Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


КРИМИНАЛИСТИК ФОТОСУРАТ, КИНОТАСВИР ВА ВИДЕОЁЗУВЛАР



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

КРИМИНАЛИСТИК ФОТОСУРАТ, КИНОТАСВИР ВА ВИДЕОЁЗУВЛАР 
ТИЗИМИ 
Бу методлар билан бир қаторда хусусий методлар қўлланилиб, 
буларга ориентир, обзор, детал ва марказий суръатга тушириш кира-
ди. 
У ёки бу турдаги суратга туширишдан фойдаланган ҳолда, да-
лилий аҳамиятга эга бўлган объект ва фактларни энг яхши тасвирга 
туширишни таъминловчи суратга туширишнинг метод ва усуллари 
танланади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2-§ Криминалистик фотография методлари 
 
Панорамали суратга олиш қизиқтирган объектни тўлиқ, ҳатто 
кенг бурчакли объектив суратга олиш имкони бўлмаганида ёки сурат-
га туширилаётган объектдан етарли масофадан олиш имкони бўл-
маганида қўлланилади. 
Акс эттирувчи тасвирлар 
Тадєиєий тасвирлар 
Оддий
Панорамами (чизиєли, доира-
вий) 
Ѕажмли (стерео) 
Макро
Репродукцияли 
Ўлчовли (масштабли) 
Телеобъектив билан
суратга олиш 
Тасвирларнинг услублари 
Тасвирларнинг турлари 
Мўлжалли
Обзорли 
Мазмунли
Деталли
Танин олши учун 


Панорамали суратга олиш махсус аппарат ёрдамида амалга 
оширилади ёки объект бўлакларга бўлиб суратга олинади ва бунда 
бир хил масофадан бир неча марта суратлар олинади. Ҳар бир сурат 
олдинги суратда туширилган ҳудуднинг бир чеккасини, унинг 10 
фоизини қамраб олиши керак. Барча суратлар бир хил шароитларда 
(масофа, ёруғлик, диафрагма, ва ҳоказо) туширилиши лозим. Аппарат 
ўрнатилишининг тўғрилиги видеоискателга қараб аниқланади. Бунда 
кадрнинг чеккасида бўлган бирор деталга эътибор қилинади. Бу детал 
кейинги кадрни олишда ориентир бўлиб хизмат қилади ва бу кадрда 
ҳам ифода этилиши керак. Зарур ҳолларда сунъий ориентацияларга 
(қозиқча ва ҳоказо) мурожаат этилиши мумкин. Бундай йўсинда 
олинган негативлар бир хил шароитдаги фотонашрда тайёрланади. 
Булар уларда мавжуд бўлган умумий чизиқларига кўра кесилади ва 
бир-бирига ёпиштирилади. 
Панорамали усулда суратга олиш вертикал ва горизонтал тарзда 
бажарилиши мумкин. Вертикал усулда фазо ёки тик ҳолатдаги объ-
ектни, горизонталда эса узоқдан кўриниб турган участкалар суратга 
олиниши мумкин. 
Ҳозирги амалиётда кўпроқ горизонтал усуллар қўлланилади. 
Бунда тўғри чизиқли ва айланма усуллардан фойдаланиш мумкин.
Тўғри чизиқ бўйича панорамали суратга олишда лозим бўлган 
участка қаршисида тўғри чизиқ ҳосил қилиниб, шу чизиқ бўйича бир 
неча нуқталарга тўхталиб сурат олинади. 
Тўғри чизиқли съёмкада фотоаппарат суратга туширилувчи 
участканинг олдида параллел қўйилади. Бунда шкала ёрдамида ол-
динги план билан аппарат оралиғи бир хил бўлиши назорат қилинади. 
Айниқса фотоаппарат қийшаймаганлиги текширилиб кузатилади. 
Айланма усулдаги фотоаппарат штатив ўқлар атрофида гори-
зонтал текислик бўйича айлантирилади. Айланма съёмка объектив-
нинг олдинги плани аппаратдан анча узоқ бўлганида қўлланилади 
(масалан, катта ҳовлини унинг марказидан суратга олиш), акс ҳолда 
жиддий перспектив бузилишлар бўлади. Панорамали суратга олиш 
махсус аппаратура ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. Рос-
сияда «ФТ-2» ва «Горизонт» панорама аппаратлари ишлаб 
чиқарилган. Бундай аппаратлар горизонтал бўйича 120 градус бур-
чакда суратга олиш имконини берадиган «ФТ-2» аппаратининг нега-
тив сурати 24х100 мм, яъни 3та оддий кадрдан узун, «Горизонт» ап-
парати эса- 24х57,5мм. 


Кўрсатилган аппаратлардаги чизиқлар эгри қилиб қўйилади. Шу 
эгри чизиқ бўйича затвор тугмачаси босилганидан сўнг фотоаппарат 
объективи айланади. Фотоаппарат объективининг фокуси доимий қо-
тирилган бўлади. Панорама усулида ҳодиса жойи, тинтув жойи ва 
тергов эксперимент ўтказиладиган жойлар суратга олинади.
Стереоскопик суратга олиш предметларни кенг ҳажмда идрок 
этиш имконини беради, бу эса уларнинг шакли ва ўзаро жойлашган-
лиги ҳақида кенгроқ тасаввур беради. У стереоскопик суратга олиш 
базаси деб аталувчи масофадан бир-биридан узоқликда жойлашган 
иккита нуқтадан олиш имконини кўрсатади. Базиснинг масофаси 
одам кўзи қорачиғлари орасидаги масофа (65-70 мм) га тенг. Шундай 
қилиб ҳар бир нуқтадан олинган тасвирлар худди чап ёки ўнг кўз би-
лан алоҳида-алоҳида кўрилиши мумкин каби бўлади. Олинган су-
ратларга шундай ишлов бериладики, ҳар бир сурат 42/36 ммга тенг 
бўлиши керак. Ҳар бир расм картонга ёпиштирилади (ўнги ўнгга, 
чапи чапга) ва бунда улар орасидаги масофа 65 ммга тенг бўлиши ке-
рак. Бундай сурат жуфт стериеоскоп орқали томоша қилинади. Мо-
сламанинг тузилиши стереожуфтликни яхшироқ ҳажмли эффект оли-
ниши учун окулярлардан узоқлаштириш ва яқинлаштириш имконини 
беради. 
Стереосъёмка турли усулларда амалга оширилади. 
Икки нуқтада суратга олиш учун (1-усул) кичик форматли бўл-
миш «ЗОРКИЙ-110», «ЗЕНИТ-122» аппаратларда суратга олишда 
махсус стереопланка (стереоскопик штатив қурилма) қўлланилади. У 
кесилган жойида винт ўрнатиладиган темир планкадан иборат. План-
када махсус фотоштатив ўрнатиладиган жой-кесик мавжуд. Ке-
сикнинг чап томонига фотоаппарат кўчма винт билан қотирилади ва 
биринчи фотосъёмка амалга оширилади. Сўнг фотоаппарат планка-
нинг ўнг томонига сурилади ва яна винт ёрдамида мустаҳкамланиб, 
иккинчи сурат олинади. Иккала сурат олиниш шароитлари бир хил 
бўлиши керак. Иккинчи усул оддий фотоаппаратга стереофотомосла-
ма ўрнатишдан иборат. 
Учинчи усул махсус стереоскопик фотоаппаратурадан фойдала-
нишдан иборат. У горизонтал жойлашган объективлар билан таъмин-
ланган. Бундай аппаратнинг сурат олиш тезлиги жуфтлаштирилган 
бўлиб, затворлар синхрон ҳаракат қилади. Объективлар оптик ўқлари 
орасидаги масофа 65 мм бўлади. Камера тўсиқ орқали иккига бўлин-
ган. Ҳар бир объектив ўзига тегишли бўлган негатив фотоматериал-
нинг тенг яримини ифода этади. 


Стереоскопик фотосъёмкадан детал суратга олишда фойдала-
нилади. Ўлчамли фотосъёмка объектлар орасидаги масофани билиш 
имконини беради. Ушбу фотосъёмка икки кўринишда амалга ошири-
лади: 
1) масштабли фотосъёмка; 
2) метрик фотосъёмка. 
Масштабли фотосъёмка ўлчамларни аниқлаш имконини беради 
(узунлиги, бўйи ва эни). У ҳужжатларни, предметларни, жиноят 
қуролларини, изларни ва бошқа ашёвий далилларни суратга олиш 
имконини беради. 
Масштабли фотосъёмкада объект билан биргаликда масштабли 
чизғич қўлланилади. Объект неча баравар кичрайса, у ҳам шунча да-
ражада кичраяди, шунда у кейинчалик барча параметрлар бўйича ўл-
чанса бўлади. Бундай бир хил кичрайишга эришиш учун, масштаб 
суратга олишда иккита шартга риоя қилиш керак бўлади: 
1) чизғич объектнинг ёнига қўйилибгина қолмасдан суратга 
олинувчи текислик билан бир йўналишда қўйилиши керак; 
2) фотоаппарат шундай жойлаштирилиши керакки, объектив-
нинг оптикаси суратга олинувчи текисликка нисбатан перпендикуляр 
ҳолатда бўлиши лозим. Масштабли чизғични суратга олинувчи объ-
ектнинг устига қўйиш тавсия этилмайди, сабаби бунда баъзи детал-
лар ёпилиб қолиши мумкин. 
Метрик суратга олиш суратга олинган объектнинг нафақат 
ҳажми, балки улар орасидаги аниқ масофа ҳақида тасаввурга эга 
бўлиш имконини беради. Метрли фотография усулида метрли суратга 
олишдан обзорли ва марказли суратга олишда зарур бўлганида 
қўлланилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish