Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Криминалистик муаллифшунослик текшируви



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

5-§ Криминалистик муаллифшунослик текшируви 
Ҳужжат матнларининг муаллифини аниқлаш масаласи крими-
налистик муаллифшунослик текшируви ваколатига тегишли бўлиб, 
хатшунослик экспертизасини ўтказишда унинг мазмунига тегишли 
бўлган сифат белгилари оғзаки нутқ хусусиятларини тадқиқ этиш 
асосида шаклланади. 
Дастхатни айнан ёзган шахс аниқланса-да нутқ, унинг мазмуни 
иккинчи шахсга тегишли бўлади, яъни бири айтиб туради, иккинчиси 
эса ёзади. 
Суд ва тергов амалиётида шахси номаълум (аноним) хатлар, му-
аллифи номаълум бўлган адабий ва илмий асарлар (бунга қўлда 


ёзилган матнлар билан бирга печатлаш воситасида бажарилган ҳуж-
жатлар ҳам киради) нинг муаллифини аниқлашга зарурат туғилади.
Баъзида жиноятчи ўз мақсадини амалга ошириш учун жабрла-
нувчига зўрлик ёки таҳдид ишлатиб, маълум мазмундаги хатни ёзиш-
га уни мажбурлайди, матннинг мазмунини айтиб (диктовка қилиб) 
туради. Бу ҳолда хатни бажарувчи шахснинг қўлёзмасидаги умумий 
ва хусусий белгилар унинг дастхатини акс эттирса-да, матннинг маз-
муни ундаги оғзаки нутқ белгиларини акс этиши ҳужжатнинг му-
аллифи бошқа эканидан хабар беради. 
Хатдаги оғзаки нутқ белгилари муаллифнинг умумий савиясини 
белгилайди. Буларга нутқнинг хусусияти, сўз бойлиги даражаси, 
сўзларни ўз ўрнида ишлатилиши, жумла тузилиши, сўзлашувда 
сақланган шева ва хориж сўзлар-ибораларни қўллаш, грамматик, ор-
фографик, лексик ва бошқа хусусиятлар киради. 
Ҳужжатларнинг матн-мазмунини текшириш масаласига крими-
налистик хатшунослик соҳасидаги мутахассислар билан бир қаторда 
тилшунослар, филологлар ва текширилувчи матннинг мазмунига оид 
тегишли мутахассислар жалб этилади ва уларнинг ҳамкорлигида ҳал 
этилади. 
Муаллифшунослик экспертиза текширувининг асосини инсон 
сўзлашув нутқининг шаклланиши, маълум билимлар тизими асосида 
ривожланиши, мукаммаллашиши ва инсоннинг индивидуал нутқ ху-
сусиятларининг хатда акс этиш қонуниятлари ташкил қилади. 
Криминалистика муаллифшунослик матнни идентификация 
назариясини, лингвистика, психология, социал лингвистика, психо-
лингвистика билимларининг айрим назарий ҳолатлари билан боғлиқ 
равишда таҳлил этиб, муаллифни аниқлаш вазифасини бажаради. 
Мазкур тадқиқотнинг асосий вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 
- хатнинг айнан муаллифини аниқлаш (идентификациявий маса-
ла); 
- матн муаллифининг умумий билим даражаси, касби, мутахас-
сислиги ва бошқа хусусиятлари асосида маълум гуруҳ мансублигини 
белгилаш (гуруҳга мансублик-диагностик масала). 
Криминалистик муаллифшунослик экспертиза объектлари қато-
рига турли ҳужжатларнинг қўлёзма, шунингдек, печатлаш воситасида 
бажарилган матнлар, кўпайтирилган полиграфия маҳсулотлари кира-
ди. Матн сўз бирикмалари ва жумлалари йиғиндисидан иборат бўлиб, 
маълум маъно-мазмунни ифода қилмоғи зарур. Эксперт мутахас-


сисларнинг амалиётига кўра матнни идентификациявий тадқиқот 
объекти бўлиши учун у тахминан 500 сўздан кам бўлмаслиги лозим, 
акс ҳолда матндаги нутқ белги аломатлари аниқ хулоса чиқаришга 
етарли бўлмай қолади.
Муаллифшунослик экспертизасини ўтказиш учун хатшунослик 
текширувига ўхшаш таққослаш учун хат намуналари зарур бўлади. 
Хат намуналари муаллифи номаълум жиноят ишига алоқаси бўлган, 
ҳужжатларни бажаришда гумон қилинган шахсларнинг қўлёзмалари, 
печатлаш ва кўпайтириш полиграфия маҳсулотлари каби матнлар 
ҳисобланади. 
Намуналар хатшунослик текширувига тақдим этиладиган объ-
ектлар каби эркин, экспериментал ва оралиқ вақтига тегишли бўлган 
хатлар бўлиши мумкин. 
Таснифлашга оид гуруҳга мансублик ва диагностик масалани 
ҳал қилиш учун ҳозирги кунда экспертиза фаолиятида назарий ва 
услубий асослар ишлаб чиқилган. Ҳужжатларнинг матни мазмунини 
таҳлил қилиш билан унинг муаллифини алоҳида гуруҳга мансублиги 
масаласи ҳал қилинмоқда. Масалан, ҳужжатдаги матн қайси миллат 
тилида ёзилганлигига қараб муаллифга нисбатан бу тил-она тили 
бўлиб ҳисобланадими ёки бошқа хориж тил эканлигини аниқлаш 
мумкин. 
Муаллифшунослик текшируви бир неча босқичдан иборат: би-
ринчи экспертизага юборилган материал билан танишиб чиқиб, 
қарор-ажримда белгиланган тадқиқот вазифаси, текширув объектла-
рининг сони, сифати етарли ва яроқли эканлиги аниқланади.
Иккинчи босқичда текширилувчи ва намуна объектлар ҳар бири 
алоҳида кўздан кечирилиб таҳлил қилинади, улардаги нутқ хусусия-
тига тегишли бўлган сифат белгилари: лексика, синтаксис, жумла ту-
зиш ва фикрни ёзма шакллантиришнинг ўзига хослиги аниқланади. 
Текширилувчи муаллифлар сони қанча бўлса, ҳар бирининг хат 
намуналари алоҳида-алоҳида гуруҳга ажратилиб, алоҳида қиёсланиб 
тадқиқ этилади. 
Солиштириб текшириш натижасида маълум белги хусусиятла-
рининг ўхшашлиги ёки қарама-қаршилик ҳолатлари асосида тегишли 
хулосаларнинг асослари шаклланади. 
Текширилаётган муаллифнинг айнанлиги ёки уни маълум бир 
гуруҳга оидлиги (маълумоти, савиясининг даражаси, мутахассислиги 
ва бошқа хусусиятлари)га кўра баҳоланиб хулоса қилинади. 


Ҳозирги кунда дастхатшунослик ва муаллифшунослик тадқиқо-
тида «математик таҳлил» услуби кенг қўлланилмоқда. Текширилувчи 
объектларнинг турли сифат белгилари математик тавсифлаш услуби-
ётида икки бир-бири билан боғлиқ бўлган сифат хусусиятлари асоси-
да ишлатилади: а) текширув объектининг белги-хусусиятлари му-
стаҳкам ва индивидуал бўлиш сифати; б) бир хилдаги белги-
аломатларнинг миқдори бир шахснинг хатидаги умумий ва хусусий 
белгиларининг йиғиндиси иккинчи шахснинг хатида такрорланмас-
лиги, унинг сифат омили бўлса, айрим мустаҳкам шаклланган белги-
ларнинг бир объектда қайта такрорланиши эса миқдор сифатини тав-
сифлайди.
Объектнинг сифат-белгилари доимий ёки маълум вақтгача му-
стаҳкам ва ўзгармайдиган бўлиши математик статистика ва тахминий 
назариянинг зарур бўлган шарт-шароитидир. Шу билан бирга хат-
нинг вариантлиги, турли сабаблар туфайли ўзгариши, унинг сифат-
белгиларини нисбий мустаҳкамлигини тасдиқлайди.
Диагностик маълумотлардан дарак берувчи белгилар хатнинг 
маълум шароитларда ёзилиши, турли сабабларнинг таъсири 
натижасида одат бўлиб қолган ёзиш услубига ўзгаришлар киритили-
шидан келиб чиқади. 
Дастхатшунослик ва муаллифшунослик экспертизалар хулосаси 
бошқа экспертизалар текширувлари каби жиноят иш юзасидан далил 
манбаи бўлиб ҳисобланади ва умумий қоидалар асосида баҳоланади.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish