КРИМИНАЛИСТИК ИДЕНТИФИКАЦИЯ ВА ДИАГНОСТИКА
ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИ
ОДАМ ИДЕНТИФИКАЦИЯ
Объектни єамраб олиш даражасига
кўра
* Умумий
* Хусусий
Аѕамиятига кўра
* Гуруѕга оид
* Индивидиуаллаштирилишга
кўра
Характерига кўра
* Миєдорига кўра
* Сифатига кўра
Объект билан алоєасига кўра
* Зарурият туфайли
* Тасодифий алоєаларга
бо¦лиє
Излар бўйича-єўл, бар-
моє, оёє, тиш ва тана-
нинг бошєа аъзолари
излари бўйича
Таниб олишда тасаввур-
даги образ бўйича
Биологик ажратмалар
бўйича
Єўёзма`матни бўйича
Ташєи єиёфани тасфир-
лаб бериш (о¦заки порт-
рет) бўйича
Суяк єолдиєлари бўйича
Овознинг магнит
ёзувлари бўйича
Фото, рентген ва бошєа
тасвирлар бўйича
ll бўлим. КРИМИНАЛИСТИК ТЕХНИКА
4-боб КРИМИНАЛИСТИК ТЕХНИКАНИНГ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
1-§ Криминалистик техника тушунчаси ва
унинг вазифалари
Криминалистик техника - фаннинг бир бўлими бўлиб, жиноят-
ларни тергов қилиш жараёнида далилларни топиш, мустаҳкамлаш,
кўчириб олиш ва тадқиқ этишда қўлланадиган махсус асбоб-
ускуналар, техник воситалар ҳақидаги илмий-назарий билимлар ти-
зими ҳисобланади. Шу билан бирга криминалистик техника далил-
ларни топиш, уларни текшириш жараёнида қўлланадиган амалий би-
лимдир.
Криминалистик техника бўлими жамиятнинг илмий ва техник
ривожини таъминлайдиган табиий фанлар (биология, физика, химия
ва бошқалар) янги техника-технология воситалари (компьютер тех-
нологияси, информатика кабилар) ютуқлари криминалистик фаоли-
ятда, айниқса жиноятни тергов қилишда ва олдини олишда кенг
қўлланилади.
Техник воситалар деганда, фақат асбоб-анжомларни (ёритувчи,
ўлчовчи ва бошқаларни)гина эмас, балки техник қурилмаларни, мах-
сус криминалистик фаолиятда қўлланиладиган микроскоплар, нур-
ларни ва рангларни ажратувчи спектрографлар, овоз ёзиш, тасвир
ёзиш ва бошқалар назарда тутилади.
Криминалистик техника бўлимига тергов жараёнида зарур
бўлган информатик маълумотлар: изларни топиш ва текшириш, отиш
қуролларини идентификация қилиш, турли маълумотларнинг манбаи
бўлган ҳужжатларни тадқиқ этиш масалаларидан иборат. Мазкур
бўлим тизимига, шунингдек, одамларнинг ташқи қиёфа белгилари
асосида идентификация қилиш ва криминалистик рўйхат маълумот-
ларини қўллашнинг махсус қоидалари ҳам киради. Криминалистик
техника тизимида турли объектларни, изларни тадқиқ этишда қўлла-
надиган услублар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Криминалистик техниканинг вазифаси содир этилган жиноятга
доир маълумотларни қидириш, топиш, тадқиқ этиш ва аниқлашдан
иборатдир. Жиноят эса, текширилаётган воқеа ҳолатининг моддий
хоссаларида ўз аксини топади.
Криминалистик техника деганда жиноятни аниқлаш, очиш ва
унинг олдини олиш учун фойдаланиладиган турли техника қурилма-
лари, ускуналар, аппаратлар, асбоблар, буюмлар ва мосламаларни
тушуниш керак.
Криминалистик техникада Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг илғор тергов тажрибаси, шунингдек,
кимё, биология, физика ва бошқа фанлардан фойдаланилади. Крими-
налистик техника жиноятчиликка қарши курашда юқорида кўрса-
тилган фанларнинг айрим ютуқларини терговни олиб бориш вазифа-
ларига мослайди, ижодий бойитади ва муайян мақсадда қўллайди.
Шунингдек, криминалистиканинг ўз негизида махсус йўл-йўсинлари,
услублари ва криминалистикада, бир томондан, табиий ва техника
фанлари, бошқа томондан, жиноятларни очиш ва уларни олдини
олиш учун яратилган услублар тизими жамланган.
Криминалистик техниканинг моҳияти жиноят воқеаси билан
боғлиқ бўлган моддий вазиятни аниқлаш, ўрганиш, қайд этиш, техник
воситалар, йўллар ва услубдан фойдаланиш, уларни тадқиқ қилиш,
шунингдек, техник-криминалистик жиҳатдан тавсифлаш криминали-
стик аҳамиятга эга бўлган объектларни қидириш, идентификациялаш
услубларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборатдир.
Жиноят - юз берган, содир этилган воқеадир. Жиноятчини то-
пиш ва кейинчалик ўрганишда воқеа юз берган жойда, жабрланган
одамнинг танасида, кийим-кечагида қоладиган моддий изларнинг
аҳамияти каттадир. Криминалистик техника ҳар қандай из ва ашёвий
далилларни топиш, сақлаб қолиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш
воситалари, йўл-йўриқлари ва услубларини ишлаб чиқиш билан
шуғулланади. Ҳар қандай жиноят ҳам конкрет вазиятда, муайян ма-
кон ҳамда вақтда содир этилади. Бундан келиб чиқадики, криминали-
стик техниканинг вазифаси конкрет объектлар ва ҳодисаларни
аниқлаш имкониятини берадиган илғор услубларни яратишдан
иборатдир.
Тезкор-қидирув фаолиятида ҳақиқий маълумотларни аниқлаш
учун техника воситаси бўлиши лозим. Улардан олинган маълумотлар
жиноятларни содир этган шахсларни аниқлашда керак.
Жиноятнинг турли ҳолатларини ўрганишга ёндашувни назарда
тутиб, бу ёндашув муайян техник ҳаракатлар воситасида амалга оши-
рилади.
Услубиёт тор маънода муайян вазифаларни ҳал этиш учун
қўлланадиган бир неча услублар жамламасини билдиради. Масалан,
қалбаки белгиларни аниқлаш учун ҳужжатларни криминалистик
тадқиқ этиш, микроскопия, рангларни фарқлаш, ультрабинафша нур-
ларида таҳлил ўтказиш зарур.
Криминалистик техника воситалари жиноятларнинг олдини
олишга, воқеа содир бўлган жойдаги вазиятни аниқ ифодалашга, тер-
гов ҳаракатларини ўтказиш ва натижаларини қайд этишга, ашёвий
далилларни тўплаш, кўздан кечириш ва тадқиқ қилишга қаратилган.
Криминалистик техника воситаларини қўллаш тактикаси,
дейилганда тергов олдига кўйилган масалаларни ҳал этишга эришиш
мақсадида айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида ана шу во-
ситалардан оқилона ва самарали фойдаланиш тушунилади.
Криминалистик техника бир қатор тармоқларни ташкил этади:
криминалистик фотография, видео ва овоз ёзиш, кинога олиш восита-
лари шулар жумласига киради. Улар криминалистика курсининг
бошқа тактика ва услублари билан боғлиқ. Бу тармоқлар жиноят из-
ларининг ҳосил бўлиш механизмини ва уларнинг аломатларини ўрга-
нади. Криминалистиканинг бошқа соҳалари: идентификациялаш ва
диагностика, кўздан кечириш, тинтув ва эксперимент ўтказиш тактик
жиҳатдан ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ.
Криминалистик техника воситалари ва услублари тергов, тез-
кор-қидирув, экспертиза ва суд амалиёти эҳтиёжларига асосланиб
ишлаб чиқилади.
Криминалистик техника воситалари ва услублари қуйидаги гу-
руҳларга бўлинади:
Биринчи гуруҳга жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг
олдини олишда фойдаланиладиган фотография, видео ва овоз ёзиш,
кинога олиш воситалари, биология микроскоплари ва бошқа оптик
асбоблар, автомобиль ва авиация транспорти, телефон, телеграф, фо-
тотелеграф, радио, таҳлил қилиш қурилмалари, компьютерлар каби
умумий техника воситалари киради.
Иккинчи гуруҳ фан ва техниканинг турли тармоқларидан оли-
ниб, криминалистика мақсадлари учун мослаштирилган техника во-
ситаларидан ташкил топган. Булар жумласига ультрабинафша ва ин-
фрақизил
нурлардан
фойдаланишда
ишлатиладиган
турли
ёритгичлар, қидирув воситалари, кўчма криминалистик лаборатория
киради.
Криминалистик мақсадлар учун махсус тайёрланган техника во-
ситалари ва услублари учинчи гуруҳни ташкил этади. Булар жумла-
сига қидирилаётган шахснинг ташқи қиёфасини моделлаштирувчи
техника воситалари, папиляр нақшлар, ўқлар, гильзалар ва бошқа
объектларни ўрганадиган оптик асбоблар, воқеа содир бўлган жой-
даги изларни текширишда фойдаланиладиган қидирув асбоблари ва
материаллари киради.
Криминалистик техника воситалари ва услублари икки хил фао-
лиятга тегишлидир. Биринчи турга далилларни топиш, олиш ва қайд
этишда тергов ҳаракатларини ўтказишда фойдаланиладиган крими-
налистик воситалар киради.
Иккинчи турга асосан криминалистик экспертизалар ўтказишда
қўлланиладиган воситалар киради. Бу гуруҳдаги техник воситалари
жумласига угломерлар, микрометрлар, диометрлар, фотометрлар ва
бошқа турли оптика асбобларни, лупалар, микроскоплар люминес-
ценция лампалари, спекторофотометрия, рентген, хромотография ап-
паратларини киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |