Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚЎЛЁЗМА МАТНЛАРИНИ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

8-боб ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚЎЛЁЗМА МАТНЛАРИНИ 
КРИМИНАЛИСТИК УСУЛДА ТЕКШИРИШ 
 
1-§ Ҳужжатлар ашёвий далил сифатида 
криминалистик текширув объекти 
Турли жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида далилий ашё 
бўлган ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келади. Жумладан, ўзгалар 
мулкини талон-тарож қилиш, мансабни суиистеъмол қилиш жиноят-
лари, фирибгарлик, хўжалик ишларида молиявий ҳисоб-китоб ҳуж-
жатлари билан бир қаторда турли ёзма ҳужжатлар криминалистик 
текширув объекти ҳисобланади.
Ҳужжат деганда кенг маънода бирор ҳодисани ўзида ёзма ра-
вишда акс эттирувчи моддий объект тушунилади. Суд ва тергов ама-
лиётида ҳужжатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: қўлда турли ёзиш 
воситасида бажарилган имзолар, хатлар (ариза, тилхат, таржимаи ҳол 
ва ҳ.к) молиявий ҳужжатлардаги қўлёзма ва босма матнлар; типогра-
фия усулида ва босма асбоблар воситасида тайёрланган ҳужжатлар, 
турли график чизмалар, режалар, (ҳужжатларнинг репродукция та-
свири, ксерокс нусхалари ва ҳ.к;) фото-кино ҳужжатлар; турли 
объектлар, инсон ва ашёвий далилларнинг кино-фото, видео тасвири 
ва фоноҳужжатлар; магнит тасмасига ёзилган турли маълумотлар. 
Криминалистик маънодаги ҳужжатлар жиноят иши бўйича 
маълум бир ҳодисалар ҳақида маълумот беради. Баъзи ҳужжатларни 
жиноий мақсадда ишлатиб, ундан қурол сифатида фойдаланадилар. 
Фирибгарлик жинояти бўйича қалбаки ҳужжат ёрдамида маблағ ун-
дириш, сохта ҳисоб рақами ва векселлар билан банкадан пул олиш ва 
шу каби ҳужжатлар иш юзасидан ашёвий далил ҳисобланади. 
ЖПКнинг 84-моддасида ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган 
ёки бермаганлиги, уни содир этган шахснинг айбли ёки айбсизлигини 
ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларини 
аниқлашга асос бўладиган ҳар қандай маълумотлар жиноят иши 
бўйича далил ҳисобланади. Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрла-
нувчининг, гумон қилинувчи айбланувчининг кўрсатувлари, эксперт-
нинг хулосаси, ашёвий далиллар овоз ёзувлари, видео тасвирлар, фо-
тосуратлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан аниқланади. Ашёвий 
далиллар криминалистик маънода жиноят ишини ҳал қилувчи муҳим 
омиллар бўлиб, улар жиноий ҳаракатнинг изларини ўзида акс эттира-
ди ёки жиноятни содир этишда қурол сифатида ишлатилади. Кўрса-


тилган сифатлар ҳужжатларга нисбатан тегишли бўлганда улар ҳам 
далилий ашё ҳисобланади.
Ҳужжатларни ашёвий далил сифатида текширишда икки хил 
маълумот олиш мумкин бўлади: қўлёзма матн, имзо, рақам ва бошқа 
ёзувлар ким томонидан бажарилган ва иккинчиси ҳужжат асл нусха-
ми ёки қалбакилиги, қайси қисми қандай усулда ўзгартирилган, ўчи-
рилган, қўшимча ёзувлар киритилган ва ҳоказо. 
Ашёвий далил ҳисобланган ҳужжатларни ишга қай даражада 
молик эканлигини аниқлаш учун терговчи уларни кўздан кечириб, 
умумий ва индивидуал хусусиятларини аниқлайди ва тегишли тарти-
бда расмийлаштиради. 
Ашёвий далил хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар криминалис-
тик фаолиятда икки хил текширувга боғлиқ: 1. хатшунослик текши-
руви, яъни қўлёзма матн, (имзо, рақам, турли белгилар, чизмалар ва 
ҳ.к.) ким томонидан ёзилган ёки бажарилганлигини аниқлаш. 
2. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш учун уни кримина-
листик техника усулида тадқиқ этиш.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish