Эмиссион-спектрал таҳлил - бу услуб махсус асбоб- спектро-
фотометр ёрдамида амалга оширилади. Бундай таҳлил туфайли турли
хил бўёқлар, автомобилларнинг лак бўёқларини, порохларни,
гиёҳванд моддаларни, мойларни, заҳарли кимёвий моддалар ва бошқа
шу кабиларни тоифалаш мумкин бўлади.
Элементлар таҳлили транспорт воситаларининг лак-бўёқларини,
мато ва толаларни идентификациялаш, тупроқ қолдиқларини тадқиқ
этиш учун қўлланилади. Табиий гиёҳларнинг элементлар таркибидан
бундай ўсимлик гиёҳванд моддаларнинг қайси минтақада ўстирган-
лиги ва уни етиштириш технологиясини аниқлаш учун фойдаланила-
ди. Синтетик гиёҳванд моддаларни тадқиқ этишда элементлар тарки-
би бундай моддаларни тайёрлаш технологиясини аниқлаш имконини
беради. Айни вақтда улар қайси минтақада ишлаб чиқарилганлигини
ҳам тахмин қилиш мумкин бўлади. Элементлар таркиби қимматбаҳо
тошларни фарқлаш имконини ҳам беради.
Атом спектрометрияси ҳамда бошқа услуб ва воситалар буюм
асл эканлиги ёки унинг қалбакилигини аниқлаш имконини беради.
Масалан, унинг ёрдамида у ёки бу маҳсулотнинг ишлаб чиқариш
технологиясининг ўзгарган вақтини аниқлаш мумкин. Элементлар
таркибини таҳлил қилиш воситалари ва услублари бошқа восита ва
услублар билан биргаликда этил қўшилган бензин ва озиқ-овқат
ёғларининг бузилганлик даражасини, олтин ёки олтин буюмлари би-
лан бирга турган матолардаги олтиннинг микрозарраларини
аниқлашда қўлланилади.
Порохларнинг элементлари таҳлили уларни ўқотар қуролларни
қўллаганлик билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича та-
бақалаштириш имконини беради. Ўқ теккан тешик атрофида қолган
одам тўқималари ёки терисининг таҳлили нафақат ўқ узилган масо-
фани, балки қуролнинг тури, калибрини ҳам аниқлаш имконини бе-
ради.
Молекуляр спектрометрия. Молекуляр спектрометриянинг
услуб ва воситалари спектр олиш орқали дори-дармонлар, заҳарловчи
моддалар, пластмассалар, лак-бўёқ, ёқилғи-мойлаш материаллари,
озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий толалар ва резиналарни таҳлил
қилишда қўлланилади. Суд экспертизасида аксарият ҳолларда ин-
фрақизил спекроскопия услуби қўлланилади. Уларнинг ёрдамида ки-
мёвий қўшилмалар идентификация қилинади.
Экспертиза амалиётида инфрақизил спекрометрия услублари ва
воситалари, нефть маҳсулотлари, мойлар, лак-буёқ материаллари, то-
лалар, полимерлар, пластмассалар, золдирли ручка пасталар, порт-
ловчи моддалар олиш имконини беради. Ушбу услуб ёрдамида тасо-
дифий ҳосил бўлган органик моддаларнинг таркиби тўғрисидаги
маьлумотни олиш айниқса аҳамиятлидир.
Ашёвий далилларнинг суд экспертизаси амалиётдаги самарадор
услуб ва воситалар қаторига спектраль люминисценция анализини
ҳам киритиш лозим. Ушбу услуб ёқилғи-мойлаш материалларини,
заҳарли моддаларини тадқиқ этишда қўлланилади, шунингдек, саноат
чиқиндиларида углеводлар мавжуд бўлган участкаларни, таркиби
турлича бўлган шишаларни табақалаштириш имконини беради.
Спектраль таҳлил, ўқ отиш жараёнида ўқ стволдан чиқаётган
пайтида унинг сирти қирилиши оқибатида металлда ҳосил бўлган
жуда кичкина изни ҳам, порох қуруми изларини ва бошқа йўллар би-
лан топиб бўлмайдиган ўзга изларни аниқлаш имконини беради.
Айрим қотишмалар, масалан қўрғошин қотишмаси спектраль
таҳлил ёрдамида тадқиқ этилганида қотишманинг маркасини, агар
махсус аралашмалар мавжуд бўлса, бу қотишма қаерда ишлаб
чиқарилганлигини ҳам аниқлаш мумкин бўлади. Бундай услуб ёрда-
мида таркиби жиҳатидан бир-бирига жуда яқин бўлган қотишма ва
қўшилмаларни ҳам фарқлаш мумкин. Мана шундай таҳлил ёрдамида
қиёсланаётган объектларнинг, масалан, мурдадан олинган майда зар-
рачаларнинг гумон қилинаётган шахсга қарашли патрондаги заррача-
ларга ўхшашлигини ва айнанлигини аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |