12-расм, АПС пистолети
13-расм, ясама отиш қуроллари
14-расм, Ясама 5,46 мм ли отиш қуроли
3-§ Отилган ўқ ва гильзалар асосида отиш
қуролини идентификациялаш
Қуролларни идентификация қилишнинг илмий асослари қурол-
нинг из ҳосил қиладиган қисмлари, отилган ўқ ва гильзаларнинг из
акс эттирадиган устки тузилишлари индивидуаллик хусусиятига эга
эканлигидадир.
Индивидуал ташқи тузилиш хусусияти стволнинг ички тузили-
шидаги чуқурча оралиқларига ҳам хос бўлиб, ўқ стволдан чиқиш жа-
раёнида сиқилиб, сирғалиб ана шу индивидуал ташқи тузилиш (мик-
рорельф)ни ўзида акс эттиради. Патроннинг гильза қисмида эса уни
отишга ҳозирлаш пайтида, сўнгра бевосита отиш чоғида турли излар
акс этади. Уларнинг умумий ўлчови, шакли биринчи навбатда қурол-
нинг қайси гуруҳга мансублигини аниқлашга ёрдам беради. Умумий
белгилари билан бир қаторда микрорельфни ифода этувчи хусусий
белгилар йиғиндиси эса идентификация ўтказишга асос бўлади.
Отилган ўқ ва гильзалар асосида ўтказиладиган тадқиқот ҳодиса
жойида топилган ўқ ва гильзаларни умумий белги-хусусиятларини
ўрганишдан бошланади. Сўнгра улардаги изларни қуролнинг муайян
қисми билан солиштирилади. Кўп ҳолларда солиштириб текшириш
учун шубҳаланган қуролдан экспериментал отиш йўли билан намуна
ўқ ва гильза олинади. Шундан сўнг улардаги излар - аломатлар ўзаро
солиштириб текширилади. Экспериментал ўқ отишни махсус тайёр-
ланган пахтада, сув ва бошқа сунъий тўсиқларда амалга оширилади.
Бунда ўқнинг тезлик ҳаракати тўсиқда сусаяди ва ҳосил бўладиган
излар ўзгармайди.
Қуролларни тадқиқ қилишда ва солиштириб текширишда бир
неча услублар қўлланилади. Бу иш энг қулай ва кўпроқ ишлатилади-
ган услубий солиштириб текширишга мосланган микроскоп ёрдамида
амалга оширилади. МСК, ДМС, LЕКА микроскоплари майда объект-
лар, хусусан қуролнинг айрим қисмлари, текширилувчи ва намуна
объектларидаги изларни ёнма-ён жойлаштириб ягона кузатув майдо-
нида текширувга мўлжалланган. Кузатиш ва текшириш жараёнида
текширилаётган объектларни турли белгиларини узунлик, кенглик ва
бошқа ҳолатларини имконини беради. Шу билан бирга объектлар-
нинг айрим ҳолатларини фотосуратга олиш билан бир йўла кимёвий
таркибини спектографик таҳлил қилиш мумкин. Отиш қуроллари-
нинг айрим қисмларини, патроннинг гильза, ўқ, сочма ўқ доналари,
порох ва бошқа объектларнинг спектографик таҳлили ҳодиса жойида
топилган қисмлар билан шубҳаланилган ўхшаш модда ва ашёларни
гуруҳ ва турдош мансублигини аниқлашда кенг қўлланиладиган
услубдир.
Сочма ўқларнинг айрим қисмлари ҳодиса жойида ёки бошқа
жойларда топилганда уларни ясалиши, материали, сақланиш шароит-
лари, аломатлари каби белгилари йиғиндиси асосида икки ҳар хил
жойда топилган сочма ўқ доналарининг манбаи битта эканлиги
аниқланади. Бу дентификация ўтказишнинг бошланғич босқичи
бўлиб, гуруҳ мансублиги ва айнанлик ҳақидаги хулосага замин
тайёрлайди. Баллистика экспертизасига юбориладиган қурол, то-
пилган жойида кўздан кечирилади, унинг умумий ҳолати баённомада
қайд этилади, қуролни ҳолати ўзгармай махсус расмийлаштириш
қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қурол зарядлан-
ган, жанговор ҳолатга келтирилган бўлса, ундаги патрон чиқариб
олинади, магазинда нечта патрон борлиги қайд этилади. Қуролнинг
умумий кўриниши, тури, маркировкаси унда излар, моддалар мавжу-
длиги, ва бошқа кўринарли аломатлари баённомада батафсил қайд
этилади.
Қуролни отишга яроқли-яроқсиз эканлигини текшириш учун
уни қисмларга ажратиб кўздан кечириш қатъиян ман этилади, чунки
экспертиза текширувига аҳамиятли бўлган изларни яроқсиз қилиб
қўйиш хавфи бўлади.
Экспертиза ўтказиш учун аҳамиятли бўлган турли тўсиқлардаги
ўқ отишдан ҳосил бўлган (ўзгариш, жароҳатлар) изларни кўздан ке-
чиришда шу соҳадаги мутахассисни таклиф этиш ва ишни унинг
иштирокида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Отиш натижасида
патрондан ажралиб чиққан ўқ, қуйма ёки сочма доналари, чала куй-
ган турли қисмлари экспертизага алоҳида-алоҳида тахлаб юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |