҳодиса пайтида ўзаро жойлашуви,
қалбаки пул белгилари тайёрлашнинг усуллари ва ҳоказо);
3) ҳодиса юз берган жойдаги буюмларнинг алоҳида белгиларини
аниқлаш (уларнинг ҳолати ва хусусиятлари, жиноят қуролини тан-
лашга, жиноятчи ва унинг кийимида из қолдиришга, жиноятни яши-
ришга алоқадорлик);
4) жиноий ҳодисанинг вақтга оид хусусиятларини ўрганиш
(қачон юз берган, уни амалга ошириш учун қанча вақт кетган бўлиши
мумкин, қайси излар аввал, қайсилари кейинроқ пайдо бўлган ва
ҳоказо);
ҳаракатда бўлган объектларнинг миқдори ва хусусиятларини
аниқлаш (жиноят иштирокчилари нечта бўлган; қулфни очган шахс
профессионал маҳоратга эга бўлганми, ўқ отиш қуроли ёки портлов-
чи моддаларни тайёрлашда қандай мосламалар ишлатилган ва ҳока-
зо).
сабабли боғланишни ўрганиш (маълум бир хатти-ҳаракатлар ва
келиб чиққан натижа ўртасида сабабли алоқалар борми, ёнғиннинг
сабаби, тепкини босмай юз берган ўқ отилишининг сабаби нима ва
ҳоказо).
Баён этилганларни инобатга олган ҳолда криминалистик диа-
гностикани объектнинг (вазиятнинг) хусусиятлари ва ҳолатларини
унда юз берган ўзгаришларни аниқлаш мақсадида текшириш, ушбу
ўзгаришларнинг сабабини ва уни содир этилган жиноят билан
алоқасини аниқлаш деб таърифлаш мумкин.
Диагноз тушунчаси дастлаб тиббиёт билан, касалликни аниқлаш
билан боғлиқ бўлган. Фан ва техниканинг ривожланиши, билим ва
усулларнинг бирлашуви, уларнинг бир соҳадан иккинчисига ўтиши
сайин диагностиканинг техник, ботаник, зоологик, психологик ва
бошқа тушунчалари пайдо бўлди ва татбиқ этила бошлади.
Масалан, психологик диагностика суд-психологик экспертиза-
сида кенг қўлланилиб, инсоннинг руҳий хусусиятлари ва ҳолатини
аниқлаш усулларини ўз ичига олади: индивидуал фарқланиш, бола-
лар ва ўсмирларнинг шахс сифатида ривожланиши, интеллект, ақлий
заифлик ва ҳоказо. Техник диагностика суд-автотехника экспертиза-
сида кенг қўлланилади.
Криминалистик диагностиканинг илмий асосларини яратиш
учун алоҳида объектларнинг ва бутун бир жиноий вазиятларнинг ху-
сусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини ифодаловчи катта ҳажмдаги
кўп учрайдиган белгиларни таҳлил қилиш ва уларни бир тизимга со-
лишга тўғри келади. Булардан келиб чиққан қонунийликлардан фой-
даланилади.
Криминалист-трасолог излар классификациясига асосланиб,
ҳодиса рўй берган жойда изларнинг пайдо бўлиш шароитларини
аниқлаш бўйича диагностик вазифани ечади: аввал ҳар бир изни
алоҳида, сўнгра бир турдаги излар гуруҳини, ундан сўнг ҳар хил из-
лар гуруҳини ва уларнинг бирикмаси таҳлилига асосланиб бутун бир
вазиятни диагностика қилишга ўтади.
Идентификацияда объектнинг белгилари бир-бирига мос кел-
ганда қидирилаётган объект деб эътироф этиш учун изда акс этти-
рилган белгилар билан солиштирилади. Диагностиканинг мақсади
маълум, лекин ягона бўлмаган белгиларни аниқлашдир. Бу ерда
қиёсий усул акс эттирилган тасвирлар орқали ўрганилаётган объект-
ни такрорланувчи белгилари билан солиштириш учун ишлатилади.
Ҳар қандай диагностиканинг (тиббий, техник ёки криминалистик)
асоси ўхшашлик билан таққослашдир. Ўхшашликлари орқали
таққослаш усули ёрдамида эҳтимоллик даражаси, ўхшашлик ало-
матлари сони ва уларнинг муҳимлигига боғлиқ бўлган хулосага ке-
лиш мумкин.
Криминалистик идентификация назариясида объектлар иденти-
фикациялаштирилувчи ва идентификациялаштирувчи, изланаётган ва
текширилаётган турларга ажратилади. Бундай классификация диа-
гностикада ҳам мавжуд. Бунда объектлар диагностикалаштирилувчи
ва диагностикалаштирувчи, изланаётган ва ўрганилаётганга ажрати-
лади. Диагностикалаштирилувчи - бу объектнинг ҳолати, хусусиятла-
ри, ҳодиса механизмидир. Диагностикалаштирувчи эса, ҳолат, ху-
сусият, механизмни моддий акс эттирувчи излар, аломатлардир.
Кўпинча, диагностикалаштирилувчи объект сифатида қандайдир
конкрет нарса, диагностикалаштирувчи сифатида эса турли хил
маълумот: қолип, нусха, тергов ҳаракатлари баённомаларидаги тав-
сиф, схемалар, режалар, кўрсатув фото-кино-видеотасвирлар учрай-
ди. Конкрет объектни диагностикалаш, юқорида келтирилган маълу-
мот билан чекланмай, алоҳида тергов ҳаракатлари; тергов экспери-
менти, ҳодиса юз берган жойни қайта кўздан кечириш, экспертиза
ўтказишни талаб қилади.
Маълумотнинг ишончлилиги ва етарлилигига баҳо бериш жуда
муҳимдир. У етарли ёки ишончли бўлмаса, яна қандай манбалардан
ва қандай воситалар ёрдамида текшириш, тўлдириш мумкинлигини
аниқлаш лозим.
Ҳозирги пайтда диагностикани криминалистик экспертиза жа-
раёнида ишлатиш ривожланган. Бунда қуйидаги вазифалар ҳал эти-
лади.
Объектнинг бевосита хусусиятлари ва ҳолатини ўрганиш, шу
жумладан, маълум бир андозага мос келувчи хусусиятларни ўрганиш
муҳим аҳамият касб этади. Масалан, объект ўқ отиш қуролими, маз-
кур кукун гиёҳвандлик воситасими? Объектнинг асл ҳолати қандай
бўлган, ҳужжатнинг бошланғич матнига қандай ўзгаришлар кири-
тилган; одам қўлёзма ёзаётганда қандай ҳолатда бўлган; матнга хи-
миявий таъсир кўрсатилганми, ювилганми, кийимдаги қон излари-
нинг шакли ва жойлашишига қараб уларнинг пайдо бўлиш механиз-
мини аниқлаш мумкинми; мазкур ҳужжат бланкини тайёрлашда мах-
сус қоидалардан четга чиқишларга йўл қўйилганми, деган саволларга
жавоб олиш имконияти бор.
Ҳаракат вақтини, кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса жойидаги
изларга кўра, жиноятчи қандай ҳаракат қилгани ҳақида хулоса
чиқариш мумкин.
Терговчи алоҳида изларни аниқлаш ва уларни пайдо бўлиш са-
бабларини тушунтиришдан (сабаблари ва ўзаро алоқалари) бир хил
излар гуруҳини ўрганишга ўтади ва сўнгра уларнинг аломатлари асо-
сида жиноят ҳодисаси ҳақида муайян бир тахминни олға суради. Бу
тахминни асослашда криминалистик диагностика пайтида аниқланган
сабаб-натижа алоқалари муҳим аҳамиятга эга.
Криминалистик диагностиканинг элементлари бошқа тергов
ҳаракатларини ўтказганда ҳам яққол кўзга ташланади. Терговчининг
тинтув қилинаётган, сўроқ қилинаётган шахснинг хулқ-атвори, сўроқ
пайтидаги реакциялари устидан кузатуви диагноз схемаси бўйича
амалга оширилиши керак: белгилар таҳлили, тахмин қилиш, уни тек-
шириш ижобий роль ўйнайди.
Идентификациялашга имконият бе-
рувчи шарт-шароитлар
Идентификация
объектлари
Моддий дунёдаги
предметлар ва ѕоди-
саларнинг ўзига хос-
лиги, уларнинг
такрорланмаслиги
Моддий дунё объ-
ектларининг ўзаро
алоєадорлиги, ўзаро
бо¦лиєлиги, акс этиш-
га лаёєатлилиги
Акс этиш шаклига
кўра
Моддий дунё объ-
ектларининг нис-
бий ўзгармаслиги
(барєарорлиги)
Улардаги
ўзгаришларнинг
ишончли таѕлил
єилиш
имконияти
Моддий єайд єилин-
ган
Психофизиологик
(тасаввурдаги образ
бўйича)
Єўлланиш соѕаси
бўйича
Процессуал
фаолиятда
тергов ѕаракати ша-
клида, суд экспертиза-
си шаклида, процессу-
ал бўлмаган фаолиятда
Субъектлар бўйича
терговчи, суришти-
рувчи, суд, эксперт,
тезкор ходим
Идентификация
єилинув-чи
(ўхшати-
лаётган)
Идентифика-
ция єилинув-чи
(ўхшатди-ган)
Якуний натижа бўйича
Идентификация
Гуруѕ мансублигини аниєлаш
Идентификация єилувчи бўйича
одамлар
ѕужжатлар
предметлар
жараён ва
ѕодислар
ѕайвонлар
ашёларнинг
мажмуи
бинолар
бирламчи
ашёлар
жойнинг
моддалар
учаскалари
Идентификация єилинаётган объ-
ект бўйича
бутуннинг єисмлари
моддий єайд єилинган акс этиш
тавсифи
тасаввурдаги образлар
кимёвий тузилма
физик хусусиятлар тизими
Идентификация
турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |