Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-расм, Тергов сумкасининг ички кўриниши



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 


3-расм, Тергов сумкасининг ички кўриниши 
 
 
4-расм, Тергов сумкасидаги баъзи асбоблар 


5-боб СУД ФОТОГРАФИЯСИ ВА ВИДЕО-ТАСВИР ЁЗУВИ 
 
1-§ Криминалистик фотография тушунчаси, унинг қўлланиш ша-
кллари 
Суд фотографияси муҳим криминалистик соҳалардан ҳисоблан-
иб, унинг жиноятчиликка қарши курашдаги ўрни каттадир. ЖПКнинг 
91-моддасида айтилишича, далилларни қайд этишда баённома тузиш 
билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга 
тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар 
тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланиши 
мумкин. Шундай экан, суд фотографияси ҳодиса жойини кўздан ке-
чиришда, тергов экспериментида, мурдани эксгумация қилишда, олиб 
қўйиш ва тинтувда, таниб олиш учун кўрсатишда ва бошқа тергов 
ҳаракатларини ўтказишда далилларни мустаҳкамловчи ва акс этти-
рувчи восита сифатида қўлланилади. 
Криминалистик фотография деганда тергов ҳаракатлари ва тез-
кор-қидирув тадбирларида, шунингдек, эксперт текширувларида 
қўлланиладиган илмий ишлаб чиқилган суратга туширишнинг усул-
лари тизимига айтилади. 
Фотосуратлар тергов ҳаракатлари баённомаларига ёки эксперт 
хулосаларига илова қилинади. Улар расмий равишда туширилган 
объектларни акс эттириб: предмет (из) аломатларини; тергов ҳара-
катлари олиб борилган шароитни; эксперт текширув натижаларини 
идрок этишга имкон беради. Бундай тасвир баённоманинг тасвирлов 
қисмини (эксперт хулосасининг текширув қисмини) тўлдирибгина 
қолмай, балки оғзаки тасвирлаш орқали идрок этилиши қийин бўлган 
аломатлар ва шароитларни тушуниш имконини беради. Суратга ту-
шириш мустаҳкамлашнинг объектив шакли сифатида акс эттириш 
оғзаки усулига нисбатан бир қатор афзалликларга эга: олинган су-
ратларнинг расмийлаштирилганлиги, уларнинг яққоллиги, маълумот 
узатишда юқори даражада аниқлиги, акс эттириш жараёнининг нис-
батан тезлиги буларнинг барчаси замонавий фотоаппаратуралардан 
фойдаланган ҳолда далилларни мустаҳкамлашнинг энг муҳим усул-
ларидан бири бўлиб қолди. 
Криминалистик фотография ишончли акс эттиришнинг ва ил-
мий-текширув усулларининг мажмуи сифатида ҳозирги амалиётда 
кенг қўлланилади. 


Мазкур кўшимча воситалардан фойдаланилганлиги ҳақида те-
гишлича тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида 
акс эттирилади. Шунингдек, ЖПКнинг 127-моддасида айтилишича, 
шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда, ёхуд 
хавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдала-
ниш мумкин. Бунда тергов ҳаракатлари баённомасига ёки суд мажли-
си баённомасига фотожадвал илова қилинади. ЖПКнинг 136-
моддасида айтилишича, кўздан кечириш чоғида суриштирувчи, тер-
говчи ёки суд фотосуратга туширади. 
Криминалистик фотографиянинг метод ва усуллари, мақсадла-
рига кўра далилларни мустаҳкамловчи ва текширадиган бўлиши 
мумкин. Мустаҳкамловчи методларга панорама, ўлчовчи, репродук-
циявий, стереоскопик, таниб олинадиган ва катта масштабли суратга 
тушириш киради. Текшириладиган микросуратга тушириш, тасвир 
контрастини кучайтириш мақсадида суратга тушириш ва кўринмас 
спектр нурларида суратга тушириш каби мустаҳкамловчи методлар 
қуролланмаган кўз билан кўриш имкони бўлган, текшириладиган су-
ратга тушириш аломатларини акс эттириш учун хизмат қилади. Тек-
ширув методлари ёрдамида ҳужжатлардаги қалбакилаштириш излари 
аниқланади, микроаломатлар ўрганилади ва ҳоказо. 
Криминалистик фотография қуйидаги турларга бўлинади: 
1) суд-тергов фотографияси; 
2) тезкор-қидирув фотографияси; 
3) суд-эксперт фотографияси; 
Суд-тергов ва тезкор-қидирув фотографиясида мустаҳкамловчи 
методлар қўлланилади. Суд-эксперт фотографиясида ҳам мустаҳкам-
ловчи, ҳам текширувчи методлардан фойдаланилади. Суд-тергов фо-
тографияси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: 
1) ҳодиса жойини, мурдани, ашёвий далилларни, ҳужжатларни 
кўздан кечиришда; 
2) тирик шахсларни гувоҳлантиришда; 
3) тинтув ўтказишда; 
4) тергов эксперименти жараёнида; 
5) таниб олиш учун кўрсатишда; 
6) тирик шахсларни ва мурдаларни рўйхатдан ўтказишда.
Эксперт фотографияси барча турдаги криминалистик эксперти-
заларда ва кўпгина бошқа турдаги экспертизалар (суд-тиббиёт, суд-
автотехник, суд ёнғин-техник ва бошқалар)да қўлланилади. 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish