Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Идентификация объектларининг таснифи



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§ Идентификация объектларининг таснифи 
Юқорида таъкидланганидек, идентификациявий тадқиқот жа-
раёнида битта объектдан ҳосил бўлган бир неча излар, масалан, 
баҳсли қўлёзма ва гумон остидаги шахс дастхатининг намунаси со-
лиштириб кўрилади. Қиёсланаётган бу объектларнинг биринчиси 
идентификацияланадиган, 
иккинчиси 
идентификациялайдиган 
объектлар ҳисобланади. Масалан, эшикни бузиб ўғирлик содир 
этилган жойда турли излар топилади, гумон қилинган шахснинг уйи-


да бузиш қуроли топилиб, ундан эксперимент тарзида излар олинади. 
Жиноят излари ва экспериментал излар қиёсий тадқиқ қилинади. 
Яшириниб юрган шахсни идентификациялаш учун унинг фотосурати 
ва қўлга олинган шахснинг фотосурати қиёсланиб текширилади. 
Ана шу объектлардаги барча белгилар ва хусусиятлар эмас, бир-
бирига солиштириш мумкин бўлганлари таққосланади. Масалан, жи-
ноят содир этилган жойдан топилган ҳажмли излар бўйича ломнинг 
иссиққа бардошлилиги, электр ўтказувчанлиги, зичлиги ва бошқа 
хоссалари ўрганилмай, унинг из қолдириш хусусиятлари тадқиқ 
қилинади. 
Идентификацияга оид хоссалар объектларнинг ўзаро таъсиридан 
ва изнинг вужудга келиш механизмларидан келиб чиқиб аниқланади. 
Масалан, автомашина юрган йўлда ғилдиракнинг изи қолади, авто-
машина бирор тўсиқликка урилганда радиатор, буфер, кузов ва ма-
шинанинг бошқа қисмларида из қолади. 
Идентификациялайдиган объектда унинг хоссаларини ифода-
лайдиган белгиларгина фойдали ахборот беради. Фақат ўша белгилар 
ўрганилади, қолганлари эътиборга олинмайди. Масалан, оёқ кийим-
нинг ердаги излари ўрганилаётганда из қолдирган тагчармнинг ташқи 
тузилиши, зичлиги, юмшоқлиги ва бошқа хоссалари ўрганилади. 
Тупроқнинг биологик ва кимёвий таркиби изнинг шаклланишига 
таъсир этмаса, улар тадқиқ қилинмайди. 
Идентификациялайдиган ва идентификацияланувчи объектлар-
дан фойдали ахборотни ажратиб олиш тадқиқотнинг дастлабки 
муҳим вазифаси ҳисобланади. Заруриятга қараб, идентификация-
лайдиган ва идентификацияланувчи объектлар бевосита ва билвосита 
тадқиқот қилинади. Идентификацияланадиган объектдаги хоссалар 
ўзгармаган бўлса, у бевосита тадқиқ этилади. Объект ўзгарган бўлса, 
унинг идентификациялайдиган белгилари илгариги излари орқали, 
яъни билвосита текширилади. 
Бевосита тадқиқот ҳамма ҳолларда ҳам мумкин бўлавермайди. 
Баъзи ҳолатлар ва функционал-динамик белгилар идентификация 
мақсадида фақат уларнинг излари, тасвирлари бўйича ўрганилади. 
Масалан, ёзув машинкасини идентификациялашда унинг ўзи эмас, 
унда ёзилган матн текширилади.
Хотиравий қиёфалар бўйича идентификация қилишда кўрсату-
влар, ёзма ёки чизма шаклида ифодаланган қиёфаси воситасида шах-
сни айнан ўша қидирилаётган одам эканлиги ҳал этилади.


Айнанликнинг процессуал шаклида ҳам фарқ бор: тасвирловчи 
материаллар бўйича идентификация кўздан кечириш ва экспертиза 
ўтказишни талаб этса, хотиравий қиёфа бўйича айнанликни аниқлаш 
сўроқ қилиш ва таниб олиш учун кўрсатиш шаклида амалга ошири-
лади. 
Баъзан қидирилаётган объект бир вақтнинг ўзида идентифи-
кацияланадиган ва идентификациялайдиган объект бўлиши мумкин. 
Масалан, жабрланган шахснинг баданида из қолдирган автомашинада 
айни вақтда қон изи қолиши мумкин, бармоқ изларини қолдирган 
жиноятчининг қўлида бўёқ заррачалари топилиши мумкин. 
Идентификациядан фойдаланиб исбот қилишнинг мақсади тер-
гов қилинаётган ҳодиса билан боғлиқ объектни топишдан иборат. Бу 
объект қидирилаётган ҳисобланади. Амалда исботлашнинг вазифаси 
текширилаётган объектлар доирасини мумкин қадар чеклаш ва улар-
нинг орасидан қидирилаётган объектни ажратиб олишдан иборат. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish