Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§ Қўл бармоқ излари 
 
Қўл (бармоқ) излари бошқа изларга нисбатан кўпроқ учраб ту-
ради, чунки инсон у ёки бу ҳаракатни содир қилганда қўл билан 
ушлайди, олади ва бошқа амалларни бажаради.
Дактилос - бармоқ маъносини англатади Тергов амалиётида из-
лар асосида муайян шахснинг айнанлигини дактилоскопик текширув 
йўли билан аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Қўлдан қоладиган изларнинг аҳамияти изни ҳосил қилувчи қўл-
даги тери тузилишининг ўзига хослиги ва такрорланмаслиги билан 
белгиланади. Анатомия фанининг маълумотларига биноан тери икки 
қават, яъни дерма ва эпидермис қатламларидан иборат бўлиб, дерма 
ички қатлами, эпидермис эса ташқи қопловчи тери қатламини ташкил 
қилади. Ички қатлам (дерма)да тери тузилиши силлиқ бўлмай ўзига 
ҳос папилляр (кашта) тузилиши билан тавсифланади. Кашталар па-
пилляр чизиқлар ҳосил қилиб, устки қатлам – бу чизиқларни такрор-
лайди.
Қўл изларининг аҳамияти инсон қўли бармоғининг охирги 
бўғимларидаги папилляр чизиқларнинг индивидуал, яъни ҳар бир 
шахснинг ўзига хос хусусиятига эга бўлиши ва бу хусусият инсон-
нинг умри давомида ўзгармас, мустаҳкам тасвирга эгалигидадир. Те-
рининг тузилиши инсоннинг ҳомиладалик даврида шаклланиб, умри 
бўйи ўзгармай ва ўлгандан сўнг ҳам тўлиқ чириш юз берганга қадар 
сақланиб қолади. Тери каштасининг хусусияти, ундаги барча ало-
матлар йиғиндиси иккинчи шахсда такрорланмаслигидадир. 
Қўл кафти, бармоғи ёки бошқа жойи зарар кўрганда ҳам (куйиш, 
кесилиш ва бошқалар) устки қатлами маълум бир вақт ўтиши билан 
тўла ва аввалги ҳолатга тикланади. Фақат терининг ички (дерма) 
қатлами чуқурроқ зарарланса, папилляр чизиқлари шикастланиб ўр-
нида чандиқ излари ҳосил бўлади. Бу маълумотлар амалий ва назарий 
жиҳатдан қатор тадқиқотлар асосида тасдиқланган. 
Ҳар бир қўл – бармоқ излари папилляр белгиларни ташкил 
қилади. Ушбу белгилар йиғиндиси муайян шахснинг айнанлигини 


белгилайди. Дунё миқёсида яшовчи барча одамлар ичида ҳозирги 
кунга қадар икки шахснинг бир хилдаги бармоқ излари бўлмаган. 
Бармоқдаги папилляр чизиқлар уч қисмдан иборат: 
1) каштанинг ички шаклини чизиб борувчи чизиқлар; 
2) ички шаклнинг ташқари қисмидаги, яъни ён атрофдаги 
чизиқлар;
3) каштанинг базис чизиқлари. 
Каштанинг ички чизиқлар оқими атроф чизиқлар оқими билан 
учрайдиган жой дельта деб номланади. 
Изларнинг классификацияси, асосан кашта чизиқларининг неча 
оқимдан иборатлигига ва бу оқимларнинг йўналиш шаклига қараб 
белгиланади. Бармоқдаги папилляр кашталар ана шу оқимнинг йўна-
лишидаги мураккаблигига қараб уч турга: ёйсимон, сиртмоқсимон ва 
айлана шаклидаги чизиқларга бўлинади.
Ёйсимон каштада чизиқлар бир томондан кўтарилиб айлана 
ҳосил қилиб, қарама-қарши томонга йўналади.
Сиртмоқсимон каштада ички оқимдаги икки ёки ундан кўп чи-
зиқ каштанинг марказида сиртмоқ ташкил этади ва яна қайта ўз то-
монига йўналади. Сиртмоқ ҳосил қилган чизиқлар оқимининг оғиши 
бош бармоқ томони бўйича йўналса, сиртмоқдаги каштанинг радиал 
формаси, агар оғиш жимжилоқ томон бўлса, улинар формаси деб ата-
лади. Каштадаги сиртмоқларнинг ўзи оддий, берк, яримта ва бу-
килган формаларда бўлади. Каштадаги сиртмоқ ҳосил қилган папил-
ляр чизиқларнинг ҳар уч оқими бир-бирига яқинлашган жойда битта 
учбурчак дельта ҳосил бўлади. 
Айлана каштада папилляр чизиқлар турли шаклдаги думалоқ, 
марказдан ўнгга ёхуд чапга йўналган айлана доиралардан ташкил 
топган бўлиб, ҳар иккала томонида дельтаси бўлади. Ушбу дельтала-
рнинг ўзаро жойлашиши асосида ҳам айлана кашталар турларга 
бўлинади. 
Экспертиза фаолиятида кўп ҳолларда бармоқ излари текшири-
либ турилади. Кафтнинг у ёки бу қисми излари нисбатан камроқ 
учрайди. Бирор модда билан қўллар, бармоқларни кашта тузилишла-
рини аниқлаш мумкин. Кўринмайдиган изларни кўринарли қилиб, 
криминалистик техник воситалари ёрдамида кўчириб олинади. Излар 
алоҳида предмет, буюмларда топилган ҳолларда изни предмети билан 
олиниб (унга ҳеч қандай восита қўлланилмасдан) экспертизага юбо-
рилади. 


Солиштириб текшириш учун шубҳаланилган шахсларнинг ўнта 
бармоғи ва икки кафтининг излари махсус дактилокарталарда акс эт-
тирилиб намуна сифатида юборилади. Жиноят содир бўлган ва бошқа 
ҳодисалар рўй берган жойларда қўл изларини силлиқ предмет – бую-
мларда, масалан, краскаланган пол, девор, эшик-дераза ёғочлари ва 
металл қисмлари, уй-рўзғор буюми, мебелларнинг силлиқ устки 
қатламларида излаш лозим. 
Силлиқ бўлмаган ўзига ёғ ва тери суюқлиги сингдирадиган 
буюмларда из қолган бўлсада, уни кўринарли қилиш, кўчириб олиш 
ва идентификация қилишнинг иложи бўлмайди, чунки бундай из ин-
дивидуаллик хусусиятларини акс эттира олмаганлиги сабабли 
яроқсиз ҳисобланади. 
Ҳодиса жойида топилган бармоқ изини фотосуратга олиб му-
стаҳкамлангандан сўнг уни махсус дактилоплёнкага кўчириб олинади 
ва намуналар билан экспертизага юборилади. Кўринмайдиган ва 
бўялган қўл-бармоқ излари алоҳида кичик буюм ёки жиноят қуролида 
қолган бўлса, мазкур предметни ҳеч қандай ўзгаришсиз излари билан 
олиб, махсус усул билан ўраб жойлаштириб эксперт ихтиёрига ҳавола 
қилмоқ тавсия этилади. Экспертиза топилган из шубҳаланилганнинг 
қайси қўли ва бармоғидан қолганлигини аниқлашга ёрдам беради. 
 
8-расм, Қўл бармоқ излари, 
Чапда ҳодиса жойидан топилган из, Ўнгда шубҳаланувчи бармоғидан 
намуна изи (Бир хилдаги белгилар рақамлар билан кўрсатилган) 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish