Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Ҳужжатларни суратга олиш. Далилий аҳамиятга эга бўлган 
ҳужжатлардан нусха олиш учун амалга оширилади. Бунда ҳужжат 
бутунлай ё қисман олиниши мумкин (ундаги муҳр, штамп, имзо, 
матннинг қисми). Изларни ва ашёвий далилларни суратга олиш бўйи-
ча далилий аҳамиятга эга бўлган объектларни акс эттириш учун фой-
даланилади. Бунга оёқ, қўл, транспорт воситаларининг излари, бузиш 
қуроллари ва уларнинг излари, жиноят излари ва бошқа объектлар 
киради. Ашёвий далилларни суратга туширишда ҳам уларнинг уму-
мий кўриниши, ҳам тергов жараёнида ўрганилиши зарур бўлган 
алоҳида ташқи белгилари туширилади. Ашёвий далиллар, турли из-
лар, жиноят қуроллари дастлаб улар топилган жойда суратга олинади. 
Марказли суратга олиш нафақат ашёвий далилни (пистолет, бузиш 
қуроллари ва ҳоказо), балки унинг атрофидаги предметларни акс эт-
тиришнинг имконини беради. Сўнг у деталли суратга олиш усулида 
суратга туширилади. Бунда масштабли чизғич қўлланилиши шарт. 
Шунингдек, ёритишга алоҳида эътибор бериш лозим, чунки 
предмет шакли ва унинг ташқи белгиларини тўғри идрок этиш 
ёруғликка боғлиқ. Ёруғлик суратга туширилаётган объектларнинг 
барча деталларини аниқ кўриш имконини бериши керак. Қоида бўйи-
ча бир неча ёруғлик манбаидан фойдаланилади. Улардан бири буткул 
объектни ёритишда қўлланилса, бошқалари алоҳида деталларни ёри-
тишда фойдаланилади. 
Предметнинг кўриниши аниқ бўлиши учун у ёруғ фонда суратга 
туширилади. Соялар бўлмаслиги учун объект қотирилган ойнанинг 
устига шундай қўйилиши керакки, у нейтрал фондан 10-20 см ма-
софада бўлсин. Ялтироқ предметлар бир қанча қийинчиликларни 
туғдиради (пичоқ, пистолет, автомобиль қисми ва ҳоказо). Бундай ял-
тироқлик ёруғликни тўғри тушириш билан йўқ қилинади: ёруғлик бе-
восита объектга эмас оқ экранга йўналтирилади. 
Изларни суратга тушириш. 
Қўл изларини суратга олиш одатда икки босқичда амалга оши-
рилади: 
1) қўл излари олинган предмет суратга олинади. Бу қўл излари-
нинг жойлашувини кўрсатиш учун зарур; 


2) қўл изларининг ўзи. Бармоқларнинг якка излари йирик мас-
штабли суратга олиш методида узунлаштирувчи ҳалқалар ёрдамида 
суратга олинади. Қўл изларини суратга олишдан олдин уларнинг 
устига шу мақсадларда қўлланиладиган бирор бир кукун сепилади. 
Агар қўл изи рангсизлиги туфайли суратга олиниши қийин бўлса, из-
ли предмет эксперт бўлимига жўнатилиши керак. 
Оёқ кийим ва транспорт воситалари изларини суратга олиш. 
Бунда алоҳида ва бир гуруҳ излар суратга олиниши мумкин. Излар 
жуда узун бўлса ёки кетма-кет жойлашган бўлса, чизиқли панорама 
қўлланилади. Бунда суратга олинадиган предмет ёнига масштабли 
чизғич қўйилади. Айрим оёқ кийим излари изнинг шакли ва ҳажми-
ни, шунингдек, алоҳида белги ва хусусиятларини акс эттириш учун 
фойдаланилади. Транспорт воситалари изларини суратга олишда 
расми аниқ кўринадиган ёки бирор алоҳида белгилари бўлган участ-
калари суратга олинади. 
Бузиш қуроллари ва уларнинг излари дастлаб марказли суратга 
олиш усулида, кейин эса масштаб усули билан суратга олинади. Бун-
да фото кадр йўл қўядиган даражада максимал масштабда сурат олиш 
лозим. Изларнинг шаклига ва алоҳида белгиларига алоҳида эътибор 
берилади, сабаби бу орқали қуролнинг шакли ва хусусиятлари ҳақида 
тасаввурга эга бўлиш мумкин. 
Фотоаппаратдан тўғри йўналишдаги ва ёйилган ёруғлик шундай 
берилиши керакки, у из рельфининг хусусиятларини аниқ кўрсатсин. 
Бўялган текисликни суратга олишда ёруғлик фильтрлари қўлланили-
ши мумкин. Мурдани ҳодиса содир бўлган жойда суратга олиш об-
зорли суратга олиш қоидалари бўйича бажарилади. Кейин эса мар-
казли суратга олинади. Бунда мурдани иккита қарама-қарши томони-
дан олиш тўғрироқ бўлади; учинчи сурат тепасидан олинади. Агар 
мурда оёқ ёки боши томонидан суратга олинган бўлса, бу маълум да-
ражада перспектив бузилишларга олиб келади. Бундай суратга олиш-
га фақат истисно ҳолларда йўл қўйилади: ён томонидан суратга олиш 
имкони бўлмаганида (мурда тор жойда эканлиги сабабли) ёки 
алоҳида аҳамият касб этган мурданинг ҳолатини акс эттириш учун 
(номусга тегиб ўлдириш ҳолатида). Мурда топилган ҳолатида суратга 
туширилгандан сўнг у ағдарилиб ёки кўчирилиб, баданининг кўрин-
мас жойларини суратга олиш мумкин. 
Суд фотографияси иш учун далилий аҳамиятга эга бўлган мод-
дий объектлар ва фактларни ёзиб қайд қилиш ва текшириш учун 
қўлланилади. Фотография усули ўзининг кўргазмали, аниқ ва тезкор-


лиги билан қайд этишнинг бошқа методларидан бирмунча фарқ қила-
ди. 
Текшириш учун суратга олиш мутахассис томонидан лаборато-
рия шароитларида махсус тегишли услублар қўлланган ҳолда амалга 
оширилади. Аниқ фототехника воситалари ва услубларни танлаб 
олиш текшириладиган объектлар ва текшириш вазифаларига боғлиқ. 
Турли криминалистик экспертизаларни ўтказиш пайтида 
қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга тўғри келиши мумкин: 
Кичик ҳажмли объектнинг оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган 
деталларини аниқлаш; 
Оддий кўз билан илғаб бўлмайдиган атроф-муҳит фонидан сал-
гина фарқ қилувчи деталларни аниқлаш; 
Оддий ёруғликда кўриб бўлмайдиган деталларни аниқлаш. 
Бундай масалалар ҳар хил усулларни қўллаш билан ҳал қили-
нади. 
Микро ва макрофотография оддий усул билан текшириб бўл-
майдиган ўрта, майда излар ва бошқа деталлар махсус қисқа фокусли 
объектив ёки фотокамера ёки фотонасадка билан бирлаштирилган 
ҳолда микроскоп орқали аниқланади ва қайд қилинади. 
Биринчи усулда объект 20-30 марта катталаштирилиб берилади 
ва у макросурат деб юритилади. 
Микроскоплар оптик ва электрон микроскоп орқали янада кўп 
даражада катталаштирилиб берилиши (бир қанча минг марта) мумкин 
ва микросуратга олиш йўли билан аниқланган излар, деталлар улар-
нинг катталаштирилган тасвирлари бўйича амалга оширилади. 
Суратга олишда микрообъектлар тасвирининг сифати кўп 
жиҳатдан ёруғликнинг аниқ белгиланишига ва ёритгич йўналиши 
тўғри танланганлигига, ёритгичнинг кучига боғлиқ, чунки бундай ҳо-
латда ёруғлик унча кўп бўлмайди. 
Контраст, яъни объект ва ундаги деталларнинг кўзга ташлани-
шидаги фарқлар шунчалик суст бўлиши мумкинки, уларни бир-
биридан ажратиш қийин. 
Контрастни кучайтириш учун (масалан, қоғоздаги ёзувнинг 
фарқини) ҳужжат контрастли фотоматериалга тасвирларни устидан 
қўйиш учун бир марталик контраст фотосуратга олиб, тасвирни фо-
тохимиявий йўл билан кўчайтириш услублари билан амалга ошири-
лади. 
Рангларни ажратиш ранги ўзгарган, ўйилган, шикастланган 
(куйдирилган), ўчирилган, матнлар қўшиб ёзилган, айрим чизмаларга 


ёки ҳарфларга тузатишлар киритилган ҳужжатлар текширилаётган 
рангли контрастларни светофильтр билан суратга олиш йўли билан 
кучайтириш мумкин. Бунда фон ёки деталларни аниқлаш вазифаси 
қўйилади. 
Светофильтрни танлаб олиш учун атрофдаги доира бўйича 
қўшимча ранглардан фойдаланилади. Қандайдир рангларнинг детали 
тасвирини кучайтириш учун унга (доира бўйича мос келадиган) 
қўшимча ранг берувчи светофильтр олинади, ёруғликни камайтириш 
учун замонавий ранг светофильтри олинади. 
Кўринмас доғларни спектрнинг нурларида суратга олиш (уль-
трабинафша, инфрақизил, рентген). Ультрабинафша, инфрақизил 
нурлар, шунингдек, кўринадиган ёруғликнинг айрим зоналари 
спектрнинг кўринмас зоналаридаги алоҳида моддалар люминесцен-
ция ультрабинафша ёки инфрақизил нурларга сезувчан фотоматери-
аллар билан суратга олинади. Фотоаппаратнинг объективига 3С-1, 
ЖЗС-5, ЖЗС-5, ЖС-17 ёки КС-19 светофильтр кийдирилади.
Калталаштирилган ультрабинафша нурлари билан суратга олиш 
турларини катталаштириш ва ўтказишдаги фарқларга, бинобарин фо-
тоқатламларга бир хил қабул қилинадиган ёки оддий кўз билан қара-
ганда кўринмайдиган айрим моддалар билан таъсир ўтказишга асо-
сланган. Кўп ҳолларда қайтарилган ультрабинафша нурлари орқали 
суратга олиш химиявий реактивлар билан ўчирилган ҳужжатларни 
тиклаш мақсадида амалга оширилади.
Фильтр ёрдамида масалан, объектлардаги отилишдан қолган из 
ёки қон доғларини аниқлаб олиш, сиёҳ тўкилган, учиб кетган ёки хи-
ралашиб қолган хатларни ўқиш мумкин. Бундай объектларни ин-
фрақизил нурлари орқали ИКС-1, ИКС-2 светофильтр ёрдамида ин-
фрахроматик фотоматериал ёки электрон-оптик ўзгартиргич билан 
оддий фотоматериал орқали суратга олиш мумкин. 
Рентген нурларида текширишлар асосан лаборатория шароитла-
рида олиб борилади. Рентген нурлари билан суратга олиш ҳажмли 
ашёларнинг ички тузилишларини кўриш ва текшириш учун қўлла-
нилади. Рентген нурида текширишда нур ўтмайдиган элементлар 
қўлланилади ва махсус аппаратда кузатиш йўли билан ёки махсус 
рентген фотоплёнкаларига олиб текширилади. Криминалистик тек-
ширишлар ўтказишда рентген нурларидан ташқари радиоактив нур-
лантиришдан, яъни гамма ва бетта нурларидан фойдаланилади.
Сўнгги пайтларда жиноий ҳодисани тўлиқ ва атрофлича қайд 
қилишнинг 
замонавий 
воситалардан 
бири-тобора 
кенг 


қўлланилаётган 
видеотасвирга 
олишдир. 
Илгари 
видеоёзув 
бўлмаганда, магнит тасмасига овоз ёзуви, кино ва фототасвир каби 
далилларни мустаҳкамлашнинг анъанавий усуллари қўлланилган. 
Фикримизча, бу усулларда бир қатор камчиликлар мавжуд бўлган. 
Видеоёзув аппаратлари 70-йилларнинг бошларида жиноят ишларини 
текширишда 
фойдаланила 
бошланди. 
Бошқа 
илмий-техник 
воситаларга нисбатан афзаллиги туфайли видеоёзув нафақат 
далилларни 
тўплаш, 
тергов 
жараёнлари 
ва 
натижаларини 
мустаҳкамлаш, балки иш бўйича мустақил далил сифатида кенг 
қўлланиши билан эътиборли дейишга асос бор. 
Далилларни 
мустаҳкамлашнинг 
график 
ва 
фототасвир 
усулларидан фарқли ўлароқ, видеоёзув барча маълумотларни 
динамик тартибда тўлиқ акс эттиради. Видеоёзувни қўллаш тергов 
ҳаракатларининг бориши, воқеаларнинг ривожи ва жараёнининг ўзи 
ҳам акс этган тўлиқ ахборот манбаи эканлиги билан ҳам 
аҳамиятлидир. У ишончли далилий ашёларни қўлга киритишга 
хизмат қилади. Видеоёзув ҳодисани тергов ҳаракати иштирокчилари 
қандай кузатган бўлса, шундай ҳолда қайта намоён этади. У алоҳида 
белгиларни фақат асл ҳолатда эмас, балки секинлаштирилган ёки 
тезлаштирилган ҳолда намойиш этиши, кадрларни тўхтатиш, унда акс 
эттирилган воқеаларни синчиклаб кузатиш ва изчил ўрганиб чиқиш 
учун қулайдир. Бу нафақат дастлабки тергов, балки суд учун ҳам 
алоҳида аҳамиятга молик. Хусусан, судланувчиларнинг дастлабки 
терговда берган кўрсатувларини, маълумотларини ўзгартириши ва 
бошқа йўллар билан дастлабки тергов материалларининг далилий 
аҳамиятини йўқотишга уриниши текширилганда айниқса қўл келади. 
Видеомагнитофон техникасининг афзаллиги шундаки, изларни 
суратга олиш, тергов ҳаракатлари ўтказишда етарли бўлмаган 
жиҳатларни тўлдиришда қўллаш мумкин (ёмон об-ҳавода, қоронғи 
жойларда). Қонунга кўра, кинотасвирдан фойдаланганда албатта 
юқори таъсирчан сурат тасмаси бўлиши керак. Видеоёзувда эса тунги 
вақтда, очиқ, воқеа содир бўлган жойларни кўздан кечиришда 
қўшимча ва сунъий ёруғликдан фойдаланилса ҳам бўлади. Хусусан, 
"Раnasonic" видеокамералари учун ноқулай шароитларда ҳам 
корпусида жойлашган галоген чироқ нури қуввати етарли бўлади. 
Бундан ташқари, қўшимча ёруғликни қўллаш ва ёритишнинг бошқа 
усулларини қўллаш ҳам мумкин. Виде-оёзувни кинотасвир, 
видеофонограмма билан боғлиқ тарзда таржима қилинган фильмнинг 
турли кўриниши сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бунда у кинотасвир 


аппаратидаги 
ифода 
ёруғлик 
плёнкасида 
эмас, 
балки 
видеомагнитофондаги магнит видеотасмасида мустаҳкамланиши 
билан фарқланади. Хуллас, видеоёзув воқеани қайд этишнинг энг 
қулай ва ишончли воситаси бўлиб, шубҳага йўл қўймаслиги билан 
устувордир. Видеоёзувлар кинотасвир билан солиштирил-ганда 
тезкор ва аниқ иқтисодий афзалликларга ҳам эга. Унинг яна бир 
афзал жиҳати оқ ва қора киноманбалари билан солиштирганда уларга 
нисбатан кенгроқ ахборот доирасига эга рангли видеотасмалардан 
фойдаланиш имконияти мавжудлигидир. 
Кинотасвирни кимёвий қайта ишлашда унинг сифати юқори 
бўлиши ҳамда тўлиқ яроқли бўлишига кафолат бўлмайди. 
Киноплёнкани монтаж қилишда ҳам хатоларга йўл қўйилиши 
мумкин. Кинокамерадан фарқли ўлароқ, видеокамера автоматик 
тартибда ишлайди, видеомагнитофонни телевизион аппаратга улаш 
ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Видеоёзувнинг ўрни шундаки, 
видеомагнит тасмаси ҳеч қандай қайта ишлашни талаб қилмайди, 
балки кўп маротаба ишлатилиши, видеоёзувни тергов ҳаракатини 
тасвирга олиш тугаши биланоқ намойиш этиш мумкин. 
Видеоёзув тергов ҳаракати баённомасида ёзилган айрим 
ҳолатларни тўлиқ ва аниқ бериш, шунингдек, унда айрим сабабларга 
кўра ёзилмаган предмет ва ҳодисаларни акс эттириш учун 
фойдаланилади, терговчи йўл қўйган камчиликларни тўлдиради, 
баённомада ёзилган деталларни кўриш ва уларни тасаввур қилиш 
имконини беради. Шунингдек, ишни тўғри ҳал қилишда аҳамиятли 
ҳолатлар ҳақида объектив маълумотларни ўзида мужассам этади. У 
қулай ва вақтни иқтисод қилиши билан ҳам афзалдир. Шу сабабли 
видеоёзув 
техникасини 
авваламбор 
терговни 
қизиқтирувчи 
ҳодисалар, манбалар ва динамик ҳаракатдаги объектларни қайта 
тиклаш ва қайд этиш учун қўллаш мақсадга мувофиқ. 
Видеоёзув техникаси, воқеа жойини кўздан кечириш, у ер ҳолат 
мураккаб ва тез ўзгарадиган бўлса, масалан, ёнғин, сув тошқини, 
портлаш, транспорт ҳалокати ёки воқеа натижалари билан боғлиқ, 
қайта тиклаш ишларини қайд этиш ҳолларида самара беради. 
Видеокамера воқеанинг умумий тасвири, масалан, ёнғин белгиларини 
батафсил ўрганиб чиқишда ёрдам беради. Айрим ҳолларда ҳатто 
унинг юз бериш сабабларини аниқлаш, олов тарқалиш йўналишини 
белгилашда қўл келади. Агар ёнғин жойи ўрмон ҳудуди бўлса, 
майдон тарафлари бўйича юқоридан кўриниши вертолётдан 
фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


Видеоёзув техникасини маст ҳолда жиноят содир этган 
шахсларни ушлаб туришда, айниқса, йўл-транспорт ҳодисаларида 
қўлга олинганлар спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини 
текширишга розилик бермаганда, ушлаб турилганда ёки ҳибсга 
олинганда жиноятчи жиноят изларини, ашёвий далилларни, 
ҳужжатларни йўқ қилиш ёки зарар етказиш хавфини туғдирганда 
қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу эса тасвир судда намойиш 
этилганда шахснинг айбдорлигини тасдиқловчи бошқа далиллар 
қаторидан жой олиши мумкин. Шунингдек, видеоёзувни фош 
қилувчи далилларни қайд этишда, масалан, кўп миқдордаги қурилиш 
манбаларини йўқотиш, олиб қўйиш билан боғлиқ тинтув ўтказишда 
қўллаш ҳам мақсадга мувофиқдир. 
Видеоёзувни шахсни таниб олиш учун кўрсатиш пайтида ҳам 
қўллаш керак. Чунки, баъзан шубҳали ҳолатлар бўлиши мумкин, 
видеомагнитофон эса таниб олиш бўйича хусусиятларни судда 
кўрсатиш йўли билан уларнинг ишончлилигини оширади. 
Видеоёзув ҳужжат ва предметларни таниб олиш учун 
кўрсатишда ҳам фойдалидир. Видеоёзув техникаси ҳаёти хавф остида 
турган жабрланувчидан тушунтириш олишда ёки кичик ёшдаги 
шахслар сўроқ қилинганда фойда беради. Видеоёзувни манфаатдор 
шахсларнинг тазйиқи натижасида ўзларининг дастлабки ҳақиқий 
кўрсатувларини 
ўзгартириш 
мумкин 
бўлган 
гувоҳни 
(жабрланувчини) сўроқ қилишда, шунингдек, сўроқ қилишнинг 
ноқонуний усуллари қўлланганлиги ҳақидаги ариза бериш мумкин 
бўлганда ва ўз кўрсатувларини ўзгартирадиган айбланувчини сўроқ 
қилишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. 
Видеоёзув тергов экспериментлари ўтказилганда, иш бўйича 
ҳақиқатни тиклаш ва далилларни мустаҳкамлашда ҳам беқиёс ёрдам 
беради.
Баъзи ҳолларда прокурор, суд, адвокат ва тергов ҳаракатининг 
бошқа 
иштирокчилари 
видеофонограммани 
кўриб, 
тергов 
экспериментининг муҳим процессуал шароитларига риоя қилинган 
ёки қилинмаганлиги, баённомада ўтказилган тажриба ва унинг 
натижалари ўртасида қарама-қарши фикрлар бор ёки йўқлиги ҳақида 
муҳокама қилиш имкониятини қўлга киритадилар.
Видеоёзув 
ўзгарувчан 
ҳоллардаги 
маълум 
объект 
ва 
ҳодисаларни кўриш зарурати туғилганда, маълум шахснинг 
ҳодисаларни кўриши зарурати туғилганда, маълум шахснинг аниқ 
вақт оралиғида касбга хос билимларни қўллаш билан бирор усулда 


маълум ҳаракатни содир этиш имкониятини текшириш каби тергов 
экспериментларини ўтказишда кўпроқ фойдалидир. 
Далилларни видеоёзув техникаси ёрдамида қайд этишнинг янги 
усули процессуал меъёрларга зид келмайди ва жиноят ишини 
текширишнинг 
самарасини 
ҳамда 
дастлабки 
тергов 
материалларининг далил манбалари баҳосини оширади. 
5-расм, Мурданинг топилган жойида икки томондан расмга олиш 
6-расм, Жиноят содир бўлган бинонинг ташқи кўриниши (обзорли 
суръатга олиш) 


7-расм, Криминалистика фотолабараторияси 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish