Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Таниб олиш учун суратга олиш тирик шахсларни ва мурдала-
рни қуйидаги мақсадларда суратга олиш учун қўлланилади: 
1) рўйхатга олиш учун; 
2) таниб олиш учун кўрсатиш учун; 
3) эксперт тадқиқоти учун. 
Тирик шахсларни суратга тушириш қоида бўйича икки ҳолатда 
амалга оширилади: фас-тўғридан ва ўнг-чап томонидан. Юз қисми-
нинг алоҳида хусусиятлари бўлса, иккала томондан ҳам суратга ту-
ширилади. Суратга туширишда бош тик ҳолатда бўлишига эътибор 
қилиш керак. Ён томонидан суратга туширишда сочлар қулоқ ёки 
унинг қисмини беркитмаслиги лозим. Суратнинг фони оч кулранг 


нейтрал сидирға бўлиши керак. Агар фон сифатида ишлатиладиган 
экран бўлмаса, суратга туширилувчи оч ранг девор олдида туриши 
зарур, лекин бошнинг сояси деворга тушмаслиги учун девор ва у 
орасидаги масофа бир метрга яқин бўлиши керак. Суратга туши-
ришда ёруғликка эътибор қилиш жоиз, яъни у жуда текис ва ёйилган 
бўлмаслиги керак, чунки бундай ёруғлик юзни текис қилиб, контур-
ларсиз кўрсатади. Энг яхши натижаларга 45 даража остида бурчакда 
берилган умумий ёйилган ёруғлик шароитида эришилади. 
Таниб олиш учун суратга туширилганда юз тасвири натурал 
катталигининг 1/7 қисмини ташкил қилиши тавсия этилади. Лекин 
бундай даражадаги кичкиналаштиришга фақат 6х9, 19х12 ва ундан 
кўпроқ ҳажмдаги кадрли фотоаппаратлар ёрдамида эришиш мумкин. 
Мурдани таниб олиш учун суратга тушириш қуйидаги тартибда 
амалга оширилади: дастлаб, суд-тиббиёт эксперти мурдани қиёфаси-
ни тиклашга ҳаракат қилади. Суратга тушириш фас, ўнг ва чап про-
филь амалга оширилади. Мурдани тик ҳолатда суратга тушириш 
мумкин. Бунда мурда стулга жойлаштирилади ва боши стулдаги мах-
сус ушлагичга боғлаб қўйилади. Мурда яланғоч ҳолда топилган бўл-
са, унинг бадани суратга туширилишдан олдин оқ мато билан ўрала-
ди. Мурданинг устига бошқа кийимларни кийгизиш нотўғри бўлади, 
сабаби бу таниб олувчини таниб олиш вақтида адаштириши мумкин. 
Суратга туширишнинг хусусий усуллари воқеа содир бўлган 
жойни суратга олиш баённомасини тасвирий қилиб мустаҳкамлашга 
ва ашёвий далилларнинг фотонусхаларини жиноят ишига қўшиб қўй-
ишга ёрдам беради. Воқеа содир бўлган жойни ўз вақтида кечикмай 
суратга олиш муҳим аҳамиятга эга. Терговчи воқеа содир бўлган 
жойда олган суратларининг натижалари унумли бўлиши учун: 
1) воқеа содир бўлган жойдан бошқа манфаатдор шахсларни 
четлатиш; 
2) вазиятнинг ўз ҳолатича сақланишини, далилий ашёлар ва 
бошқа предметларнинг дахлсизлигини таъминлаш; 
3) воқеа содир бўлган жой ва у ердаги ашёвий далиллар, қўл, 
оёқ, кийим, транспорт изларини, ташқи муҳит таъсиридан ёмғир ва 
қордан сақлаш чоралари кўрилиши керак. 
Статик кўздан кечириш чоғида жойлардаги объектлар қандай 
турган бўлса, вазиятни ўзгартирмай, шу ҳолда обзорли, марказли су-
ратга олиш лозим бўлади. 
Динамик кўздан кечириш-актив ҳаракат бўлиб воқеа жойини де-
талли кўриб чиқишдир. Воқеа содир бўлган жойда ўқ отиш қуролла-


ри, гильза, патронлар, излар, ашёвий далиллар синчиклаб кўриб 
чиқилади, қўлга олиб кўрилади, агар уларни олиб кетишнинг иложи 
бўлмаса суратга олинади. Суратга олиш объектлари жиноят учун бе-
восита алоқадор бўлган майдон, кўча, бино, уй, ўрмон, темир йўл, 
томорқа ерлар, уйнинг ичидаги кўзга кўринган предметлар ва жино-
ятдан қолдирилган излар, шунингдек, оёқ кийим, қўл излари, бу-
зилган, синдирилган тўсиқлар, бузиш қуроллари, транспорт восита-
лари ва уларнинг излари бўлиши мумкин. Булар қўшимча равишда 
кўргазмали далил бўлиб хизмат қилади. Воқеа содир бўлган жойни 
кўрсатадиган фотография конкрет мақсадларга мос равишда ҳар бир 
кўриб чиқиш босқичи бажарилганлигини кўрсатувчи сурат олин-
гандагина тўлиқ бажарилган ҳисобланади. Воқеа жойини суратга 
олиш қуйидаги турларда амалга оширилади: 
А) Воқеа содир бўлган жойни унинг атрофидаги кўриниш билан 
бирга қўшиб суратга олиш ориентирли суратга олиш дейилади. 
Бундай сурат воқеа содир бўлган жойдаги объектларнинг ташқи 
кўринишини ва шу воқеага алоқадор жойларни тўлиқ кўрсатиш билан 
характерланади. 
Агар кенг жой майдонини, ундаги бутун вазиятни бирга қўшиб 
ориентирли суратга олиш зарур бўлиб қолса, унда кенг бурчакли объ-
ективлар билан ёки панорама усулида суратга олиш зарур бўлади. 
Айрим ҳолларда воқеа содир бўлган жойда тўсиқлар, яъни баланд 
бино, дарахтлар бўлса, унинг атрофидаги вазиятни юқоридан туриб 
суратга олиш мумкин. 
Б) Обзорли суратга олиш воқеа содир бўлган жойнинг дастла-
бки ҳолатини, у қандай кўринишда бўлса, шу кўринишда суратга 
олишдан иборат. Бунда воқеа содир бўлган жойни тўла ва мазмунли 
акс эттириш, воқеа тахминан аниқланган жойдан суратга олиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Обзорли сурат воқеа содир бўлган жойни 
тўлиқ акс эттиришдир. Бунда олинган суратлар воқеа содир бўлган 
жойнинг энг муҳим элементларини, вазиятнинг энг зарур жойини бу-
тун акс эттириши керак. Бундай вақтда воқеа содир бўлган жой би-
лан, жиноят содир бўлган вақтдаги вазиятнинг ҳолати, буюмларнинг 
ҳолати, предмет излари билан танишиб чиқилади. Обзорли сурат 
воқеа содир бўлган жойдаги предметлар сонига, суратга олувчининг 
позициясига, туриш ҳолатига боғлиқ. Бир томондан олинган суратда 
баъзи деталлар бошқа деталларнинг орқасида яшириниб қолиши 
мумкин. Шунинг учун обзорли суратни тўрт томондан, яъни тўрт 
нуқтадан олиш маъқулдир. Воқеа жойидаги қўзғалмайдиган ва кўзга 


яққол ташланадиган предметлар, очиқдаги алоҳида бино, қурилиш, 
якка турган дарахт, кўча ва шунга ўхшашлар ориентир нуқта қилиб 
олингани маъқул. 
Обзорли суратларни олишда кўпроқ панорама усули қўлланила-
ди. Бунда терговчи воқеа содир бўлган жой билан танишиши, унинг 
ҳажми ва чегарасини аниқлаши, вазиятни ифодаловчи барча ҳо-
латларни суратга олиши керак. 
В) Марказли (узловой) суратга олиш. Криминалистик нуқтаи 
назардан воқеа содир бўлган жойда ёки унинг айрим ҳудудида 
мавжуд бўлган айрим предметларни суратга олиб қўйиш муҳим 
аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда бундай муҳим марказли объект воқеа 
содир бўлган жойдаги мурда ва унинг атрофидаги излар, қон доғлари, 
жиноят қуроллари бўлиши мумкин. 
Ўғирлик содир бўлган жойдаги эшик, дераза ҳолати, омборнинг 
очиқ қолиши, авария содир бўлганда автомобиль ҳалокати ва ҳоказо-
ларни алоҳида тасвирлаш мумкин. Масалан, мурдадаги жароҳатлар, 
бузилган эшик, дераза, девор ва бошқа тўсиқлардаги бузиш қуроли-
дан қолган излар, ўқ отиш қуролидан қолган излар мазкур усул билан 
суратга олинади. 
Г) Деталли суратга олиш. Деталли суратга олишнинг асосий 
вазифаси, майда деталларни (далилий ашёларни) суратга олишдир. 
Масалан, мослама, калит, темир, ёғоч ва бошқа материалнинг майда 
қисмлари, қўл излари, отилган ўқ ва гильзалар, синган шиша парча-
лари ва шу каби бошқа объектлар суратга олинади. Деталли суратга 
олишнинг марказли усулидан фарқи шундаки, айрим деталл, ашёвий 
далилларни жойдан олиб кетиб, махсус хона ва алоҳида шароитда су-
ратга олиш мумкин. Шу билан бирга суратга олинаётган объектнинг 
натурал размерини кузатиш мақсадида унинг ёнига ўлчов асбоби 
(чизғич), сантиметрли лента қўйиб суратга олинади. 
Ҳодиса жойини суратга тушириш ҳодиса содир бўлган жойдаги 
теварак муҳитни, ундаги предметларни, топилган изларни, жиноят 
қуролларини ва мурдани акс эттириш мақсадида амалга оширилади. 
Уни турли нуқталардан амалга ошириш тавсия этилади. 
Тинтув вақтида суратга тушириш унинг натижаларини акс этти-
ришга қаратилади. Бунда тинтув олиб борилган жой, хуфия жойлар, 
жойлашуви, омборлар, тинтув вақтида топилган предметлар суратга 
туширилади. 
Тергов эксперименти вақтида суратга олиш у амалга оширила-
ётган атроф муҳитни ҳамда эксперимент, ҳам унинг алоҳида этаплари 


ва натижаларини акс эттиришга қаратилади. Бу фотографик усулда 
кўриш мумкинлигини текширувчи, бирор бинога маълум бир йўл би-
лан кириш мумкинлигини текширувчи, объектларни у ёки бу жойда 
жойлаштириш мумкинлигини текширувчи тергов эксперименти 
натижаларини мустаҳкамлайди.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish