3-§ Суратга ва видео-тасвирга тушириш натижаларини про-
цессуал расмийлаштириш
Жиноятни очишда ва тергов олиб боришда суд фотографияси
суратларни етарли даражада юқори сифатли бўлишини таъминлаши
керак. Фотография суратга олинган ҳолат ва вазиятнинг белгиларини
ва маълум объектларини тўла тасвирлай олиши лозим. Суд фотогра-
фияси далилларни тасдиқлабгина қолмай, исботлаш жараёнинини
ҳам енгиллаштиради. Фотосуратлар баённомага илова қилинади,
аммо бу нарса терговчини баённома ёзишдан озод қилмайди. Олдин-
ги олинган суратлар ҳам изоҳлаб ёзилиши керак. Фотография ташқи
кўринишни кўрсатади, холос, аммо терговчининг сўз билан айтади-
ганларини (материалнинг қаттиқ, юмшоқлиги, аҳамият даражаси,
структурасини) кўрсата олмайди.
Криминалистик фотосуратлар тергов ҳаракати баённомасида ўз
аксини топади. Кўздан кечириш баённомасида олинаётган объект-
нинг номи, фотоаппарат модели, объектив маркаси, ёруғлик тури,
(табиий, сунъий), негатив фотоматериалларнинг спектрал сезгирлиги,
фотография усули, суратга олинган кадрлар сони, диафрагмаси, вы-
держкаси кўрсатилади. Масштаб билан суратга олинмаган бўлса, ма-
софани кўрсатувчи шкаладаги метри кўрсатилади. Фотоаппарат мо-
дели ва объектив маркаси воқеа содир бўлган ҳолатни реконструкция
қилиш учун керак бўлади. Ёруғлик тури, ёруғлик фильтри ва фотома-
териалларнинг сезгирлигини кўрсатиш предмет ёки деталнинг
ёруғлик даражаси кўз билан қараганда баҳо бериш учун керак бўлади.
Суратдаги предметларнинг ранги ва фотоматериалларнинг турига
қараб суратда у ёки бу камчиликлар бўлиши мумкин. Масалан, қизил,
ҳаворанг, кўк, жигаррангли предметлар ўзининг рангидан тўқроқ
чиқади. Фотоаппарат билан суратга олинганда нуқталар воқеа содир
бўлган жойда тартиб номери билан белгиланиши ва тайёрланган фо-
тосуратга мос келиши керак.
Гувоҳ, айбланувчининг кўрсатуви билан воқеа жойини суратга
олганда баённомада суратга олинган объектлар фотография усуллари,
олинган сони кўрсатилади. Бир объект устида бир неча шахсларнинг
кўрсатув фикри бўлиши учун ҳар хил ёруғлик фильтрлари, негатив ва
диафрагмани, выдержкани ўзгартириб олиш ва белгилаш мумкин.
Тергов эксперименти, таниб олиш учун кўрсатиш ва тинтувда объ-
ектни аниқлаш учун фотография усули ва кадрлар сонини кўрсатиш
етарли. Баённомага киритилган суратлар тушунтириш матни билан
тўлдирилади. Матн суратнинг орқа томонига ёки каттароқ оқ қоғозга
ёпиштирилган суратнинг тагига ёзилади. Тушунтириш матнида
қуйидагилар бўлиши керак:
суратга туширилган объектнинг номи;
воқеа жойининг кўриниши;
предметларни далилий ашёларни тўплаш ва шунга ўхшаш тер-
гов ҳаракати олиб борилган куни, вақти, сурат ёпиштирилган баён-
номага илова қилинади.
Муҳим аломатлар номер ёки белги билан кўрсатилади. Таниб
олиш учун олинган сурат тасвири кўрсатилган шахснинг исми, фами-
лияси, отасининг исми тушунтириш матнида берилади. Суратлар тер-
говчи ёки суриштирув олиб борган шахс томонидан имзо қўйилиб та-
сдиқланади. Баённомага холислар ва терговчи имзо қўяди.
Эксперт-криминалистлар тайёрлаган фотосуратларни ўзининг
махсус шаклдаги сурат жадвали бланкасига ёпиштирилади. Фотогра-
фия ёрдамида олиб борилган текширишлар эксперт хулосасининг
текшириш қисмида ёзилган бўлиши керак. Фотоаппарат модели, объ-
ектив маркаси, ёруғлик манбаи, ёруғлик фильтри ва фотоёруғлик се-
зувчи материаллар кўрсатилади. Хулоса жадвалга ҳавола қилинади,
объектнинг характерли белгилари кўрсатилади. Белги билан контроль
сурат ҳам кўрсатилади, суратлар тушунтириш матни билан тўлдири-
лади, унда суратга олинган объект учун қўйилган белгининг аҳами-
Do'stlaringiz bilan baham: |