3-§ Криминалистик техниканинг тергов ва тезкор-қидирув ишла-
рида қўлланилиши
Криминалистик техникани тезкор ходимлар, терговчилар мута-
хассис криминалистлар, суд ўз ваколати доираларида қўллайдилар.
Бундай техника жумласига терговчилар ва криминалистика эксперти-
заси бўлимларининг ходимлари фойдаланадиган илмий-техника во-
ситаларининг комплектлари, кўчма криминалистика лабораторияла-
ри, овоз ёзиш аппаратуралари киради. Жиноятларни олдини олиш ва
жиноятларни жадал аниқлаш, жиноятчиларни қидириш ва ушлаш
учун тезкор ишларда қўлланиладиган воситалар, турли хил сигнал
берувчи қўриқлаш қурилмалари, ҳужжатларни қалбакилаштиришдан
ҳимоялаш воситалари-кимёвий жиҳозлар ҳам криминалистик техника
жумласига киради.
Криминалистик техника воситаларидан тезкор-қидирув тадбир-
ларини ўтказишда, кўздан кечириш, тинтув, сўроқ, эксперимент ва
бошқа тергов ҳаракатларини бажаришда ва ашёвий далилларни ўрга-
ниш, видео, кино ҳужжатларини кўриш, магнит ёзувларини эшитиш
ва бошқа вақтларда фойдаланадилар.
Криминалистик техника тезкор-қидирув фаолияти билан боғлиқ
ишларни исбот қилишда, далиллар қидириб топишда, жиноятларни
очиш ва уларнинг олдини олишда ҳамда зарур маълумотларни
аниқлаш, қайд этиш ва тадқиқ қилишда фойдаланилади.
Тергов ҳаракатлари жараёнида криминалистик техника жиноят-
нинг моддий ҳолатини қайд этиш, далилларни топиш, олиш ва
сақлаш, уларни тақдим этиш ва объектларни экспертизага тайёрлаш
чоғида қўлланилади.
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари ўтказилиши-
да иштирок этаётган мутахассислар техника воситалари ва услубла-
рини қўллаш орқали тезкор-қидирув ходимларига амалий ёрдам
кўрсатадилар, маслаҳатлар берадилар.
Криминалистик техникадан тегишли қонун ҳужжатлари норма-
ларига, вазирликлар прокуратура қарорларига мувофиқ фойдалани-
лади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 91,
106-моддаларида техника воситалари ва услубларининг айримларини
(фотография, овоз ёзиш, моддий нусхалар, чизмалар) қўллаш ҳақида
тўғридан-тўғри кўрсатилган. Қонун ости ҳужжатларида криминалис-
тик техника воситаларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари батафсил
ифодалаб берилган.
Ишларни судда кўришда криминалистик техника воситалари ва
услубларидан фойдаланишга маълум шартлар билан йўл қўйилади.
Чунончи, бунда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари
бузилмаслиги; уларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солинмаслиги;
ахлоқ ва этика нормаларига эътибор берилиши; ахборот манбалари -
излар, ашёларни сақлаб қолинишнинг таъминланиши, шунингдек, ах-
боротнинг ўзи (масалан, экспертиза ва дастлабки тадқиқотлар ўтка-
зиш, суратга олиш, видео ва овоз ёзиш, кўрсатмалар моддий нусхалар
ва чизмалар) бузилмаслиги; воситалар ва услублардан тўғри фойда-
ланиш учун объектив шарт-шароитлар мавжуд бўлиши лозим.
Бундай шартнинг биринчиси - криминалистик техника восита-
лари ва услубларининг илмий жиҳатдан ўзига хослиги ва пухта
бўлишидир. Ҳар қандай техник воситаси, шу жумладан, махсус мате-
риаллар ва моддалар, уларнинг қўллаш услуби тиббиёт воситалари
каби қатъий равишда илмий маълумотларга асосланган, ваколатли
органларнинг синовидан ўтган ва улар томонидан экспертиза ва жи-
ноят-қидирув амалиёти учун тавсия этилган бўлиши керак. Бунинг
учун техника-криминалистика воситалари ёрдамида тўғри ва пухта
ахборот олинишини таъминлаш лозим. Шундагина жиноят ишини
тергов қилишда объектив натижага эришиш мумкин бўлади.
Криминалистик техниканинг юқорида санаб ўтилган барча
субъектлар томонидан юксак малака билан қўлланилиши-иккинчи
муҳим шартдир. Бу шартни руёбга чиқариш-техника воситалари ва
услубларини мукаммал билиш ва улардан тўғри фойдаланишни
тақозо этади. Бунда жиноят-процессуал қонунининг энг муҳим та-
лаблари сифатида объектив ёндашув ҳар томонлама ва тўлиқ бўлиши
зарур.
Тергов ҳаракатлари баённомаларида ва криминалистика экспер-
тизаси хулосаларида дастлабки текширув материаллари, криминали-
стик техника воситалари ва услубларини қўллаш шароитлари, тарти-
би ва натижаларини акс эттириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда
техника воситалари қўлланганлиги ўз тасдиғини топади, муайян бир
маълумотни техника воситаси ва услубини қўллаш йўли билан
текшириш, тергов ҳаракатлари (кўздан кечириш, эксперимент ўтка-
зиш, кўрсатувни воқеа содир бўлган жойда текшириш) жараёнлари
ёки натижаларини тиклаш имконияти яратилади.
Тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида, тезкор-қидирув тад-
бирларини амалга оширишда техника воситаларини ўзида жамлаган
“тезкор” сумка жуда қўл келади. Турли изларни, ашёларни топиш,
кузатиш, кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситалар
тергов ва тезкор ходимларга мўлжалланган мазкур сумкада жойлаш-
ган.
«Тезкор» сумкасида қуйидагилар мавжуд:
- фото ва видео тасвирга оладиган аппаратуралар;
- турли изларни мустаҳкамлаш ва кўчириб олишга ишлатилади-
ган восита-асбоблар;
- тери каштасидан қоладиган, кўзга кўринмайдиган изларни
кўринарли қилиб, кўчириб олишга қўлланадиган воситалар;
- ўлчов ва оптик (лупалар) асбоблар;
- ёзиш-чизмалар тайёрлаш, қайд этиш воситалари
Ҳозирги вақтда криминалистик техника воситалари билан
жиҳозланган авто-лаборатория ва алоҳида махсус прокурор кримина-
лист кабинетлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.
1-схема.
Криминалистик фо-
тография ва виде-
отасвирга олиш
Умумий
техника
асослари
Криминалистик тра-
сология
(изшунослик)
Криминалистик техника тизими
Ҳужжатларни
текшириш (ҳужжат-
шунослик)
Криминалистик
баллистика
ўқ отиш
қуролларини
текшириш
Криминалистик би-
тоскопия,
одамларнинг
ташқи тузилиши
(портретшунослик)
2-схема.
Тергов ҳаракатлари ва криминалистик экспертиза ўтка-
зиш
процессуал шакли
Криминалистик техника воситаси ва услубларини
қўллаш шакллари
процессуал шакллар
Тезкор-қидирув тад-
бирлари
Криминалистик
рўйхатдан
текшириш
Криминалист
мутахассиснинг
дастлабки текширув-
кузатуви
Мутахассис
маслаҳатини
олиш
Паспорт-виза иш-
ларини
юргизиш
Do'stlaringiz bilan baham: |